“ХАЛҚАРО БОЛАЛАР КУНИ”ГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ

“Халқаро болалар куни”га бағишланган ушбу тадбир Тошкент Тиббиёт Академияси 3-ўқув биноси қошида “Анатомия ва ОЖТА” кафедрасида 1.06.2016 йил 13:00 да ўтказилади.
“Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”
Бутун дунё бўйлаб, ҳар йилнинг 1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади (ингл. International Children’s Day).
Ушбу байрам кўпчилик давлатларда “Халқаро болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” сифатида ҳам эътироф этилади.
Ҳар бир байрамнинг келиб чиқиш тарихи, ҳуқуқий асоси мавжуд. Шу жумладан, мазкур байрамнинг ҳам.
“Халқаро болалар куни” нега айнан 1 июнь куни нишонланади?
Бу борада бир қанча фаразлар мавжуд. Хусусан, илк марта мазкур кунни нишонлаш ғояси 1925 йили Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида илгари сурилган. Ушбу конференция ўтказилиш санаси айнан 1 июнь кунига тўғри келган.

Илк марта “Халқаро болалар куни” 1950 йилнинг 1 июнь кунида нишонланган эди.

“Халқаро болалар куни” учун махсус байроқ ҳам ишлаб чиқилган. Мазкур байроқ ўзининг рамзий маъносига эга. Орқа фондаги яшил ранг юксалиш, беғуборлик, фаровонлик рамзи бўлса, марказдаги Ер шари ва унинг атрофидаги қизил, кўк, сариқ, оқ ва қора ранглар дунёнинг исталган бурчагидаги болалар ирқи, миллатидан қатъий назар тенг эканлигини ифодалайди.

Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида гап кетганда энг аввало кўз олдимизга “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция келади. Мазкур Конвенция Нью-Йорк шаҳридаБМТ Бош Ассамблеясининг 1989 йил 20 ноябрдаги 44/25-қарори билан қабул қилинган ҳамда 1990 йил 2 сентябрда 49-моддага мувофиқ кучга кирган.
Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга ЎзР Юқори Кенгашининг 1992 йил 9 декабрдаги N 757-XII Қарорига мувофиқ қўшилди ва мазкур у 1994 йил 29 июлдан кучга кирган.
Ушбу Конвенция 54 моддадан иборат бўлиб, унинг бандлари болалар ҳуқуқларини таъминлаш, болаларни жисмоний ва руҳий қийноқлардан асраш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича ягона ҳуқуқий кўрсатмаларни белгилаб беради. Конвенцияни БМТга аъзо давлатларнинг барчаси томонидан қабул қилинган. Фақатгина 3 та давлат: АҚШ, Жанубий Судан ва Сомали давлатлари Конвенцияни қабул қилмаган.

2000 йили Конвенция борасида иккита факультатив протоколлар қабул қилинди. Бири қуролли тўқнашувларда болаларнинг иштироки борасида бўлиб, ушбу протоколга 150 та давлат қўшилган. Иккинчиси болалар савдоси, болаларни фоҳишабозликка жалб қилиш ва болалар порнографияси бўйича бўлиб, уни 160 дан ортиқ давлатлар қабул қилган. Иккала протокол ҳам 2002 йилдан кучга кирган.
Хўш, бола деганда ўзи кимларни тушуниш мумкин? “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенциянинг 1-моддасида 18 ёшга тўлмаган ҳар бир инсон зоти, агар болага нисбатан қўлланиладиган қонун бўйича у эртароқ балоғатга етмаган бўлса (эмансипация), бола ҳисобланиши белгиланган.

Конвенцияда “Иштирокчи давлатлар ўз таъсир доирасида бўлган ҳар бир бола учун кўзда тутилган барча ҳуқуқларни, ҳеч қандай камситишларсиз, ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодлари, миллий, этник ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи, боланинг соғлиғи ва туғилиши, унинг ота-онаси ёки қонуний васийси ёки бирор-бир бошқа ҳолатлардан қатъи назар, ҳурмат қиладилар ҳамда шу ҳуқуқларни таъминлаб берадилар” деган қоида белгилаб берилган.

Бола ҳуқуқлари декларациясида бола, агар у жисмоний ва ақлий жиҳатдан камолотга етмаган бўлса, махсус равишда муҳофаза ва ғамхўрликка, бинобарин, туғилгунча ва туғилгандан кейин ҳам муносиб даражадаги ҳуқуқий ҳимояга муҳтож эканлиги таъкидланган.

Ўзбекистон Республикасида бола ҳуқуқлари билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизими халқаро талабларга мос равишда ишлаб чиқилган. Бу борада жорий йилнинг 22 апрель — 3 май кунлари Женева шаҳрида ўтказилган БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг 16-сессиясида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг Универсал даврий ҳисобот доирасида тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасининг иккинчи миллий маърузасида ҳам таъкидлаб ўтилган.
Миллий маърузанинг 55-бандидан юртимизда айнан бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисобот ўрин олган. Унда Ўзбекистон Республикасида оила, оналик ва болаликни ҳимояси масалалари бўйича давлат даражасида Комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича махсус комиссия ташкил этилганлиги (2000) ҳамда мазкур комиссияга Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори раислик қилиши алоҳида таъкидлаб ўтилган.

Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг қарийиб ярмини болалар ташкил этади (40%).
Маълумот учун айтиш жоизки, мустақиллик йилларида бола ҳуқуқларига доир 100дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси болалар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга оид 38 та халқаро хужжатларнинг иштирокчисидир.
Тошкент тиббиёт академияси ҳар йили ушбу кунни алоҳида эътибор билан нишонлаб келади.
Барчани бу йилги сонига лутфан таклиф қилиб қоламиз.

Муаллиф: ТТА ОЖТА кафедраси ассистенти Шерназаров Ш.И.

Posted in Ma'naviyat va ma'rifat, Yangiliklar | Leave a comment

Профессор Н.Ҳ.Шомирзаев билан давра суҳбати ўтказилди

Bez-imeni-1181 Continue reading

Posted in Ma'naviyat va ma'rifat | Leave a comment

Анатомия фанидан III-семестр оралиқ назорат саволлари.

1.Орқа миянинг  тузилиши топографияси ва уни ўровчи пардалар

2.Бош мия умумий тузилиши қисмлари 12 жуфт Б.М.Н чиқиш проекцияси

3.Узунчоқ мия тузилиши топографияси

4.Кўприк тузилиши топографияси

5.Мияча тузилиши топографияси ва вазифаси

6.Ромбсимон мия чуқурчаси тузилиши топографияси ва вазифаси

7.IY-Қоринча тузилиши  деворлари  ,топографияси ва вазифаси

8.Ўрта мия тузилиши топографияси ва вазифаси

  1. Кўрув дўмбоғи тузилиши топографияси ва вазифаси

10.Эпитаталмус ва Метаталамус тузилиши топографияси ва вазифаси

11.Гипоталамус тузилиши топографияси ва вазифаси

12.III-қоринча тузилиши  деворлари  ,топографияси ва вазифаси

13.Қадоқ тана тузилиши топографияси ва вазифаси

14.Гумбазнинг тузилиши топографияси ва вазифаси

15.Базал ўзаклрнинг тузилиши топографияси ва вазифаси

16.Ён қоринчалар тузилиши  деворлари  ,топографияси ва вазифаси

17.Плащ энса бщлаги тузилиши топографияси ва вазифаси

18,Бош мия қаттиқ тузилиши топографияси ва вазифаси пардаси синуслар

19.Бош мия тўр пардаси тузилиши топографияси ва вазифаси  цистерналар

  1. Бош мия юмшоқ пардасининг тузилиши топографияси ва вазифаси Бош мия қон томирлари

21.Сезув ўтказув йўллари tractus spinotalamo-corticalis

22.Ҳаракат ўтказув йўллари tractus corticospinalis

23.Орқа мия нервлари орқа шохлари

24.Орқа мия нервларининг олд шохлари қовурғалар аро нервлар

25.Бўйин чигали тузилиши топографияси ва вазифаси

26.Елка чигали калта тармоқлари

  1. Елка чигали латерал поя нервлари
  2. Елка чигали медиал поя нервлари
  3. Елка чигали орқа поя нервлари

30.Бел чигали тузилиши топографияси ва вазифаси

31.Думғаза чигали калта тармоқлари

  1. Думғаза чигали узун тармоқлари
  2. III-Жуфт БМН ўзаклари ва унинг тузилиши топографияси ва иннервация зонаси
  3. IY-Жуфт БМН ўзаклари ва унинг тузилиши топографияси ва иннервация зонаси

35.Y -Жуфт БМН .N Oftalmicus унинг тузилиши топографияси ва иннервация зонаси

36 .Y пара ЧМН N. Maxillaris унинг тузилиши топографияси ва иннервация зонас

  1. Y пара ЧМН N. Mandibularis унинг тузилиши топографияси ва иннервация зонаси
  2. 37. Y пара ЧМН Mandibularis строения топография и зона иннервации

38.YI Жуфт БМН ўзаклари ва унинг тузилиши топографияси ва иннервация зонаси

39.YII Жуфт БМН ўзаклари ва унинг тузилиши топографияси ва суяк канали ичи нервлари иннервация зонаси

40.IX Жуфт БМН ўзаклари ва унинг тузилиши топографияси ва иннервация зонаси

41.X Жуфт БМН ўзаклари ва унингбош қисми тузилиши топографияси ва иннервация зонаси

42.X Жуфт БМН ўзаклари ва унингбош қисми тузилиши топографияси ва иннервация зонаси

43.X Жуфт БМН ўзаклари ва унинг бўйин қисми тузилиши топографияси ва иннервация зонаси

  1. X Жуфт БМН ўзаклари ва унинг кўкрак қисми тузилиши топографияси ва иннервация зона
  2. Жуфт БМН ўзаклари ва унинг қорин қисми тузилиши топографияси ва иннервация зонаси

46.Вегетатив нерв тизими симпатик қисми

47, .Вегетатив нерв тизими парасимпатик қисми

  1. Проприоцептив Голл ва Бурдах йўли

49,Орқа мия мияча  олдинги Говерс йўли

50.Орқа мия мияча орқа Флексига йўли

51.Пўстлоқ –мияча йўли

52.Руброспинал йўл

53.YII-жуфт БМН канал ташқрисидаги тармоқлари (катта ғоз панжаси)

54.Плащ пешона бўлаги тузилиши топографияси ва вазифаси

  1. Плащ тепа бўлаги тузилиши топографияси ва вазифаси
  2. Плащ чакка бўлаги тузилиши топографияси ва вазифаси

57. Плащ оролча тузилиши топографияси ва вазифаси.

Posted in Yangiliklar | Leave a comment

Анатомия фанидан I-семестр оралиқ назорат саволлари

1.Қадимги юнон олимларининг анатомия фани ривожига қўшган ҳиссаси.

2.Ўзбек  анатом олимларининг анатомия фанига қўшган ҳиссаси.

3.Кўкрак умуртқалари

4.I- бўйин умуртқаси

5.II- Бўйин умуртқаси

6.Бўйин умуртқалари

7.Бел умуртқалари

  1. Думғаза умуртқалари

9.Умров суяги

10.Курак суяги

11Қовурғаларнинг тузилиши

12.Елка суяги

13.Тирсак суяги

14.Билак суяги

15.Қўл панжа суяклари

16.Чаноқ суяклари

  1. Сон суяги

18.Катта болдир суяги

19.Кичик болдир суяги.

20.Оёқ панжа суяклари.

21.Пешона суяги.

22.Тепа суяги

23.Чакка суяги

24.Понасимон суяк

25.Ғалвирсимон суяк

26.Юқори жағ суяги

  1. Пастки жағ суяги

28.Танглай суяги

29.Калла суякларининг ташқи асоси

30.Калла суякларининг ички асоси

31.Чақалоқ  калла суяги .Лиқилдоқлар.

32.Бирлашмалар классификацияси.

33.Энса –атлант- аксис бўғими.

34.Умуртка поғонаси бирлашмалари

35.Тўш-ўмров, ўмров –акромиал бўғими

  1. Елка бўғими

37.Тирсак бўғими.

38.Қўл-кафт бўғими.

39.Ёнбош-думғаза бўғими

40.Чаноқ –сон бўғими

41.Тизза бўғими

42.Ошиқ –болдир бўғими

43.Лифранк бўғими.

44Оёқ кафт-кафт усти бўғими

45Мушаклар классификацияси

46.Гавданинг орқа мушаклари

47.Кўкрак мушаклари ва фациялари.

48.Қорин мушаклари

49.Қорин тўғри мушаклари қини

50.Чов канали

51.Елка мушаклари

52.Елка камари мушаклари

53.Билакнинг олдинги гуруҳ мушаклари

54.Билакнинг орқа гуруҳ мушаклари

55.Билакнинг латерал гуруҳ мушаклари

  1. Мышцы тенара

56.Тенар мушаклари

57.Гипотенар мушаклари.

58.Қўл кафтининг орқа мушаклари

59.Ибн Синонинг анатомия фани ривожига қўшган ҳиссаси

60.Қорин кўкрак тўсиғи

61.Кўз косаси деворлари

62.Бурун бўшлиғи деворлари чиғаноқлари ва унга очиладиган бўшлиқлар

  1. Қанот –танглай чуқурчаси Ва унга очиладиган тешиклар

64.Чакка чуқурчаси  ва унинг деворлари

65.Чакка ости чуқурчаси ва унинг деворлари

66.Кўз косасига очиладиган тешик ,канал ва тирқишлар.

 

1 Comment

Muammoli-ochiq dars bo’lib o’tdi.

Bugun 07.11.2015 kuni Anatomiya va OXTA kafedrasida Sagatov T.A. tashabbusi bilan Gulmanov I.Dj. boshchiligida davolash fakulteti 410-guruh talabalari bilan birgalikda interaktiv tarzda muammoli-ochiq dars bo’lib o’tdi.
Dars juda ham qiziqarli bo’lib, unda akademiyamizning ko’plab professor-o’qituvchilari, ko’plab kafedralar vakillari, hamda malaka oshirishdagi boshqa o’qituvchi-professorlar va albatta ko’plab talabalar ishtirok etishdi. Continue reading

Posted in Ma'naviyat va ma'rifat, Yangiliklar | Leave a comment

401 тиббий-педагогика гурухига ва 410 даволаш гурухларига ОЖТА фанидан якуний имтихон

7.11.2015й.да 401 тиббий-педагогика гурухига ва 410 даволаш гурухларига ОЖТА фанидан якуний имтихон (OSE)  булади!

13.11.2015й.да соат 15:30 да 401 тиббий-педагогика гурухига, 410 даволаш гурухларига эса соат 16:00 да ОЖТА фанидан якуний имтихон(тест)  булади!

Талабаларга яхши тайёргарлик куришни ва муваффакиятлар тилаймиз!

 

Leave a comment

Интеграл лекция!

baner1baner2

29 октябр 2015 йил ТТА лицей залида “Буйрак тош касаллиги”га бағишланган интеграл лекция бўлиб ўтти. Унда Анатомия ва ОЖТА кафедраси ассистентларидан Ахмедов Ж.М. ва Шерназаров Ш.И. ўзларининг инглиз тилидаги докладлари билан иштирок этишди. Лекция якунида савол-жавоблар викторина тарзида олиб борилди ва барчага қизиқарли бўлди.

Posted in Yangiliklar | Leave a comment

“Чаноқ бўшлиғи аъзолари патологиялари муаммолари” мавзусида очиқ дарс

Кафедрамизда муаммоли – очиқ дарс бўлиб ўтиши режалаштирмоқда.

Муаммоли очиқ – дарс Гульманов И.Дж. бошчилигида даволаш факультети 410-гуруҳ талабалари иштирокида бўлиб ўтади.

Ушбу очиқ дарс ТТА ички ўқув тизимига “Янги намунавий-интерактив дарс” кўринишида, янгилик сифатида киритилиши мақсад қилинмоқда.

Ушбу очиқ дарсга барча қизиқувчиларни таклиф этамиз.

Мавзу: “Чаноқ бўшлиғи аъзолари патологиялари муаммолари”

Манзил: ТТА Анатомия ва ОХТА кафедраси, 07.11.2015 куни соат 12-40 да.

pelvic-cavity-organs

 

Posted in Yangiliklar | Leave a comment

Davolash, 410-gr talabalari ishtirokidagi interaktiv-ochiq darsi bo’lib o’tdi.

Kafedramizda 10.10.2015 shanba kuni Davolash fakultetining 410-guruh talabalari ishtirokida interaktiv-ochiq dars bo’lib o’tdi.

Tadbirda kafedra mudiri, professor Sagatov T.A, katta o’qituvchi Xudoyberganov B., dotsent Odilbekova D. va 4-kurs Davolash fakulteti dekan muovini Tavasharov B.N., hamda ko’plab talabalar ishtirok etishdi. Continue reading

Posted in Yangiliklar | Leave a comment

Анатомия ва ОХТА фанидан қайта топшириш ўтказилмоқда. Охирги муддат 14.06.2015 й.

Бугун Анатомия фанидан 1-курс талабалари оралиқ назоратини қайта топшириб бўлишди.

Эртага ОЖТА фанидан 301, 302-гуруҳлар оралиқ назорат топшириши режалаштирилмоқда.

Posted in Yangiliklar | Leave a comment