Чирчик тиббиёт коллежи талабалари билан мастер-класс семинар машғулоти

Тошкент тиббиёт академияси

Анестезиология ва реаниматология кафедраси

 Чирчик тиббиёт коллежи 3-курс талабалари

билан  мастер-класс семинар машғулоти

 

БАЁННОМАСИ

Ташкилотчилар: кафедра ассистенти Юсупова Б. Ю.

02.05.2017й  Чирчик шахри.

Иштирок этдилар: Тошкент тиббиет академияси ўқитувчилари: Бектемирова Н.Т., Юсупова Н. Ш., Авезова С.Ю., Исомов Т.М., Базарова А.Н., Сойипов Р.М. Чирчик тиббиёт коллежи ўқитувчилари: Умирова Г.Э., Султанова Н.К., Гафурова М.А., Досжанов Б.М., Курганов Ё., Рахматова З.М.

Кафедра асситенти Юсупова Б.Ю. талабалар билан Тошкент тиббиёт академиясининг тарихи, факультетлар ва кафедралар тузилиши ҳақида, ҳусусан даволаш факультети йўналиши мутаҳассисликлари, тиббий педагогика факультети йўналишлари, тиббий профилактика, ОМХ факультети ва янги ташкил қилинган тиббий биология факультетлари фаолияти ҳақида тушунча бериб ўтдилар.

Шундан сўнг кафедра ассистент Юсупова Б. Ю.  колледж ўқувчиларига «юрак упка реанимациясининг замонавий усуллари»  мавзусида мастер-класс тренинг ўтказди, бунда 2015 йил октябр ойида бутунжахон анестезиолог-реаниматологлар ассоциацияси томонидан қайта ишлаб чиқилган тадбирлар кетма-кетлиги ва комплекс тадбирлар кўлами ўқувчиларга назарий ва амалий кўринишларда ўтказилди.

Ўқувчиларда ўтказилган мастер-класс катта қизиқиш уйғотди, жумладан кафедра катта ўқитувчиси Н. Ш. Юсупова уқувчиларга юрак-ўпка реанимациясини кичик гуруҳларга бўлиниб амалий тренинг кўринишида намойиш қилинди. Ўтказилган тадбир ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида амалий семинар тугагач колледж талабалари билан муляжлар ёрдамида ҳамширалик жараёнидаги амалий кўникмалар қайта кўрсатиб берилди. Шундан сўнг талабалар амалий кўникмаларни ўзлари мустақил равишда қилишди: нафас йуллари ўтказувчанлигини таъминлаш, «АМБУ» копчаси ёрдамида сунъий нафас бериш, манекенда юрак ёпиқ массажини ўтказиш кўникмаларини мустақил ўтказишди.

Leave a comment

“Мурувват” интернат уйига ташриф

                              Тошкент Тиббиёт Академияси

Даволаш иши факультети

«Анестезиология ва реаниматология» кафедрасининг Тошкент шахар 1-сон мурувват интернат уйига ташрифи    

   Ўтказилган сана: 18.03.2017й.

Ташкилотчилар: Урунов З.Б, Соипов Р.М.

Иштирокчилар:  Ибрагимов Н.К, Урунов З.Б,  Юсупова Б.Ю. Шарипов Р.О, Бектемирова Н.Т, Юсупова Н.Ш,  Авезова С.Ю, Базаров А.Н, Исомов Т.М. магистрлар ва клиник ординаторлар

Мавзу: «Мехр мурувватдан ҳеч ким эътиборсиз қолиш керак эмас»

Кафедрамиз ходимлари кафедрамиз фаол ўқитувчилари Урунов З.Б ва Соипов Р.М ташаббуси билан Тошкент шахар хокимиятига қарашли 1-сон “мурувват” интернат уйига ташриф буюрдилар.

Кафедрамиз ходимларини мурувват уйи директори Жафарова Азиза Тохиржоновна ва даволаш ишлари бўйича директор муовини Абдуллаева Насиба Раимовналар илиқ кутиб олишди.

Кафедрамиз ходимлари мурувват уйи фаоллари билан мурувват уйини айланиб чиқдик. Оғир ётоқ режимидаги бўлимга кириб уларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишдик. Кафедрамиз ходимлари томонидан имкон даражасида ногирон болаларга хайрия ёрдами кўрсатилди.

Кафедра мудири:                                                     доц. Ибрагимов Н.К.

 Масъул ходим:                                                         к/ў Бектемирова Н.Т.

Leave a comment

Тошкент Тиббиёт Академияси Анестезиология ва Реаниматология кафедраси ходимларининг 10.11.2016 куни Ангрен шаҳар тиббиёт коллежига ташрифи

Ангрен шаҳар тиббиёт коллежида кафедра ходимлари “ўпка ва юрак реанимацияси” мавзусида ўзбек ва рус тилида таълим олувчи талабаларга маъруза ўқишди.

20161110_131646

Тошкент Тиббиёт Академияси анестезиология ва реаниматология кафедраси профессори В.Е.Аваков рус тилида таълим олувчи талабаларга ўпка ва юрак реанимацияси мавзусида, шунингдек, Тошкент Тиббиёт Академияси анестезиология ва реаниматология кафедра мудири, доцент Н.К.Ибрагимов шу мавзуда ўзбек тилида таълим олувчи талабаларга, катта ўқитувчи Н.Т. Бектемирова тиббиёт хамшираларининг этика ва деонтологияси мавзусида маъруза олиб борди.

20161110_104309

изм 20161110_103032

20161110_110344

Ангрен шаҳар тиббиёт коллежи маъмурияти ва коллеж талабалари ўтказилган маърузалардан мамнун бўлиб, келажакда бундай учрашувларни такрорий ўтказиш ҳақида истак билдиришди.

изм 20161110_131838

Leave a comment

Open lesson on the department of anesthesiology and Intensive care

2016 йил 24 октябрда анестезиология ва реаниматология кафедрасида “Қон айланишининг тўхташи, клиник ўлим. Юрак-ўпка реанимациясининг оддий ва ихтисослашган усуллари” мавзусида кафедра ассистенти Исомов Т.М. томонидан очиқ дарс ўтказилди.

20161024_095401

Машғулот талаба  Абдуллаев Б. нинг  тақдимоти билан бошланди: бунда талаба расмлар ва слайдлар ёрдамида терминал холатлар таснифи ва ЎЮР тарихи ҳақида қизиқарли маълумотлар келтирди, бунда у компьютер орқали тақдимотни ўта жонли равишда ўтказди ва ўтирганлар билан жонли бахсга киришди.

20161024_092708

Кейинги қисмда талабалар Аминов А., Буриев А. ва Муродова Ф. ЮЎР нинг биринчи босқичи, яъни шифохонагача бўлган босқичда оддий усулларини манекен ёрдамида кўрсатиб беришди, бунда талабалар фаол иштирок этишди. Шундан сўнг талабалар Пўлатов У. ва Имамов Э. шифохона босқичида ЮЎР нинг ихтисослашган усулларини слайдлар ва жадваллар ёрдамида ёритиб беришди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

20161024_110041

20161024_104912

Машғулот давомида  «мия штурми», «инцидент» каби замонавий ўқитиш усулларидан ва ахборот коммуникацион технологияларидан унумли фойдаланилди. Бунда талабалар 2 кичик гуруҳга бўлиниб, 1 гуруҳ клиник ўлим холатида ихтисослашмаган ёрдам кўрсатишни, 2 гуруҳ иштирокчилари ихтисослашган тез ёрдам ходимларининг харакатларини кўрсатиб беришди. Шундан сўнг гуруҳлар бир бирларининг йул қ-ўуйган хатоликларини топиб бахс-мунозара ўтказдилар

20161024_092650

Мухокама охирида ўқитувчи талабаларнинг фаолиятига бахо бериб, мавзуни якунлади. Машғулот мобайнида талабалар томонидан интерфаол усуллар, компьютер тақдимотидан самарали фойдаланилди.

20161024_110103

20161024_104528

Машгулот давомида давомида қуйидаги ютуқларга эришилди: талабалар қон айланиши тўхташининг сабаблари, таснифи, клиник ўлим диагностикасини билиб олишди; манекенлар ёрдамида ЮЎР ни батафсил ўтказиб, амалий кўникмаларни ўзлаштиришди

Машғулотни анестезиология ва реаниматология кафедраси катта ўқитувчилари Шарипов Р.О. ва Бектемирова Н.Т. таҳлил қилишди ва қуйидаги таклифларни киритишди:

  1. талабаларнинг бир-бирини назорат қилиши ва баҳолашига кўпроқ имкон яратиш
  2. дарсда органайзерлардан фойдаланишни йулга қўйиш
Leave a comment

Integral lecture “Hypertension during Pregnancy”

10 December 2015 in the academic lyceum under the regular TMA integrated lecture in English on Hypertension in Pregnancy (Hypertension during pregnancy). The lecture was organized by the Department of Obstetrics and Gynecology TMA involving Department of Anesthesiology and Critical Care Medicine and Internal Medicine GPs. One of the topical issues of obstetrics-gynecology and medicine were all covered in English by four lecturers of different specialties:

Nazhmutdinova D.K. – Professor, Head of the Department of Obstetrics and Gynecology
Nurillaeva N.M. – Professor, Head of the Department of Internal Medicine in preparation GP
Ingrida Platais – сoordinator of the international company Gyunity, United States
Ibragimov N.K. – Associate Professor, Head of the Department of Anesthesiology and Intensive Care

The lecture was attended by professors, teachers, graduate students and clinical residents. Students have received answers to their questions on the issue.

20151210_130205

7

3

4

5

6

Posted in News, News, News, News, News | Leave a comment