Тошкент Тиббиёт Академияси Анестезиология ва Реаниматология кафедраси ходимларининг 10.11.2016 куни Ангрен шаҳар тиббиёт коллежига ташрифи

Ангрен шаҳар тиббиёт коллежида кафедра ходимлари “ўпка ва юрак реанимацияси” мавзусида ўзбек ва рус тилида таълим олувчи талабаларга аъло даражадаги маърузалар ўқишди.

20161110_131646

Тошкент Тиббиёт Академияси анестезиология ва реаниматология кафедраси профессори В.Е.Аваков рус тилида таълим олувчи талабаларга ўпка ва юрак реанимацияси мавзусида, шунингдек, Тошкент Тиббиёт Академияси анестезиология ва реаниматология кафедра мудири, доцент Н.К.Ибрагимов шу мавзуда ўзбек тилида таълим олувчи талабаларга, катта ўқитувчи Н.Т. Бектемирова тиббиёт хамшираларининг этика ва деонтологияси мавзусида маъруза олиб борди.

20161110_104309

изм 20161110_103032

20161110_110344

Ангрен шаҳар тиббиёт коллежи маъмурияти ва коллеж талабалари ўтказилган маърузалардан мамнун бўлиб, келажакда бундай учрашувларни такрорий ўтказиш ҳақида истак билдиришди.

изм 20161110_131838

Posted in Yangiliklar | Leave a comment

Анестезиология ва реаниматология кафедрасида очиқ дарс бўлиб ўтди

2016 йил 24 октябрда анестезиология ва реаниматология кафедрасида “Қон айланишининг тўхташи, клиник ўлим. Юрак-ўпка реанимациясининг оддий ва ихтисослашган усуллари” мавзусида кафедра ассистенти Исомов Т.М. томонидан очиқ дарс ўтказилди.

20161024_095401

Машғулот талаба  Абдуллаев Б. нинг  тақдимоти билан бошланди: бунда талаба расмлар ва слайдлар ёрдамида терминал холатлар таснифи ва ЎЮР тарихи ҳақида қизиқарли маълумотлар келтирди, бунда у компьютер орқали тақдимотни ўта жонли равишда ўтказди ва ўтирганлар билан жонли бахсга киришди.

20161024_092708

Кейинги қисмда талабалар Аминов А., Буриев А. ва Муродова Ф. ЮЎР нинг биринчи босқичи, яъни шифохонагача бўлган босқичда оддий усулларини манекен ёрдамида кўрсатиб беришди, бунда талабалар фаол иштирок этишди. Шундан сўнг талабалар Пўлатов У. ва Имамов Э. шифохона босқичида ЮЎР нинг ихтисослашган усулларини слайдлар ва жадваллар ёрдамида ёритиб беришди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

20161024_104912

Машғулот давомида  «мия штурми», «инцидент» каби замонавий ўқитиш усулларидан ва ахборот коммуникацион технологияларидан унумли фойдаланилди. Бунда талабалар 2 кичик гуруҳга бўлиниб, 1 гуруҳ клиник ўлим холатида ихтисослашмаган ёрдам кўрсатишни, 2 гуруҳ иштирокчилари ихтисослашган тез ёрдам ходимларининг харакатларини кўрсатиб беришди. Шундан сўнг гуруҳлар бир бирларининг йул қ-ўуйган хатоликларини топиб бахс-мунозара ўтказдилар

20161024_092650

Мухокама охирида ўқитувчи талабаларнинг фаолиятига бахо бериб, мавзуни якунлади. Машғулот мобайнида талабалар томонидан интерфаол усуллар, компьютер тақдимотидан самарали фойдаланилди.

20161024_110103

20161024_104528

Машгулот давомида давомида қуйидаги ютуқларга эришилди: талабалар қон айланиши тўхташининг сабаблари, таснифи, клиник ўлим диагностикасини билиб олишди; манекенлар ёрдамида ЮЎР ни батафсил ўтказиб, амалий кўникмаларни ўзлаштиришди

Машғулотни анестезиология ва реаниматология кафедраси катта ўқитувчилари Шарипов Р.О. ва Бектемирова Н.Т. таҳлил қилишди ва қуйидаги таклифларни киритишди:

  1. талабаларнинг бир-бирини назорат қилиши ва баҳолашига кўпроқ имкон яратиш
  2. дарсда органайзерлардан фойдаланишни йулга қўйиш
Posted in Yangiliklar | Leave a comment

Анестезиология ва реаниматология кафедрасида Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланган дарс бўлиб ўтди

4 сентябрь 2016 йил Тошкент тиббиёт академияси анестезиология ва реаниматология кафедрасида Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланган дарс бўлиб ўтди

11ТТА анестезиология ва реаниматология кафедраси катта ўқитувчиси Бектемирова Н.Т. Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган хотира дарсида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таржимаи ҳоли ва юртимизда олиб борилган фаолияти, оқилона сиёсати тўғрисида маъруза ўқиди:

111

Ислом Абдуғаниевич Каримов 1938 йил 30 январда Самарқанд шаҳрида хизматчи оиласида туғилган. Миллати – ўзбек. Олий маълумотли, Ўрта Осиё политехника ва Тошкент халқ хўжалиги институтларини тугатган. Муҳандис-механик ва иқтисодчи мутахассисликларига эга. Иқтисод фанлари номзоди. Меҳнат фаолиятини 1960 йилда Тошкент қишлоқ хўжалик машинасозлиги заводида бошлаган.

1111

1961 йилдан 1966 йилгача В. П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида муҳандис, етакчи муҳандис-конструктор бўлиб ишлади.

1966 йилда Ўзбекистон ССР Давлат план комитетига ишга ўтиб, бош мутахассисликдан Республика Давлат план комитети раисининг биринчи ўринбосаригача бўлган йўлни босиб ўтди. 1983 йилда Ислом Каримов Ўзбекистон ССР Молия министри, 1986 йилда Ўзбекистон ССР Министрлар Совети Раисининг ўринбосари, Республика Давлат план комитетининг раиси этиб тайинланди.

111111

1986-1989 йиллар мобайнида Қашқадарё вилояти партия комитетининг биринчи котиби, 1989 йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби лавозимларида ишлади.

-1990 йил 24 март куни Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг сессиясида Ўзбекистон ССР Президенти этиб сайланди.

-1991 йил 31 август куни тарихий воқеа — Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилди.

-1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.

-1995 йил 26 мартда бўлиб ўтган умумхалқ референдуми якунларига кўра Ислом Каримовнинг Президентлик ваколати 2000 йилга қадар узайтирилди.

Оилали, икки фарзанди, беш нафар набираси бор. Рафиқаси Т.А. Каримова – мутахассислиги бўйича иқтисодчи, иқтисод фанлари номзоди, Ўзбекистон Фанлар академияси Иқтисодиёт институтида катта илмий ходим бўлиб ишлаган, айни пайтда – пенсияда.

 

Ислом Каримов суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш ишига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда бу борада матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони, «Мустақиллик» ва Амир Темур орденлари билан тақдирланган. Шунингдек, у бир қанча хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотларнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан ҳам мукофотланган.

Ислом Абдуғаниевич Каримов хотираси қалбларимизда мангу яшайди!

Leave a comment

Очиқ дарс ўтказилди

22.02. 2016йил кафедра ассистенти Б. Ю. Юсупова томонидан тиббий педагогика факультети 701-гурух талабалари иштирокида «Внезапная кардиальная смерть. Виды остановки кровообращения. Клиническая смерть. СЛР» мавзусида очиқ дарс ташкил қилинди. Очиқ дарсда ЛОР касалликлари кафедраси  профессори Шайхова Холида Эркиновна, травматология, ортопедия ва нейрохирургия кафедраси ассистенти Югай Альберт Валентинович, анестезиология ва реаниматология кафедраси мудири ва укитувчилари қатнашдила.

Дарс давомида мавзуни ёритиш учун қўйилган асосий саволлар қуйидагилар бўлди:

  1. Кон айланиш тўхташи сабаблари, турлари.
  2. Терминал холатлар таснифи; предагония, терминал пауза, агония.
  3. Клиник ўлим.
  4. Шифохонагача булган боскичда ЮЎР нинг оддий усуллари.
  5. Шифохона боскичида ЮЎР нинг ихтисослашган усуллари.
  6. Бош мияни антигипоксик химоя усуллари.

Куйилган саволлар буйича талабалар кетма кет интерактив усулда мавзуни ёритиб бошлашди, талабалар бир бирлари билан ракобат усулида хар бир куйилган саволга узлари жавоб ва кўшимча маълумотлар киритиб машғулотни кизикарли тусда олиб боришди. Ўқитувчи хар бир савол ёритилиб бўлингач якуний хулосани ва алохида эътиборга лойиқ ҳолатларга урғу бериб, клиник вазиятлар ёрдамида конкрет беморлар мисолида тушунтириш берди.

1 2 3  5

Posted in Yangiliklar | Leave a comment

Алишер Навоий номидаги Давлат Адабиёт музейига ташриф

18.02.2016й куни Даволаш факультети 503-гуруҳ талабалари ва гуруҳ мураббийи кафедра катта ўқитувчиси Н.Ш.Юсупова Алишер Навоий номидаги Давлат Адабиёт музейига ташриф буюрдилар. Музейда буюк бобокалонимиз, сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди билан танишиб чиқилди. Музей экспонатлари катта қизиқиш билан кўздан кечирилди, қизиқарли маълумотлар олинди ва улар ҳақида талабаларда катта таассурот қолди. Ташриф буюрувчилар Алишер Навоий ва бошқа буюк адибларимиз қаламига мансуб қўл ёзмаларни тамоша қилишди. Азим Қаюмовнинг Алишер Навойи ижодидан тайёрлаган ишлари билан ҳам танишдилар.

photo_2016-02-29_08-38-25 photo_2016-02-29_08-38-21

Posted in Yangiliklar | Leave a comment

14-январь – Ватан ҳимоячилари куни

Шу йилнинг 16-январ куни кафедра ўқитувчилари ва талабалар Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Давлат музейига ташриф буюрдилар.

Музей 1965-йил ташкил топган. Музей бой экспозицияларида Ўрта Осиё, Ўзбекистон халқининг ва замонавий давр қуролли кучларининг ривожланиш тарихи акс эттирилган. Ҳарбий санъат тарихи соҳибқирон Амир Темурни ҳақли равишда жаҳоннинг энг буюк саркардаларидан бири сифатида эътироф этилиши. Амир Темур тузган армия ўта интизомли бўлиб, саркарда муҳораба чоғи қўшин қисмларини санъаткорона бошқаришга, жанг тақдири ҳал бўладиган жойларга ҳарбий кучларни ўз вақтида усталик билан йўллашга, ҳар қандай тўсиқ ва ғовни тадбиркорлик билан ошиб ўтишга, лашкарнинг жанговар руҳини зарур даражада сақлашга муяссар бўлганлиги ҳақида маьлумот берди. Иккинчи Жаҳон уруши давридаги Ўзбекистон халқининг иштирокини акс эттирувчи экспозициялар хам урин олганлиги хакида маълумотлар олинди.

16.01.2016_2_1

Leave a comment

Коллеж ўқувчилари учун очиқ маъруза

Тошкент тиббиёт академияси Анестезиология ва реаниматология кафедраси ходимлари Чилонзор коллежи Хирургия кафедраси ўқитувчилари ва 1-2 курс ўқувчилари билан биргаликда “Оғриқсизлантириш тарихи. Замонавий оғриқсизлантириш усуллари” мавзусида очиқ маъруза ўтказдилар. Маърузада ТТАнинг катта ўқитувчиси Н.Ш.Юсупова оғриқсизлантиришнинг тарихи хақида қизиқарли маълумотлар бериб ўтдилар. Анестезиология фанининг ривожланиш босқичлари хақида тўхталиб ўтдилар. Ўзбекистон анестезиологиясининг ривожланишига ўз хиссасини қўшган олимлар хақида гапириб ўтдилар.

Маърузанинг иккинчи қисмида оғриқсизлантиришни замонавий таснифи, замонавий усуллари, янги препаратлар, наркоз асбоб-ускуналари хақида маълумот бериб ўтдилар. Маърузада турли хил анестезиологик қўлланмалар хақида саволлар бериб ўтилди. ТТА кафедра ўқитувчилари томонидан ўқувчи ва ўқитувчиларнинг саволларига тўлиқ ва кенг кўламда жавоб бердилар. Маърузанинг сўнгида реаниматология ва анестезиологияда қўлланиладиган асбоб ускуналар: “Амбу” қопчаси, турли ўлчамдаги ҳаво ўтказгич ва интубацион найлар, ларингоскоп тутқичлар ва турли ўлчамдаги поналар намойиш килинди.

Очиқ маъруза ўқитувчилар ва ўқувчиларда яхши таассурот қолдирди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

16.01.2016_1_1 16.01.2016_1_2 16.01.2016_1_3 16.01.2016_1_4

2 Comments

Тиббиёт коллежлари билан ҳамкорлик: Оғриқсизлантириш тарихи. Замонавий оғриқсизлантириш усуллари мавзусида очиқ маъруза

 Тошкент тиббиёт академияси Анестезиология ва реаниматология кафедраси ходимлари Тошкент тиббиёт коллежи Хирургия кафедраси ўқитувчилари ва 2-3-курс ўқувчилари билан биргаликда “Оғриқсизлантириш тарихи. Замонавий оғриқсизлантириш усуллари” мавзусида очиқ маъруза ўтказдилар. Маърузада ТТАнинг катта ўқитувчиси ассистент Авезова С.Ю. оғриқсизлантиришнинг тарихи ҳақида қизиқарли маълумотлар бериб ўтдилар. Анестезиология фанининг ривожланиш босқичлари ҳақида тўхталиб ўтдилар. Ўзбекистон анестезиологиясини ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган олимлар ҳақида гапириб ўтдилар.

 Маърузанинг иккинчи қисмида оғриқсизлантиришнинг замонавий таснифи, замонавий усуллари, янги препаратлар, наркоз асбоб-ускуналари ҳақида маълумот бериб  ўтдилар. Маърузада турли хил анестезиологик кўламлар ҳақида саволлар бериб ўтилди. ТТА кафедра ўқитувчилари томонидан ўқувчи ва ўқитувчиларнинг саволларига тўлиқ ва кенг кўламда жавоб бердилар. Маърузанинг сўнггида реаниматология ва анестезиологияда қўлланиладиган  асбоб ускуналар: “Амбу” қопчаси, турли ўлчамдаги ҳаво ўтказгич ва интубацион найлар, ларингоскоп тутқичлар ва турли ўлчамдаги поналар намойиш қилинди.

 Очиқ маъруза ўқитувчилар ва ўқувчиларда яхши таассурот қолдирди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

13.01.2016_3 13.01.2016_4 13.01.2016_1

Leave a comment

“Neyropatik og’riqlarni tashxislash va davolashda zamonaviy tendentsiyalar” mavzusida seminar

Shu yilning 30-dekabr kuni TTA rektorati majlislar zalida “Neyropatik og’riqlarni tashxislash va davolashda zamonaviy tendentsiyalar” mavzusida seminar bo’lib o’tdi. Seminar TTA ilmiy ishlar bo’yicha prorektori Boymurodov Sh.A. tomonidan ingliz tilidagi kirish so’zi bilan ochib berildi. Seminarda Koreya Respublikasidan tashrif buyurgan mutaxassis, shifokor anesteziolog, professor Yun Myung Ha o’zinig ingliz tilidagi ma’ruzasi bilan so’zga chiqdi. Professor dastavval o’zi faoliyat yuritadigan Chonnam universiteti klinikasi, hususan universitetning Anesteziologiya va og’riq tibbiyoti (Anesthesiology and Pain Medicine) kafedrasi haqida qisqacha ma’lumot berdi. So’ngra ma’ruza davomida neyropatik og’riqlar va ularni tashxislash hamda davolashdagi yangi yo’nalishlar muhokama qilindi. Qatnashuvchilar o’zlarini qiziqtirgan savollarga javob olishdi. Seminar so’ngida TTA Anesteziologiya va reanimatologiya kafedrasi professori Avakov V.Y. so’zga chiqib bugungi ma’ruza yuzasidan o’z fikrlarini bildirib o’tdilar.

20151230_10100520151230_10144520151230_10111020151230_110538

Leave a comment

Огохлик давр талаби

18.12.2015 йилда 4 ва 7- ТТЖ да  “Огохлик давр талаби” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Анестезиология ва реаниматология кафедраси катта ўқитувчиси Юсупова Н.Ш. ва Даволаш факультети 503 гурух талабалари иштирок этдилар.

Тадбирда ҳозирда дунё жадал суръатларда ўзгариб, мураккаблашиб, фан ва технология ривожланиб бораётганлиги, булар ўз навбатида огоҳликни, ҳушёрликни талаб этишини, огоҳликни бир зум ҳам йўқотмаслигимизни, акс ҳолда бу оғир муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлигини, бунга яқин ва узоқ мамлакатларда содир бўлган ва бўлаётган ғалаён, турли инқилоблар ва давлат тўнтаришлари мисол бўлиши ҳақида сўз юритилди. Мамлакатимиз раҳбари мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ бу каби масалаларга жиддий эътибор қаратганлигини, халқимизни қайта-қайта ҳушёр ва огоҳ бўлишга, тинчликни асрашга даъват этгани сабабларини чуқурроқ англашимиз лозимлигини, бугунги замонда мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кўпроқ кучга эга эканлиги таъкидланди. Талабаларни қизиқтирган саволлар биргаликда мухокама қилинди.

photo_2015-12-31_21-51-22 photo_2015-12-31_21-51-26

Leave a comment