1 декабр халқаро ОИТСга қарши кураш куни

oits

Кафедра жамоаси  30 ноябр 2016 йил тиббий педогогика факультетининг  404 гурух талабалари билан  биргаликда 1 декабр халқаро ОИТСга қарши кураш кунига бағишланган тадбир уюштирдилар. Тадбирни кафедра мудири, профессор Халматова Б. Т. очиб бердилар: 1 декабр – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ОИТСга қарши кураш халқаро куни деб эълон қилинган бўлиб, бу йил у 25-марта нишонланмоқда.

БМТга кўра, ушбу хасталикка чалинишнинг олдини олиш ва даволаш бўйича кўрилаётган чораларга қарамасдан, СПИДни юқтирган инсонларнинг сони юқорилигича қолмоқда.

Ташкилот яқин келажакда ОИТС-ВИЧ вирусини юқтириши кутилаётган инсонлар сонини эълон қилган, БМТ ушбу қарам аввал-бошидаги башоратларга нисбатан камлигини, аммо ҳали ҳам бу рақам 33 миллион атрофида эканини маълум қилади.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ОИТСни юқтирган уч мингдан ортиқ бемор қайд этилган.

Талабалар доклад ва презентациялари билан фаол қатнашдилар шунингдек кун мавзусига бағишланган деворий газета ва сахна кўринишлар намойиш қилдилар.

Фотолавхалар:

image (7) image (12)

image (8)

image (9)

 

Кафедра янгиликлари

        Кафедра ходимлари доимий изланишда: Кафедра мудири профессор Халматова Б. Т. хар хафта давомида болалар пульмонология бўлимидаги  “Оналар мактаби”да оналар билан турли мавзуларда сухбат олиб бормоқдалар. 

11  22  image (3)  image (1)

       Кафедрада хамкорлик алоқалари хам яхши йўлга қўйилган бўлиб доцент Миррахимова М. Х. ва ассистент Ташматова Г. А. Тошкент Политехника институти талабаларига тиббиёт сохасидаги энг долзарб мавзуларда маърузалар ўқидилар. 

image (4) image (5) image (6)

 

Ona tilim-jonu dilim

Bobolardan me’ros qolgan,  

Butun olam e’zoz qilgan.                                                  

Bu dunyoda yagonamsan,                                  

Ona tilim-jonu dilim.

   Kafedramiz tomonidan o‘zbek tiliga davlat tili maqomining berilganligiga  27  yil to‘lishi munosabati bilan  til bayrami tadbiri tashkil etildi. 22-oktabr kuni pediatriya modulida bo‘lib o‘tgan mazkur tadbirda kafedra mudiri prof. B.T. Halmatova boshchiligida  dotsentlar va assistent-o‘qituvchilar, Oliy ma’lumotli hamshira fakulteti 202 guruh talabalari birgalikda ishtirok etdilar.

   Tadbir davomida talabalar tomonidan tayyorlangan  ona tilimiz haqida she’rlar , ajoyib qo‘shiqlar bayram shukuhini yanada oshirdi. Talabalar tayyorlagan qator sahna ko‘rinishlari qiziqarliligi, hayotiyligi bilan  hammada katta taassurot qoldirdi.

Fotolavhalar:

image (3) image (4)image (5) image (6)

 

 

Янги ўқув йилида навбатдаги очиқ дарс

         21 октябр 2016 йил «Болалар касалликлари №1» кафедрасида асситент Ташматова Г. А бошчилигида,  Олий маълумотли хамшира факультетининг 202 А гурух талабалари билан биргаликда “The criteria for live birth and babies with low birth weight. A premature baby and intrauterine growth retardation” мавзуси асосида ноанъанавий усулда очиқ дарс бўлиб ўтди. Очиқ дарс ингилиз ва ўзбек тилларида олиб борилди.

расм 1

      Очиқ дарс мехмонлари: Олий маълумотли хамшира факультети декани доцент Бакиева Ш. Х., “Болалар касалликлари №1” кафедраси мудири профессор Халматова Б. Т., доцент Миррахимова М. Х.

       Дарс 5 қисмдан иборат бўлиб булар: 1. Кириш қисми 2. Назарий қисм 3. Аналитик қисм 4. Амалий қисм 5. Якунловчи қисм.

       Кириш қисмда ассистент ўқитувчи Ташматова Г. А. Тирик туғилганлик мезонлари Жахон Соғлиқни сақлаш ташкилоти кўрсаткичлари хамда ўлик туғилганлик хақида айтиб ўтди.

        Дарсда талабалар 3 га яъни “А”, “B”, “C” гурухларига бўлинган холда “The criteria for live birth and babies with low birth weight. A premature baby and intrauterine growth retardation” мавзуси асосида ўзаро мусобақалашдилар.

       Очиқ дарсда ассистент ўқитувчи баҳс-мунозара, тезкор саволлар ва уларга тезкор жавоблар, клиник холатларда хамширалик ташхисини қўя олиш ва парваришни тўғри ташкиллаштириш,  тезкор маълумот бериш каби турли интерфаол усуллардан, техник воситалардан, кўргазмали қуроллар ва тарқатма материаллардан кенг  фойдаланилди.  Шунингдек талабалар амалий қисмда мавзуга доир беморлар билан мулоқотда бўлдилар ва уларнинг парваришида ўзларни билимларидан фойдаланилган холда фаол қатнашдилар.   Жумладан, “Ақлий хужум”, “Домино”, “Мозаика”, ва “холатий масалалар” каби мусобақалар бўлиб ўтди.  Дарс якунида талабалар тайёрлаб келган “Асфиксияда чала туғилган болалар парвариши” мавзусида мустақил иш эшитилди.

    Олий маълумотли хамширалик факультети декани доцент Бакиева Ш. Х. сўзга чиқиб, “Талабаларга жаҳон андозалари даражасида билим бериш, уларни ақлий жиҳатдан юқори даражада ривожлантиришга эришиш олийгохлар  олдида турган энг муҳим вазифалардан биридир бири” эканлиги хақида айтдилар. Дарс якунида талабалар бахоланди.

Фотолавхалар:

расм 3  расм 2

расм 5  расм 4

Кафедрамиз жамоаси доимий изланишда!

         Кафедра мудири, профессор Халматова Б. Т. бошчилигида ТТА 1 клиникаси, 14 бино шифокорларига “Касалхона ичи пневмония” мавзусида мастер-класс ўтказилди. 

20160120_134200 20161006_141957

       Жамоамиз тамонидан 1 – октябрь устозлар ва мураббийлар кунига бағишлаб анжуман ташкил этилди. Ушбу тадбирда даволаш  4 – курс  ва Олий маълумотли хамширалик факультетлари талабалари фаол қатнашдилар. 

image image (2)

Кафедрамиз катта ўқитувчиси Абдуллаева Д. Т. бошчилигида “Ёш аллергологлар” тўгарагининг  йиғилиши бўлиб ўтди.

image (1)

Шунингдек кафедрамизга бириктирилган тиббиёт коллежларида турли мавзуларда Катта ўқитувчилар Файзиева Ў. Р., Абдуллаева Д. Т., ассистентлар Сотиболдиева Н. Р. ва Шамсиева Э. Р. маърузалар ўқидилар.  

 

САМАРҚАНДНИНГ ДИҚҚАТГА САЗАВОР ЖОЙЛАРИГА САЁХАТ

     Жаҳон цивилизациясининг қадимий ўчоқларидан бири, ер юзининг сайқали номини олган Самарқанд мустақил Ўзбекистоннинг йирик иқтисодий ва илмий-маданий марказларидан бири ҳисобланади. Кафедрамиз ходимлари биргаликда гўзал ва бетакрор Самарқанд шаҳрининг мехмони бўлдик. 

       Самарқанд орқали шарқ ва ғарб савдоси амалга оширилган. Буюк ипак йўлида Самарақанд муҳим бўғин ҳисобланар эди. Шаҳар савдогарлари Хитой, Эрон, Миср, Сурия, Ҳиндистон, Византия билан савдо сотиқ қилар эдилар. Айнан Самарқандда шарқ ва ғарб маданиятлари ўзаро тўқнашган ва бир-бирини бойитган. Шу боис шарқда кенг тарқалган мақолалардан бирида «ғарбда Рим, Шарқда Самарқанд» дейилган. Шунинг учун бўлса керак Самарқанд ва Рим инсоният тақдирдаги буюк хизматларни назарда тутиб «Боқий» шаҳарлар номини олганлар.

image (19)

       1370 йилда Амир Темурнинг Мовароуннаҳр ҳукмдори деб эътироф этилиши Самарқанд тарихи учун янги саҳифа очиб берди. Темур ва темурийлар ҳукмронлиги даврида Самарқанд давлат пойтахти сифатида XIV асрнинг охирлари XV –асрларда Шарқнинг энг гўзал шаҳри, Марказий Осиёнинг йирик иқтисодий, сиёсий, маданий марказига айланди.

гур-эмир(1)             image (17)

      Шаҳар ичкариси ва ташқарисида Бибихоним Жоме масжиди, Гўри Амир мақбараси, Шохи Зинда мажмуаси, Улуғбек мадрасаси, расадхонаси каби кўплаб машҳур меъморий обидалар яратилди. Самарқанд замонасининг йирик илмий марказларидан бирига айланди. Жаҳон мумтоз адабиётининг йирик намоёндалари Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийлар ҳам Самарқандда таълим олганлар.

image (24)                  f9cff53ab76d

“Хотира дарси”

04 сентябр 2016 й да бўлиб ўтган  Болалар касалликлари кафедрасида ўтказилган

“Хотира дарси”

              Хотира дарсини кафедра мудири проф. Халматова Б.Т. очиб берди. Халматова Б.Т. ходимлар ва талабаларга Президентимиз Каримов И.А. нинг таржимаи холи, республикамизнинг  Мустақилликка эришишдаги ўрни, ватанимиз равнақи ва тинчлиги борасида олиб борган сиёсатлари тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди. Хотира дарси давомида талабаларга Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик  даврида эришган ютуқлари тўғрисидаги ва “Ким эдик-ку ким бўлдик” номли видеофильм намойиш қили.  Хотира дарси талабалар билан ўзаро мулоқат тарзида олиб борилди. Кафедранинг хар бир ходими ўз фикрини айтиб ўтди. ОМХ факультети талабалари ушбу факультет айнан Президентимиз ташаббуслари билан ташкил қилинганлигини таъкидлаб ўтишди. Хотира дарси нихоясида кафедранинг барча ходимлари ва талабалар  Ўзбекистон биринчи Президенти И.А.Каримов доимо қалбларимизда буюк инсон ва халқимизнинг отаси сифатида сақланиб қолишини айтиб ўтишди.

Ўтказилган тадбирдан фотолавхалар:

20160904_085641    20160904_093803

20160904_083701

20160904_084457

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!”

istiqlol

      Бугун мамлакатимиз, бутун халқимиз асрлар давомида орзиқиб, интилиб кутган, ҳаётимизнинг маъно-мазмуни, онгу шууримизни тубдан ўзгартирган Мустақиллик кунининг йигирма беш йиллигини баланд руҳ ва шоду хуррамлик билан нишонлаш арафасидамиз.

        Ана шу буюк айём билан, ҳақиқатан ҳам барчамиз учун энг улуғ, энг азиз байрам билан бутун жамоамиз билан табриклаймиз.

          Мустақилликка эришиш – бу ўз тақдиримизни қўлимизга олиб, юртимизнинг ер ости ва ер усти бойликларига эга бўлиш, биз қандай улуғ тарих, маданият ва маънавиятга эга эканимизни, ўзлигимизни чуқур англаб, беқиёс салоҳиятимизни ишга солиш, қадриятларимизни, дину диёнатимизни тиклаш каби буюк ва муқаддас бурчимизни амалга оширишдир.

      Мустақиллик – бу ҳеч кимга қарам бўлмасдан, ўз миллий манфаатларимизни, узоқ ва давомли мақсадларимизни кўзлаб, иқтисодиётимизнинг барқарор суръатлар билан ўсишини таъминлаш, аҳолимизнинг фаровонлигини, халқаро майдонда Ватанимизнинг обрў-эътиборини муносиб даражага кўтаришдир. Шу билан бирга, эртанги кунимизни янада юксалтиришга мустаҳкам замин яратиш, биз бошлаган буюк ишларни давом эттиришга қурби-қудрати етадиган, ҳеч кимдан кам бўлмасдан ҳаётга кириб келаётган етук ва баркамол, мустақил фикрлайдиган янги авлодни камол топтириш демакдир.

    Бизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги 2016 2 июнь куни ҚАРОРИ матбуотда эълон қилинди. Унда халқимиз олдига қўйган олий мақсад энг тараққий топган давлатлар қаторига кириш борасидаги устувор вазифаларни белгилаб берилган.

   Қарорда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” бош ғоясини ёшлар онгига сингдириш, тушунтириш учун маънавий маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот ташқивот ишлари янада яхшилаш алоҳида таъкидланган.

 Истиқлол йиллари олти бор ёзги Олимпия ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган спортчиларимизнинг жами қўлга киритган медаллари эндиликда 33 тани ташкил этади. Шундан 9 таси олтин, 7 таси кумуш ва яна 17 таси бронза медалларидир.

 Тўртта олтин, иккита кумуш ва еттита бронза медали. Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида мамлакатимиз спортчилари жами 13 та медални қўлга киритиб, Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмаслиги ва ҳеч қачон кам бўлмасликларини амалда яна бир бора исботлади. Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 21-ўринни эгаллашди. Қўлга киритилган натижалар бўйича ҳамюртларимиз МДҲ давлатлари орасида иккинчи, Осиёда Хитой, Япония ва Жанубий Корея давлатларидан кейин тўртинчи, Марказий Осиё давлатлари орасида эса биринчи ўринни эгаллашди.

“Ёш олимлар куни” илмий амалий-анжумани бўлиб ўтди

6 – апрель куни “Болалар касалликлари” ва “УАШ педиатрия” кафедралари биргаликда педиатрия йўналишида “ёш олимлар куни”га бағишланган илмий-амалий анжуманини ўтказдилар.

Ҳайъат аъзолари: Профессорлар: Халматова Б. Т., Каримжонов И. А., Рахманова Л. К., Доцент: Миррахимова М. Х.

Тадбир жуда қизиқарли бўлди, қизиқарли ва долзарб бўлган мавзуларда маърузалар қилинди, ёшларимиз орасида қизғин суҳбатлар бўлиб ўтди.

Совриндорлар:

1-ўрин Ганиева Д. 506 гр даволаш факультети

2-ўрин Олмосов Р. 404 гр даволаш факультети

3-ўрин Мирмақсудов М 610 гр даволаш факультети

Тадбир сўнггида барча иштирокчиларга эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.

Фотолавҳалар:

20160406_140654   20160406_140737

20160406_140722  20160406_153515

20160406_145350 20160406_145432

“Соғлом она ва бола” йилига бағишланган “Оналар мактаби”нинг навбатдаги давра сухбати.

                  30 март 2016 йилда “Оналар мактаби”нинг навбатдаги давра сухбати бўлиб ўтди. Кафедра мудири профессор Халматова Б.Т. оналар билан “Болалардаги диареянинг (ич кетишнинг) сабаблари, клиник белгилари” тўғрисида суҳбатлашди.

                Халматова Б.Т. оналарга болада ич кетиши кузатилганда қандай таомларни бериш мумкин эмас, қайси таомларни бериш мумкинлиги тўғрисида гапириб ўтди. Боланинг сувсизланишини олдини олиш учун иложи борича касалликлнинг илк белгилари пайдо бўлиши билан маҳалла шифокорига мурожаат қилиш лозимлигини уқтирди.

                Оналар томонидан бир неча саволлар берилди ва уларга жавоб берилди.

                Фотолавхалар:

20160330_115750  20160330_120211

20160330_115822  20160330_115804