Kafedra jamoasi

22222

Усмонов Махмуджон Мансурович

 Усмонов Махмуджон Мансурович 1961 йил, 9 январида Тошкент шахрида тугилган. 1985 йили Тошкент Давлат Тиббиёт Институтини тамомлаган.

Мутахассислиги – жарроҳ. Илмий унвони –доцент. 1986-1991 йилларда Тошкент вилояти шифохонасида шифокор жарроҳи, 1991-1994 йй.да  2-Тошкент Давлат Тиббиёт институтининг патологик физиология кафедрасига аспиранти,  1994-1996 йили VI-VII курс хирургик касалликлари кафедраси ассистенти, 1996-1999 йилларда шу кафедрада доктарантурани ўтди.   2000 йилда  докторантурани тамомлагач  конкурс асосида кафедра катта ўқитувчиси лавозимига ўтказилди ва 2004 йилгача шу кафедрада ишлади. 2002-2004 йилларда Иккинчи ТошДавТИ даволаш факултети декани ўринбосари лавозимида иш олиб борди. 2005 йилдан 2016 йилгача Тошкент Тиббиёт Академиясинг  УАШ учун хирургик касалликлари кафедрасиниг катта ўқитувчиси  лавозимида ишлади.

1994 йили “Ферменты, реализующие начальные и заключительные стадии гидролиза углеводов при экспериментальном токсическом гепатите” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлади.   2007 йили  «Пищеварительно-транспортный конвейер углеводов при хирургическом лечении осложненных дуоденальных язв» мавзусида  докторлик диссертациясини ёқлади.

Маҳмуджон Усмонов 100 дан ортиқ мақола, кўплаб патент ва рационализаторлик иши муаллифидир. Халқаро анжуманларда Нью-Йорк , Москва, Тошкент,Қарши ва Нукусда бир неча марта илмий маърузалар ўқиган.

 Усмонов М.М 2009 йилдан 2016 йилга қадар кафедра илмий ишлари бўйича масъул ва самарали  иш олиб борди. Усмонов М.М. 2016 йилдан бошлаб кафедра мудири лавозимида ишламоқда.

Тешаев Октябрь Рухиллаевич

Тешаев Октябрь Рухиллаевич  

Тешаев О.Р. Бухоро вилоятининг Ромитан туманида туғилган. 1990 йил Тошкент Давлат Тиббиёт институни тамомлаб шу йилдан бошлаб ТошДавТИ клиникасида аввал врач интерна, кейин ординатор жаррох бўлиб ишлаган. 1996 йилдан 2004 йилгача Республика йирингли жаррохлик ва қандли диабетнинг йирингли асоратлари марказида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.   Шифокорлик амалиёти билан биргаликда  О.Р. Тешаев илмий  ишларни хам олиб борган. 1994дан 1996 йилгача II ТошДавТИ госпитал жаррохлик кафедрасида ассистент лавозимида ишлаган. 1996 дан 2003 йилгача II ТошДавТИ  умумий  жаррохлик кафедрасида ассистент бўлиб ишлаган. Марказ бўлимларидаги      фаолиятидан ташқари  О.Р. Тешаев ўткир  перитонитнинг  даволаш ва ташхислаш муаммолари билан қизиқиш билан изланиш олиб борган.  1995 йил  «Ўткир тарқалган перитонитга чалинган беморларда перитонеал санация усулларини бахолаш» мавзусида   кандидатлик диссертациясини ёқлаган.    2002 йилда  “Ўткир тарқалган перитонитларни   даволашда  критерияларни ишлаб чиқариш ва босқичли ёндошиш самарадорлигини бахолаш” мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаган.   2004 йилнинг 2 октябрь ойидан  II ТошДавТИ  даволаш факультети декани лавозимида ишлаб келган. 2005 йилнинг 9 августдан Тошкент Тиббиёт Академияси даволаш факультети декани лавозимида ишлаган.  2003-2004 йилларда II ТошДавТИ умумий жаррохлик кафедраси профессори (ўриндош сифатида). 2004-2005 йй.- II ТошДавТИ даволаш факультети  декани, умумий жаррохлик кафедрасида 0,5 ставка профессор лавозимида ишлаган. 2006-2008 йилларда Тошкент Тиббиёт Академияси ўқув ишлари бўйича проректор, умумий жаррохлик кафедрасида соатбай профессор лавозимида ишлаган. 2008 йилдан хозирги вақтга қадар Тошкент Тиббиёт Академияси ўқув ишлари бўйича проректори, 2008 йилдан 2016 йилга қадар  УАШ жаррохлик кафедраси мудири лавозимида ишлаб келди.    Тешаев О.Р. 110 та илмий ишларнинг, 1та монографиянинг, 3та методик қўлланманинг муалифидир. Жаррохликнинг хар хил йуналиш буйича 10 дан ортиқ ихтиро, далолатнома  ва рационализаторлик таклифлар муаллифи.  Тешаев О.Р. тиббиёт олийгохларида ўтказиладиган жаррохликка бағишланган  хар хил форумларида конференцияларида  ва семинарларда қатнашиб келади.   Хар доим ўзининг илмий салоҳиятини ошириб боради. “Устоз”(2000й) ва “Истедод”(2005 й) грантларининг совриндори. Ўқув тарбиявий ишларнинг моҳир устаси. Коллективда уз ҳурмати ва эътиборига эга.

atalievАталиев Альберт Ервандович

1961 йилда Тошкент Давлат Тиббиёт Институтини тамомлаган.

Мутахассислиги – жарроҳ. Илмий унвони  – профессор.

1961-1966 йй.- Тиббий тез ёрдам клиник касалхонаси жарроҳи,1966-1969 йй.- 6-шаҳар клиник касалхонаси жарроҳи, 1969-1970 йй. 1-Республика клиник касалхонаси бўлим мудири,1970-1979 йй.- Тошкент тиббиёт институти госпитал жарроҳлик кафедраси ассистенти,1979-1990 йй.- Тошкент тиббиёт институти факультет жарроҳлик кафедраси доценти,1990-1992 йй.- 2-Тошкент тиббиёт институти ташқи алоқалар бўйича проректори,1992-1996 йй.- 2-Тошкент тиббиёт институти факультет жарроҳлик кафедраси мудири,1996-2008 йй.- 2-Тошкент тиббиёт институти VI-VII курс жарроҳлик кафедраси мудири,2008 й.  –   ҳ.в- Тошкент тиббиёт академияси умумий амалиёт шифокори  учун жарроҳлик  кафедраси профессори.

1969 йилда «Отдалённые результаты функциональных и морфологических изменений в желудке после ушивания перфорированной язвы желудка и двенадцатиперстной кишки” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлади.

1989 йилда “Пути улучшения результатов жарроҳического лечения осложнений язвенной болезни желудка и двенадцатиперстной кишки у лиц пожилого и старческого возраста” мавзусида докторлик диссертациясини ёқлади.

Профессор А. Е. Аталиев 330 публикациялар, 3та монография, 1 та ўқув қўлланма, 12 та патент, 19 та методологик тавсияномалар ва қўлланма муаллифидир. Профессор Аталиев А.Е қўл остида 2 та фан доктори ва 14 та фан номзодлари етишиб чиқди.

Пирогов номидаги жарроҳлар ассосиацияси ва Ўзбекистон жарроҳлар жамияти аъзоси. Турли йилларда Тошкент Тиббиёт Институти муаммо комиссияси раиси, Ўзбекистон геронтология ва гериатрия жамияти раиси ўринбосари, 2 – Тошкент Тиббиёт Интитути жарроҳлик номзодлик ва докторлик дисссертациялари ёқлаш бўйича махсус комиссияси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Олий Таълим Муассасалари давлат аттестацион комиссияси ва республика жарроҳлик олимпиадалари раиси сифатида фаолият юритган.

“Соғлиқни Сақлаш  аълочиси”(1973 й), “Мустақилликнинг 15 йиллиги” кўкрак нишони (2006 й), “Буюк хизматлари учун” ордени (2007 й), Россия тиббий-техника фанлари Академияси академиги этиб сайланди (2007 й), Европа Табиий Фанлар Академияси “Золотая корона” ордени билан тақдирланган.

Ҳозирги кунда умумий жарроҳлик йўналиши III курс магистрантлари модератори. Ёшларга ўз билим ва кўникмаларини сидқидилдан ўргатмоқда.

65465

Саримбек Наврўзович Наврўзов

1972 йилда Тошкент Давлат Тиббиёт Институтини тугатган. Мутахассислиги – жарроҳ. Илмий унвони – профессор.  Жиззах вилоят касалхонасида интернатура, кейинчалик эса 1974 йилда Тошкент Тиббиёт Институти факультет жарроҳлиги кафедрасида клиник ординатурани ўтаган, ва кафедрада ассистентлик лавозимига қолдирилган. 1979 йилда Россия Федерацияси Колопроктология илмий-тадқиқот институтига аспирантурага қабул қилинди. 1982 йилда «Тўғри ичакни қайталанган оқмаларини даволаш» мавзусида фан номзодлиги диссертациясини ҳимоя қилган.1988-1989 йилларда Тошкент медицина институти факультет хирургияси кафедрасида доцент лавозимида ишлаган. 1988 йилда Россия Федерациясининг Колопроктология илмий-тадқиқот  институтида «Сурункали йўғон ичак колостазларини жаррохлик йўли билан даволаш »  мавзусидаги фан докторлиги диссертациясини ҳимоя қилди.

1989-2000 йиллар давомида  Республика колопроктология илмий марказига раҳбарлик қилди. Республикамизда ўлка касаллиги хисобланган йўғон ичакнинг ярали касалликларини (носпецифик ярали колит, йўғон ичак амебиази ва Крон касаллиги), сурункали колостаз, Гиршпрунг касаллиги, Идиопатик мегоколон, йўғон ичак ва тўғри ичак саратон касаллиги каби касалликларни диагностикаси, даволаш ва профилактикаси борасида ўта салмоқли ишлар амалга оширилди.  1994-2008 йилларда Тошкент Давлат тиббиёт академиясининг хирургия кафедраси мудири лавозимида ишлаган.

2000 йилдан хозирги вақтгача Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика Онкология  илмий маркази директори лавозимида ишлаб келмоқда.

С.Н. Наврўзовнинг раҳбарлигида Ўзбекистон Колопроктологлари ассоциацияси, Ўзбекистон Онкологлари ассоциацияси ташкил этилди. Айнан С.Н.Наврўзовнинг ҳаракатлари эвазига Ўзбекистонда биринчи марта онкология касалликларни диагностикаси ва даволаш стандартлари ишлаб чиқилди ва Соғлиқни сақлаш тизимига тадбиқ этилди.

Профессор С.Н. Наврўзов 600 дан ортиқ илмий нашрлар, 30дан ортиқ ихтиро, 8 та монография, 2 та олий ўқув юртлари учун дарслик ва 1 – врачлар учун қўлланма муаллифидир. Профессор С.Н. Наврўзов бошчилигида 14та докторлик ва 31та фан номзодлиги диссертациялари ҳимоя қилинган.

Проф. С.Н.Наврузов Ўзбекистон ва МДҲ давлатлари колопроктололари ассоциациясининг президенти,  Ўзбекистон онкологлари ассоциациясининг раиси бўлган холда, Жаҳон хирурглар ассоциацияси, Европа тиббий онкологлари, колопроктологлари ассоциациялари, яъни ESMO, ASCO, ECCO, ECCA каби жамиятлар аъзосидир. Ўз илмий маърузалари билан Швеция, Германия, Англия, Тайван, Бразилия ва МДХ давлатларининг деярли барчасида ўтказилган конгрессларда маърузалар қилган. Шунингдек у «Ўзбекистон Хирургияси», «Назарий ва амалий тиббиёт», «Ўзбекистон медицина журнали» ва «Врач ахборотномаси», Самарканднинг “Вестник общего врача”, Россиянинг “Вопросы онкологии”, “Проблемы Колопроктологии”,“Евразийский онкологический журнал”, Казань шахрининг “Поволжский онкологический вестник” журналлари таҳририяти аъзосидир.  С.Н. Наврўзов 2002 йилда “Ўзбекистондаги энг яхши раҳбар” деган шарафли номга муяссар бўлган. 2006 йил Ўзбекистон Республикасининг мустақиллининг 15 йиллигига  кўкрак нишони медали билан тақдирланган.

mavlМавлонов Олимжон Раззакович

Мавлонов Олимжон Раззакович 1959 йил 20 майда Хоразм вилояти Хонка туманида ишчи оиласида тугилган.
Мутахассислиги – хирург.
Илмий даражаси – тиббиёт фанлари доктори 2001 йилдан (диплом № 003513).
Илмий унвони – профессор 2005 йилдан (диплом №001061).
1977 йилда Тошкент Давлат Тиббиёт Институтининг даволаш факультетига укишга кириб, уни 1983 йилда тугатган.
1983-84 йиллар Хоразм вилояти касалхонасида хирургия мутахассислиги буйича интернатура утган.
1984 йилдан 1989 йилгача Хоразм вилояти Хонка тумани марказий касалхонасида хирург-шифокар лавозимида ишлаган.
1989 йилдан 1991 йилгача Тошкент тиббиёт институти даволаш факультети куллиёт жаррохлиги кафедрасида клиник ординатурада тахсил олган.
1991 йилдан 1992 йилгача Тошкент Курилиш Бошкармаси Тиббий Санитария булимида хирург-шифокар лавозимида ишлаган.
1992 йилдан куллиёт жаррохлиги кафедрасида ассистент, 2002 йил сентябрь ойидан хозирги вактгача УАШ хирургия кафедрасида профессор лавозимида (танловдан утиб) ишлаб келмокда.
Номзодлик диссертацияни 1994 йилда, докторлик диссертацияни 2001 йилда ёклаган.
160 дан ортик илмий макола, 1 монография, 4 авторлик гувохномаси, 6 патент, 26 укув-услубий кулланма, 6 рационализаторлик таклифлар муаллифи.
Мавлонов О.Р. томонидан 1 та тиббиёт фанлари номзоди хирургия мутахассислиги буйича тайёрланган.
Мавлонов О.Р. Тошкент Тиббиёт Академиясининг жамоат ишларида, утказилган тадбирларида фаол катнашади. Кафедрада магистратурага ва илмий ишлар буйича маъсул булган, хозирги вактда кафедрада укув ишлари буйича маъсул.
Оилали, 3 фарзанди бор.

5454Ахмедов Мухамеджон, 24 сентябр 1946 йил Тошкент вилояти Янгийул туманида  хизматчи оиласида туғилган. 1963 йилда ўрта мактабни битирган ва шу йил Самарқанд тиббиёт институтининг даволаш факультетига  қабул қилинган.

Ахмедов М. иккинчи курсда ўқиб юрган вақтдан бошлаб факультет хирургия кафедрасида устозлари билан беморларга тез хирургик ёрдам бериш бўйича навбатчиликларда қатнашган.  1969 йил тиббиёт институтни имтиёзли диплом билан тамомлаган ва  Қашқадарё вилояти Шахрисабз шахар касалхонасига врач-хирург лавозимига ишга қабул қилинган.

1970-1972 йй. – Узок Шарқ чегарачилар округининг госпиталида врач- хирург лавозимида хизмат қилган.

Ахмедов М. 1973 йилдан бошлаб то 1994 йилгача академик У.О. Орипов бошчилигида Тошкент Давлат Тиббиёт институти факультет хирургия кафедрасида клиник ординатор, аспирант, ассистент, доцент лавозимларида фаолият кўрсатган.

1994-2005 йй. – I- Тошкент Давлат Тиббиёт иниститути, 6-7 курслар учун жаррохлик касалликлар кафедраси мудири профессор С.Н.Наврузов бошчилигида, доцент ва профессор лавозимида ишлади.

2000 йилдан 2013 йигача қўшимча Ўзбекистон Республика Колопроктология илмий марказини директори лавозимида ишлади.

2005 йидан хозиргача Тошкент Тиббиёт Академияси, УАШ учун жаррохлик каслликлар кафедрасида профессор лавозимида фаолият кўрсатади.

1980 йили Тошкент Давлат Тиббиёт институти қошидаги Д 0870104     ихтисослашган Кенгашида академик У.О.Орипов рахбарлигида  “К обосновании комбинированной иммуносупрессивной терапии при аллотрансплантации почки” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган.  2002 йил профессор С.Н.Наврузов рахбарлигида II-чи Тошкент Давлат Тиббиёт институти қошидаги  Д 0870901 ихтисослашган Кенгашда “Хирургическая тактика при сочетанных операциях на толстой кишке и других органах брюшной полости” мавзусида докторлик диссертациясини  ёқлади.

Ахмедов Мухамеджон кафедра профессор  сифатида  тиббий педагогика факультетининг VII курс талабалари учун  жаррохлик касалликлар фани бўйича ўқув ишларига маcъул шахсдир. У кафедранинг ўқув – услубий, ташкилий – услубий, илмий – тадқиқот ишларини бажарилишида фаол қатнашди. Кафедра рейтинг тизимини қайта кўриб чиқиш, тест назоратини ўтказишда актив иштирок этди. У томонидан маърузаларни электрон версияси, мультимедия вариантлари қайта тузиб чиқилди ва янги технологик воситаларни ўқув жараённинг барча қисмларига  тадбиқ қилиш каби ишларда актив иштирок этди.

Ахмедов М. томонидан 230 дан ортиқ илмий мақолалар ва ўқув қўлланмалар чоп этилган.

Ахмедов Мухамеджон иштирокида тиббиёт олий ўқув юртлари талабалари  учун “ Методы диагностики заболеваний толстой кишки” 2002й, “Сборник примерных тестовых заданий, ситуационных задач и практических навыков для подготовки студентов к итоговой оценке знаний методом OSCE” 2003 й., “Диарея синдроми” 2012 й., “Ичак диспепсияси синдроми” 2015 й каби ўқув методик кулланмалар ва  “Хирургические болезни” 2004 й.,  “ Хирургик касалликлар” 2006й. дарсликлари чоп этилган.

666Наврузов Бехзод Саримбекович

Жиззах вилояти, Жиззах шахрида 1978 йил 12 Майда тугилган. 1985-1995 йилларда Тошкент шахаридаги 18-урта мактабда укиган. Мактаб давридан бошлаб тиббиётга кизикиши бошланган. Албатта бунда унинг шифокор оиласида тугилганлиги, яъни унинг отаси профессор С.Н. Наврузовнинг уз урни бор.

1995-2002 йиллари 1-Тошкент Давлат Тиббиёт институти даволаш факультетида укиди. Институтда укиши давомида жамоат ишларида фаол иштирок этди.

Олий таълимдан сунг 2002-2005 йиллари 1-Тошкент Давлат Тиббиёт институти УАШ жаррохлик кафедрасида «Колопроктология» мутахассислиги буйича магистратурада укиб, колоректал жаррохлик сирларини урганди.

2005 йилдан бошлаб Тошкент Тиббиёт Академияси УАШ жаррохлик кафедрасида ассистент лавозимида уз иш фаолиятини бошлади. Колоректал жаррохлик буйича илмий изланиш билан шугуллана бошлади.

2007 йили «Носпецифик ярали колитда операция хажми ва усулини танлаш» мавзусидаги номзодлик диссертациясини муваффакиятли химоя килди.

2011 йилда «Йугон ичак жаррохлигида циркуляр тикиш аппарати ёрдамида пастки ва ультрапастки ичаклараро анастомоз куйиш» мавзусидаги докторлик диссертациясини муваффакиятли химоя килди.

2012 йилдан бошлаб Тошкент Тиббиёт академияси УАШ жаррохлик кафедрасида доценти вазифасида фаолият юритиб келмокда. Кафедрадаги иш фаолияти давомида илмий изланишни хам давом эттирди. Йугон ичак касалликлари, жумладан илмий иши буйича ярали колит билан касалланган беморларни диагностика ва хирургик даволашда фаол иштирок этиб, купчилик жаррохлик амалиётларини устози кумагида мустакил бажарди.

Чет давлатлардаги илмий анжуманларда уз маърузалари билан мунтазам иштирок этади. 2005 йилдан Россия колопроктологлари ассоциацияси, 2008 йилдан Бутун жахон жаррохлик гастроэнтерология онкология ассоциацияси (IASGO), 2012 йилдан Онкоколопроктология мутахассислари жамияти (ОСОК) аъзоси.

Хозирги вактда Тошкент Тиббиёт Академияси УАШ жаррохлик кафедраси доценти вазифасида фаолият юритиш билан биргаликда, Узбекистон Республикаси ССВ колопроктология буйича Бош мутахассис, Республика Колопроктология Илмий Маркази директори лавозимида фаолият юритмокда.

 

madМадаминов Ражаб Мадаминович

Мадаминов Р.М.  Хоразм вилоятининг Урганч туманида тугилган. 1973 йил Тошкент Давлат Тиббиёт институтининг “даволаш иши” факультетини тугантган. 1973-1974 йилларда интерн шифокор булиб ишлаган. 1974-1976 йилларда Урганч ИИБ поликлиникасида жаррох булиб ишлаган. 1976-1978 йилларда харбий жаррох. 1978 дан 1980 йилларгача ТошДавТИ клиникасида ординатурани утган. 1980-1982 йилларда №1 РКШ да ординатор жаррох булиб ишлаган. 1982 йилдан то 2004 йилгача II ТошДавТИ нинг умумий жаррохлик кафедрасида ката укитувчи булиб ишлаган.

1988 йил «Хирургическое лечение кровоточащих дуоденальных язв с учетом содержания и коррекции липидных фракций сыворотки крови » мавзусида кандидатлик диссертациясини ёклаган. 60дан ортик илмий ишларнинг  муаллифи. Илмийфаолиятининг асосий йуналишлари бу абдоминал, гепатобилиар, ва шошилинч жаррохлик хисобланади. Мадаминов Р.М. узини жаррох ва кафедра доценти сифатида ижобий курсатди. Масулиятли, илмли. Кузланган максадларга хар доим эришади. Касбдошлари орасида хурматга сазовор. Академия ва кафедра оммавий ва ташкилий ишларда актив катнашади.  2004 йилдан бошлаб ТМА УАШ жаррохлик кафедрасининг доценти. Ойлали 3 фарзанд отаси.

shotШотемиров Валирахим Хажтаевич

Маълумоти – олий. Мутахассислиги- врач-хирург.
1980- йилда Тошкент тиббиёт институти даволаш факультетини тамомлаган. Тиббиёт фанлари номзоди, илмий унвони – доцент. Мехнат фаолиятини 1980 –йилда Бекобод шахар шифохонасида бошлаган, 1981-1983 йй. Бўка тумани марказий шифонасида ординатор,1983-1989 йй.да ШКББ тиббий-санитария қисмида врач-хирург,1989-2003 йй.да 2-Тош.Дав.ТИ да ассистент лавозимида. 1995-2003 йилларда 2-Тошкент Тиббиёт Институтида катта ўқитувчи бўлиб ишлаган. 2003—йилдан буён Тошкент Тиббиёт Академияси УАШ хирургия кафедрасида доцент лавозимида ишлаб келмоқда . 1994-йилда «Дуоденал яраларда меъда кардиал қисми орқа деворини ажратишнинг СПВ мукаммаллигини оширишдаги ахамияти» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя қилган. Илмий рахбари т.ф.д. проф. Аталиев А.Е. 100 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар, 4 та услубий қўлланма муаллифи. Илмий фаолиятининг асосий йўналиши – Меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллигини оператив даволашни замонавий усулларини яратиш ва шакллантиришга қаратилган. Хозир кунда кафедрада клиник ординатура, ТИЖ, хирургия фанидан Республика олимпиадасига маъсул. 1987-йилдан буён олий тоифали хирург.

74456Маматкулов Шукурулло

Мен, Маматкулов Шукурулло Мустафакулович  Жиззах вилояти, Бахмал туманида 24 декабр 1953 йилди ишчи ойиласида тугилдим.

1961 йилда Самарканд шахрида 8-йиллик мактабда билим олишни бошладим. 1969 йилда Зебуниссо номли 9-чи урта мактабга утдим ва 1971 йилда тугатдим.  6-чи синфда укиб юрган пайтда менда шифокор булиш орзу нийят пайдо булди. Мактабни тугатгандан сунг кайси олийгохга хужжатни топишириш муаммоси булмаган.

1971 йилда Самарканд Давлат медицина институтига хужжатни  топширдим ва имтихонлардан мувофакиятли утиб талабалик давр бошланди. Укиш жараенида институтни комсомол комитетида фаол ишладим.  Спорт билан шугунланиб, институтни терма командаси аъзоси булиб куплаб мусобака катнашчиси булдим. Талабалик пайтида менда купрок хирургия фанига кизикиш булгани учун 2-чи курсдан бошлаб Самарканд куп тармокли вилоят касалхонаси хирургия булимида навбатчиликда туриб фанни урганишни бошладим.

Талабалик ва кейинчалик  иш фаолиятим пайтида мени устозларим деб куплаб  олимларни хурмат ва эхтиром билан эслайман. Булар каторида академик Арипов У.А., профессор Наврузов С.Н., профессор Бритун А.И., доцент Мараканова Л.В., ассистент Личманова Г.И. ва бошкалар.

1995 йилда номзодлик диссертациясини  «Периананал соха уткир учли кондиломалари, патогенези ва даволаш» мавзуси буйча химоя килдим. Хозирги пайтда Тошкент Медицина Академия, УАШ учун хирургик касалликлар кафедрасида  доцент лавозимида ишлаб келмокдаман.

9952Рустамов Абдусамат Эшмуратович

Рустамов Абдусамад, 22 – май 1965 йил Кашкадарё вилояти Яккабог тумани Вори кишлогида  хизматчи оиласида туғилган. 1982 йилда урта мактабни тугатиб, ушбу урта мактабда лаборант вазифасида ишлади.

1983 йили ТошДавТИ даволаш факультетига укишга кириб, 1989 йилда муваффакиятли тамомлади.

1989-90 йилларда 1-Республика клиник шифохонаси хирургия булимида интернатура утади.

1990-93 йилларда 1-Республика клиник шифохонаси хирургия булимида ординатор булиб ишлади.

1993-95 йилларда  ССВ 1-Марказий клиник шифохонаси хирургия булимида ординатор булиб ишлади.

1995 йилдан хозирги вактгача 1- ТошДавТИ 6-7-курслар учун жаррохлик касалликлари кафедрасида ассистент, 2003 йилдан эса доцент лавозимида ишлади.

2005 й.дан – ҳ.в. ТТА «Умумий амалиёт шифокори учун жарроҳлик касалликлари» кафедраси доценти булиб ишлаб келмокда.

1999 йилда «Диагностика и выбор способов операций при пенетрирующих язвах двенадцатиперстной кишки» мавзуси буйича тиббиёт номзодлиги диссертациясини химоя килди.

Рустамов А. томонидан 80 дан ортиқ илмий мақолалар ва ўқув қўлланмалар чоп этилган.

Рустамов А. иштирокида тиббиёт олий ўқув юртлари талабалари  учун “Хирургические болезни” 2004 й.,  “ Хирургик касалликлар” 2006й дарсликлари чоп этилган.

haitovХайитов Илхом Баходирович

1979 йил 8 декабрда  Қашкадарё вилояти Қарши туманида туғилган.  Ўрта мактабни аъло бахода тугатиб, 1996-2003 йилларда Тошкент давлат 2-тиббиёт тиббиет институтининг даволаш факультетида тахсил олган. 2003-2006 йилларда Тошкент Тиббиёт Академияси УАШ жаррохлик кафедрасида умумий жаррохлик йуналиши бўйича магистратурада тахсил олган. 2006 йилдан 2007 йилгача Тошкент Тиббет Академияси  МИТЛда кичик илмий ходим лавозимида ишлаган. 2007 йилдан шу кунгача Тошкент Тиббет Академияси УАШ жаррохлик кафедрасида ассистент лавозимида муввафакиятли ишлаб келмокда.

Хайитов И.Б. мустакил изланувчи сифатида жаррохликнинг долзарб муамолари буйича докторлик  илмий изланишини  олиб бормокда. Хозиргача  Хайитов И.Б нинг 20 дан ортик жаррохликнинг замонавий муаммоларига бағишланган публикациялари республикамиз ва хорижий давлатлар нашрларида чоп этилган(6 та илмий макола, 5 та рационализаторлик таклифлари, 1та ихтиролик патенти ва 10 дан ортик тезислар). Илмий изланиш натижалари билан 2 та республикамиздаги илмий конференцияларида қатнашган.

murodovМуродов Алижон Салимович

Муродов Алижон Салимович   1979 йили  Бухоро вилоятида туғулган. 1995 йили ўрта мактабни тугатган.  2004 йили  Бухоро  Тиббиёт Институтини тугатган.    2004 йили Тошкент Тиббиёт Академиясига Жаррохлик йўналиши бўйича магистратурага ўқишга қабул қилинган ва    уни 2007 йили аьло баҳоларга тугатган. Магистратурани битиргач, УАШ учун жарроҳлик касалликлари кафедрасига ишга кабул қилинган ва ҳозирга қадар шу ерда ишлаб келмокда.

Кафедрада талабаларга хирургия сир асрорларини ўргатиб келиш билан бирга, илмий фаолият билан шуғулланиб, «Юмшоқ тўқималарнинг йирингли деструктив касалликларини даволашда самарали усулларни тадбиқ этиш» мавзусида  докторлик диссертацияси устида мустакил изланувчи сифатида илмий изланишлар олиб бормоқда.     Муродов А.С.  жаррох сифатида ҳам, мураббий сифатида ҳам ўзининг ижобий хислатларини намоён қилиб келмокда. Ўз ишига талабчан, билимли. Кафедра ходимлари орасида ўз ҳурматига сазовор. Академия ва кафедра ташкилий ва илмий ишларига актив иштирок этади.

Малакали асситент ва талабчан ўрток. Чоп этилган илмий ишлари: тезис- 18 та, мақола- 15 та, патент- 1 та, услубий қўлланма 2 та. Ҳозирда у кафедра сайтига жавобгар шахс ҳисобланади.

 

umidРузиев Умид Санакулович

1984 йил 12 февральда Навоий вмлояти, Зарафшон шахрида тугилган. Миллати узбек. Олий маълумотли, 2009 йил Тошкент Тиббиёт Академиясини тугатган. Мутахассислиги буйича умум амалиёт шифокори. Илмий даража ва унвонга эмас.

2011 йилдан 2013 йилгача Тошкент Тиббиёт Академияси УАШ хирургия кафедрасида умумий жаррохлик мутахассислиги буйича клиник ординатура утган. 2009 йилдан  2011 йилгача Тошкент шахар тез тиббий ёрдам 4 булинмасида умумий кучма бригада шифокори лавозимида ишлаган. 2012 йилдан 2013 йилгача Тошкент Тиббиёт Академияси ЦНИЛ да кичик илмий ходим лавозимида ишлаган. 2013 йил 6 ой мобайнида умумий жаррохлик мутахассислиги буйича Жанубий Корея республикасида малакавий амалиёт утган. 2013 йилдан Тошкент Тиббиёт Академияси УАШ хірургія кафедрасида асистент лавозимида ишлайди.

alimovАлимов Сухроб Усмонович

Қашқадарё вилояти, Китоб туманида туғилган. Ўзбек. Олий маълумотли, 2010 йил Тошкент Тиббиёт Академиясининг даволаш факультетини, “Умумий амалиёт шифокори” мутахасислиги йўналишида тамомлаган. Илмий унвонга эга эмас.

2010 йилдан 2013 йилгача магистратура босқичини «Умумий жарроҳлик» йўналишида, Тошкент Тиббиёт Академиясининг 1Шахар клиник шифохонасида жойлашган УАШ жарроҳлик кафедрасида ўтган. У 2013 магистрлик диссертациясини «Эхинакокэктомиядан сўнг қолдиқ бўшлиқни тозалашни такомиллаштириш» мавзусида ёқлаган. С.У. Алимов 10 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи, унга 1 авторлик хуқуқи тегишли. С.У. Алимов домий равишда жаррохлик муаммоларига бағишланган  турли коферинция ва илмий семинарларда қатнашиб келади. Ўз илмий салоҳиятини домий бойитиб келади. У 2013 йил, Призедент ҳузурида ташкил қилинган «Истеъдод» жамғармасида курсни ўтаган. 2013 йилдан буён Тошкент Тиббиёт Академияси, УАШ жарроҳлик кафедрасининг катта тажрибакори лавозимида. 2016 йилдан кафедра ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.