Кафедрамиз вебсайтига хўш келибсиз !!!

Бизнинг кафедра хақида билганингиз сари кафедрада фаолият юритувчи ходимлар ва кафедра билан яқинроқ танишиш имкони туғилади.

Умид қиламизки, сизнинг ташрифингиз фойдали бўлади. Сиз билдирган талаб ва таклифларни ҳурмат билан инобатга оламиз.

Саломова Феруза Ибодуллаевна

Posted in Yangiliklar | 2 Comments

Якуний назорат тест саволлари

3-Kurs   DAVOLASH,TIBBIY- PEDAGOGIKAVA TIBBIY PROFILAKTIKA  FAKULTET TALABALARI UCHUN  GIGIYENA EKOLOGIYA , XG  FANIDAN YAKUNIY NAZORAT  TESTLARI (.doc)


3-КУРС, ТЕСТОВЫЕ  ЗАДАНИЯ     ПО ПРЕДМЕТУ  ГИГИЕНА С ЭКОЛОГИЕЙ (.doc)

Posted in Testlar | Leave a comment

ЭЪЛОН

2016 йилнинг 22 декабр соат 14.00 да Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги 14.07.2016. Tib.17.03 рақамли Илмий Кенгаш қошидаги  Илмий семинарнинг мажлисида 14.00.07 – Гигиена ихтисослиги бўйича тиббиёт фанлари доктори илмий даражасига талабгор, катта илмий ходими изланувчи институти тингловчиси Ф.Л.Азизованинг «Решение проблемы создания благоприятных гигиенических условий обучения и воспитания детей с ограниченными возможностями» мавзусида диссертация ишининг муҳокамаси ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Posted in Эълонлар | Leave a comment

“Президент сайлови- демократик янгиланиш ва ислохатлар кўзгуси”.

1

Қатнашдилар: кафедра мудири, т.ф.д. Саломова Ф.И., доцентлар Абдукодирова Л.К., Садуллаева Х.А., Ахмадалиева Н.О.,  катта ўқитувчи Шарипова С.А., ассистентлар Мирсагатова М.Р., Ёкубов М.С.,  1-2-курс магистр  талабалари.

25.11. 2016й куни  “Президент сайлови- демократик янгиланиш ва ислохатлар  кўзгуси” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Continue reading

Leave a comment

2016 йил 25 ноябрь куни иқтидорли талабаларнинг интеграл семинари бўлиб ўтди

iqt-konf

2016 йил 25 ноябрь куни Тошкент тиббиёт академиясида Умумий ва радиацион гигиена кафедраси ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими ҳамкорликда кафедралараро интеграл семинар ўтказилди.  Семинар ўтказилишдан мақсад, иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларни илмий-тадқиқот ишларига кўпроқ жалб этиш, илмий адабиётлар билан ишлашга, шахсий изланиш ишларини олиб боришга ўргатишдан иборат. Интеграл семинарда ТТА илмий ишлар бўйича проректор, профессор Боймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббий профилактика факультети декани, т.ф.д. Кулманова Муножат Усмановна, Умумий ва радиацион гигиена кафедраси мудири, т.ф.д. Саломова Феруза Ибодуллаевна, Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедраси мудири, профессор Искандарова Гўзал Тулкиновна, ТТА иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими ходими, катта ўқитувчи Неъматова Н.Ў., тиббий профилактика  факультети иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими ходими, т.ф.н. Ёдгорова Н.Т., Умумий ва радиацион гигиена кафедраси ходимлари доцент Садуллаева Х.А., ассистент Мирсагатова М.Р., эпидемиология кафедраси доценти Абдукаххорова М.А., 3-6 курс талабалари иштирок этдилар. Continue reading

Leave a comment

“КАСБИМ-ФАХРИМ”

2

Умумий ва радиацион гигиена кафедраси ходимлари тиббиёт ходимлари кунига бағишлаб тиббий профилактика факультети талаба ёшлари ўртасида  8-талабалар турар жойида 2016 йилнинг 4 ноябрида “Касбим-фахрим” мавзусида тадбир ўтказдилар. Тадбирга умумий ва радиацион гигиена кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда кафедра фахрий доценти Казаков Эркин Камилович, Юнусобод ДСЭНМ болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлим мудири С.Э.Муҳамедовалар ташриф буюришди.

Leave a comment

Тиббиёт ходимлари куни

1

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда шифокорлар байрами сифатида кенг нишонланади.

 

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилган изчил ислоҳотлар инсон манфаатларини муҳофаза қилиш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш ва халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим омил эканлигини гувоҳимиз.

Мустақиллик йилларида бу борадаги вазифаларни ҳаётга татбиқ этишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси яратилди. Тиббиёт тизимини ислоҳ этишга оид бир юз элликка яқин қонун ва қонуности ҳужжати қабул қилиниб, уларда белгиланган чора-тадбирлар амалиётга изчил жорий этилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 28 ноябрда қабул қилинган “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори халқимизга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини янада юксалтиришда муҳим дастуриламал бўлди.

Изчиллик билан амалга оширилаётган тиббий-ижтимоий ислоҳотлар самарасида халқимизга жаҳон андозалари даражасида бирламчи тиббий-профилактика, шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш кўлами йилдан-йилга кенгаймоқда.

“Соғлом она – соғлом бола” концепциясини ҳаётга татбиқ этиш жараёнида хотин-қизларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, ҳомиладор аёлларни поливитаминлар билан таъминлаш, она-бола скрининг хизматини ривожлантириш, неонатал ва перинатал ёрдамни самарали ташкил этиш, оилада тиббий маданиятни юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ушбу шарафли ва масъулиятли касб эгалари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмокда.

Умумий ва радиацион гигиена кафедра профессор-ўқитувчилари барча тиббиёт ходимларини касб байрами билан қутлайди.

Касб байрамини кўтаринки руҳда нишонлаётган шифокорларимиз бундай ишонч ва еътиборга муносиб жавоб қайтариш мақсадида соҳага оид давлат дастурларида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, профилактика тадбирлари кўламини кенгайтириш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида фаол иш олиб бормоқдалар. Тиббиёт ходимларининг бу борадаги саъй-ҳаракатлари жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий хизмат сифатини янада ошириш, инсон манфаатларини мустаҳкамлаш ва эл саломатлигини муҳофазалаш бўйича хизматларида улкан зафарлар тилаймиз.

Leave a comment

Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари

1

Умумий ва радиацион гигиена кафедраси ходимлари Олмазор тиббиёт коллежи талабалари ўртасида “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари” мавзусида суҳбат ўтказди.

Талаба қизларга 1998 йил 30 апрелда Олий Мажлис томонидан Ўзбекистон Республикасининг оила кодекси тасдиқланганлигини, оила билан боғлиқ 50 га яқин қонун   90 га яқин фармон, қарор ва фармойишлар қабул қилинганлиги тўғрисида, ЖССТнинг 2012 йил 65 сессиясида “Ўсмир ёшдаги ҳомиладорлик ва уларнинг салбий оқибатлари” тўғрисида семинар ўтказилганлиги.  Эрта турмуш қуриш муаммолари кўриб чиқилганлиги тўғрисида  маълумотлар бердилар. Суҳбат талаба-қизларда жуда катта қизиқиш уйғотди.

Leave a comment

«СУВ –  САЛОМАТЛИК ОМИЛИ» мавзусида очиқ маъруза

 

10.11.2016й   8.30.- 10.05 да

Даволаш факультети (307-308 гуруҳлар)

ТТА 3 ўқув бино 3-қават №11 маъруза залида

Гигиена ва экология, ҲГ фанидан

«СУВ –  САЛОМАТЛИК ОМИЛИ» мавзусида очиқ маъруза ўқилади

 

Маърузачи Умумий ва радиацион гигиена кафедраси доценти доценти, т.ф.н.

Х.А. Садуллаева

Leave a comment

«СУВ – САЛОМАТЛИК ОМИЛИ» мавзусида очиқ маъруза

10.11.2016й   8.30.- 10.05 да

Даволаш факультети (307-308 гуруҳлар)

ТТА 3 ўқув бино 3-қават №11 маъруза залида

Гигиена ва экология, ҲГ фанидан

«СУВ –  САЛОМАТЛИК ОМИЛИ» мавзусида очиқ маъруза ўқилади

 

Маърузачи Умумий ва радиацион гигиена кафедраси доценти доценти, т.ф.н.

Х.А. Садуллаева

Posted in Эълонлар | Leave a comment

Қадрли устозларимиз доимо ҳурматда

Умумий ва радиацион гигиена кафедраси ходимлари 1-октябрь «Устоз ва мураббийлар» куни муносабати билан кафедрада бир неча йиллар фаолият кўрсатган устоз мураббий, доцент Казаков Эркин Камилович хонадонига байрам билан табриклаб ташриф буюрдилар.  Эркин Камилович 45 йилдан ортиқ Олдин Тош ДавТИ ва кейинчалик ТТАда фаолият юритди. Э.К.Казаков фаолиятини умумий гигиена кафедрасида ассистентлик лавозимида, номзодлик диссертациясидан кейин доцентлик лавозимида, тиббий профилактика факультетида декан муовини лавозимида 20 йилдан ортиқ фаолият кўрсатган. Э.К.Казаков кафедра ходимлари билан биргаликда фаолият даврларини эсга олиб, ҳозир ёшлар учун ҳамма шароитлар етарли эканлигини ва мустақиллик қадрига етиб, Ватанга муносиб фарзанд бўлишлари кераклигини талабаларга доим ўқтириш лозимлигини таъкидладилар.

Leave a comment