Kafedra jamoasi

feruzaСаломова Феруза Ибодуллаевна—  1967  йилда туғилган, гигиенист,  ўзбек,     т.ф.д., доцент. 1990 йилда ТошДавМИ санитария-гигиена факультетини имтиёзли диплом билан тугатган.  Ф.И. Саломова 1990-1992 йилларда болалар ва ўсмирлар гигиенаси кафедрасида стажер-тадқиқотчи,  1992-1999 йилларда – ассистент, катта ўқитувчи лавозимларида ишлаган.

1999-2002 йилларда аспирантурада ўқиб 2002 йилда «Медико-биологическое обоснование использования пшеничных зародышевых хлопьев для оздоровления и комплексного лечения детей дошкольного возраста» мавзусидаги кандидатлик диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди.  2002 йилдан 2006 йилгача болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедрасининг доценти лавозимида ишлаган.  2006-2009 йилларда ТТА докторанти бўлиб, 2009 йилда «Гигиенические  основы  профилактики нарушений осанки и начальных форм сколиозов у детей и подростков» мавзусидаги докторлик диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди. Ф.И. Саломова  72 илмий ишларнинг муаллифи, жумладан 3та ўқув қўлланма, 1 СанҚиМнинг ҳаммуаллифи. 32та илмий мақоланинг, 2та рацтаклиф, 3та техник шартларнинг муаллифи.

Ф.И. Саломова 2009-2012 йилларда болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедрасининг доценти лавозимида ишлаган, ички ўриндошлик асосида  2005-2006 йилларда  ТТА илмий бўлим мудири, 2010-2011 йилларда ТТА малакавий амалиёт ва малака ошириш бўлими мудири,   2011-2012 йилларда ТТА илмий котибаси лавозимларида ишлаган. ТТА қошидаги 16.07.2013. Tib.17.03 рақамли илмий кенгаш котибаси. Ф.И. Саломова 2012 йилнинг сентябридан ТТА умумий ва радиацион гигиена кафедрасини ва ТТА тиббий профилактика факультетини бошқаради.

lyudmilaПономарева Людмила Александровна –  20 декабрь 1943 йилда Самарқанд вилоятининг Бахмал қишлоғида харбий хизматчи оиласида туғилган.1962 йилда ТошДавТИ нинг санитария гигиена факультетига ўқишга кириб, 1968 йилда аъло бахолар билан тугатди.

Институтни тугатгандан сўнг Умумий ва радиацион гигиена кафедрасида стажер тадқиқотчи сифатида иш бошлади. Кейинги иш фаолиятини шу ерда ассистент, доцент лавозимларида ишлаб давом эттирди Ҳозирги вақтда  – 1990 йилдан 2012йилгача ТТА умумий ва радиацион гигиена кафедрасида кафедра мудири, 2012 йил сентябр ойидан кафедра профессори. Илмий унвони – 1993 йилдан т.ф.д. Номзодлик диссертация ёқланган – 1972 йил (Тошкент шаҳар, ТашДавТИ), мавзу  «Влияние хлорорганических ядохимикатов на иммунную систему организма» Докторлик  диссертация ёқланган  1992 йил (С-Петербург шаҳри, Россия), мавзу: «Гигиенические аспекты загрязнения окружающей среды нитрозирующими соединениями и пестицидами и их роль в возникновении злокачественных новообразований»

Илмий унвон  – 1994 йилдан профессор  2 та дарслик, 1та монография, 5та қўлланма,  58тадан зиёд мақола, 11 услубий қўлланмалар, 60дан зиёд нашрлари мавжуд.

Гигиена мутахассисилиги бўйича  1 та тиббиёт фанлари доктори 7 нафар тиббиёт фанлари номзодларини тайёрлаган. Фахрий профессор ҳисобланади.

Функционал вазифалари:  ТТА умумий ва радиацион гигиена кафедраси профессори, ТТА Илмий кенгаш аъзоси, Ихтисослаштирилган кенгаш аъзоси  Д.087.09,  Ихтисослаштирилган кенгаш  Д.087.09 қошидаги Апробация семинар раиси, Тиббий-профилактика факультети Илмий кенгаши аъзоси, ТТА гигиена ва соғлиқни сақлашни ташкиллаштириш бўйича Муаммоли комиссия раиси , ТТА координацион кенгаш аъзоси.

лолаАбдукадирова Лола Кабуловна—  1962  йилда туғилган, гигиенист,  ўзбек,     т.ф.н., доцент. 1986 йилда ТошДавМИ санитария-гигиена факультетини  тугатган.   1986-1990 йилларда Темир йўлчилар касалхонасида диетолог врач, 1990-1991 йиллар Тиббиёт колежи ўқитувчиси ва 1992-йилдан буён умумий ва радиацион гигиена  кафедрасида ассистент, катта ўқитувчи лавозимларида ишлаган.

1994-1997 йилларда аспирант бўлиб 1998  йилда  «Тошкент шахридаги бир ёшгача бўлган болаларнинг саломатлик холатига ташқи мухит омиллари ва  экологик  мухитнинг таъсири» мавзусидаги кандидатлик диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилган.  1999 йилдан шу кунга қадар умумий ва радиацион гигиена кафедрасининг доценти лавозимида ишлайди. 2000-йилдан шу кунга қадар   У 48 та илмий мақолалар муаллифи. Унинг раҳбарлигида 9 та магистирлик иши тайёрланган.    2000 йилдан шу кунга қадар Академия Хотин-Қизлар кенгаши раиси сифатида ишлаб келмоқда.  2010 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигидаги Олий таълим муассасалари Хотин-Қизлар кенгашининг мувофиқлаштирилган кенгаш раиси сифатида фаолият кўрсатмоқда.

xosiyatСадуллаева Хосият Абдурахмоновна—  1971  йилда туғилган, гигиенист,  ўзбек,     т.ф.н., доцент. 1993 йилда ТошДавТИ санитария-гигиена факультетини тугатган.  Х.А. Садуллаева 1993-1999 йилларда 2-эпидемиология кафедрасида ассистент,  1999-2005 йилларда – Умумий ва радиацион гигиена кафедрасида ассистент лавозимида ишлаган.

2005-2007 йилларда аспирант бўлиб, 2008 йилда «Основные приоритеты и пути оптимизации гигиенических условий жилых кварталов  г. Ташкента» мавзусидаги кандидатлик диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди. 2010 йилдан мазкур кафедрада доцент лавозимида ишлаяпти. 2010 йилдан ТТА, тиббий-профилактика факультети илмий кенгашининг илмий котибаси.

Х.А. Садуллаева  36 илмий ишларнинг муаллифи, жумладан 4та ўқув қўлланма, 4 услубий тавсияномаларнинг ҳаммуаллифи, 8та илмий мақоланинг муаллифи.

validaИногамова Валида Вахидовна — 1961 йилда туғилган, ўзбек. 1978 йилда олтин медалга мактабни битириб, ТошДавТО 2 даволаш факультетига укишга кирди. 1984 йилда ТошДавТО имтиёзли диплом билан тугатган ва клиник ординатурага укишга кирган. 1989 йилда 7 шахар касалхона нефрология булимида шифокор нефролог, 1994 йилдан булим бошлиги булиб ишлаган.

1997-2005 йилларда – Умумий ва радиацион гигиена кафедрасида ассистент, 2007 йиллдан катта укитувчи лавозимларида ишлаган. 2010 йилда «Гигиенические аспекты первичной и вторичной профилактики нефрологических заболеваний» мавзусидаги кандидатлик диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди. 2012 йилнинг сентябридан ТТА Умумий ва радиацион гигиена кафедрасида доцент лавозимида фаолият юритяпти, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги “Санитария ва гигиена, соғлиқни сақлашни ташкил қилиш” бўйича Мувофиқлаштириш Кенгаши котибаси. Гигиена, жаҳон саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш бўйича Муаммоли ҳайъат котибаси. Иногамова В.В. 50 та илмий ва ўқув-услубий ишлар чоп этилган, шулаpдан 1 монография, 2 ўқув қўлланма, 4 ўқув-услубий қўлланма,  33 таси илмий мақолава тезислар.

nigoraАхмадалиева Нигора Одиловна—  1974  йилда туғилган, гигиенист,  ўзбек,     т.ф.н., катта ўқитувчи. 1998 йилда ТошДавТИ-2 тиббий профилактика факультетини тугатган.  Н.О.Ахмадалиева 2000-2007 йилларда умумий ва радиацион гигиена кафедрасида ассистент лавозимида ишлаган.

2008-2010 йилларда аспирант бўлиб 2010 йилда      «Возможности повышения защитных свойств организма на основе природных факторов питания» мавзусидаги кандидатлик диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди. 2012 йилдан мазкур кафедрада катта ўқитувчи  лавозимида ишлаяпти.  2010-2012 йилларда ТТА, тиббий-профилактика факультети 5- курс катта мураббийси, ТТА ХҚҚ  котибаси лавозимида ишлаяпти. 2012 йилдан кафедра  котибаси ҳисобланади.  Н.О.Ахмадалиева 18 илмий ишларнинг муаллифи, жумладан 1та ўқув қўлланма ҳаммуаллифи, 1 услубий тавсиянома  муаллифи, 16та илмий мақоланинг муаллифи.

sojidaШарипова  Сажида Ахметжановна —  1962  йилда туғилган, гигиенист,  уйғур, катта ўқитувчи . 1986 йилда ТошДавМИ санитария-гигиена факультетини  тугатган.   1986-1991 йилларда Тошкент Давлат тиббиёт институтининг эпидемиология кафедрасида ассистент лавозимида ишлаган.

1991-1996 йилларда Тошкент Давлат иккинчи тиббиёт институтининг 2-эпидемиология кафедрасида ассисент, сўнгра 1996-1999 йилларда ушбу кафедрада катта ўқитувчи лавозимида ишлаган. 1999-2005 йиллларда Тошкент Давлат иккинчи тиббиёт институтининг умумий ва радиацион гигиена кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида ишлаган. 2005 йилдан эса ТТА умумий ва радиацион гигиена кафедрасининг катта ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда. С.А.Шарипова   30 илмий ишларнинг муаллифи, жумладан, 2та ўқув қўлланма, СанҚваМ  ҳаммуаллифи, 6та илмий мақоланинг муаллифи.

mirsagatova     Мирсагатова Мавлуда Рихсиллаевна—  1972  йилда туғилган, врач-гигиенист,  ўзбек, ассистент. 1998 йилда ТошДавТИ санитария-гигиена факультетини тугатган. М.Р.Мирсагатова 1998-2005 йилларда Тошкент шаҳар ДСЭНМ,Олмазор туман ДСЭНМ ларида  врач-эпидемиолог, 2006-2008 йилларда–Умумий ва радиацион гигиена кафедрасида катта лаборант лавозимида ишлаган. 

2009 йилдан мазкур кафедрада ассистент лавозимида ишлаяпти.  М.Р.Мирсагатова 7-ўқув қўлланмалар  ишларнинг муаллифи.

 odilМирзамухамедов Одилжон  Хаджиакбарович – 1985 йилда тугилган. Врач умумий гигиенист, эпидемиолог. Узбек, ассистент. 2010 йилда тиббий профилактика  факультетини тугатган. О.Х.Мирзамухамедов  2010 йил  Тошкент шахар  Собир Рахимов туман ДСЭНМида  эпидемиология булимида врач эпидемиолог лавозимида ишлаган. 2010-2011 йилларда  Тошкент вилояти онкология диспансерида врач лаборант  булиб ишлаган. 2011 -2013 йилларда  ТТА Умумий ва радиацион гигиена кафедрасида Радиацион гигиена мутахасисслиги буйича магистратурада укиган. 2013 йилдан буён шу кафедрада асисстент лавозимида ишлайди. О.Х.Мирзамухамедов  1 та макола ва 2 та тезис муаллифи.