Kafedra jamoasi

 

 

Профессор Гули Исламовна Шайхова

1951 йилда туғилган, ўзбек, т.ф.д., профессор,  халқаро академиялар академиги (МАНЭБ). 1975 йилда ТашДавТИ тугатган.

1975-1990 йй. Г.И. Шайхова овқатланиш гигиенаси кафедрасида к.и.х., аспирант, ассистент, доцент, 1991-1993 й.- Собиқ СССР ФА қарашли овқатланиш гигиенаси институтида докторант, 1993 йилда Тошкент Давлат иккинчи тиббиёт институти Болалар ва ўсмирлар гигиенаси кафедрасида доцент, 1994-профессор, 1995 йилда эса шу кафедра мудири вазифасида

ишлаган. 2005-2012 йй. ТТА Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси мудири. 2012 йилдан эса ТТА Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси профессори.

Номзодлик диссертациясини 1984 йилда (Гигиеническое обоснование и оценка  новых комбинированных колбасных изделий для  общественного и лечебного питания), докторлик диссертациясини 1993 йилда (Гигиеническое обоснование алиментарной коррекции ЖДА у женщин с использованием специализированных продуктов) мавзуларида ҳимоя қилган.

Г.И.Шайхова 370 та илмий  ишлар муаллифи: улардан 6 та тиббий-профилактика факультети талабалари учун дарслик; 12 та монография, 33 янги озиқ-овқат маҳсулотлари учун техник шартлар, 3  та патент, 12 та рационализаторлик тавсиялар, 15 та СанМваҚлар, 47 ўқув ва услубий қўлланмалар чоп этилган бўлиб, уларда темир танқислик камқонлик касаллигини даволаш ва олдини олиш,  эндемик буқоқ, иммун тизими, вирусли гепатит касаллигини олдини олиш, аҳолининг турли қатламлари, талабалар, мактаб ўқувчилари ва мактабгача тарбия ёшидаги болалар кун тартиби, мутлақ овқатланиш, касалланиш, мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг мактабга етуклиги аниқлаш, болаларни ўқитиш ва тарбиялаш муаммоларига қаратилган масалалар ёритилган.

Тошкент тиббиёт академияси қошидаги «Гигиена» ихтисослаштирилган кенгаш раиси, ЎзР ССВ Болалар ва ўсмирлар гигиенаси йўналиши  бош мутахассиси, ЎзРССВ қошидаги гигиена, эпидемиология ва юқумли касалликлар мутахассисликлари аттестация ҳайъатининг раиси, МАНЭБ аъзоси.

Улар томонидан 2 нафар фан доктори ва 12 нафар фан номзодлари тайёрланган.

 

Профессор Шахобидин Самарович Бахритдинов

1950 йилда туғилган – гигиенист, ўзбек, т.ф.д., профессор, ҳалқаро экология фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси (МАНЭП). 1973 йилда ТашТИ санитария-гигиена факультетини тугатган. 1975-1980 йилларда Ш.С.Бахритдинов – изланувчи-тадқиқиотчи, ассистент лавозимларида, 1980-1981 – ЎзРССВ санитария гигиена ва касб касалликлари илмий текшириш институтида сув ва тупроқ гигиеналари лабораториясида кичик илмий ходим,

1988-1990 йилларда – пестицидлар гигиенаси ва токсикологияси лабораторияси мудири, 1988-1990 йилларда – ЎЗРССВ СГваККИТИ илмий ишлар бўйича директор муовини, бир даврда 2-ТошДавТИ овқатланиш гигиенаси кафедраси профессори, мудири ва санитария гигиена факулътети декани, 2006-2012 йилларда ТТА Фарғона филиали ўқув ва илмий ишлар бўйича директор муовини ва факультет декани вазифларида ишланган.

2012 йил сентябр ойидан  Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси профессори.

1978 йилда номзодлик (Материалы по гигиене и токсикологии нового дефолианта ЦАКСа), 1988 йилда докторлик (Гигиеническая оценка реальной и обоснование допустимой нагрузки пестицидов на организм в условиях комплексной нагрузки) диссертацияларини ҳимоя қилган. Овқатланиш гигиенаси ва пестицидлар борасида 120 та илмий ишлар муаллифи, 15- услубий кўрсатмалар, 5- ихтро, 2- ўқув дарслиги,  14- услубий қўлланмлар чоп эттирган.

Жамоатчилик ва раҳбар лавозимларидаги фаолияти: 1992-1996 йилларда – тиббий-профилактика факультети декани, собиқ СССР полимер ва елим, пестицидлар гигиенаси ва токсикологияси, сув гигиенасининг илмий гигиеник асослари муаммолар кенгашининг аъзоси, ЮНЕСКО дастури асосида «Биосфера ва одам» Ўзбекистон миллий қўмитаси аъзоси, ЎзР санитария врачлари ассоциацияси аъзоси, «Гигиена» ихтисослаштирилган кенгашининг раиси ва раис муовини (1985-1990 йилларда.), «ЭКОСАН» ҳалқаро жамиятининг аъзоси, «Ибн Сино» фонди аъзоси.

«СССР соғлиқни сақлаш аълочиси», «СССР санитар ҳимояси аълочиси», «Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси».

7 нафар фан номзодларини тайёрланган.

 

Кафедра мудири, доцент, тиббиёт фанлари доктори Низом Жумакулович Эрматов

 1970 йилда туғилган – гигиенист, ўзбек, т.ф.д., 1993 йилда Тошкент Давлат иккинчи тиббиёт институти тиббий-профилактика факультетини тугатган. 1993-1996 йилларда 2-ТошДавТИ болалар ва ўсмирлар гигиенаси кафедрасида ассистент, катта ўқитувчи лавозимларида, 1996-1999 йилларда – аспирант, 2001 йилдан эса –  шу кафедрада доцент лавозимларида ишланган. 2004 йилда Тошкент Давлат иккинчи тиббиёт институти тиббий-профилактика факультети

декан муовини, 2005-2011 йилларда Тошкент тиббиёт академияси тиббий-профилактика факультети декани муовини вазифаларида ишланган.

2011 йилдан ТТА ходимлар малакасини ошириш ва малакавий амалиёт бўлими бошлиғи.

2012 йилдан Тошкент тиббиёт академияси Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси мудири.

2000 йилда  номзодлик (Гигиеническое обоснование и оценка  специализированных продуктов для профилактики эндемического зоба среди детского контингента), 2011 йилда докторлик (Гигиенические основы физического совершенствования детей и подростков, обучающихся образовательных учреждениях разного типа) диссертация ишини ҳимоя қилган.

2001 йилда 2-ТошДавТИда Энг яхши доцент номнациясини ғолиби бўлган. 150 та илмий ишлар муаллифи: улардан 5 дарслик (хаммуалифиликда), 6 СанМваҚ,  20 услубий қўлланмалар, 44 журналларда мақолалар чоп эттирган.

Тошкент тиббиёт академияси, тиббий-профилактика факультети илмий кенгаши ва Гигиена ва соғлиқни сақлашни ташкиллаштириш ихтисослаштирилган кенгаш қошидаги семинар аъзоси.

Замонавий технологияларнинг фанда қўллашда фаол иштирок этган. Уларнинг раҳбарлигида мавзувий тематик хоналар ташкиллаштирилган. Ўқитишнинг педагогик технологияларни ўқув жараёнида босқичма-босқич қўлланилиши натижасида талабаларнинг билим даражаси самарасини ошиши билан биргаликда тиббий-профилактика  йўналиши фанларида вертикал ва горизонтал интеграцияларни амалга оширилиши натижасида талабаларнинг ўзлаштириш даражасининг самараси ошди.

Доцент Гулямова Шохида Холмирзаевна

 1953 йилда туғилган – гигиенист, ўзбек, т.ф.н.  1977 йилда ТошДавТИни  тиббий-профилактика факультетини тугатган. 1977 йилдан 1989 йилгача ТошДавТИ болалар ва ўсмирлар гигиенаси кафедрасида ассистент лавозимида ишлаган. 1989-1990 йй. катта ўқитувчи, 1991 й.  Тошкент Давлат иккинчи тиббиёт институтининг Болалар ва ўсмирлар гигиенаси кафедраси доценти. 2005 йилдан  Тошкент

тиббиёт академияси Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси кафедраси доценти, шунингдек Болалар ва ўсмирлар гигиенаси йўналиши магистратура директори вазифасида ишлаб келмоқда.

Номзодлик диссертацияси ишини 1990 йилда (Гигиеническое обоснование  условий проведения  физкультурных занятий с детьми дошкольного возраста  в климатических условиях Узбекистана) мавзусида ҳимоя қилган. 60 илмий ишлар муаллифи: улардан 2 дарслик (ҳаммуаллифликда),  1  та СанМваҚ.

 

Катта ўқитувчи, т.ф.н. Чўлпонов Иброхим Рамазонович

 1960 йилда туғилган – гигиенист, ўзбек, т.ф.н.  2-ТошДавТИ тиббий-профилактика факультетини 1991 йилда тугатган. 1991-1995 йй. Болалар ва ўсмирлар гигиенаси кафедраси ассистенти, 1995-1998 йй. – Болалар ва ўсмирлар гигиенаси кафедраси аспиранти, 1998 йй. Тошкент тиббиёт академияси Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси катта ўқитувчиси.

Номзодлик диссертациясини 1999 йилда (Гигиенические факторы риска развития анемии у детей и возможности ее алиментарной коррекции) мавзусида ҳимоя қилган. 25 илмий ишлар муаллифи: улардан 3 дарслик (ҳаммуаллифликда),  2 СанМваҚ,  6 илмий мақолалар чоп этилган.

Катта ўқитувчи Бахтиярова Валетина Аксентьевна

 1959 йилда туғилган – гигиенист, рус.  1993 йилда 2-ТошДавТИ тиббий-профилактика факультетини тугатган. 1993-1996 йилларда ижтимоий гигигна ва соғлиқни сақлашни ташкиллаштириш кафедраси ассистенти, 1996-1997 йилларда 1-УАШ  гигиена кафедраси ассистенти, 1997 йилда 2-ТошДавТИ Болалар ва ўсмирлар гигиенаси кафедраси катта ўқитувчиси, 2005 йилда Тошкент тиббиёт академияси

Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси катта ўқитувчиси.

«Комплексное социально-гигиеническое исследования инвалидизации в следствии ишемической болезни сердца и пути совершенствования профилактики» мавзусида диссертация мавзусида  илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.  59  та илмий ишлар муаллифи.

 

Ассистент т.ф.н. Саидова Гулбахор Турсуналиевна

1965 йилда туғилган – гигиенист, тожик, т.ф.н. 1993 йилда 2-ТошДавТИ тиббий-профилактика факультетини тугатган. 1993-2006 йилларда  2-ТошДавТИ эпидемиология кафедраси катта тажрибакори лавозимида ишлаган. 2006 йилдан – Тошкент тиббиёт академияси Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси ассистенти.

Номзодлик диссертация ишини 2011 йилда. (Коррекция питания женщин  климактерического периода) мавзусида ҳимоя қилган.    15 та илмий ишлар муаллифи: улардан 2 дарслик (ҳаммуаллифликда), 2  та услубий қўлланма, 2  та буклет,  9  та тезислар чоп эттирган.

 

Ассистент  т.ф.н. Отажонов Илхом Отабоевич

1982 йилда туғилган, гигиенист, ўзбек, т.ф.н. 2006 йилда Тошкент тиббиёт академияси тиббий-профилактика факультетини тугатган. 2008 йилда эса  Овқатланиш гигиенаси йўналиши бўйича магистратурани тугатган, 2009-2012 йилларда овқатланиш йўналиши бўйича аспирант, 2011 йилда ТТА Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси  ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда.

2011 йилда (Гигиеническая оценка питания студентов) мавзусида номзодлик диссертация ишини  тугатган. 37 илмий ишлар муаллифи: улардан 2 таси дарслик (ҳаммуаллифликда),  7 та илмий мақолалар, 2 та услубий қўлланма, 2 та буклет,  20 та тезислар чоп эттирган.

 

Group - 0002

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.