Kafedra jamoasi

КАФЕДРА ХОДИМЛАРИ

 

 

Искандарова Гўзал Тўлқиновна
Гигиенист, эколог, токсиколог, миллати ўзбек, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Россия Федерацияси Тиббий техника Академияси мухбир аъзоси. 1986- йилда Тошкент Тиббиёт институти даволаш факултетини тугатган. 1990–йилда «Токсиколого- гигиенические особенности нового дефолианта хлопчатника геметрел и нормирование его в объектах окружающей среды» мавзуси бўйича номзодлик диссертацияси, 1996-йилда «Гигиена и токсикология пестицидов внедряемых и сельское хозяйство Республики Узбекистан» мавзусида докторлик диссертацияси ёқлади. 400 та илмий ишлар муаллифи. Жумладан: 6 та монография, 2 та ўқув адабиёти, 30 та ўқув –услубий қўлланма, 8 та кашфиётлар учун муаллифлик гувоҳномаси ва патентлар, 72 та илмий журналларда мақолалар,  70 та Ўзбекистон Республикаси санитария қоида ва меёрлар, 81 та услубий қўлланмалар ва токсикология, экология ва гигиенага бағишланган кўрсатмалар муаллифидир.
2003- йилдан ҳозирги кунгача Коммунал гигиена кафедрасида мудирлик лавозимида фаолият юритмоқда, ушбу кафедра 2005- йилдан меҳнат гигиена кафедраси билан бирлаштирилиб, коммунал ва меҳнат гигиена кафедраси номи билан фаолият юритмоқда. Унинг рахбарлиги остида “Гигиена” ва “Токсикология” мутахассислиги бўйича 9 та фан номзоди тайёрланди. Улар 2005 йилдан 5А 510301-Гигиена (мехнат гигиена) ва 5А510301-Гигиена (коммунал гигиена) мутахассисликлари бўйича 11 нафар магистрлик диссертациясига илмий рахбар хисобланади. 2004- йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” фонди грантига сазовор бўлди ва Корея Республикасида малака ошириш курсини ўтади. Ихтисослашган кенгаш, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва гигиена бўйича муаммоли хайъат, тиббий профилактика факультети МУХ, ТТА илмий кенгаши ва тиббий профилактика факултети илмий кенгашлари аъзоси. 2016 йили Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан соғлиқни сақлаш тизимида фидокорона ва фаол мехнати учун Фахрий Ёрлиқ билан мукофотланган. Ҳар йили Республика миқёсида мунтазам ўтказилиб келинаётган экология, гигиена ва токсикологияга оид ўқув амалий конференцияларда фаол иштирок этади.
Дарсликлар ва амалий машғулот учун қўлланмалар:
1.Коммунал гигиена фанидан амалий машғулотлар учун қўлланма. Т. 2006 йил
2.Kommunal gigiena T.2007
3.Kommunal gigiena fanidan amaliy mashg’ulotlar uchun qo’llanma. T. 2008.
4.Мехнат гигиена . Т. 2009.
5.Мехнат гигиенаси фанидан амалий машғулотлар учун ўқув қўлланма. Т.2009.
6.Коммунал гигиена. Т. 2010.
7.Пестицидлани атроф-мухит объектларида комплекс меёрлаштириш ва уларни гигиеник меёрлари. Ташкент, 2014.
8.Ўқув қўлланма. «Пестицидларни гигиена ва токсикологияси». Т.,2014                                                                                                9.Ўқув қўлланма.”Янги махаллий пестицидларининг гигиена ва токсикологияси”Т 2016


Монографиялар:
1.Гигиена и токсикология пестицидов. Т.1994.
2.Гигиена и токсикология пестицидов, внедряемых и сельское хозяйство республики Узбекистан. Т. 1995.
3.Озука хом-ашёси ва махсулотларнинг сифати ва хавфсизлигига оид тиббий-биологик талаблар, санитария меъёрлар ва гигиеник нормативлар. Т., 1996.
4. “Современные проблемы гигиены воды и водоснабжения населения,санитарной охраны водоемов в специфических условиях Узбекистана”2006.                                       5.”Комплексное нормирование пестицидов в объектах окружающей среды и их гигиенические нормативы. Т. 2014.                                                                              6.”Токсикологическая оценка и гигиенические нормативы инсекто-акарицидов,дефолиантов и регуляторов роста растений”Т 2016

Юсупова В.К.

dotsent YUSUPOVA V.Q.

Юсупова Васила Қудратиллаевна
– гигиенист, 11.09.1954 йилда туғилган, т.ф.н., доцент, миллати ўзбек.
1988 йили ТошДавТИ санитария гигиена факультетини тугатган. 1989-1991 йй. «Мехнат гигиена» кафедрасида катта тажрибакор, 1991-2002 йй. – ассистент, 2002-2007 йй. – ТТА “Коммунал ва Мехнат гигиена” кафедраси катта ўқитувчи лавозимларида ишлаб келган.
2004 йили 14 00 07 – Гигиена мутахассислиги бўйича «Гигиена труда при работе в подземных коллекторах и путепроводах» мавзусида номзодлик диссентациясини мувофаққиятли химоя қилди, 2004 йили уларга тиббиёт фанлари номзоди илмий унвони берилди. Илмий рахбар т.ф.д., профессор Демиденко Н.М. 2007 йилдан кафедра доценти лавозимига ўтказилган.
Юсупова В.Қ. 18 та илмий ва 9 та ўқув услубий қўлланмаларнинг муаллифи. Бир вақтнинг ўзида Тошкент тиббиёт академияси, тиббий профилактика иши факультети МУХ аъзоси хисобланади..

Шеркузиева Г.Ф.

dotsent SHERQO’ZIEVA G.F.

Шеркузиева Гузал Фахритдиновна
– гигиенист, 06.07.1968 йилда туғилган, т.ф.н., доцент, миллати ўзбек.
1992 йили 2 ТошДавТИ санитария – гигиена факультетини якунлаган. Шу йилдан Коммунал гигиена кафедрасининг ассистенти лавозимида фаолиятини бошлаган.
1997 йили 14 00 07 – Гигиена мутахассислиги бўйича «Гигиена и токсикология нового биоудобрения «Ер малхами» и нормирование его в воздухе населенных мест, рабочей зоне, в воде водоемов и пищевых продуктах» мавзусида номзодлик диссенртациясини химоя қилган, 1998 йили тиббиёт фанлари номзоди илмий унвони берилди. Илмий рахбари ЎзР ФА академиги, т.ф.д., профессор Искандаров Т.И. 2000 йилдан бошлаб кафедра доценти лавозимига ўтказилган. 2004-2005 йй. «Коммунал гигиена» мутахассислиги бўйича магистратура директори лавозимида фаолият кўрсатган. Хозирги даврда ТТА «Коммунал ва Мехнат гигиена» кафедрасида доцент лавозимида фаолиятини давом эттирмоқда.
Г.Ф. Шеркузиева кафедра чоп этилган 2 та ўқув-услубий қўлланма ва 2 та ўқув-услубий игшланмаларнинг хаммуалифи, улар томонидан 11 та илмий мақолалар муаллифи.
Бир вақтнинг ўзида ТТА тиббий профилактика факультетининг 5,6 курслари бўйича декан муовини вазифасини бажаради.

Самигова Н.Р.

dotsent         SAMIGOVA N.R.

Самигова Наргиз Раимовна
– гигиенист, 18.09.1969 йилда туғилган, т.ф.н., доцент, миллати ўзбек.
1992 йилда 2 – ТошДавТИ, санитария-гигиена факультетини битирган. Шу йилдан бошлаб «Мехнат гигиена» кафедрасининг ассистенти лавозимида фаолиятини бошлади. 2004 йили кафедра катта ўқитувчиси лавозимига ўтказилди..
2005 йили 14 00 07 “Гигиена” мутахассислиги бўйича “Гигиено-физиологические основы оптимизации условий труда работников швейных производств Узбекистана» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя қилди, шу йилнинг ўзида уларга тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлди. Илмий рахбари т.ф.н., доцент Умаров Г.А.. 2006 йилдан ТТА «Коммунал ва Мехнат гигиена» кафедрасининг доценти лавозимида фаолиятини давом эттирди. 2008 йили уларга доцент илмий унвони берилди.
Охирги 3 йил давомида Самигова Н.Р. кафедрада чоп этилган 2 та ўқув қўлланма ва 6 та ўқув услубий ишланмалар хаммуалифи, унинг 2 та илмий мақоласи ва 15 та тезислари республика илмий анжуманлари тўпламларида чоп этилган.
Самигова Н.Р. 2005 йилдан “Мехнат гигиена” мутахассислиги бўйича магистратура директори лавозимида фаолияти давом эттириб келмоқда, 12 магистрлик диссертацияси илмий рахбар хисобланади.

Акрамов Д.А.

K/o’qituvchi AKROMOV D.A.

Акрамов Давлатбой Араббоевич
– гигиенист, 02.09.1964 йилда туғилган, т.ф.н., миллати ўзбек.
1991 йили иккинчи ТошДавТИ санитария гигиена факультетини битирган. Шу йилдан бошлаб «Коммунал гигиена» кафедрасининг ассистенти лавозимида мехнат фаолиятини бошлаган. 2002 йили кафедра катта ўқитувчиси лавозимига ўтказилган.
2005 йили 14 00 07 – Гигиена мутахассислиги бўйича «Гигиена труда при производстве полимерного пластификатора динитротриэтилбензола и разработка мероприятий по охране окружающей среды» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя қилган, 2006 йили уларга тиббиёт фанлари номзоди илмий даражаси берилган. Илмий рахбари ЎзР ФА академиги, т.ф.д., профессор Искандаров Т.И.
2006 йили «Коммунал гигиена» мутахассислиги бўйича магистратура директори лавозимига ўтказилган, улар 10 магистрлик диссертация илмий рахбар хисобланади. Хозирги кунда ТТА Илмий текшириш сектори рахбари лавозимида фаолият кўрсатмоқда.
Д.А. Акрамов 5 ўқув-услубий қўлланма ва 4 та ўқув услубий қўлланмалар хаммуалифи хисобланади, улар томонидан 33 та илмий мақолалари ва тезислари республика илмий анжуманлари журналлари ва тўпламларида чоп этилган.
Д.А. Акрамов 2006 йилдан “Мехнат гигиена” мутахассислиги бўйича магистратура директори лавозимида фаолияти давом эттириб келмоқда, 12 магистрлик диссертацияси илмий рахбар хисобланади.

Курбонова Ш.И.

K/o’qituvchi QURBONOVA SH.I.

Курбанова Шахноза Иркиновна
– гигиенист, 25.07.1968 йилда туғилган, т.ф.н., миллати ўзбек.
1991 йили иккинчи ТошДавТИ санитария гигиена факультетини битирган. 2003 йилдан бошлаб “Мехнат гигиена” кафедрасида ассистент, 2004 йилдан бошлаб ТТА «Коммунал ва Мехнат гигиена» кафедраси катта ўқитувчи лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.
14 00 07 – Гигиена мутахассислиги бўйича «Гигиено-физиологическая характеристика труда работников городского пассажирского автотранспорта» мавзусида номзодлик диссенртациясини химоя қилган, илмий рахбари т.ф.д, профессор Искандарова Г.Т.
Курбанова Ш.И. «Мехнат гигиенаси» ва «Мехнат гигиена бўйича амалий машғулотлар учун қўлланма» дарсликларини муаллифларидан бири хисобланади. Улар томонидан 16 та илмий мақолалар чоп этилган бўлиб, улардан 3 таси илмий оммобоп журналларда, 1 таси услубий тавсиялар ва 13 та тезислари.

Юсупхужаева А.М.

K/o’qituvchi YUSUPHO’JAEVA A.M.

Юсупходжаева Азиза Мажидовна
– гигиенист, 22.03.1974 йилда туғилган, миллати узбек.
1998 йили иккинчи ТошДавТИ тиббий профилактика факультетини тамомлаган. 1998 -2000 йиллар Зангиота туман ДСЭНМда ишлаган, 2000-2001 йиллар Охунбобоев номидаги тиббиёт коллежида ўқитувчи бўлиб ишлаган. 2001-2005 йй да “Коммунал гигиена” кафедрасида ассистент лавозимида, 2006 йилдан эса ТТА «Коммунал ва меҳнат гигиена» кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида фаолият кўрсатмоқда.
Ҳозирги вақтда 14.00.07- Гигиена мутахассислиги бўйича “Гигиенические проблемы эксплуатации сооружений по очистке сточных вод г. Ташкента” мавзусида номзодлик диссертацияси устида ишламоқда. Илмий раҳбари т.ф.д., профессор Искандарова Г.Т.
Юсупходжаева А.М. педагоглик фаолиятидан ташқари «Коммунал гигиена фанидан амалий машғулотлар учун қўлланма» хаммуаллифи ҳисобланади. Улар томонидан 17 та илмий ишлар чоп этилган бўлиб, улардан 2 таси оммобоп журналларда ва 15 таси республика миқёсидаги турли илмий амалий конференциялар тўпламида нашр этилган.

Assistent TUHTAXONOVA D.

Assistent TUHTAXONOVA D.

Тухтахонова Динора Ахмаджановна
– гигиенист, 15.01.1986 йилда туғилган, миллати ўзбек.
2009 йили Тошкент тиббиёт академиясини мувофаққиятли якунлади. 2009 – 2011 йй. “Мехнат гигиена” мутахассислиги бўйича магистратура курсини тугатган. Магистратура курсида ўқиш даврида: «Оздоровление условий труда работающих на производствах по изготовлению изделий алюминиевого профиля» мавзусида магистрлик диссертациясини химоя қилган.
2011 йилдан ТТА Коммунал ва Мехнат гигиена кафедрасининг ассистенти лавозимида фаолиятини давом эттириб келмоқда.
2012 йилдан “Мехнат гигиена” мутахассислиги бўйича магистратура курсида супервизор вазифасини бажариб келмоқда. Хозирги кунгача уларнинг 4 илмий мақолалар илмий тўпламларда чоп этилган.

Рашидов В.А.

Assisten       RASHIDOV V.A.

Рашидов Валихон Акмалджонович
– гигиенист, 07.11.1986 йилда туғилган, ўзбек.
2005 йилда ТТА тиббий профилактика иши факультетига ўқига кирган ва 2011 йили мувофаққиятли якунлади. 2011 йилдан 2013 йиллар давомида “Мехнат гигиена” мутахассислиги бўйича магистратура курсида тахсил олди. Магистратура курсини тугапллаш арафасида «Условия труда рабочих на производстве «Кизилтош» мавзусида магистрлик диссертация ишини мувофаққиятли ҳимоя қилди.
2013 йилдан “Коммунал ва меҳнат гигиена” кафедрасида ассистент лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Ҳозирги кунгача у томонидан 4 та илмий мақолалар чоп этилган.

Хожиев Шерзод Тешаевич
– гигиенист, 13.05.1990 йилда туғилган, ўзбек.
2007 йилда ТТА тиббий профилактика иши факультетига ўқишга кирди ва 2013 йили мувофаққиятли якунлади. 2013 йилдан 2015 йиллар давомида “Клиник лабаротория” мутахассислиги бўйича магистратура курсида тахсил олди. Магистратура курсини тугаллаш арафасида «Лабараторний диагностика тромбостопения в системный болезным.
2015 йилдан Тошкент тиббиёт академияси тиббий профилактика факультети “Коммунал ва меҳнат гигиена” кафедрасида ассистент лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Ҳозирги кунгача у томонидан 4 та илмий мақолалар чоп этилган.

муниса

Assistent Ташпулатова М. Н.

Ташпулатова Муниса Нигманжановна
– гигиенист, 15.01.1984 йилда туғилган, миллати ўзбек.
2006 йили Тошкент тиббиёт академиясини мувофаққиятли якунлади. 2007 – 2009 йй. “Мехнат гигиена” мутахассислиги бўйича магистратура курсини тугатган. Магистратура курсида ўқиш даврида: «Гигиеническая характеристика условий труда и организации трудового процесса при произвозтве» мавзусида магистрлик диссертациясини химоя қилган.
2015 йилдан ТТА Коммунал ва Мехнат гигиена кафедрасининг ассистенти лавозимида фаолиятини давом эттириб келмоқда.
Хозирги кунгача уларнинг 10 илмий мақолалар илмий тўпламларда чоп этилган.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.