Тил – дил калити

24.10.2016 санада соат 16:00 да ТТЖ 8 Актив залида “Тил – дил калити” мавзусида тадбир болиб утди. Унда талабалар актив катнашишди. 102 а тиббий профилактика талабалари узларининг мазмунли чикишлари билан талабалар уртасида катта таасурот колдиришди.

Организаторлар:

  1. Ширинкулова Ш
  2. Ташметова Г
  3. Миррахимова Г
  4. 102 “а” тиббий профилактика талабалари

Мехмон: тилшунослар Ходиева М, Солихова Н

Тилга эътибор – элга эътибор

Ёш авлодда она тилига ҳурмат ва ва эҳтиром туйғуларини кучайтириш,  уларда гўзал сўз сезгисини тарбиялаш ғоят муҳим ва ўта масъулиятли  вазифадир. Бу фарзандларимизда миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат, унинг тақдири учун дахлдорлик, фидойилик туйғуларини мустаҳкамлаш қарор топтиришнинг асосий омилларидан биридир. Тошкент тиббиёт академиясининг профессор-ўқитувчилари ўзбек тилини ривожлантириш, уни асраб – авайлаш, моҳиятини тарғиб этишдек масъулиятли жараёнга ўзининг фаол ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ўқув ва меҳнат жамоаларидаги учрашувлар, маънавий – маърифий тадбирлар, анжуманлар,  давра суҳбатларида тилимиз тараққиёти бобидаги фикр-мулоҳазалари билан иштирок этмоқда. Тошкент тиббиёт академияси талабалар жамоаси ҳам мамлакатимиз таълим масканларида ўтказилаётган  турли хил тадбирларида  фаол қатнашиб келмоқда. Яқинда “Узтоз ва мураббийлар куни” муносабати билан  ўтказилган тадбирда, талабалар ўзларининг яратган шеърлари ва ўзбек тилининг жозибаси, гўзаллиги, бойлиги ва бетакрорлиги орқали  профессор – ўқитувчиларимизни чин қалбларидан табриклашди.

 

Тиллар кафедраси

катта ўқитувчиси, ф.ф.н.                          Аслонов Акмал Субхонович

20161024_171225

20161024_173238

20161024_173148

Posted in Tadbirlar, Talabalar bilan ishlash, Tibbiy-profilaktika, Yangiliklar | Leave a comment

Тилга эътибор – элга эътибор

21.10.2016 санада соат 16:30 да ТТЖ 4 Актив залида “Тилга эътибор – элга эътибор” мавзусида тадбир болиб утади.

Организаторлар:

  1. Хидаева Д
  2. Ташхаджаева Ф
  3. Даволаш факултети талабалари

Мехмон: тилшунос Асланов А

Тилга эътибор – элга эътибор

Ўтган давр мобайнида қўлга киритилган яна бир улкан ютуғимиз – жамиятимиз барча  аъзоларининг тилга эътибор – элга эътибор эканини теран англай бошлаганидир. Тилнинг ривожини таъминлаш, аввало, жамиятда шундай тушунчаларнинг барқарорлигига, тил эгаларининг бебаҳо бойликка ҳурмат – эҳтиромига боғлиқ. Ўзбек тили таълими мазмунининг тубдан ислоҳ қилингани, шунга мувофиқ янги дарсликлар яратилгани, уларнинг нашрдан-нашрга тўлдирилган ва такомиллаштирилган ҳолда чоп этилаётгани ёш авлоднинг тил тарбиясида муҳим аҳамият касб этмоқда. “Давлат тили ҳақидаги” ги Қонун ижросини таъминлашга қаратилган Давлат дастури асосида яратилган 5 жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” маданий ҳаётимиздаги муҳим воқеа бўлганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Унда тилимиз сўз бойлигининг бугунги ҳолати холис ва аниқ акс эттирилган.

Тиллар кафедраси

катта ўқитувчиси, ф.ф.н.                          Аслонов Акмал Субхонович

“Til-hayot sabog’i”

Toshkent  Tibbiyot Akademiyasi Tillar Kafedrasi tomonidan 4- talabalar turar joyida:O’zbekiston Respublikasining O’zbek tiliga davlat tili maqomi berilishining 27 yilligi munosabati bilan “Til-hayot sabog’i” nomli tadbir 21-oktyabr soat 16:30 bo’lib o’tdi.

Bu tadbir, Oliy Ma’lumotli Hamshira fakultetining 1-va 2-bosqich talabalari tomonidan o’tkazildi.

Tadbirda Pedagokika va Psixologiya kafedrasi Dotsenti Raxmonova Yo.N, Tillar kafedrasi katta o’qituvchilari Xidayeva D.E, Tashxoddjaeva P.B, Nurmatova F.E, Poznesheva I.A, va TTA Madaniyat uyi xodimlari qatnashdilar. 4-TTJda istiqomat qiladigan barcha davolash fakulteti talabalari faol ishtiirok etdilar.

IMG_0999

IMG_1023

IMG_1039

 

Posted in Davolash, Tadbirlar, Talabalar bilan ishlash, Yangiliklar | Leave a comment

Тил миллат кузгуси

20.10.2016 санада соат 15:00 да ТТЖ 5 Ректорат залида “Тил миллат кўзгуси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ОМХ талабалари ўзбек тилига бўлган беқиёс хурматларини намоён қилишди.

Организаторлар:

  1. Кучкарова Н
  2. Базарова О
  3. ОМХ талабалари

Мехмон: тилшунос Асланов А.С

Тилга эътибор – элга эътибор

1989 йилнинг 21 октябрида республикамиз биринчи президенти   Ислом Каримовнинг бемисл шижоати ва жасорати билан “Давлат тили ҳақида” ги Қонуннинг қабул қилиниши истиқлол йўлида қўйилган илк амалий қадамлардан бири бўлди ҳамда ўзбек тили давлат тили бўлиши лозимлигини асослаб берди.

Ўзбек тилига Давлат тили мақомини берган Қонун қабул қилинганига йигирма етти йил бўлди. Албатта, бу тарих учун жуда қисқа фурсат. Аммо шу қисқа вақт ичида она тилимизнинг софлигини сақлаш, мавқеини юксалтириш йўлида улкан ишлар амалга оширилди. Мамлакатимизда ўзбек тили эркин қўлланмайдиган бирорта соҳа йўқ. Ўзбек тили ўзининг кенг имкониятини халқаро муносабатларда, энг мураккаб фан соҳаларида тўлиқ намоён қилмоқда. Бугунги кунда давлат аҳамиятига молик йирик учрашувлар, халқаро анжуманлар, тадбирлар, нуфузли спорт мусобақаларида ўзбек тили фаол қўлланилмоқда. Она тилимизнинг илғор ахборот-коммуникация технологиялари, замонавий илм-фаннинг барча йўналишлари, иқтисодиёт, тиббиёт, банк-молия тизимида кенг ишлатилаётгани унинг имкониятлари нечоғли юқори эканидан далолатдир.  Давлат ҳокимияти  ва бошқаруви органлари, барча ташкилот ва муассасаларда иш юритиш ўзбек тилида олиб борилаётгани она тилимизнинг тикланган, юксалган мақомининг амалдаги ифодасидир. Ўзбек тили шу кунларда ҳаётимизнинг маъно-мазмуни, халқимизнинг эзгу интилишлари, беғубор орзулари, ёруғ мақсад-муддаолари, истиқболи билан ҳамоҳанг, десак янглишмаймиз.

 

Тиллар кафедраси

катта ўқитувчиси, ф.ф.н.                          Аслонов Акмал Субхонович

20161020_155838

20161020_160415

20161020_152145

20161020_153945

Posted in OMX, Tadbirlar, Talabalar bilan ishlash, Yangiliklar | Leave a comment

Спорт тадбири бўлиб ўтди

25.09.2016 куни Тошкент тиббиёт академияси Спорт мажмуасида ТТА Маънавият ва маърифат ишлари проректори Бобомуратов Т.А. бошчилигида Спорт тадбири бўлиб ўтди.  Унда Тиллар кафедраси жамоаси фаол иштирок этишди.

Фотолавҳалар:

Posted in Tadbirlar, Talabalar bilan ishlash, Yangiliklar | Leave a comment

Кафедрада бўлиб ўтган «Хотира»дарси

Снимок

4.09.2016 yil Toshkent Tibbiyot Akademiyasi  tillar kafedrasida muhtaram prizidentimiz I.A.Karimovning yorqin hotirasiga bag`ishlangan hotira darsi o`tkazildi. Bunda akademiya 1-kurs talabalari va o`qituvchilari ishtirok etdilar.

 Hotira darsida hurmatli prizidentimiz I.A.Karimovning hayot yo`llari, vatanimiz ravnaqi uchun qo`shgan ulkan hissalari haqida aloxida to`htaldi. Tadbirda talaba va o`qituvchilar so`zga chiqishib  muhtaram prezidentimizning ulkan ishlarini davom ettirishga so`z berishdi. Buyuk inson, ulug` yo`lboshchimiz, O`zbekiston Respublikasi birinchi prezidentining yorug` hotirasi barchamizning qalbimizda abadiy qoladi.

Fotolavhalar:

 

 

Posted in Tadbirlar, Talabalar bilan ishlash, Yangiliklar | Leave a comment

“ТАЛАБАЛАР ИЛМИЙ ЖАМИЯТИ” КОНФЕРЕНЦИЯСИ

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, шунингдек,  Президент фармонлари ва бир қатор ҳукумат қарорлари асосида мамлакатимизда Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш, олий таълим тизимида иқтидорли талаба, ёш олимлар билан ишлаш фаолиятини янада ривожлантириш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Мамалакатимиз олий таълим тизимида ёшларнинг илмий-ижодий фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш, илм-фан сифатини ошириш, ёш илмий-педагогик кадрлар захирасини тайёрлашга доир ташкилий, услубий, меъёрий масалаларни хал этишга кўмаклашиш мақсадида ОТМларда “Талабалар илмий ижодий жамиятлари ва “Ёш олимлар кенгаш” ташкил этилган. Шу жумладан Тошкент Тиббиёт Академиясида ҳам мунтазам равишда ҳар йили “Ёш олимлар кунлари” ўтказилади. 6 апрель  куни Тиллар кафедрасида ҳам навбатдаги ТИЖ бўлиб ўтди. Анжуманда талабалар инглиз, рус, лотин,ўзбек тили фанларидан ўз раҳбарлари билан илмий изланишлар қилишган. Continue reading

Posted in Davolash, Konferensiyalar, OMX, Tadbirlar, Talabalar bilan ishlash, Tibbiy-pedogogika, Tibbiy-profilaktika, Yangiliklar | Leave a comment

Захридин Мухаммад Бобурнинг 533 йиллига бағишланган тадбир

 Тиллар кафедраси профессор- ўқитувчилари   ва даволаш факультети 110 гурух талабалари иштирокида   Захридин Мухаммад Бобурнинг 533 йиллига бағишланган тадбир ўтказилди.

16.02. 2016 йил

     Тиллар кафедраси профессор- ўқитувчилари   иштирокида   Захридин Мухаммад Бобурнинг 533 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда даволаш факультети 110а гурух талабалари томонидан шеър, қўшиқ, саҳна кўринишларини намойиш этилди.

БезымянныйБезымянный

Posted in Tadbirlar | Leave a comment

Мутал Бурхонов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тадбир

 Тиллар кафедраси профессор- ўқитувчилари   ва даволаш факультети 110 гурух талабалари иштирокида    Мутал Бурхонов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

4.03. 2016 йил

     Тиллар кафедраси профессор- ўқитувчилари   иштирокида Мутал Бурхонов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда даволаш факультети 110а гурух талабалари томонидан шеър, қўшиқ, саҳна кўринишларини намойиш этдилар.

БезымянныйБезымянныйБезымянный

Posted in Tadbirlar | Leave a comment

”Қиёматга қолган қарз” мавзусида ўтказилган сухбат

 Тиллар кафедраси профессор- ўқитувчилари    иштирокида     “Қиёматга қолган қарз” мавзусида    сухбат  ўтказилди.

1.02. 2016 йил

Тиллар кафедраси профессор- ўқитувчилари   иштирокида “Киёматга колган карз” мавзусида   видео фильм намойиш  қилинди. Бу фильмда халқига, миллатига ва  Ватанига қарши хиёнат қилиб, қўлига қурол олган, маънавиятини сотган, хорижда кўп даромат олиш учун оиласига ва Ватанига қарши булган  инсонларнинг ота-оналарини билан сухбати кўрсатилди. Улар ота- онасини  иснодга қўйган , юзини ерга қаратган, қариганда таянчи бўлиши ўрнига кулига курол олган одамларнинг  ачинарли хаёти хақида сухбат бўлди.

БезымянныйБезымянныйБезымянный

Posted in Yangiliklar | Leave a comment

14-январ ватан ҳимоячилар куни муносабати билан тадбир ўтказилди

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ТИЛЛАР КАФЕДРАСИДА
“14-ЯНВАР ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАР КУНИ”
МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАНТАНАЛИ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ.

Ўтказиш вақти: 15.01.2016

ҚАТНАШДИЛАР:

ТТА ҳузуридаги Харбий Тиббиёт Факултетидан Подполковник Ш. Хошимов, Подполковник Д. Аҳмедовва бир гуруҳ офицерлар ва курсантлар.

Тиллар кафедраси мудири Абдуллаева Р.М, Хидаева Д.Э, ОМХ  факултети Маънавият ва Марифат ишлари муовини Абдурахмонова

N. Кучкарова Н. Авилова К. Ташметова Г. ва бошқалар.

Даволаш иши ва Тиббий Педагогика va OMX факултети талабалари.

КУН ТАРТИБИ:

  1. “Миллий армиямиз- Мустақиллигимизнинг тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир” мавзусида байрам тадбири.
  2. ТТА ҳузуридаги Ҳарбий Тиббиёт Факултети Подполковник Хошимов нутқи.
  3. “Истиқлол қалқони” филми намойиши.
  4. ТТА ҳузуридаги Харбий Тиббиё тФакултети Подполковник Аҳмедов нутқи.
  5. “Она юрт” филминамойиши.
Posted in Tadbirlar | Leave a comment