Ҳуш келибсиз!

Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби вебсайтига ҳуш келибсиз!
Умид қиламизки, бизнинг ушбу вебсайтимиз сизга манзур бўлади ва сиз ўзингизга керакли барча маълумолтларни топа оласиз!

Continue reading

Posted in Янгиликлар | 2 Comments

“Topical issues in medicine” илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди

Тошкент Тиббиёт Академиясида навбатдаги, V  “Topical issues in medicine” номли тўлиқ ИНГЛИЗ тилида (Only English) бўлиб ўтадиган илмий-амалий анжуман – жорий йилнинг 5 апрель куни Tashkent Intercontinental Hotel нинг Амир Темур зали (2-қават) да соат 08:00 дан 16:00 гача бўлиб ўтди.

Ушбу конференцияда Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби битирувчи икки нафар магистр талабалари – оғзаки маърузада – Азимова Ф.С.  “Prevalence of arterial hypertension in young adults” мавзуси билан, ҳамда постер маърузада – Идрисова И.И. “Social and hygienic aspects of working conditions nurse – мавзуси билан иштирок этдилар.

фото0122 фото0121

фото0120 фото0126

Posted in Янгиликлар | Leave a comment

“Саломатликка оид фанларни модернизациялаш” лойиҳасининг дастлабки координацион учрашуви бўлиб ўтди.

2016 йил 29-30 март кунлари Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицей биносида Тошкент тиббиёт академияси ташкилотчилигида Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасида 2015-2018 йилларда молияланиши белгиланган ModeHEd –          “Саломатликка оид фанларни модернизациялаш”  лойиҳасининг              дастлабки координацион учрашуви бўлиб ўтди.
Координацион учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси вакиллари, Эрасмус дастурининг Ўзбекистондаги Миллий Офиси вакиллари, Европа Иттифоқи Комиссиясининг техникавий ёрдамини мувофиқлаштириш бюроси вакиллари, лойиҳа иштирокчиси бўлган мамлакатлар элчихоналари вакиллари, лойиҳа иштирокчилари бўлган университетлар ҳамда ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасида амалга оширилиши белгиланган ModeHEd – “Саломатликка оид фанларни модернизациялаш” лойиҳаси 2015 йил учун танловда Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари ва ташкилотлари иштирокида молияланиши белгиланган 13 та лойиҳанинг бири бўлиб, ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамкорлар қуйидагилардан иборат:

  1. Германиянинг Лейпциг амалий фанлар, иқтисодиёт ва маданият университети – лойиҳа контрактори;
  2. Прагадаги Карлос университети, Чехия – лойиҳа ҳамкори;
  3. Кошицедаги Павол Йозеф Сафарик университети, Словакия – лойиҳа ҳамкори;
  4. Фарғона давлат университети, Ўзбекистон – лойиҳа ҳамкори;
  5. Тошкент тиббиёт академияси, Ўзбекистон – лойиҳа ҳамкори;
  6. С.Д.Асфедияров номидаги Қозоқ Миллий тиббиёт университети, Қозоғистон – лойиҳа ҳамкори;
  7. Наманган давлат университети, Ўзбекистон – лойиҳа ҳамкори;
  8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий таълимни ривожлантириш Маркази, Ўзбекистон – лойиҳа ҳамкори;
  9. Ўзбек давлат жисмоний маданият ва спорт институти, Ўзбекистон – лойиҳа ҳамкори;
  10. Жанубий Қозоғистон давлат фармацевтика академияси, Қозоғистон – лойиҳа ҳамкори;
  11. Бухоро давлат тиббиёт институти, Ўзбекистон – лойиҳа ҳамкори;
  12. Қозоқ давлат Аёл ўқитувчилар тайёрлаш университети, Қозоғистон – лойиҳа ҳамкори;
  13. Андижон давлат университети, Ўзбекистон – лойиҳа ҳамкори;
  14. Қўқон давлат педагогика институти, Ўзбекистон – лойиҳа ҳамкори;
  15. Ўзбек тиббий-педагоглар Ассоциацияси, Ўзбекистон – лойиҳа ҳамкори.

Лойиҳанинг асосий мақсади – тиббий ва нотиббий йўналишларда тайёрланаётган мутахассисларга ўқитилаётган саломатликка оид 7 та фан бўйича ўқув дастурларини Европа Иттифоқи олий таълим муассасалари тажрибаларидан фойдаланган ҳолда такомиллаштириш ҳамда бу билан мамлакатлар аҳолиси орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш орқали давлат даражасида аҳоли соғлигини сақлаш борасида олиб борилаётган ижтимоий сиёсат самарадорлигини оширишдан иборат.

Лойиҳанинг специфик вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • саломатликка оид фанлар бўйича ўқув дастурларини такомиллаштирувчи мутахассисларни ЕИ университетларида малакасини ошириш;
  • ЕИ университетларида малака оширган мутахассислар томонидан модернизациялаш кўзда тутилган 7 та ўқув фанини модернизациялаш бўйича ҳамкор мамлакатлар (Ўзбекистон ва Қозоғистон) университетларида тренинглар ташкил этиш;
  • янгиланган ўқув дастурлари асосида ўқув-услубий косплексларни бойитиш;
  • модернизациялаш кўзда тутилган 7 та ўқув фани бўйича ўқув адабиётлар ва мультимедиа компоненлар яратиш ҳамда уларни ҳамкор мамлакатлар (Ўзбекистон ва Қозоғистон) университетларига тарқатиш.

Тошкент тиббиёт академияси томонидан ташкил этилаётган ModeHEd лойиҳасининг биринчи координацион учрашувидан кўзда тутилган натижалар қуйидагилардан иборат:

  1. Лойиҳанинг асосий иш режалари бўйича вазифалар ва уларнинг бажарилиш сифати ҳамда муддатларини белгилаб олиш;
  2. Модернизацияланиши режалаштирилган саломатликка оид фанлар бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш;
  3. Лойиҳанинг молиявий бошқаруви масалаларини ҳамкорлар билан мувофиқлаштириш;
  4. Ҳар бир ҳамкор томонидан бажариладиган вазифаларни алоҳида тақсимлаш орқали белгиланган вазифаларнинг самарали ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
  5. Ҳамкорлар ва контрактор ўртасида тузиладиган шартномаларни расмийлаштириш.

Рисунок2 Рисунок1 Рисунок3 Рисунок4

Leave a comment

Миллий “Наврўз” байрамини нишонлаш ва унинг маънавиятимиз шаклланишидаги роли

ЖССМда 1-2 курс магистр-талабалари, ҳамда ўқитувчилари билан “миллий “Навруз” байрамимизнинг нишонлашини ва унинг маънавиятимизни шакллантиришдаги роли” мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди. Тадбирда ЖССМ катта ўқитувчиси Авезова Г.С.  “Наврўз” байрамини ишонланишини мазмуни ва тарихи ҳақида гапирди. “Наврўз” байрамини мустақиллик даврида нишионланишини тикланишини ахамияти ҳақида проф.Маматқулов Б.М. гапирди. Шундан сўнг бу масала хақида нишонлашда турли вилоятларда амалга ошириладиган тадбирлар ҳақида талабалардан  “Ҳамширалик ишини ташкил этиш ва бошқариш”,  “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш”   йўналиши  2 курс талабалари Адилова Наргиза, Аликулова Дилрабо, 1 курс талабалари Нурдинова Гузалой,  лар баён этиш. Суҳбат  қизиқарли ва жонли ўтди. Сўнг Тиббий профилактика факультетининг  ташкил этган “Навруз” байрами  тадбирида иштирок этилди.

20160318_132600  3

Posted in Маънавият ишлари, Янгиликлар | Leave a comment

«Соғлом турмуш тарзи – саломатлик гарови” мавзусида давра суҳбати

12 – март куни Жамоа соғлиғини сақлаш мактаби профессор ўқитувчилари 3 – сонли ТТЖда «Соғлом турмуш тарзи – саломатлик гарови” мавзусида давра суҳбати ўтказдилар. Тадбирда Жссм директори, проф. Маматқулов Б.М., доцент Касимова Д.А.,  ассистент Уразалиева И.Р., 1-2 курс “Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат саломатлиги”  ва “Ҳамширалик ишини ташкил этиш ва бошқариш”, ҳамда бошқа йўналиш мутахассисликлари магистр-талабалари, Магистратура бўлими бошлиғи Имомов А.А., Маънавият ва маърифат ишлари бўйича бўлим бошлиғининг муовини Файзибоев П.Н. ва Мирзамухаммедов Одилбеклар қатнашдилар. Тадбир жараёнида талаба-магистрлари ўртасида «Соғлом турмуш тарзи ва унинг 7 та шартлари» тўғрисида суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат давомида презентация қилинди.  Савол-жавоблар ўтказилди. Тадбир қизиқарли ўтди. Талаба-магистрлар кўп маълумотларни ўзларига олдилар.

1  2

Posted in Маънавият ишлари, Янгиликлар | Leave a comment

Жамоат соғлиғини сақлаш мактабида шанбалик!

Халқимизнинг минг йилликларга бориб тақалувчи қадимий қадриятларидан бири бу ҳашардир. Аждодларимиз бу анъанани доимо улуғлаганлар. Зеро, озода ерда файзу барака бўлади.

Шу анъанага содиқ қолган ҳолда  2016 йилнинг 5-март куни Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби ҳодимлари ва биринчи, ҳамда иккинчи курс магистр талабалари – кенг кўламли ободонлаштириш ишларини  амалга оширдилар. Рисунок1  Рисунок3

Posted in Маънавият ишлари, Янгиликлар | Leave a comment

Professor Fatemeh Rabiee-Khan tomonidan ma’ruza bo`lib o`tdi

1

     2016 yilning 4 – mart kuni soat 14:00 da Rektorat zalida Buyuk Britaniyaning Birmingham City Universiteti Jamoat sog`lig`ini saqlash markazi professori, mutahassis-nutritsionisti Fatemeh Rabiee-Khan va TTA Ilmiy ishlari bo`yicha prorektori, professor Boymurodov Sh.A., hamda Tibbiy profilaktika fakultetiga qarashli yetakchi professor-o`qituvchilari, Jamoat sog`lig`ini saqlash maktabi direktori, professor Mamatqulov B.M., magistratura bo`limi boshlig`I Imamov A.A, Sog`liqni saqlashni boshqarish va Jamoat sog`lig`ini saqlash, Oliy hamshiralik ishi magistratura mutahassisligi magistr-talabalari va Tibbiy profilaktika fakulteti talabalari ishtirokida “Sog`lom turmush tarzini targ`ibot qilish. Buyuk Britaniya misolida” mavzusida ochiq ma`ruza bo`lib o`tdi. Continue reading

Posted in Маънавият ишлари | Leave a comment

Professor Fatemeh Rabiee-Khan tomonidan ma’ruza bo`lib o`tdi.

IMG_3700

2016 yilning  4 – mart kuni soat 14:00 da Rektorat zalida Buyuk Britaniyaning Birmingham City Universiteti Jamoat sog`lig`ini saqlash markazi professori, mutahassis-nutritsionisti – Fatemeh Rabiee-Khan va TTA Ilmiy ishlari bo`yicha prorektori, professor Boymurodov Sh.A., hamda Jamoat sog`lig`ini saqlash maktabi direktori, professor Mamatqulov B.M., magistratura bo`limi boshlig`I Imamov A.A, Sog`liqni saqlashni boshqarish va Jamoat sog`lig`ini saqlash, Oliy hamshiralik ishi magistratura mutahassisligi magistr-talabalari ishtirokida  “Sog`lom turmush tarzini targ`ibot qilish. Buyuk Britaniya misolida” mavzusida ochiq ma`ruza bo`lib o`tdi.

Uchrashuvni TTA Ilmiy ishlari bo`yicha prorektori, professor Boymurodov Sh.A. ochib berdilar. Shundan so`ng Buyuk Britaniyaning Birmingham City Universiteti Jamoat sog`lig`ini saqlash markazi professori, mutahassis-nutritsionisti Fatemeh Rabiee-Khan tomoidan “Sog`lom turmush tarzini targ`ibot qilish. Buyuk Britaniya misolida” mavzusida ma’ruza o`qildi. Ma’ruza qiziqarli o`tkazilishi bilan, savol-javoblarga boy holda o`tkazildi.

IMG_3695     IMG_3692

IMG_3691    IMG_3699

Posted in Маънавият ишлари, Янгиликлар | Leave a comment

“Соғлом халқ, соғлом миллат – буюк ишларга қодир бўлади” мавзусидаги талабаларнинг V анжумани

Bez-imeni-133

Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил олаётган талаба-ёшлар ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган талабаларнинг V “Соғлом халқ, соғлом миллат – буюк ишларга қодир бўлади”номли анжумани жорий йилнинг 26 февраль санасида бўлиб ўтди.

Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби 2-босқич магистр-талабаси Азимова Фотима  “Соғлом она ва бола – баркамол авлод шаклланишининг кафолати” мавзуси билан тадбирда қатнашди ва сертификат билан рағбатлантирилди.

Posted in Маънавият ишлари, Янгиликлар | Leave a comment

“Тасвирий санъат” галериясига ташриф

ЖССМ ўқитувчилари – биринчи ва иккинчи курс магистр-талабалари билан дарсдан ташқари вақтни унумли ўтказиш мақсадида “Тасвирий санъат галерияси”га ташриф буюришди. Галерияда кўплаб қизиқарли, бетакрор тасвирий асарлардан баҳраманд бўлдилар.1454923822658

Posted in Маънавият ишлари, Янгиликлар | Leave a comment

“Соғлом халқ, соғлом миллат – буюк ишларга қодир бўлади” мавзусидаги талабаларнинг V анжумани бўлиб ўтди

“Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”да белгиланган вазифалар ва “2016 йил – Соғлом она ва бола йили” давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларни маънан етук, жисмонан соғлом, турли мафкуравий тахдидларга қарши курашиш иммунитетини янада кучайтириш, она-юртга муҳаббат, ватанга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида жорий йилнинг 26 февраль куни соат 14:00 да Тошкент тиббиёт академиясида  “Соғлом халқ, соғлом миллат – буюк ишларга қодир бўлади” мавзусидаги талабаларнинг V анжумани бўлиб ўтди. Ушбу анжуманда Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби ҳодимлари: Касимова Д.А., Авезова Г.С., Уразалиева И.Р., Адилова З.У., ва 1-2 курс магистр талабалари иштирок этишди.

IMG_20160304_141450

Posted in Маънавият ишлари, Янгиликлар | Leave a comment