ЖССМнинг профессор-ўқитувчилари

DSC_0584 (3)_optТиббиёт фанлари доктори, профессор Маматқулов Бахромжон Маматқулович. Тиббиёт фанлари доктори, профессор.  Фарғона вилояти Бешариқ туманида таваллуд топган. Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби асосчиси. У 2006 йил мактаб очилгандан  ҳозирги кунгача ЖССМ директори лавозимида ишлаб келмоқда. Маматкулов Бахромжон Тошкент давлат тиббиёт институтининг Санитария-гигиена факультетини 1972 йилда тугаллаган.

1972 йилдан-1990йилгача Тошкент давлат тиббиёт институтининг “Ижтимоий гигиена ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш” кафедрасида стажёр-тадқиқотчи, ассистент ва доцент лавозимларида ишлаган. 1982 йили номзодлик, 1997йили докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1990-1992 йилларда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи муовини, 1992-2000 йилларда Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти Фарғона филиалининг декани, “Ижтимоий гигиена ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш” кафедраси мудири лавозимларида ишлаган. 2001-2006йилларда Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти, кейинчалик Тошкент тиббиёт академияси Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси кафедра мудири, 2005-2008 йилларда Тошкент тиббиёт академияси Магистратура бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2006 йил мактаб очилгандан  ҳозирги кунгача ЖССМ директори лавозимида ишлаб келмоқда.

Б.М.Маматқулов томонидан 10 нафар тиббиёт фанлари номзодлари, 50 дан ортиқ соғлиқни сақлашни бошқариш, жамоат саломатлиги ҳамда олий ҳамширалик иши мутахассислиги  бўйича магистрлар тайёрланган. Ҳозирда унинг раҳбарлигида 3та докторлик диссертациялари тайёрланмоқда. Сўнгги йилларда профессор Б.М.Маматқулов томонидан 5 та дарслик, 7 та ўқув қўлланмалар, 4 та монография, 35та ўқув услубий қўлланма, 200дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган , ушбу мақолаларнинг 30 дан ортиғи нуфузли чет эл журналларида чоп этилган.

3_opt

Касимова Дилфуза Абраровна 1972 йилда Тошкент шаҳрида тугилган.  2008 йилдан бери  Касимова Д.А.  Жамоат соғлиғини сақлаш мактабида  ишлаб келмоқда. Д.А.Касимова доцент, т.ф.н.  илмий – педагогик фаолияти давомида талаба-магистрлар орасида умумметодологик фанлардан “Далилларга асосланган тиббиёт ва биостатистикаси”, “Тиббий ёрдам сифатини бошқариш”, “Соғлиқни сақлаш менежменти ва иқтисодиёти”, “Махсус фанларни ўқитиш услубиёти” фанларидан академия магистр-талабалари орасида амалий машғулотлар ўтказади, улар учун Соғлиқни сақлаш менежменти ва иқтисодиёти фанидан  дарслик  ва 4 та ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлаган ва маърузалар олиб боради. “Менежмент назарияси ва амалиёти” фанидан ўзбек, инглиз ва лотин тилларида Электрон модуль (Силлабус) ишлаб чиққан. Юқоридагилардан ташқари ўқув йили давомида қуйидаги ишларни амалга оширди: Мактабда магистр-талабалари учун “Менежмент назарияси ва амалиёти” фанидан ўзбек, инглиз тилларида ягона методик тизим-педагогик технологиялари асосида ўқув-услубий қўлланмалар ёзган, 5А510115 –  Соғлиқни сақлашни бошқариш ва  жамоат саломатлиги мутахассислиги бўйича дастур директори ва модератори, илмий тадқиқот ишларини фаол олиб бориши билан бир қаторда, ҳар йили 70 дан ортиқ мақолалар ва тезислар чоп этган, 10 дан ортиқ талаба-магистрларнинг илмий ишларига раҳбарлик қилиб келади. Магистратуранинг талабалар уйида мунтазам равишда навбатчилик қилиб туради. ЖССМактабида илмий ишларга маъсуллиги, академия, тиббий-профилактика факультети илмий кенгаши хамда Гигиена, жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш бўйича муаммолар ҳайъати аъзоси, факультет циклопредмет секциясининг котибаси, факультет бўйича “Очиқ ва муаммоли маърузаларнинг таълим сифатини оширишдаги аҳамияти ва уларни такомиллаштириш йўллари” маърузасига маъсул.

2012 йилда «Медико-социальные аспекты детской инвалидности и  пути  её снижения» мавзусидаги номзодлик диссертациясини ёқлаган.

Республикамиз олий ўқув юртлари маънавий-маърифий ишларида фаол қатнашиб келади,  мактабда  7 йил, илмий педагогик 14 йил, умумий 24 стажга эга эканлиги  ЖССмактабда фаолият кўрсатиб келмоқда.

2_opt

Тоирова Малика Раимовна 1953 йил 8 мартда Тошкент вилояти, Тошкент туманида зиёли ўқитувчи оиласида туғилган.

1970 -1974 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институтининг режа-иқтисод бўлимида ўқиган. 1974- 1985 йилларда  Ўзбекистон Режа Қўмитасининг илмий тадқиқотлар институтида кичик илмий ходим лавозимида ишлаган. 1984 йил номзодлик диссертациясини мувофаққиятли ҳимоя қилган. 1985 йилда педогогик фаолиятини ТТЕС институти “Иқтисодий назария” кафедрасида ассистенти, сўнг катта ўқитувчи  лавозимидан бошлаган, 1992 йилдан Тошкент иқтисодиёт университетида “Халқаро иқтисодий алоқалар” кафедрасида доцент лавозимида ишлаган.

1990-1992 йлларда Тошкент давлат чет тиллар педогогикаси институти қошидаги  кечги 2 йиллик инглиз тили курсида ўқиб, инглиз тилини ўрганган. 1993-1994 йилларда Европа Хамжамияти томонидан TACIS дастурида иштирок этган. Дастурга мувофиқ 1994 йил Дехли “Халқаро менжмент” инститиутида  малака ошириш курсида тахсил олган.

2001 йилдан хозирга қадар ТТА да олдин “Жамоат соғлиғи ва менежмент” кафедрасида, сўнг қайта номланган “Жамоат соғлиғини ташкил этиш ва бошқариш” кафедрасида, 2010 йилдан “Жамоат соғлиғини сақлаш мактабида” доцент лавозимида ишлаб келмоқда.

ЖССМда “Тиббий хизматларни сифатини оширишда ташкилий иқтисодий омиллардан фойдаланиш ” мавзусида илмий фаолият олиб боради. Ушбу мавзу бўйича унинг раҳбарлиги остида 6 магистилик битирув иши тайёрланган.  Шунингдек, 3та  илмий мақола тайёрланиб, нашр этилган.

Авезова_opt

Авезова Гулойим Саттаровна  07.01.1977 йилда Бухоро вилояти Олот туманида туғилган. 1994-2002 йилларда Тошкент педиатрия тиббиёт олийгоҳида, 2004-2007 йилларда Тошкент тиббиёт академиясининг “Болалар юқумли касалликлари” магистратура мутахасислигини тамомлаган.

2007 йилдан ҳозирга қадар Тошкент тиббиёт академиясининг жамоат соғлиғини сақлаш мактаби катта ўқитувчиси лавозимида ишлаб келмоқда.  2012 йилда “Уч ёшгача бўлган болалар саломатлиги шаклланишининг тиббий – ижтимоий қирралари” мавзусидаги номзодлик диссертациясини ёқлаган.

Азимов_opt

Азимов Равшан Исомиддинович 1962 йил 23 августда Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган.

1979 йили Тошкент давлат тиббиёт интститутининг даволаш факультетига ўқишга қабул қилинган. Мазкур институтни тамомлаб, фармакология кафедрасида стажер-тадқикотчи бўлиб ишлаган, аспирантурада тахсил олган.

1990 йили 14.00.25 – фармакология фанидан тиббиёт фанлари бўйича “Тиомочевинанинг янги ҳосилаларининг яллиғланишга қарши эффекти” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган. 1990-2000 йилларда Биринчи ТошМИ фармакология кафедраси ассистенти, Иккинчи ТошМИ факультет ва госпитал терапияси кафедраси ассистенти, доценти, ва умумий амалиёт шифокори тайёрлаш бўйича ички касалликлар кафедрасида доцент лавозимларида ишлаган.

2002 йилдан жамоат соғлиғини сақлаш кафедраси мудири, доценти, жамоат соғлиғини сақлаш мактаби директора лавозимларида ишлаб келган. 2014 йил сентябрь ойидан жамоат соғлиғини сақлаш мактаби катта ўқитувчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

6_opt

Уразалиева Ильмира Равкатовна 08.09.1981 йили  Янгиер шахрида туғилган. 1999 йили Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри тиббиёт коллежини тугатган. 1999-2000 йилигача Сирдарё вилояти Сардоба тумани марказий касалхонасида реанимация ва анестизиология бўлимида навбатчи ҳамшира лавозимида ишлаган. 2003 йили I Тошкент Давлат Тиббиёт Институтида Олий ҳамширалик иши факультетини тамомлаган. 2003-2005 йили I Тошкент Давлат Тиббиёт Институти Соғлиқни сақлашда маркетинг ва менежмент кафедрасида ассистент лавозимида ишлаган. 2005-2007 йили Тошкент Тиббиёт Академияси Жамот тиббиёти ва соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш магистратура мутахассислигини тугатди. 2007 йилдан Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда.

Ҳозирги кунда “Научное обоснование профессиональных и организационных форм деятельности медицинских сестер общей практики в семейных поликлиниках” мавзусида докторлик диссертацияси устида илмий иш олиб бормоқда. Шунингдек, 5 та  илмий мақола тайёрланиб, шундан 2 таси яқин хорижда нашр этилган.

Адилова_opt

Адилова Зилолахон Ульмасовна 1973 йилда Тошкент шахрида  туғилган.

1990-1992 йилларда 1- Тошкент  Давлат тиббиёт институтининг Тиббий биофизика кафедрасида лаборант лавозимида ишлаган. 1994 йилдан 1996 йилгача 2-Тошкент тиббиёт билим юртида сиртқи бўлимида ўқиган. 1996 йилдан 2001 йилгача Учтепа туманидаги “Она ва бола” марказида ҳамшира лавозимида ишлаган.

2001 йилда 2- Тошкент  Давлат тиббиёт институтининг “Олий ҳамширалик иши” факультетида таҳсил олган. 2004 йил битириб “Жамоат тиббиёти ва соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш” мутахассислиги бўйича магистратурага ўқишга қабул қилинган. 2006 йилда ушбу мутахассилик бўйича Тошкент тиббиёт академиясини битириб, шу ерда Жамоат соғлиғини сақлаш мактабига асситент лавозимига ишга қабул қилинган ва хозиргача ишлаб келмоқда.

Ҳозирги кунда 4 та илмий мақола ва 10 та тезис тайёрлаб нашр этилган. “Социологическое исследование образа жизни медицинского персонала” номли илмий тадқиқот устида ишлаяпти.  Олий маълумотли ҳамширалар факультети талабалари учун «Илмий текшириш ишларини амалиётда кўллаш» (Далилларга асосланган тиббиёт) дарслиги Информацион портал ZiyoNET (“17”12 2012 г.) да чиқарилган ва дарслик чоп этишга берилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *