Ogohlik davr talabi mavzusida

2017 yil  4 yanvar kunida  Toshkent viloyatidagi Yangi Yol  tibbiyot kollejida  Toshkent tibbiyot akademiyasi ijtimoiy fanlar kafedrasi professor-o’qituvchilari  “Ogohlik davr talabi mavzusida ”  seminar tashkil etishdi .

бобошер а

Seminarda Toshkent tibbiyot akademiyasi ijtimoiy fanlar kafedrasidan  A.A. Razzoqov va B.O’. Ro’ziyev  hamda   Yangi yo’l tibbiyot kolleji ijtimoiy fanlar kafedrasi mudiri R. Shermatov R Yangi yo’l tibbiyot kolleji o’qituvchilariga ma’ruzalar qilishdi .

алешир ака

ўқитувчилар

Posted in Kollejlar bilan hamkorlik, Ma'naviyat-ma'rifat ishlari, Yangiliklar | Leave a comment

Chilonzor tibbiyot kollejida

Kafedraning hamkorlik ishlariga mas’ul  B.O’ Ro’ziyev Chilonzor tibbiyot kollejida, Olmazor tibbiot kollejida, TTA qoshidagi Olmazor akademik litseyida bo’lib, hamkorlik masalasida yig’ilishlar qildi.

20151201_132819

Chilonzor tibbiyot kollejida, Olmazor tibbiot kollejida,

20151201_132800

Posted in Kollejlar bilan hamkorlik, Ma'naviyat-ma'rifat ishlari | Leave a comment

Diniy ekstremizm va fundamentalismning jamiyatga tahdidi

Toshkent tibbiyot kollejida  20.10.2015 kuni TTA ijtimoiy fanlar kafedrasi katta o’qituvchisi Alimova S .G. va o’qituvchi Ro’ziyev.B.O’ “Diniy ekstremizm va fundamentalismning jamiyatga tahdidi” mavzusidagi tadbirda ma’ruza qilishdi.

ааа

Posted in Kollejlar bilan hamkorlik | Leave a comment

Diniy ekstremizm va fundamentalism

TTA ijtimoiy fanlar kafedrasi mudiri prof. Norqulov .D.T va katta o’qituvchi Razzoqov A.A  P.F.Borovskiy  nomli tibbiyot kollejida 21.10.15 kuni

20160317_091300 20160317_091319 20160317_091347 20160317_091442 20160317_091448 20160317_091531

“Diniy ekstremizm va fundamentalism masalasida tashkil etilgan tadbirda o’z ma’ruzalari bilan chiqish qilishdi.

20160317_091629 20160317_091654 20160317_091901 20160317_092607

Posted in Kollejlar bilan hamkorlik, Ma'naviyat-ma'rifat ishlari, Yangiliklar | Leave a comment

Konstitutsiya –Bosh qomusimiz mavzusida

12.15 kuni TTA ijtimoiy fanlar kafedrasi o’qituvchisi  B.O’.Ro’ziyev Chilonzor tibbiyot kollejida “Konstitutsiya –Bosh qomusimiz  mavzusida “ hamkorlikda seminar tashkil etdi.

20151201_132819 20151201_132803

20151201_132800

Posted in Kollejlar bilan hamkorlik, Ma'naviyat-ma'rifat ishlari | Leave a comment

“Ishid terrorchi tashkiloti va uning jamiyatga tahdidi”

1.12.15 kuni TTA ijtimoiy fanlar kafedrasi  katta o’qituvchisi  Miraxmedova U.T va B.Ro’ziyevlar

20151201_133002 20151201_133126

Chilonzor tibbiyot kollejida “Ishid terrorchi tashkiloti va uning jamiyatga tahdidi”  mavzusidagi tashkilt etilgan  seminarda  ma’ruza qilishdi.

20151201_133129 20151201_133137 20151201_133140

Posted in Kollejlar bilan hamkorlik, Ma'naviyat-ma'rifat ishlari, Yangiliklar | Leave a comment

“Мардлар қўриқлайди Ватанни!”

Даволаш факультети мураббийлар кенгаши, Ижтимоий фанлар кафедраси ва Маданият уйи ҳамкорлигида 2016 йил 13 январь куни  Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” номли байрам тадбир бўлиб ўтади.

расм

Тадбир манзили: 4-сон талабалар турар жойи 3 қават тадбирлар  зали Тадбирнинг бошланиш вақти: соат 16.00да. Барчани байрам тадбирига таклиф этамиз.

Posted in Ma'naviyat-ma'rifat ishlari | Leave a comment

Жамиятимизнинг меваси

Азал азалдан халқимиз мехрьрувватга, рахм шафқатга таяниб яшаган. Оила дея аталмиш юксак маконда туғилган фарзандларга “жамиятимизнинг меваси”, “жаннатнинг гули” дея мехр билан тарбия бериб  келинган. 20170104_16134820170104_161521(0)

Фарзанд- бу оллохнинг буюк неъмати, севги мухаббат рамзи эканлигини барчамиз яхши биламиз. Аммо жамиятимизда баъзи шахслар борки улар ушбу неъматни қадрига етмайди. “Инсон” дея аталган ушбу шахслар аслида бу номга ҳам нолойиқдек гўё. Куни кеча ТТА Ижтимоий фанлар кафедрасининг профессор ўқитувчилари томонидан Юнусобод туманида жойлашган “Шаҳар болалар уйига” қилинган ташриф ҳам буларни яққол намоён қилди.

20170104_161630

Ташриф чоғимизда у ердаги бегунох болачаларнинг кўзларидаги мунгли боқишни, меҳрга ташна эканликларини кўрганда ҳар биримизнинг кўзимизга ёш келди. Юқорида таъкидлаганимиздек, наҳотки инсон ўз боласини ота-она меҳридан жудо қилишга, бахтли болаликни ҳис этишга тўсқинлик қилишга ҳадди сиғса….?.

223033202_215306

Шундай бўлса ҳам ижтимоий фанлар кафедраси профессор ўқитувчилари қисқагина вақт ичида бўлсаям у ердаги бегунох болаларга озгина мехр бериш илинжида совға салом қилиб, улар билан яқиндан мулоқат қилдиқ. Болачалар бизнинг ташрифимиздан шунчалик қувонишдики, шеърларини хам такрор ва такрор айтиб беришди. Болалар уйи ходимлари хам чақалоқларга худди ўз фарзандларидек мехр бериб парвариш қилаётганларини қўриб, барибир жамиятимизда ана шундай меҳрибон инсонлар кўп эканлигига яна бир бор амин бўлдик.

226616670_261237

Posted in Ma'naviyat-ma'rifat ishlari | Leave a comment

Ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти

Талабалар билан маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида даволаш факультети 103, 104, 105 гуруҳ талабалари билан “Ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти” мавзусида ўтказилган суҳбат 12 окябрь куни даволаш факультети 103, 104, 105 гуруҳ талабалари билан “Ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти” мавзусида суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида, мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб ёшларни юртимиз келажагига муносиб тарзда тарбиялашга, уларни ижтимоий ҳимоя қилишга, ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга давлат миқёсида катта эътибор берилиб келинаётгани ва бугунга қадар Олий Мажлис томонидан ёшларга оид 40 дан зиёд қонун ҳужжатлари қабул қилинганлиги қайд этилди.  Бу қонунларнинг деярли барчаси бевосита ва билвосита ёш авлод тарбияси, уларга шарт-шароитлар яратиш каби масалаларга дахлдор эканлигига алоҳида эътибор берилди.

феруза 1

Сўнг талабаларга 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзо чеккан ва 15 сентябрдан кучга кирган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб берилди. Хусусан, Қонуннинг 3 моддаси: Асосий тушунчалар, 4-моддаси: Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий принциплари, 5-моддаси: Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, 22-моддаси: Ёшлар ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари, 23-модда: Ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатлари, 25-моддаси: Иқтидорли ва истеъдодли ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, 27-моддаси: Ёшлар ижтимоий хизмати, моддаларида алоҳида тўхталиб ўтилди ва таҳлил этилиб, атрофлича тушунтирилиб берилди.

Суҳбат якунида “Ёшларга оид давлат сиёсати” Ўзбекистон Республикаси давлат фаолиятининг устувор йўналиши эканлиги, давлатимиз ёш­ларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида уларнинг фаоллигини ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш каби энг муҳим ва долзарб йўналишларда барча чора-тадбирлар кўзда тутгани ҳақида гапирилди. Ўзбекистон келажи ёшлар қўлида эканлиги, давлат ёшларга шундай-шарт шароиларни яратиб беряптими, ёшлар бу имкониятдан кенг фойдаланиб, Ўзбекистонга муносиб фарзанд бўлиши кераклиги уқтирилди. Суҳбат давомида талабалар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб

2222222

Posted in Ma'naviyat-ma'rifat ishlari | Leave a comment

Жарлик сари бир қадам

Талабалар билан маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида даволаш факультети 103, 104, 105 гуруҳ талабалари билан “Жарлик сари бир қадам” мавзусида гиёҳвандликка қарши курашга бағишланган ўтказилган конференция Қатнашдилар “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Ф.С.Атамуратова ва даволаш факультети 103, 104, 105 гуруҳ талабалари. 2 ноябрь куни даволаш факультети 103, 104, 105 гуруҳ талабалари билан “Жарлик сари бир қадам” мавзусида конференция ўтказилди. Конференция дунёда тобора авж олиб бораётган гиёҳвандлик иллатига қарши курашга бағишланган бўлиб, унда гиёҳванликнинг келиб чиқиш тарихи, сабаблари ва оқибатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандликка қарши кураш борасида қабул қилинган қонун-ҳужжатлар, чора-тадбирлар атрофлича муҳокама этилди. Конференцияда талабалар бевосита иштирок этдилар. Конференцияни “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Ф.С.Атамуратова бошлаб берди ва талабаларни БМТнинг “Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси”дан олинган маълумотлар, гиёҳванликнинг пайдо бўлиш тарихи билан таништирди. Шундан сўнг, сўз талабаларга берилди. Биринчи бўлиб 103 гуруҳ талабаси Рашидов сўзга чиқди ва гиёҳванд, гиёҳвандлик ва гиёҳванд моддалар ҳақида умумий тушунчалар берди.

феруза опа

Иккинчи бўлиб 103 гуруҳ талабаси Масеев М. сўзга чиқди.  У гиёҳванлик моддаларининг турлари ва гиёҳванд моддаларининг инсон организмига қандай таъсир ўтказиши ҳақидаги маълумотларни берди. Гиёҳванликнинг оқибатлари ҳақидаги видеотасвирни қўйиб берди. Учинчи бўлиб 103 гуруҳ талабаси Рустамова сўзга чиқди. Ўз маърузасида у гиёҳванлик моддаларининг дунё бўйича истеъмол қилиниши кўрсаткичлари ва жаҳон ҳамжамияти томонидан гиёҳвандликка қарши қабул қилинган қонунлар ҳақида маълумот берди. Кейин, ўқитувчи  Ф.С.Атамуратова сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалари тўғрисида»ги қонуни, 2010 йил 6 апрелда (10/10-сон қарори) «Қонунга хилоф сақлашда ёки муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар ўлчамининг оз, озгинадан кўп ва кўп миқдорга мансублиги рўйхатини тасдиқлаш ҳақида»ги қарор ва Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар учун жиноий жавобгарликни Жиноят кодекси Махсус қисми моддалари билан талабаларни таништирди.

феруза 2

Конференция сўнггида гиёҳванликнинг инсонга,унинг яқинларига ва зурриётига етказадиган зарарлари ҳақида таъсирчан видеоролик намойиш этилди. Конференцияда барча талабалар фаол иштирок этдилар, гиёҳвандлик ҳақида ўз фикрларини билдирдилар, қизиқтирган саволлар бердилар ва жавоблар олдилар.

Posted in Ma'naviyat-ma'rifat ishlari | Leave a comment