Kafedra a’zolari

Ижтимоий фанлар кафедраси таркиби

Норқулов Сухроб Дўстмуродович

Норқулов С.Д. Норқулов Сухроб Дўстмуродович – 1983 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йил М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Фалсафа факультетини тугатган. 2006-2010 йиллар Тошкент тиббиёт академияси ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси, 2010-2014 йиллар катта ўқитувчи, 2011-2014 йиллар Олий маълумотли хамшира факультети ўқув ишлари декан муовини, 2015-2016 йиллар   Олий маълумотли хамшира факультети декани, 2016 йил 2 сентябрдан ҳозирги кунгача Тошкент тиббиёт академияси ижтимоий фанлар кафедраси мудири, фалсафа фанлари номзоди, доцент. 2011 йил 090011 -“Ижтимоий фалсафа” ихтисослиги бўйича “Ўзбекистон жамияти ижтимоий-маънавий ривожланишида фалсафий онгнинг ўрни” мавзусида номзодлик диссерцациясини ёқлаган. Ҳозирги кунда 090004-“Ижтимоий фалсафа” ихтисослиги бўйича “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланиши ва ижтимоий онгдаги трансформацион ўзгаришларнинг фалсафий талқини” мавзусида докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда. Тошкент тиббиёт академияси ижтимоий-гуманитар фанлар муаммолар хайъати раиси, академия ижтимоий-гуманитар фанлар илмий-услубий кенгаш аъзоси. 2 та монография. 50 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар муаллифи.


9Раззоқов Алишер Ахматович

ТТА ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси. 1983 йил  15-февралда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган.. 2006 йил М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Фалсафа факультетини тугатган. 2008 йил ЎзМУ Фалсафа факультети “Файласуф” “Хуқуқшунос”  мутахассислиги бўйича магистратурани тамомлаган. “Диншунослик”, “Фалсафа” ўқув қўлланмалари муаллифи. “Миллий тафаккур юксалиши” китоби муаллифи. Қирқдан ортиқ илмий мақолалар ва тезислар муаллифи. Хозирги кунда 09.00.04-“Ижтимоий фалсафа” ихтисослиги бўйича “Жамият ва ижтимоий тараққиёт қонунларини англашда тарихий онгнинг ўрни” мавзусида докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда. Ижтимоий – гуманитар фанлар муаммолар ҳайъати аъзоси. Кафедра ўқув ишлари бўйича масъул.


14Султанова Холида Турсунмуратовна

ТТа ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси. 1955 йил 12 ноябрда Тошкент шахрида туғилган. Султанова Холида Турсунмуратовна 1978 йил Тошкент Давлат Университетининг “Тарих” факультетининг “Сиёсий иқтисод” бўлимини тугатган. Бугунга қадар 30 дан ортиқ мақола, тезислар ва ўқув қулланма чоп эттирган. Кафедрада Даволаш факультетининг ўқув ишлари бўйича масъул.


2Ниёзова Нилуфар Шомуратовна

ф.ф.н., ТТА ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси. 1974 йил 27 январда  Самарқанд вилоятида туғилган. Ниёзова Нилуфар Шомуратовна Ўзбекистон Миллий Университетининг тарих факультетини тамомлаган. 2011 йилда “Маданият назарияси ва тарихи” ихтисослиги бўйича “Гигиеник маданиятнинг шаклланиш ва ривожланиш хусусиятлари” мавзусида номзодлик дессертациясини ҳимоя қилган. Ўз илмий иши доирасида бугунга қадар 40 дан ортиқ илмий мақолалар ва тезислар чоп эттирди, кафедрадаги фанлар бўйича ўқув-методик қўлланмалар, ўқув мажмуалар, кейслар тайёрлади. Ҳозирда ОМҲ факультети коллеж ва лицейлар ҳамкорлик ишлари бўйича масъул.


 


11Алимова Сабохат Ғозиевна и.ф.н., ТТА ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси. 1971 йил 7 октябрда Тошкент шахрида туғилган. Алимова Сабохат Ғозиевна 1993 йилда Тошкент Автомобиль-йўллар институтининг иқтисодиёт ва бошқарув факультетини  тамомлаган. 2012 йилда 08.00.03 – Индустриал тармоқлар иқтисодиёти ихтисослиги бўйича “Совершенствование системы международных грузоперевозок автомобильным транспортом” (на примере гак мап «урта осиё транс»)  мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган. Ўз илмий иши доирасида бугунга қадар 30 дан ортиқ илмий мақолалар ва тезислар чоп эттирди, кафедрадаги фанлар бўйича ўқув-методик қўлланмалар, ўқув мажмуалар, кейслар тайёрлади. Ҳозирда Ижтимоий фанлар кафедраси йиғилишида котибалик вазифасини олиб бормоқда. ОМХ факультетида декан муовини вазифасини бажариб келмоқда.


5 Мирахмедова Умида Тўйчибоевна

ТТА ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси. У 1966 йил 23 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган.  1990 йилда Низомий номидаги Тошкент Педагогика Институтининг педагогика- психология факультетини тамомлаган. 2012 йилда Ўзбекистон Миллий Университети қошидаги ОПИни “Миллий ғоя ва маънавият асослари” йўналиши бўйича қайта тайёрловни ўқиган. Бугунга қадар 20 дан ортиқ илмий мақолалар ва тезислар чоп эттирган. «Социология» фанидан ўқув қўлланмалар, мажмуа ва кейслар тайрлаган. Ҳозирда кафедрада ўқув ишларига маъсул.


 


Зикирова-Н-К

Зикирова Нафосат Қаршибоевна – ТТА ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси. 1980 йил 8 майда Қарши шахрида туғилган. Зикирова Нафосат Қаршибоевна 2000 йилда Қарши Давлат Университетининг “Тарих, психология, социология” факультетини бакалавр босқичини тамомлаган. 2002 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети “Ижтимоий – сиёсий фанлар” факультети магистратура босқичини тамомлаган. 2004 йилдан Тошкент Тиббиёт академияси “Ижтимоий фанлар” кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда. Илмий мавзуда 20 дан ортиқ илмий мақолалар ва тезислар чоп эттирди, кафедрадаги фанлар бўйича ўқув-методик қўлланмалар, ўқув – услубий мажмуалар, кейслар тайёрлади. Ҳозирда педагогик фаолият билан бир қаторда ОМҲ факультети илмий  котиби вазифасини бажармоқда. Кафедрада очиқ ва муаммоли маърузаларни ташкил этишга масъул.


Абдурахмонова-Н-Х Абдурахманова Нодирахон Хуснутдиновна

1980 йил 18 августда Тошкент шахрида туғилган. Абдурахманова Нодирахон Хуснутдиновна 2003 йил Ўзбекистон Миллий университетининг хуқуқшунослик факультетини тамомлаган. 2012 йил “Ахборот асри шароитида Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетини сақлашнинг хуқуқий масалалари” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган. Ўз илмий фаолияти доирасида 1 та монография,  30 дан ортиқ илмий мақолалар ва тезислар муаллифи. Кафедрада фанлар бўйича ўқув методик қўлланмалар, ўқув мажмуалар, таълим технологиялари тайёрлаган. Хозирда Тошкент Тиббиёт академиясининг Олий Маълумотли Хамшира факультетининг маънавий маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари вазифасида ишлаб келмоқда.



Феруза ААтамуратова Феруза Садуллаевна
 – ф.ф.н., ТТА ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси. 1974 йил 31 октябрда Тошкент   шахрида туғилган. Атамуратова Феруза Садуллаевна 1996 йилда Тошкент Давлат Университетининг тарих факультетини тамомлаган. 2010 йилда “Ижтимоий фалсафа” ихтисослиги бўйича “Мустақиллик шароитида ўзбек менталитетида этномаданий жараёнлар” мавзусида номзодлик дессертациясини ёқлаган. Ўз илмий иши доирасида бугунга қадар 40 дан ортиқ илмий мақолалар ва тезислар чоп эттирди, кафедрадаги фанлар бўйича ўқув-методик қўлланмалар, ўқув мажмуалар, кейслар тайёрлади. Ҳозирда ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича МУҲда котибалик вазифасини бажармоқда. Кафедрада илмий ишларга масъул.


бобошер1 Рўзиев Бобошер Ўсарович

ТТА  ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси. Рўзиев Б.Ў. 1982 йил 12 апрелда Қашқадарё вилоятида                 хизматчи оиласида туғилган . 2003 йилда Қарши ДУнинг тарих факультетининг тарих йўналишини  тамомлаган . 2004-2006 йилларда М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг“Ўзбекистон тарихи “ мутахасислиги бўйича магистратурани тамомлаган  .  Бешдан ортиқ  илмий мақолалар муаллифи.


6Махмудов Лазизжон  Юсупович – ТТА ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси. 1983 йил  11-февралда  Тошкент шахарда туғилган. 2006 йил М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Фалсафа факультетини тугатган. 2008 йил ЎзМУ Фалсафа факультети “Файласуф” “Хуқуқшунос”  мутахассислиги бўйича магистратурани тамомлаган. “Диншунослик”, “Фалсафа” ўқув қўлланмалари ҳаммуаллифи. “Миллий тафаккур юксалиши” китоби муаллифи. Қирқдан ортиқ илмий мақолалар ва тезислар муаллифи. Хозирги кунда 09.00.04-“Ижтимоий фалсафа” ихтисослиги бўйича “Жамият ва ижтимоий тараққиёт қонунларини англашда тарихий онгнинг ўрни” мавзусида докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда. Ижтимоий – гуманитар фанлар муаммолар ҳайъати аъзоси. Кафедра ўқув ишлари бўйича масъул.


 

ШерзодИскандаров Шерзод Абдуғаниевич ТТА ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси.1985 йил 13 декабрда Қашқадарё вилояти Муборак туманида туғилган. 2004-2008 йиллар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг “Тарих” факультетини бакалавр босқичи, 2008-2010 йиллар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети “Тарих” мутахассислиги бўйича магистратурани тамомлаган. 2011-2012 йиллар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг стажёр-тадқиқотчи-изланувчиси, 2013 йилдан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг катта илмий ходим-изланувчиси бўлган. 2014 йил Тошкент ахборот технологиялари университети “Гуманитар фанлар” кафедраси ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Ҳозирги кунга қадар 40 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар муаллифидир. Тарих фанлари доктори, профессор Аширов А.А. раҳбарлигида 07.00.06 – “Этнология ва антропология” ихтисослиги бўйича, “Ўзбекистон араблари этномаданий идентиклигининг ривожланиши ва трансформацияси (тарихий этнографик тадқиқот)” мавзусида докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда.

One Response to Kafedra a’zolari

  1. Tojiyeva Oygul says:

    Men OMH fakulteti 202 guruh talabasiman.Bizga Alimova Sabohat G’oziyevna
    Soliq va soliqqa tortish fanidan ma’ruza o’tyaptilar.Fanning mazmun,mohiyatini
    shu darajada tushuntirib beradiki,bizda hech qanday javobsiz savollar qolmaydi.
    Buning uchun Sabohat G’oziyevnaga o’z minatdorchiligimizni bildiramiz.Ishlariga
    yuksak muvaffaqiyatlar tilaymiz.
    Рахмат

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *