Kafedra Jamoasi

matnazarova-gМатназарова Гульбахор Султановна (1962 й.)

Тиббиёт фанлари доктори, доцент. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси қошидаги Фан ва технологиялар Маркази томонидан  ўтказилган илмий ишлар танлови ғолиби.  2000-2005 йиллари Тошкент 1-тиббиёт институти ва 2005-2007 йиллари Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали Илмий ишлар ва халқаро алоқалар бўйича директор муовини.   2007-2012 йиллари ЎзР вирусология илмий текшириш институти табиий ўчоқли ўта хавфли вирусли инфекциялар лабораториясининг мудири. 2012 йилдан Тошкент тиббиёт академиясининг эпидемиология кафедраси доценти, 2013 йил апрель ойидан кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда.  130 дан ортиқ илмий ва услубий ишлари, 1 та  монографияси, 2 та патент ва 2 та ўқув дастури чоп қилинган.


mirtazaev-oМиртазаев Омон Миртазаевич  (1948 й.)

  Тиббиёт фанлари доктори, профессор, 1993-2005 йилгача Тошкент 2-тиббиёт институти, 1-эпидемиология кафедраси мудири, 1995-2000 йиллари Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош эпидемиологи, 2000-2005 йиллари “Саломатлик” институти директори, 2005-2009 йиллари Тошкент тиббиёт академияси тиббий профилактика факультети декани, 2005-2010 йиллари Тошкент тиббиёт академияси эпидемиология кафедраси мудири. 200 дан ортиқ илмий ва услубий ишлари, 3 та монографияси ва эпидемиологиядан 3 та дарслик китоблари чоп қилинган.


 yuldashev-aЮлдашев А.В. (1946 й.)

Тиббиёт фанлари номзоди, доцентли лавозимида ишлаб келмоқда. 70 дан ортиқ илмий мақолалар ва услубий ишлар муаллифи, 1 та монография, 1та рационализаторлик гувохномага эгадир. Ҳозирги  кунда эпидемиология фанидан дарслик китоби чоп этиш учун тайёрлаган.


 abdukaxarova-mАбдукахарова М.Ф. (1952 й.)

Тиббиёт фанлари номзоди (1993 й.), доцент (1995 й.). Абдукахарова М.Ф., 1952 йил Тошкент шахрида туғилган. 2005-2012 йиллари Тошкент тиббиёт академияси юқумли касалликлар, педиатрия ва эпидемиология кафедраси доценти ва 2012 йилдан Тошкент тиббиёт академиясининг эпидемиология кафедраси доценти лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. У 50 дан ортиқ илмий мақолалар, маъруза матинлари, ўқув услубий қўлланмалар муаллифи. Унинг томонидан даволаш, тиббий педагогика ва стоматология факультетлари талабалари учун намунавий ва ишчи ўқув дастурлари тайёрлаган.


 fayziboev-pФайзибоев П.Н. (1966 й.)

Тиббиёт фанлари номзоди 2006 йилдан Эпидемиология кафедрасида ассистент, 2011 йилдан кафедрада катта ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда. 2012 йили “Сабзавот ва полиз маҳсулотларини темир йўл транспорти орқали ташишда уларнинг хавфсизлигини, юқори озуқавий ва биологик қийматини таъминлашни гигиеник асослаш” мавзусидаги номзодлик ишини ҳимоя қилган. 20 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.


saidqosimova-nСаидқосимова Н.С. (1972 й.)

1995 йилдан Эпидемиология кафедрасида ассистент, 2011 йилдан кафедрада катта ўқитувчи ва илмий ишлар бўйича муттасади лавозимида ишлаб келмоқда. Салмонеллёз касаллигининг этиологик  ва эпидемиологик хусусиятлари бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда. 20 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.


 toshboev-bТошбоев Б.Ю. (1969 й.)

1994-2001 йй.- Тошкент давлат иккинчи тиббиёт институти  эпидемиология кафедраси ассистенти, 2001-2004 й.й. – Тошкент давлат иккинчи тиббиёт институти эпидемиология кафедраси  катта ўқитувчиси, 2005 йилдан – Тошкент тиббиёт академияси эпидемиология кафедраси  катта ўқитувчиси лавозимида ишлаб келмоқда. Гепатит С касаллигининг этиологик  ва эпидемиологик хусусиятлари бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда. 20 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи, «Эпидемиологиядан амалий машғулотлар учун қўлланма», «Туберкулезнинг эпидемиологияси ва профилактикаси» ўқув услубий қўлланмалар хаммуаллифи. «Ҳарбий эпидемиологиядан ўқув қўлланма»си муаллифи.


mustanov-aМустанов А.Ю. (1973 й.)

 2004 йилдан Эпидемиология кафедрасида ассистент, 2007-2009 йилларда магистратурани тугатган. 2009 йилдан Эпидемиология кафедрасида ассистент лавозимида ишлаб келмоқда. “Силнинг замонавий эпидемиологик хусусиятлари ва унинг профилактикасини такомиллаштириш” мавзуси бўйича илмий изланишлар


rasulov-shРасулов Ш.М. (1981 й.)

2005 йилдан Эпидемиология кафедрасида ассистент, 2007-2009 йилларда магистратурани ўқиди. 2009 йилидан  Эпидемиология кафедрасида ассистент лавозимида ишлаб келмоқда. Гельминтоз касалликларининг этиологик ва эпидемиологик хусусиятлари бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда, 40 дан ортиқ илмий тезис ва мақолалар муаллифи.


kenjaeva-mКенжаева М.А. (1973 й.)

2000-2007 йй. – Андижон вилояти Асака тиббиёт коллежида “Юқумли касалликлар эпидемиологияси”фани ўқтувчиси,

2007-2008 йй. – Тошкент Тиббиёт Академияси Жамоат Соғлиқни  Сақлаш ва бошқариш кафедраси ассистенти,

2008 йилдан Тошкент Тиббиёт Академияси эпидемиология кафедраси ассистенти “Юқумли бўлмаган касалликлар эпидемиологияси ва профилактикаси” мавзуси буйича илмий изланишлар олиб бормоқда, 20 дан ортиқ илмий тезис ва мақолалар муаллифи.


nematova-nНеъматова Н.Ў. (1970 й.)

1993 йилда – Тошкент давлат иккинчи тиббиёт институти тугатган. 1993-1996  йилларда ДСЭНМ эпидемиология бўлимида эпидемиолог бўлиб ишлаган. 2012 йилдан Эпидемиология кафедраси ассистенти, “Ўткир ичак инфецияларининг эпидемиологияси” мавзуси буйича илмий изланишлар олиб бормоқда, 20 дан ортиқ илмий тезис ва мақолалар муаллифи.


Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *