Kafedra jamoasi


Karimov Shavkat IbrahimovicКаримов Шавкат Ибрагимович – факультет ва госпитал жарроҳлик кафедраси профессори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, ЎзФА ва Россия Тиббиёт Фанлари Академияси академиги.

Каримов Ш.И. 1943 йил 21 июнда Тошкент шаҳрида туғилган. 1966 йил Тошкент Давлат тиббиёт институтини тамомлаган ва 1969 йилгача Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳар шифохонаси жарроҳлик бўлими мудири бўлиб ишлаган. 1969 йилдан бошлаб профессионал биографияси Тошкент Тиббиёт институти билан боғланди, 1974 йилгача ЎзФА академиги Ў.А.Арипов қўл остида стажер-тадқиқодчи, факультет жарроҳлик кафедраси ассистенти ва доценти лавозимларида ишлаган. Шу давр мобайнида махсуслаштирилган бўлимларда ишлаш билан бир қаторда клиник трасплантология муаммолари билан қизиқиб ишлаб келмоқда ва тирик донорлар ва ўликлар буйрагини ўтказишда қатнашди. 1971 йил академик Ў.А.Арипов рахбарлигида “Буйрак аллотрансплантациясида эшак антилимфоцитар глобулини ва госсиполбарбитурат кислотаси билан иммунодепрессив терапия” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган. Шу даврда Ўзбекистонда қон-томирлар жарроҳлиги ривожлниши бошланди ва Ш.И.Каримов шу муаммолар бошида турган, клиник амалиётда аорта ва магистрал артерияларда ўтказиладиган реконструктив амалиётларни киритишда пионерлардан бири бўлган.1974 йилдан 1977 йилгача А.Н.Бакулев номидаги юрак қон-томир институти қон-томир бўлимида илмий командировкада бўлди ва у ерда академик А.В.Покровский ҳамда академик Ў.А.Арипов рахбарлигида “Қорин аортаси ва тармоқлари сурункали окклюзияси клиникаси, диагностикаси ва жарроҳлик давоси” мавзусида докторлик диссертация иши бажарилиб 1981 йил муваффақиятли ҳимоя қилди.
1977 йилдан 1979 йилгача ЎзР ССВ Кардиология Илмий Текшириш Институтида директор ўринбосари лавозимида ишлаган. 1979 йилдан бошлаб 2012 йилгача факультет ва госпитал жаррохлик кафедрасида (аввал Тошкент Давлат II Тиббиёт Институти, 2005 йилдан бошлаб – Тошкент Тиббиёт Академияси) кафедра мудири лавозимида ишлаган. Ҳозирги кунда Тошкент Тиббиёт Академияси ректори ҳамда факультет ва госпитал жаррохлик кафедраси пофессори ҳисобланади.

shavkat.karimov@tma.uz

DSC002uguu65Хакимов Мурод Шавкатович – профессор, тиббиёт фанлари доктори, кафедра мудири.

Хакимов М.Ш. 1972 йил, 14 декабрда Сурхондарё вилоятида туғилган. 1995 йил “Даволаш иши” мутахассислиги бўйича ТошДавТИ 2-даволаш факультетини тугатган. 1995-1996 йиллар давомида II Тошкент Давлат Тиббиёт Институти факультет ва госпитал жарроҳлик кафедраси базасида интернатура ўтаган. 1996 йилдан 2000 йилгача РШТЁИМ илмий-текшириш бўлимида кичик илмий ҳодим сифатида ишлаган. 2000 йилдан 2001 йилгача II ТошДавТИ II клиникаси шошилинч жарроҳлик бўлимида ординатор бўлиб ишлаган.
2001 йилдан 2012 йилгача факультет ва госпитал жарроҳлик кафедраси ассистенти, доценти, профессори, 2012 йилдан кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда. 2007 йилдан Тошкент Тиббиёт Академияси II клиникаси шошилинч жарроҳлик бўлими раҳбари ҳисобланади.
2000 йилда профессор Х.Т.Нишонов раҳбарлиги остида “Жароҳат инфекциясининг натрий гипохлорити электролизланган сувли эритмасидан фойдаланган ҳолда интраоперацион профилактикасини ишлаб чиқиш услублари” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган. 2006 йилда академик Ш.И.Каримов раҳбарлиги остида “Ўткир панреатитнинг даволаш ва диагностика усулларини ривожлантириш йўллари” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 150 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. 2008 йилдан олий тоифали жаррох. Унинг илмий рахбарлиги остида 2 та номзодлик диссертацияси ёқланган.
20 дан ортиқ хирургик съездлар, халқаро конгресслар ва илмий амалий конференцияларда бир неча бор маърузалар билан иштирок этган.
Россия ва МДҲ давлатлари хирург-гепатологлари Ассоциацияси аъзоси (2003йилдан), Россия эндоскопик жарроҳлар жамияти (2004йилдан). 2003 ва 2006 йилларда А.В. Вишневский номидаги жарроҳлик институтида, 2007 йилда И.И. Джанелидзе номидаги илмий текшириш институтида, 2007 ва 2008 йилларда Н.Н. Блохина номидаги онкологик марказда малака оширган.
Илмий фаолиятининг асосий йўналишлари – гепатобилиар, абдоминал, шошилинч жарроҳлик.

murod.xakimov@tma.uz

IMG_18i0080Асраров Асқархон Асрарович – кафедра профессори, тиббиёт фанлари доктори.

Асраров А.А. 1947 йил 5 июлда Тошкент вилояти Навоий жамоа жўжалигида деҳқон оиласида дунёга келган. 1971 йил Тошкент медицина институтининг даволаш факультетини тамомлаган. 1971 йилдан 1972 йилгача «Хирургия» мутахассислиги бўйича интернатурани ТошМИ факультет хирургия кафедраси базаси Тошкент тўқимачилик комбинатининг ТСҚ хирурги бўлиб я бўлимида ўтаган. Интернатурани тугатгач “Сирдарё ГРЭСқурилиш”(Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри) ТСҚ га хирург бўлиб тайинланади, аввал жарроҳ бўлиб, кейинчалик ТСҚ поликлиника хизмати мудири бўлиб ишлаган. 1974 йил 1-РКШ (Тошкент шаҳри) торакал бўлимига жарроҳ бўлиб ишга ўтган. 1976 йилдан 1979 йилгача даволаш ишлари бўйича бош врач ўринбосари бўлиб, кейинчалик “Сирдарё ГРЭСқурилиш” ТСҚ бошлиғи бўлиб ишлаган.
1979 йилдан 1990 йилгача Тошкент Давлат Тиббиёт институти даволаш факултети госпитал жарроҳлик кафедрасида ассистент бўлиб ишлаган. 1990 йилдан бошлаб ҳозирги вақтгача Тошкент тиббиёт академияси (дастлаб 2-Тошкент Давлат Тиббиёт институти, 2005 йилдан Тошкент тиббиёт академияси) даволаш факультети факультет ва госпитал жарроҳлик кафедраси профессори ҳисобланади. 1986-йилда проф. Ш.И.Каримов раҳбарлигида «Тарқоқ йирингли перитонит патогенетик даволаш йулларини такомиллаштириш» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1994 йилда проф. Ш.И.Каримов раҳбарлигида «Тарқалган йирингли перитонитли йирингли-септик асоратли ва полиорган етишмовчилиги бўлган беморларда жарроҳлик ва эндоваскуляр даволаш ва профилактика усуллари» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 100 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи, шу жумладан, 3 та монография. Олий тоифали жарроҳ. Унинг раҳбарлиги остида, 3 та номзодлик диссертатсиялари тайёрланган.
Ўзбекистон Хирурглар уюшмасининг аъзоси. Асосий илмий-тадқиқот йўналишлари: шошилинч, гепатобилиар ва ошқозон-ичак тизими жарроҳлиги ҳисобланади.
Давлат мукофотлари ва фахрий унвонлари: Ўзбекистон Республикаси хизмат кўрсатган фан арбоби, бронза медал ва диплом ВДНХ СССР, СССР кашфиётчиси кўкрак нишони.

askar.asrarov@tma.uz

20150306_140326(0)Суннатов Равшан Джалилович – кафедра профессори, тиббиёт фанлари доктори.

Суннатов Р.Д. 1967 йил 31 октябрда Тошкент вилоятида туғилган. 1991 йил Москва Медицина Академияси “Даволаш иши” мутахассислигини тамомлаган. 1991 йилдан 1993 йилгача II Тошкент Давлат Тиббиёт институти факультет ва госпитал жарроҳлик кафедраси базасида клиник ординатурани ўтаган. 1993 йилдан 1994 йилгача II ТошДавТИ МИТЛ илмий-текшириш бўлимида кичик илмий ходим сифатида ишлаган. 1994 йилдан 2001 йилгача II ТошДавТИ бир кунлик хирургик стационарда қон-томир жарроҳи бўлиб ишлаган. 2001 йилдан 2004 йилгача ассистент бўлиб, 2004 йилдан 2009 йилгача катта ўқитувчи бўлиб, 2009 йилдан бошлаб ҳозиргача Тошкент Тиббиёт Академияси факультет ва госпитал жарроҳлик кафедраси доценти бўлиб ишлаб келмоқда.
2002 йилдан Тошкент шаҳрининг бош қон-томир жарроҳи. 2006 йилдан бошлаб ТТА II клиникаси ангионеврология жарроҳлик бўлими раҳбари ҳисобланади.

ravshan.sunnatov@tma.uz


???????????????????????????????Беркинов Улуғбек Базарбаевич – кафедра профессори, тиббиёт фанлари доктори.

Беркинов У.Б., 1973 йил 11 июнда Сирдарё шиҳрида хизматчи оиласида дунёга келган. 1996 йил 2 ТошДавТИ ни “аъло”га тамомлаган. 1996 йилдан 1998 йилгача шу институтнинг факультет ва госпитал жарроҳлик кафедрасида клиник ординатурани ўтаган. 1998 йил аспирантурага ўқишга кирган. 2000 йил сентябрда «Сурункали тошли холециститда Лапароскопик холецистэктомия даволаш усули» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2001 йил февралдан хозиргача ТТА факультет ва госпитал жарроҳлик кафедраси ассистенти, катта ўқитувчиси, доценти лавозимида ишлаб келмоқда. Кафедрада ўқув жараёнига масъул. 2010 йил «Видеоторакоскопик амалиётларни қайта ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2003 йилдан бери санитар авиация йўналишида навбатчилик қилади. Олий тоифали жарроҳ. Даволаш факультети факультет ва госпитал жарроҳлик кафедрасининг эндоскопик ва торакал жарроҳлик хизматига масъул.

ulugbek.berkinov@tma.uz

IMG_ioio1873Имамов Абдурахмон Абдуганиевич – кафедра доценти, тиббиёт фанлари номзоди.
Имамов А.А. 1962 йил 1 августда Тошкент вилоятида хизматчи оиласида таваллуд топган. 1985 йил ТошМИ “Даволаш иши” йўналишини тамомлаган. 1985 йилдан 1986 йилгача Янгийўл шахар шифохонасида “Хирургия” йўналишида интернатурани ўтаган. 1986 йилдан 1990 йилгача шифокор хирург бўлиб ишлаган, кейинчалик Тошкент шаҳридаги №13-поликлиника хирургия бўлими мудири бўлиб ишлаган. 1990 йилдан 1992 йилгача II Тошкент Давлат тиббиёт институти факультет ва госпитал жарроҳлик кафедрасида клиник ординатурани ўтаган. 1992 йилдан 1993 йилгача II Тошкент Давлат тиббиёт институти II клиникаси қон томир жарроҳлиги бўлими мудири сифатида ишлаган. 1993 йилдан 2002 йилгача кафедра ассистенти, 2002 йилдан 2005 йилгача катта ўқитувчи, 2005 йилдан бошлаб Тошкент Тиббиёт Академияси факультет ва госпитал жарроҳлик кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

abduraxmon.imamov@tma.uz

 

Ирназаров А.А

Ирназаров Акмал Абдуллаевич – доцент, тиббиёт фанлари доктори.
Ирназаров А.А. 1980 йил 29 апрельда Тошкент шахрида таваллуд топган. 2003 йил 2 ТошДавТИ «Умумий амалиёт шифокори» мутахассилиги бўйича тамомлаган. 2003 йилдан 2006 йилгача ТТА факультет ва госпитал жарроҳлик кафедраси базасида «қон-томир жарроҳлиги» йўналишида магистратурани ўтаган.  25 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. 2008 йилда академик Ш.И. Каримов рахбарлигида “Оёқ артериялари ишемиясида электронейростимуляциянинг ўрни ва мавқеи” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.  2015 йилда академик Ш.И. Каримов рахбарлигида “Сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги бор бўлган беморларни ташхислаш ва жаррохлик давосини мукамаллаштириш” мавзусида докторлик диссертациясини химоя қилган.
Асосий илмий-тадқиқот йўналишлари: қон-томир жаррохлиги.

akmal.irnazarov@tma.uz

Маткулиев У.И.Маткулиев Ўткирбек Исмаилович – катта ўқитувчи, тиббиёт фанлари номзоди.
Маткулиев Ў.И. 1980 йил 29 мартда Хоразм вилоятида таваллуд топган. 2004 йил 2 ТошДавТИ «Умумий амалиёт шифокори» мутахассилиги бўйича тамомлаган. 2004 йилдан 2007 йилгача ТТА факультет ва госпитал жарроҳлик кафедраси базасида «Умумий жарроҳлик» йўналишида магистратурани ўтаган. 2007 йилда «Ошқозон ости бези бошча қисми усмаси мавжуд беморларда жарроҳлик даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида магистрлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2009 йилда академик Ш.И. Каримов раҳбарлигида «Портал гипертензия билан касалланган беморларни комплекс эндоваскуляр даволашда узоқ муддатли интрапортал катетер даволашнинг роли» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 30 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи.
Асосий илмий-тадқиқот йўналишлари: абдоминал жарроҳлик, эндоскопик жарроҳлик, портал гипертензия.

utkirbek.matquliev@tma.uz

Каримов М.Р. -Каримов Махмуд Рустамович – кафедра ассистенти, тиббиёт фанлари номзоди.
Каримов М.Р. 1974 йил 28 мартда Тошкент шаҳрида туғилган. 1991 йилда Тошкент шаҳридаги №134 ўрта мактабни тамомлаган. 1993 йил 2 ТошМИ даволаш факультетига ўқишга кириб 2000 йил тамомлаган. 2000 йилдан 2003йилгача “Умумий жарроҳлик” йўналиши бўйича магистратурада ўқиган. 2003 йилдан 2004 йилгача бир кунлик хирургик стационарда ишлаган, кейинчалик абдоминал жарроҳлик бўлимида ишлаган. 2004 йил сентябрдан ҳозирги кунгача шу кафедра ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда, 2006-2014 йилларда ТТА ректор ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

mahmud.karimov@my.tma.uz


Халиков С.Халиков Сарвар Пулатович – кафедра ассистенти, тиббиёт фанлари номзоди.

Халиков С.П. 1976 йил 21 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. 2000 йил 2 ТошМИ “Даволаш иши” йўналишини тугатган. 2000 йилдан 2003 йилгача 2 ТошДавТИ факультет ва госпитал жарроҳлик кафедраси базасида магистратурани ўтаган. 2003 йилдан бери кафедра ассистенти ҳисобланади. 2008 йил профессор Кротов Н.Ф. раҳбарлиги остида «Спонтан пневмотораксни жарроҳлик йўли билан даволаш» мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган.
Илмий фаолиятининг асоси – торакал ва шошилинч жарроҳлик.

sarvar.xalikov@tma.uz

Сахибоев Д.П.Сахибоев Дилшод Парпижалилович – кафедра ассистенти, тиббиёт фанлари номзоди.
Сахибоев Д.П. 1977 йил 17 июнда Наманган вилоятида туғилган. 2002 йил 2 ТошДавТИ «Даволаш иши» йуналишини тамомлаган. 2002 йилдан 2005 йилгача ТТА факультет ва госпитал жаррохлик кафедраси базасида «Юрак-қон томир жарроҳлиги» мутахассислиги бўйича магистратурани тамомлаган. 2005 йилдан ҳозиргача факультет ва госпитал жарроҳлик кафедраси ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда.
2009 йил профессор Турсунов Б.З. раҳбарлиги остида «Вазоренал гипертензияни жарроҳлик ва рентген-эндоваскуляр даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

dilshod.saxiboev@tma.uz

Ганиевв Д.А,Ғаниев Дилмурод Абдураҳманович – кафедра ассистенти, тиббиёт фанлари номзоди.
Ғаниев Д.А. 1979 йил 27 декабрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2003 йилда 2 ТошДавТИ «Даволаш иши» йўналишини тамомлаган. 2004 йилдан 2007 йилгача ТТА факультет ва госпитал жарролхлик кафедраси базасида «Қон-томир жарроҳлиги» мутахассислиги бўйича магистратурани ўқиган. 2007 йилдан 2008 йилгача ТТА 2 клиникаси ангионеврология бўлимида ординатор бўлиб ишлаган. 2008 йилдан ҳозиргача ТТА факультет ва госпитал жарроҳлик кафедраси ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда.

dilmurod.ganiev@tma.uz

 

Адылходжаев А Адылходжаев Асқар Анварович – ТТА даволаш факультети факультет ва госпитал жарроҳлик кафедра ассистенти, тиббиёт фанлари доктори.
Адылходжаев А.А. 1981 йил 14 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 2005 йил 1 ТошМИни «Умумий амалиёт врачи – педагог» мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2005 йилдан 2008 йилгача ТТА факультет ва госпитал жарроҳлик кафедрасида «Умумий жарроҳлик» мутахассислиги бўйича магистратурани ўқиган. Магистрлик диссертациясини «Ошқозон ости бези бошча қисми ўсмаси мавжуд механик сариқлик билан асоратланган беморларда мининвазив даволаш усуллари» мавзусида ҳимоя қилган. 2011 йилда «Ошқозон ости бези ксалликларида эндоваскуляр аралашувларни такомиллаштириш» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 8 та илмий мақолалар ва тезислар муаллифи ва 1 та рационализаторлик таклифи муаллифи. 2008 йилда Н.Н. Блохина номидаги онкологик марказ «Жигар ва Ошқозон ости бези ўсмалари» бўлимида малака оширган.
Асосий илмий-тадқиқот йўналишлари: абдоминал, шошилинч жарроҳлик.

askar.adilxodjayev@my.tma.uz

???????????????????????????????Асраров Ўктамхон Асқархонович-ТТА даволаш факультети факультет ва госпитал жарроҳлик кафедра ассистенти.
1981 йил туғилган, ўзбек, маълумоти олий. 2005 йил 2 ТошДавТИ даволаш факультетини тамомлаган. 2005 йилдан 2008 йилгача ТТА факультет ва госпитал жарроҳлик кафедрасида “Қон томир жарроҳлиги” бўйича магистратурани ўтаган.
Ҳозирда факультет ва госпитал жарроҳлик кафедраси ассистенти ҳисобланади. 2008 йилда Москвада им. Владимирский номли МОНИКИ клиникасида малака оширган. 2011 йилда акад. Ш.И.Каримов раҳбарлигида «Сурункали бош мия қон айланиш етишмовчилиги бўлган мультифокал атеросклерозли беморларда жарроҳлик даволаш усуллари» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 5 та мақола ва 17 та тезислар муаллифи.
Асосий илмий-тадқиқот йўналишлари: қон-томир ва шошилинч жарроҳлик.

uktamkhon.asrarov@tma.uz

Алиджанов Х.К. - 2013Алиджанов Ҳожиакбар Кошипович – ТТА даволаш факультети факультет ва госпитал жарроҳлик кафедра ассистенти.
1982 йил 26 сентябрда Тошкент шаҳрида, хизматчи оиласида туғилган. 1989 йилдан 1996 йилгача Тошкент шаҳридаги №29-ўрта мактабда таҳсил олди. 1999 йил ТДТУ қошидаги лицей интернатни тамомлаган ва шу йил 1 ТошДавТИ даволаш факультетига кирган. 2006 йил ТТА ни “Умумий Амалиёт врачи” мутахассислигини битирган. 2006 йилдан 2009 йилгача факультет ва госпитал жарроҳлик кафедрасида “Қон томир жарроҳлиги” йўналиши бўйича магистратурани ўқиган. 2012 йилдан факультет ва госпитал жарроҳлик кафедраси ассистенти ҳисобланади. 2012 йилда академик Ш.И. Каримов раҳбарлигида «Бош мия реваскуляризациясини ички уйқу артерияси окклюзияли беморларда ташқи уйқу артериясини реконструкция қилиш имкониятлари» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 60 дан ортиқ илмий мақолалар, 1 монография муаллифи.
Алиджанов Х.К. 2009 йилдан Европа ангиологлари ва қон-томир жарроҳлари жамияти аъзоси.
Асосий илмий-тадқиқот йўналишлари: қон-томир жарроҳлиги.

xojiakbar.alidjanov@tma.uz

 

фото мое

Ашуров Шероз Эрматович – ТТА даволаш факультети факультет ва госпитал жарроҳлик кафедра ассистенти.
Ашуров Ш.Э. 1982 йил 10 июнда Самарқанд вилояти Жомбой туманида, хизматчи оиласида туғилган.  2006 йил СамМИ ни “Умумий Амалиёт врачи” мутахассислигини битирган. 2006 йилдан 2009 йилгача факультет ва госпитал жарроҳлик кафедрасида “Умумий жарроҳлик” йўналиши бўйича магистратурада ўқиган. 2012 йилдан факультет ва госпитал жарроҳлик кафедраси ассистенти ҳисобланади. 2011 йил мартдан буён Тошкент Тиббиёт Академияси II-клиникаси шошилинч жаррохлик булимида жаррох-шифокор лавозимида ишламокда. 2016 йилдан даволаш факультети факультет ва госпитал жарроҳлик кафедра ассистенти ҳисобланади.
Кўплаб илмий мақолалар муаллифи.

Асосий илмий-тадқиқот йўналишлари: Абдоминал ва шошилинч жаррохлик.

sheroz100682@mail.ru

 

3.5х4.5Джафаров Саидамир Мурадович – ТТА даволаш факультети факультет ва госпитал жарроҳлик кафедра ассистенти.
Джафаров С.М. 1985 йил 22 мартда Тошкент шахрида туғилган. 2008 йил Тошкент Тиббиёт Академиясини “Умумий амалиёт шифокори” мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2008 йилдан 2011 йилгача ТТА факультет ва госпитал жарроҳлик кафедрасида “Умумий хирургия” йўналиши бўйича магистратурада таҳсил олган. 2011 йилда «Торакал жарроҳликда қайта жарроҳлик амалиётлари» мавзусида магистрлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2011-2013 йилларда Шошилинч торакал ва қон-томир жарроҳлик бўлимида врач-ординатор лавозимида ишлаган. 2013 йилдан ангиография ва РЭХ бўлимида ишлаб келмоқда. 2013 йилдан даволаш факультети факультет ва госпитал жарроҳлик кафедра ассистенти ҳисобланади.
Кўплаб илмий мақолалар муаллифи.
Асосий илмий-тадқиқот йўналишлари: эндоваскуляр жарроҳлик.

saidamir.djafarov@tma.uz

 

Муминов Р.Т.Мўминов Рустам Тўлқинбоевич – ТТА даволаш факультети факультет ва госпитал жарроҳлик кафедра ассистенти.
Муминов Р.Т. 1985 йил 27 августда Россиянинг Тула шаҳрида туғилган. 2009 йилда Андижон давлат тиббиёт институтни “Даволаш факультетини” тамомлаган. 2009-2011 йилларда «Умумий жарроҳлик» йўналиши бўйича ТТА даволаш факультети факультет ва госпитал жарроҳлик кафедра базасида клиник ординатурани ўтаган. 2011 йилдан ТМА II клиникаси ангионеврология жарроҳлик бўлимида шифокор-ординатор лавозимида ишлаб келмоқда. 2012 йилдан ТТА даволаш факультети факультет ва госпитал жарроҳлик кафедра ассистенти ҳисобланади.
Сурункали қон-томир етишмовчилиги мавзусида 35 дан ортиқ публикациялар муаллифи.
Асосий илмий-тадқиқот йўналишлари: Қон-томир жарроҳлиги ва шошилинч жарроҳлик.

rustam.mominov@tma.uz
???????????????????????????????Саттаров Ойбек Тохирович –  ТТА даволаш факультети факультет ва госпитал жарроҳлик кафедра ассистенти.

Саттаров О.Т. 1984 йил 13 январда Кашкадарё вилоятида ишчи олисади туғилган. 2007 йилда Тошкент Тиббёт Академиясини “умумий амалиёт шифокори” мутахассилиги бўйича тамомлаган. 2008 йилдан 2010 йилгача «умумий хирургия» бўйича магистратурада ўқиган. 2010 йилдан 2012 йилгача ТТА Марказий Илмий Лабораториясида кичик илмий ходим вазифасида ишлаган. 2012 йилдан бери бир кунлик хирургик стационарда жаррох вазифасида ишлайди.
2014 йилдан хозирги кунгача кафедра ассистенти бўлиб ишлайди
В 2012 йилда профессор Охунов А.О. рахбарлигида, фан номзоди диссертациясини ёқлаган.
30дан ортиқ илмий публикациялар, 8 рационализатор таклиф ва 2 ихтиро муаллифи.
сосий илмий-тадқиқот йўналишлари: абдоминал каминвазив жарроҳлик.

oybek.sattarov@tma.uz


ХамидоваХамидова Юлия Вячеславовна –  ТТА даволаш факультети факультет ва госпитал жарроҳлик кафедра ассистенти.

Хамидова Ю.В., 1988 йил 13 декабрда Тошкент шахрида ишчи оиласида туғилган. 2005 йилда Тошкент шахри 50 мактабни тугатган ва Тошкент Тиббиёт Академияси даволаш факультетига қабул қилинган ва уни 2012 йилда тугатган.  2012 йилдан 2015 йилгача Умумий жаррохлик мутахассислиги бўйича таълим олган. 2015 йил сентябрь ойидан Тошкент Тиббиёт Академияси даволаш факультети факультет ва жаррохлик кафедрасининг ассистенти ва Тошкент Тиббиёт Академияси 2-клиникаси шошилинч ўкрак қафаси ва қон томир жаррохлиги бўлими шифокор-ординатори. Австрия PMU university да малака оширган. Инглиз ва француз тилларини билади.

yulya.xamidova@tma.uz

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.