Бизнинг кафедра сайтига хуш келибсиз!

Проф. Ризамухамедова Машхура ЗакировнаБизнинг кафедра хақида билганингиз сари кафедрада фаолият юритувчи ходимлар ва кафедра билан яқинроқ танишиш имкони туғилади.

Умид қиламизки, сизнинг ташрифингиз фойдали бўлади. Сиз билдирган талаб ва таклифларни ҳурмат билан инобатга оламиз.

Проф. Ризамухамедова М.З. Continue reading

Posted in Yangiliklar | 3 Comments

Даволаш факультетининг факултет ва госпитал терапия №1 кафедраси ходимлари Ватан химоячилари кунига бағишлаб “Тинч ва осойишта хаётимизнинг ишончли химоячиси” номли тадбир ўтказди

Тадбирни кафедранинг маънавият ва маърифат ишларига масъул, 6 курс бўйича бош мураббийи кат. ўқитувчи Абдуазизова Н.Х. очиб бердилар.

WP_20170111_021       Шундан сўнг кафедра доцентлари ўзларининг дил сўзларини айтдилар. Кафедра ассистентлари Ватан химоячилари кунига бағишланган “Аскар”, “Ватан посбонлари” ва х.к шеърларидан қатнашчиларни бахраманд қилдилар.

WP_20170111_004 WP_20170111_017

Сўзга чиққанларнинг барчаси мамлакатимизда олиб борилаётган харбий соҳадаги ислоҳотларнинг нақадар пухта қилинаётгани, бунинг натижасида миллий армиямизнинг мустахкам шаклланишидаги ўрни хақида тўхталиб ўтишди. Бундан ташқари, ўқишга киргунга қадар армия сафида чегарамиз химоясида хизмат қилган даволаш факультетининг 404 гурух талабаси Мирзаумидов Сардорбек ўз таасуротлари билан сўзга чиқди.
WP_20170111_043       WP_20170111_026
Хизмати чоғида инсон ота-онаси, яқинларига, ватанига, халқига бўлган мехри-оқибатини янада ошганлигини, чегарамизни мустахкамлигини сақлашда чегара химоячиларининг меҳнатини, вазифасини нечоғлик мураккаблигини алохида эхтирослар билан сўзлаб берди.
Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган. Ушбу байрамнинг нишонланиши халқимизнинг ўз армиясига нисбатан чексиз ҳурматини, йигитларига нисбатан ифтихорини билдиради. Ҳаётингиз доимо шараф ва зафарларга тўлиқ бўлсин. Ватанимиз осмони доимо мусаффо бўлиши учун ҳар доимгидек ўз куч-ғайратингизни аяманг. 14 январ кунини мамлакатимизда ҳар йили миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган. Барчамизнинг бугунгидек тинч, хотиржам хаётимиз қуролли Кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя қилинмоқдаки, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, кўкка кўтарсак, арзийди.

Posted in Anjumanlar, Ma'naviyat-ma'rifat ishlari | Leave a comment

Очиқ дарс бўлиб ўтди

ochiq-darsДарс ташкилотчилари: ассистент  Абдиева Юлдуз Атакуловна ва Даволаш факультети 507-А гуруҳ талабалари

Дарс мавзуси: Пневмокониозлар.

Дарс ўтилган вақти: 5 октябрь 2016 йил. Continue reading

Posted in Ma'naviyat-ma'rifat ishlari, Talabalar uchun | Leave a comment

Тестлар

Тест 4 курс

  1. Факультет терапия рус
  2. Фак терапия-тест узб

Тест 5 курс

  1. Гос терапия узб
  2. Гос тераприя анг
  3. Гос терапия рус
Posted in 4-kurs, 5-kurs, Talabalar uchun | Leave a comment

Ишчи дастурлар

Ишчи дастур 2016-17 фак тер

  1. ишчи дастур лотин фак.тер
  2. раб.прог.фак.тер
  3. work-program ru

Ишчи дастур 2016-17 гос тер

  1. ишчи дастур лотин
  2. work-program-med, англ
  3. work-program-med,ru
Posted in 4-kurs, 5-kurs, Talabalar uchun | Leave a comment

Эълон

sustavy-pozvonochnika20.10.2016 йил 10:15-11:55 да Даволаш факультети 501-502 гуруҳларига очиқ маъруза ўтказилади.

Мавзу: “Серонегатив спондилоартритлар”

Маърузачи: доц., т.ф.н. Султанова М.Х.

Манзил: ТТА 3-Б-ўқув биноси, 1-қават, №18 маърузалар зали

Posted in Talabalar uchun | Leave a comment

Очиқ дарсга таклиф қиламиз

pnev Continue reading

Posted in Ma'naviyat-ma'rifat ishlari, Talabalar uchun, Yangiliklar | Leave a comment

Даволаш факультети факультет ва госпитал терапия, касб касалликлари, тиббий профилактика факультетининг ички касалликлари кафедраси ходимларининг коллежлар билан хамкорлик ишлари

          Даволаш факультети факультет ва госпитал терапия, касб касалликлари, тиббий профилактика факультетининг ички касалликлари кафедраси ходимлари бир қатор тиббиёт коллежларида хамкорлик ишларини олиб боришади. photo_2016-09-28_14-35-58       Жумладан, Баровский, Чирчиқ, Гулистон, Янгиер, Сирдарё каби тиббиёт коллежлари шулар жумласидандир. Кафедра ходимлари коллеж ўқитувчи ва талабалари билан мунтазам учрашиб улар билан доимий равишда фикр алмашиниб туришади.

photo_2016-09-28_14-38-46        Маърузачилар академиямиз таркибида мавжуд бўлган факультетлар (даволаш, тиббий педагогика, тиббий профилактика, олий маълумотли хамшира, тиббий биология), уларга кириш тартиби, ўқишнинг давомийлиги, талабалар учун яратилган ўқиш ва яшаш шароитлари, қандай мутахассис бўлиб чиқиши, академиямизнинг магистратура ва клиник ординатура йўналишлари, академиянинг клиник базалари ҳақида батафсил маълумот берадилар.
20160923_145303    photo_2016-09-28_14-39-28
Бундан ташқари, талабаларни касбга йўналтириш ишлари, соғлом она ва соғлом бола йилига оид турли мавзуларда, кўп учрайдиган касалликлар, уларнинг олдини олиш хақида турли илмий семинарларни ташкил этиб боришади.                20160923_144606                                              20160923_150119

Posted in Anjumanlar, Ma'naviyat-ma'rifat ishlari | Leave a comment

Даволаш факултети факултет ва госпитал терапия, касб касалликлари ва тиббий профилактика факултети ички касалликлар кафедраси ходимларининг Ўзбекистон миллий академик драма театри актрисаси билан учрашуви

Даволаш факултети факултет ва госпитал терапия, касб касалликлари ва тиббий профилактика факултети ички касалликлар кафедрасида кафедра ходимлари ва талабалари билан 22 сентябрда  „Келгинди келин“, „Телба“, „Хижрон“ ва бошқа кўплаб филмларида ўйнаган роллари билан кўпчиликнинг эътиборига тушган,

20160922_145332

“Шухрат медали” совриндори, 2011-йил “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланган, миллий театрда 30-га яқин турли характердаги катта-кичик ролларни яратган Ўзбекистон миллий академик драма театри актрисаси Дилноза Кубаева билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув кўпчилик талабаларда катта таасурот қолдирди.

?

кубаева1

Posted in Anjumanlar, Ma'naviyat-ma'rifat ishlari | Leave a comment

“Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарси”

          Кафедра мудири, профессор Ризамухамедова М.З. талабаларни кафедра иш фаолияти билан таништириб Ватанимиз бошига оғир мусибат тушгани, Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрь куни вафот этганлари шу сабабли машғулотимизнинг номини улуғ раҳбаримизнинг Ватанимиз равнақи, халқимиз олдидаги буюк хизматларини ёдга олиш мақсадида “Хотира дарси”, деб аталгани айтиб ўтдилар.
WP_20160904_004Кафедра доценти Матчанов С.Х. Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрь куни вафот этганлари ва Республикамизда 3 кун давомида мотам куни эканлиги ва талабалар бунга риоя килган холда ўз интизоми билан фаол бўлиш кераклигини айтиб ўтдилар.
WP_20160904_011Кафедранинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича маъсул Абдуазизова Н.Х. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг “Таржимаи ҳоли”, “Буюк хизматлари” ва Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси, мамлакат мустақил тараққиёт дастурини ишлаб чиққан ва миллий тараққиёт йўлини белгилаб берган атоқли давлат арбоби, демократик талаблар ва халқаро мезонларга тўла жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий муаллифи ва уни ҳаѐтга татбиқ этишнинг ташкилотчиси, халқимизнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда илғор жаҳон тажрибаларини мужассамлаштирган иқтисодий ислоҳотларнинг янги моделини ишлаб чиққанлиги бу ривожланиш йўли иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги, қонун устуворлиги, ўтиш даврида давлатнинг бош ислоҳотчи эканлиги айтиб ўтилдилар.
WP_20160904_014Доцент Джураева Э.Р., доцент Ахмедова Н.А., Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг юртимиз мустақиллиги, унинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигининг ишончли кафолати бўлган Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш ва миллий армиямизнинг салоҳиятини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширгани, бундай ютуқларнинг барчаси бугун биз бошимиздан кечираѐтган ўта таҳликали замонда, ён-атрофимизда турли таҳдид ва хатарлар кучайиб бораѐтган бир шароитда энг катта ва бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва осойишталикни ўз қорачиғидек асраш, миллатлар ва фуқаролараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш эвазига эришилгани хақида гапирдилар.
Доцент Қурбонова Ш.Р., доцент Набиева Д.А. ўз фикрларини билдириб Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ташаббуслари билан ѐшларни янгича, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-хунарларни пухта эгаллаган, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир инсонлар бўлиб вояга етаётганини алоҳида таъкидладилар.
Ассистент Ганиева Н.А. Президент Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг қуйидаги сўзлари айтиб ўтди ва Муҳтарам Президентимизнинг юракларни титратиб юборадиган бир самимий сўзлари билан якунлади. Чунки бу сўзлар айнан – ёшларга бағишланган:
“Эй болам, сенинг Ватанинг битта – барчамизга азиз, бетакрор мана шу Ўзбекистон. Ота-боболарингнинг хоки шу ерда ѐтибди. Шу муқаддас замин сени дунѐга келтирган, сен уни обод этишинг, ҳимоя қилишинг шарт. Нафақат сенинг ўз ҳаѐтинг, балки сенга умид кўзини тикиб турган ота-онанг, опа-сингилларинг, ѐш гўдаклар, нуроний қарияларимизнинг ҳаѐти ҳам ана шу бурчингни нечоғлиқ адо этишингга боғлиқ.
                                                                                                                     Ислом Каримов”
406 А гурух сардори, “Шухрат кўкрак нишони” совриндори Шарофитдинов Билолжон Президент Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафот этганларидан чуқур қайгуда эканлиги ва биз ёшлар Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотираси қалбларимизда абадий сақланиб қолиши ва Ватанга содик бўлиб, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятли бўлишини айтиб ўтди.
Маърузада талабалар фаол иштирок этдилар, улар қизиқтирган саволарга кафедра мудири профессор Ризамухамедова М.З. тарихий мисоллар келтириш билан жавоб бердилар.

Posted in Anjumanlar, Ma'naviyat-ma'rifat ishlari, Yangiliklar | Leave a comment

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ДАВОЛАШ ФАКУЛЬТЕТИ ФАКУЛЬТЕТ ВА ГОСПИТАЛ ТЕРАПИЯ, КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИ, ТИББИЙ ПРОФИЛАКТИКА ФАКУЛЬТЕТИНИНГ ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАРИ КАФЕДРАСИНИНГ 2016 ЙИЛ 19 АПРЕЛДА БЎЛИБ ЎТГАН СПОРТ БАЙРАМИ ТАДБИРИДА ИШТИРОКИ

          19 апрел 2016 йил соат 13.00 да ТТА маънавият ва маърифат бўлими томонидан ТТА“ШИФОКОР” спорт мажмуасида спорт барами ўтказилди. ТТА да даволаш фаултети даволаш факультети факультет ва госпитал терапия, касб касалликлари, тиббий профилактика факультетининг ички касалликлари кафедраси ходимлари ҳам қатнашдилар. Спорт байрамида талабалар шахмат, шашка, теннис ўйини, ёш оилалар ва болаларнинг ўйинларини мароқ билан томоша қилдилар. Даволаш факультети кафедра мудирлдари, профессор, ўқитувчиларнинг чиқишларни талабалар катта олқиш билан кутиб олдилар. Тадбирга бизнинг кафедрадан Оилавий мусобака номинациясида Ганиева Н.А болалари билан қатнашишди.

Posted in Anjumanlar, Ma'naviyat-ma'rifat ishlari | Leave a comment