Kafedra jamoasi

  15

Азизова Феруза Хусановна

Ф.Х.Азизова 1988 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини тугатган. 1988 йилдан 2007 йилгача гистология кафедрасида ассистент, катта ўқитувчи, доцент, профессор лавозимларида ишлаб келган. 2007 йилдан гистология ва тиббиёт биологияси кафедраси мудири ва 2003 йилдан ўриндошлик асосида ўқув-услубий бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритмоқда. 1995 йил «Мезентериал лимфа тугунларининг антиген таъсирида структур-функционал хусусиятлари» мавзусида номзодлик, 2002 йил «Ингичка ичак иммун тизимининг постнатал онтогенездаги функционал морфологияси ва унинг инфекцион ва токсик таъсирдаги хусусиятлари” мавзусида докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган. У  ҳозирда  овқат ҳазм қилиш ва иммун тизими аъзоларининг турли экотоксик омиллар таъсиридаги структур-функционал хусусиятларини ўрганиш устида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Унинг раҳбарлигида 3 та докторлик диссертацияси тайёрланмоқда. 120 дан ортиқ илмий ва ўқув-услубий  ишлар, жумладан 1 та дарслик ва 4 та ўқув қўлланма муаллифи.

Ф.Х.Азизова ўқув жараёнига янги педагогик, компьютер ва ахборот технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор беради. У 2003 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан янги педагогик технологияларни ўқув жараёнига татбиқ этишга бағишланган кўрик-танловда совринли биринчи ўринни эгаллаган. 2007 йилда у раҳбарлик қилаётган кафедрада “Тиббий биологик фанларни ўқитишда компьютер ва ахборот технологияларини қўллаш самарадорлиги ва истиқболлари” мавзусида тиббиёт олийгоҳлари профессор-ўқитувчилари учун республика миқёсида тақдимот ўтказилган.

Ф.Х.Азизова янги авлод давлат таълим стандартлари ва ўқув режалари, дастурлар, талабалар билим ва кўникмаларини назорат қилиш усулларини такомиллаштириш борасида фаол иш олиб бормоқда. Унинг бошчилигида амалий кўникмаларни эгаллашнинг қадамма-қадам технологияси ва унинг асосида баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди, фанлараро горизонтал ва вертикал интеграцияни таъминловчи модуль тизимига ўтишнинг услубий асоси яратилди. Ф.Х.Азизова ташаббуси билан Республика тиббиёт олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари учун мунтазам равишда ўқув жараёни сифатини оширишга қаратилган семинарлар, анжуманлар ўтказилмоқда. У турдош олийгоҳларнинг ўқув-услубий фаолиятида доимий амалий ёрдам бериб келади.

Азизова Ф.Х. малакали педагог, ёшларнинг ғамҳўр мураббийси. У ҳақиқатгўй, меҳнатсевар, пунктуал, берилган топшириқларга маъсулият билан қарайди. Фидоийлиги, меҳнатсеварлиги билан ҳамкасблари ўртасида ҳурмат қозонган.

 Азизова Ф.Х. ўқув жараёнини ташкил этишнинг меъёрий ҳужжатларини такомиллаштириш, таълимнинг замонавий прогрессив технологияларини кенг жорий этиш, талабаларни назарий ва амалий тайёрлаш сифатини ошириш, билим ва кўникмаларни баҳолаш усулларини такомиллаштириш борасида фаол қатнашиб, олий тиббий таълимни ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшмоқда.

 

16

Халиков Пулат Хужамкулович

1943 йилда таваллуд топган. 1966 йили Тошкент Давлат Педагогика Институтининг биология факультетини тугатган. Умумий мехнат стажи 46 йил. Педагогик мехнат стажи 39 йил. Биология фанлари доктори, профессор.

1971 йил «Действие радиации на хромосомы в фазе G1  клеток Cripis capillaries» мавзусида номзодлик  диссертациясини  химоя  килган. Илмий рахбари профессор С.Я.Краевой  ва  академик Дубинин Н.П.

1994 йил “Оценка генетической  опасности  пестицидов как загрязнителей окружающей среды“  мавзусидаги докторлик  диссертациясини  химоя  килди. Диссертациянинг маслахатчиси  профессор  П.И. Тошхужаев

Хозирда профессор Халиков П.Х. «Пестицидларнинг таъсирини цитогенетик цитоморфологик усуллар билан кузатиш ва улар келтириб чикарган узгаришларни йукотиш усуллари» мавзусида илмий иш олиб бормокда, 150 га якин илмий ишлар муаллифи ва унинг рахбарлигида битта номзодлик диссертацичси ёкланган.

Холиқов П.Х. малакали педагог, кафедра ходимлари томонидан олиб бориладиган уқув-услубий ва илмий-тадқиқот ишларига рахбарлик қилади, факультет ва академияда олиб борилаётган жамоат ишларида фаол иштирок этади, аакдемик лицей ўқитувчиларига ўқув жараёнини яхшилаш борасида фойдали маслахатлар беради

Холиков П.Х. академияда ишлаш даврида ўз ишига ката маъсулият билан қараши, ўзига ва талабаларга талабчанлиги, ўз мутахасислиги бўйича малакали касб эгаси эканлигини кўрсатди, шу боис профессор-ўқитувчилар ва талабалар жамоаси орасида катта хурматга эга.

akmal

Даминов Акмал Охунжонович

Даминов Акмал Охунжонович 1952 йилда туғилган, ўзбек. 1975 йилда Тошкент Давлат Медицина Институтининг санитария гигиена факультетини тугатган. Ихтисослиги – санитария врачи. Oлий ўқув юртидаги иш стажи 35 йил, шу жумладан мазкуp ўқув юpтидаги педагогик иш стажи 35 йил, илмий педагогик иш стажи 35 йил. Умумий иш давомийлиги 35 йил.

         1994 йилдан буён тиббиёт фанлаpи номзоди. 1994 йил «Морфофункциональное состояние печени при действии индола» мавзусида 14.00.23 – Гистология, цитология ва эмбриология ихтисосликлари бўйича номзодлик диссертациясини  ҳимоя қилган.  Илмий рахбари: профессор Тошхужаев  П.И.

         Ҳозирги кунда «Оценка эффективности некоторых индукторов интерфероногенеза при сальмонеллёзной инфекции в эксперименте» мавзусида докторлик диссертацияси устида изланиш олиб бормоқда.

Даминов Акмал Охунжонович томонидан 100дан ортиқ илмий мақола, 20дан ортиқ ўқув-услубий ишлар муаллифи. Маъруза ва амалий машғулотларида янги педагогик ва ахборот технологияларини қўллашга алохида эътьибор беради. У янги педагогик технология асосида дарс олиб бориш учун машғулотлар сценарийсини тузди ва уларни ўқув жараёнига тадбиқ этди. Кафедра доценти сифатида тиббиёт биологияси ва генетика фани бўйича маънавий маърифий, ўқув-услубий, тарбиявий ишларини ташкиллаштириш бўйича маъсул ходим вазифасини мунтазам бажариб келмоқда. Шу билан бирга у мазкур фан бўйича талабаларнинг дарсларни ўзлаштиришлари, тест ва рейтинг тизими бўйича билимларини текширишда керакли меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда мунтазам равишда фаол иштирок этмоқда.

У кафедра ва академиянинг жамоатчилик ишларида, “Мустақиллик” ва “Наврўз” байрамларини нишонлашда ва бошқа тадбирларни ташкиллаштиришда фаол иштирок этиб келмоқда. Даминов А.О. охирги етти ўқув йили давомида даволаш факультети мураббийлар кенгаши раиси, даволаш факультети бош мураббийи сифатида талабалар орасида таълим-тарбиявий ишлар олиб бормоқда.

burhon

Курбанов Абдубурхон Кузибаевич

1953 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1982  йили Тошкент Давлат Медицина Институтининг санитария-гигиена   факультетини тугатган.  Умумий мехнат стажи 46 йил. Педагогик мехнат стажи 33  йил. Тиббиёт  фанлари номзоди, доцент.

1994  йил «Гигиена применения, токсикология нового гербицида Зеллека и его гигиеническое нормирования в воздухе рабочей зоны» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя килган. Илмий рахбарлари профессор Тошхужаев П.И., доцент Мусамухамедов С.Р.

Хозирда  доцент Курбонов А.К. «Пестицидларнинг таъсирини цитогенетик цитоморфологик усуллар билан кузатиш ва улар келтириб чикарган ўзгаришларни йўқотиш усуллари» мавзусида илмий иш олиб бормоқда, 67 дан ортик  илмий ишлар муаллифи.

Қурбонов А.Қ. маъруза ва амалий машгулотларни юқори савияда олиб боради, ўқув-услубий ва илмий ишларда фаол иширок этади. Академия ва факультетда олиб борилаётган таълим-тарбия, жамоат ишларида хам  фаол иштирок этади.

Доцент Курбанов А.К. Академияда ишлаш даврида ўз ишига катта маъсулият билан карайдиган, ўзига ва талабаларга талабчан педагоглигини, ўз мутахасислиги буйича малакали касб эгаси эканлигини кўрсатди, шу сабабли профессор-ўқитувчилар ва талабалар жамоаси орасида катта ҳурматга эга.

Абдувалиев Анвар Арсланбекович

Абдувалиев Анвар Арсланбекович 1970 туғилган.1996  йили Тошкент Давлат Университети биология факультетини тугатган.  Умумий мехнат стажи 29 йил. Педагогик мехнат стажи 2 йил. Биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.

2002  йил «Влияние металлоорганических комплексов с лекарственными аминами и их белковых конъюгатов на структурно-функциональные особенности иммунокомпетентных и опухолевых клеток» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя килган. Илмий рахбарлари профессор Татарский В.П..

Хозирда  доцент Абдувалиев А.А. «Альтернативная регуляция пролиферации опухолевых клеток» мавзусида илмий иш олиб бормоқда, 120 дан ортик  илмий ишлар муаллифи.

Абдувалиев А.А. маъруза ва амалий машгулотларни юқори савияда олиб боради, ўқув-услубий ва илмий ишларда фаол иширок этади. Академия ва факультетда олиб борилаётган таълим-тарбия, жамоат ишларида хам фаол иштирок этади.

sh.anvar

Шермуратов Анвар Рахманкулович

Шермуратов А.Р. 1970 йилдаТошкентвилоятидатуғилган. Миллати ўзбек. Маълумати олий.1997 йилда 2- Тошкент Давлат Тиббиёт Институтини тугатган. Мутахассислиги врач гигиенист, эпидемиолог. 2010 йилнинг 17-августидан ТТА қошидаги академик лицей директори. Умумий меҳнат стажи 28 йил, педагогик стаж 17 йил.

Ҳозирги кунда «Цитогенетические и молекулярно-генетические аспекты мутагенного эффекта пестицидов при температурном стрессе и коррекция выявленных нарушений» мавзусидаги докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда. Илмий раҳбари Холиқов П.Х. 15 та илмий мақола, 6 та ўқув-услубий қўлланма, 1 та дарслик муаллифи.

Шермуратов Анваржон Рахманкулович таълим бериш жараёнига янги педагогик жараёнларни ва компьютер технологияларни муваффақиятли тадбиқ этади. У малакали педагог, меҳнатсевар, зиммасига юклатилган вазифаларни мукаммал бажаришга интилади.

Шермуратов Анваржон Рахманкулович талабаларнинг назарий ва амалий билимлари ошириш  ва таълим сифатини яхшилаш учун доимо изланишлар олиб боради.Фаолияти давомида кафедра ҳодимларининг, маъмуриятнинг ва талабаларнинг хурмат ва эътиборини, ишончини қозонган.

moxi

Миталипова Мохизода Абдусатторовна

Миртолипова М.А. 2013 йилда  магистратуранинг Тиббий генетика мутахассислигини тамомлаб, “ Гистология ва тиббий биология” кафедрасида  ассистент лавозимида  ишламоқда.  Ўз ишини  қадрлайди,  ишга  масъулият  билан  ёндошади.  Ўзининг  талабчанлиги,  қаттиққўллиги, тиришқоқлиги  билан  талабалар  хурматига  сазовор бўлди.  У  доимо  изланишда, ўз устида  ишлайди.  2 йил  давомида  профессор  ўқитувчилар    маърузаларида  қатнашди.

Миртолипова М.А. ўқув жараёнига янги педагогик, компьютер ва ахборот технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор беради.Дарсларда  янги  мавзуларни  ёритиш   учун   янги  педагогик  технологияларни қўлламоқда.   Кафедра  ишларида  фаол  қатнашади. Тиббий профилактика факультети бўйича  ўқув ишларига жавобгар.

Кафедрада  маънавият  ва  маърифат  ишларига ва  коллежлар   билан   ҳамкорлик   ишларига  маъсул. Даволаш  факультети  1-  курс  талабаларига  устоз – мураббийдир.

Ҳозирда    Миртолипова М.А. докторлик  диссертацияси бўйича илмий-тадқиқот ишини олиб бормоқда, тадқиқот натижалари бўйича илмий мақола ва тезислар чоп этмоқда.

shoira

Худойберганова Шоира Шавкатовна

Худойберганова   Шоира   Шавкатовна    2013 йилда эндокринология мутахассислиги бўйича магистратурани тамомлаб, ТТА раҳбариятининг йўлланмаси билан гистология ва тиббий биология кафедрасига  ассистент лавозимига ишга қабул қилинди.  Ўз ишини  қадрлайди,  ишга  масъулият  билан  ёндошади.  Ўзининг  талабчанлиги,  қаттиққўллиги, тиришқоқлиги  билан  талабалар  хурматига  сазовор бўлди.  У  доимо  изланишда, ўз устида  ишлайди.  2 йил  давомида  профессор  ўқитувчилар    маърузаларида  қатнашди. Ўқув жараёнига янги педагогик, компьютер ва ахборот технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор беради.Дарсларда  янги  мавзуларни  ёритиш   учун   янги  педагогик  технологияларни қўлламоқда.   Кафедра  ишларида  фаол  қатнашади. Тиббий педагогика факультети  ўқув- ишларига жавобгар.  “Ёш морфолог” тўгарагига рахбарлик  қилади. Кафедрада  Талабалар  Илмий  Жамиятинибошқарувчиси. Даволаш  факультети  1-курс  талабаларига  устоз – мураббийдир.                                                                                         Хозирда    Ш.Ш. Худойберганова   докторлик  иши устида илмий-тадқиқот ишини олиб бормоқда.2013 йилда “Истеъдод” жамғармаси томонидан ташкил этилган малака ошириш курсида малакасини оширди.

 

Махмудова Шахло Исматуллаевна

 Махмудова Шахло Исматуллаевна 2013 йилда магистратурани тамомлаб, 2014 йил 1 майдан “Гистология ва тиббий биология” кафедрасида ассистент лавозимида ишламоқда. У ўз ишига масъулият билан ёндошади, ишга ўз вақтида келади. Ўзининг тиришқоқлиги, талабчанлиги, самимийлиги билан талабалар ҳурматига сазовор бўлди. У доимо ўз устида ишлайди, интернет ва чет эл адабиётларидан фойдаланади. 1 йил давомида профессор ўқитувчилар маърузалари ва амалий машғулотларида қатнашди.

Махмудова Ш.И. ўқув жараёнига янги педагогик, компьютер ва ахборот технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор беради. Дарсларда  янги  мавзуларни  ёритиш   учун   янги  педагогик  технологияларни қўлламоқда.

Кафедра  ишларида  фаол  қатнашади. Даволаш факультети ўқув ишларига жавобгар. Даволаш  факультети  1курс  талабаларига  мураббийлик қилади.

Ҳозирда    Махмудова Ш.И.   докторлик диссертацияси бўйича илмий-тадқиқот ишини олиб бормоқда. Тадқиқот иши бўйича илмий мақола ва тезислар чоп этмоқда.

olim

Кушалиев Олим Акрамович

Кушалиев Олим Акрамович 29августнинг 1986 йилидаСамарқанд вилоятида туғилган. 2011 йилда Тошкент Тиббиёт Академиясининг Тиббий профилактика факультетини тамомлаган. 2014 йилда Тошкент Тиббиёт Акдемиясининг магистратурасини Тиббий генетика йўналиши бўйича  тугатди. 2015 йилдан бошлаб Гистологи ва тиббийй биология кафедраси ассистенти. 2та  илмий мақола ва 3та тезиснинг муаллифи.

2014 йилда “Ретинобластоманинг ривожланишида хромосома аберрацияларининг тутган ўрни ” мавзусида магистерлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2та  илмий мақола ва 3та тезиснинг муаллифи.

Кушалиев Олим Акрамович йил давомида ўзининг педагогик махорати ошириш мақсадида кафедранинг етакчи ўқитувчилари Халиков П.Х., Қурбонов А.Қ. ларнинг  маърузава амалий машгулотларида қатнашди. Кафедранинг ва Тошкент Тиббиёт Академиясининг  ўқув-услубий ва илмий ишларда фаол иширок этди.

Ишанджанова Сурайё Хабибуллаевна

Ишанджанова Сурайё Хабибуллаевна 2000йил  2-Тошкент Тиббиётинститутини битириб, шу йилдан бошлаб гистология кафедрасида ассистент  лавозимига ишга кабул килинган.У талабаларгабилимберишбиланчекланибколмай, ўз устидаишлайди. Педогогикмахоратиниошириббормокда.Академия томониданташкилэтилгантадбирлардафаолиштирокэтади.

Даволаш факультети 1-курс талабаларинингмуррабийси.Талабалар турар жойларида талабалар билан мунтазам равишда давра суҳбатлари, турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этади.

С.Х.Ишанджанова ўкув жараёнига янги педагогик, компьютер ва ахборот технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор беради. Ўз фаолияти давомида кафедра хаётида хам иштирок этади,жумладан  жамоат кассири хамда моддийжавобгар.

С.Х.Ишанджанованинг  бир катор илмий макола ва тезислари республикамиз хамда чет эл  тиббиёт журналларида чоп этилиб келмокда. Ўкув-услубий ишларни ташкил этишда фаолқатнашади.

Отажонова Азиза Нигматуллаевна

А.Н. Отажанова 2-Тошкент тиббиёт институтинининг санитария-гигиена факултетини 1991 йилда имтиёзли битириб, гистология кафедрасига стажер-изланувчи сифатида ишгакабул килинди. Шу йилдан бошлаб педагогик фаолиятини хам бошлади.

Гистология фанидан дарс олиб бориш махоратини эгаллай бориши билан бирқаторда, илмий иш мавзуси буйича катор изланишлар олиб борди. 1992 йилда номзодлик диссертация мавзусини («Структурно – функциональные реакции пейеровых бляшек при хроническом токсическом гепатите и пути  их коррекции») тасдиклатди. 1999 йилдан А.Н. Отажанова 2-Тошкент тиббиёт институти гистология кафедраси, 2005 йилдан бошлаб эса Тошкент тиббиёт академияси гистология ватиббий биология кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида ишламокда. Ўз фаолияти давомида А.Н Отажанова кафедра хаётида фаол иштирок этади, чунончи у кафедрада ўқув ишларига жавобгар шахс, даволаш факултети устоз – мураббийидир.

А.Н. Отажанованинг бир қатор илмий мақола ватезислари республикамизва чет эл  тиббиёт журналларида чоп этилди.Ўқув-услубийишлари электрон шаклда кафедранинг ўқув-услубий мажмуасива силлабусларда ўз ўрнини эгаллаган.

 

 

 

 

15 Responses to Kafedra jamoasi

  1. xusan says:

    Assalomu alaykum Surayyoopa o’tib ketgan bayramlariz bilan. Husan

  2. Raxmatova Marxabo Rasulovna says:

    Ишанджанова Сурайё Хабибуллаевна, Отажонова Азиза Нигматуллаевна ва барча кафедра ходимлари сизларни рамазон хайити байрами билан чин юракдан табриклайман.

    Toртиқ бўлсин сизга дуо-саломлар,
    Дуога энг гузал , ширин каломлар.
    Илохо уйингиз нурларга тўлсин,
    Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин.

    (Мархабо Бухор тиббиёт институтидан.)

  3. Зарина says:

    Зарина, 601 б
    Болезни сердца:
    1. Стенокардия
    2. Нейроциркуляторная дистония
    3.Климактерическая кардиопатия
    4.Пролабирование митрального клапана, ППС
    5.Миокардиты
    6.Кардиомиопатии (чаще гипертрофическая)
    7.Ревмокардит
    8.Аорталгия (аортит-изолированный и в связи со склеродермией, анкилозир. спондилитом, лимфогрануломатозом, сифилитический аортит; аневризма аорты)
    9. Х-синдром
    Б). Болезни других органов
    -Болезни органов средостения
    1. перикардит (чаще сухой)
    2. ГЭРБ, эзофагит
    3. перфорация пищевода
    4. медиастинит, пневмомедиастинит
    5. дивертикул пищевода
    6. опухоли (н-р, рак пищевода)
    7. кардиоспазм, ахалазия кардии
    8. грыжа пищеводного отверстия диафрагмы
    9. панические атаки
    10. синдром Титце
    11. остеохондроз шейного и грудного отделов позвоночника

    – Болезни лёгких и плевры
    1. трахеит
    2. опухоли (крупных бронхов)
    3. плеврит

  4. Lola says:

    Анемия
    Гипертрофическая кардиомиопатия
    Интоксикация
    Артериальная гипертензия
    Аортальные и митральные пороки

  5. Адиля says:

    Анемия, кардиомиопатия , Гб, миокардиты, пороки митрального клапана

  6. Kamila says:

    Аортальный стеноз и недостаточность
    Митральный стеноз и недостаточность
    Анемия
    Кардиомиопатия(гипертрофическая)
    Интоксикационный синдром
    Артериальная гипертензия

  7. Шахризода Зарипова says:

    Митральные пороки
    Анемия
    Кардиомиопатия ( гипертрофическая)
    Гипертоническая болезнь

  8. Зафар Абдуллаев says:

    Перикардит, расслаивающая аневризиа аорты, пищеводный рефлюкс, спазм пищевода, панкреатит, язвенная болезнь.

  9. disqus_dyS7n69T3r says:

    Кардиомиопатия, артериальная гипертензия, анемия, митральный стеноз и недостаточность, интоксикация

  10. Адиля says:

    Макроцитоз В12 и фолиеводефицитная анемия
    Микроцитоз железодефицитная анемия,талассемия
    Нормоцитоз гемолитическая анемия

  11. Lola says:

    Нормоцитарные – гипопластическая, гемолитические, анемия при ХПН, анемия при недостаточности функции щитовидной железы, острая постгеморрагическая.
    Микроцетарные – наследственная микросферацитарная анемия, талассемия, ЖДА.
    Макроцитарные – витамин В12 дефицитная фолиеводефицитная.

  12. Зафар Абдуллаев says:

    Нормоцитарные — гипопластическая, гемолитические, острая постгеморрагическая.
    Микроцетарные —талассемия, ЖДА.
    Макроцитарные — фолиеводефицитная анемия и витамин В12 дефицитная

  13. Kamila says:

    Нормоцитарные – гипопластическая, гемолитические, анемия при ХПН, анемия при недостаточности функции щитовидной железы, острая постгеморрагическая.
    Микроцетарные – наследственная микросферацитарная анемия, талассемия, ЖДА.
    Макроцитарные – витамин В12 дефицитная фолиеводефицитная.

  14. Акмаль says:

    Макроцитоз

    физиологическая особенность у новорожденных;
    у взрослых при макроцитарной анемии, В12 и фолиеводефицитной анемии, анемии у беременных;
    заболеваниях печени;
    при злокачественных новообразованиях;
    при понижении функции щитовидной железы;
    миелопролиферативные заболевания.

    Микроцитоз

    наследственный сфероцитоз;
    железодефицитная анемия;
    талассемия.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.