Online test talabalar uchun

Test 1 Uzbek

Test 1 Yuqumli kasalliklar
Start
Tabriklaymiz - Siz testni muvaffaqiyatli tamomladingiz. Test 1 Uzbek. Siz %%TOTAL%% dan %%SCORE%% to'pladingiz. Bahoingiz %%RATING%%
Your answers are highlighted below.
Return
Shaded items are complete.
12345
678910
1112131415
End
Return

Сайтимизда янгилик!

Ҳурматли талабалар ва сайтимиз меҳмонлари энди сиз Юқумли касалликлар фани бўйича ўз билимларингизни Online тестларимизни ечиш орқали текширишингиз мумкин. Бунинг учун бизнинг кафедра бош саҳифасига жойлаштирилган тестларимизни ечиб кўринг. Тест ҳақидаги шархларингизни ёзиб қолдирсангиз биз хурсанд бўламиз. Сизга омад тилаймиз.

14 январ – Ватан ҳимоячилари куни!

Ҳурматли Тошкент Тиббиёт Академияси ҳодимлари ва талабалари, сизларни барчангизни Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси ҳодимлари 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни байрами билан табриклайдилар. Сизларга соғлиқ, оилавий бахт, омад, иш ва ўқишларда катадан-катта ютуқлар тилаб қоламиз.

8_pol_vatanga_qasamyod_3

XII-ўқув-услубий анжуман

2017 йилнинг 5 январ куни “Miran International” мехмонхонасида “Очиқ дарсларнинг таълим сифатини оширишдаги ўрни  ва уларни такомиллаштириш йўллари” мавзусида ўқув-услубий анжуман ўтказилди. Ушбу ўқув-услубий анжуман Тошкент тиббиёт академияси томонидан ўтказилаётган 12-чи анжумандир.

Ўқув-услубий анжуманда юқумли ва болалар юқумли касалликлар кафедрасининг барча ходимлари иштирок этдилар.

IMG_20170105_150752

IMG_20170105_090409

Янги йилингиз билан!

Ҳурматли Тошкент Тиббиёт Академияси ходимлари ва талабалари, сизларни барчангизни Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси ходимлари Янги йил байрами билан табриклайдилар. Сизларга ва сизни оила аъзоларингизга соғлиқ, оилавий бахт, омад, иш ва ўқишларда каттадан-катта ютуқлар тилаб қоламиз.

Happy-New-Year-2017-Images-2

Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижоди

2016 йилнинг 21 декабрь куни Тошкент тиббиёт академияси Юқумли ва болалар юқумли касалликлар кафедрасида талабалар ва магистрантлар учун Эркин Воҳидов хаёти ва ижодига бағишланган  тадбир ўтказилди. Тадбирда ТТА Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси ходимлари, магистратура талабалари, тахсил олаётган тиббий-педагогика факультет 5 курс талабалари иштирок этдилар. Магистратура 1 курс модератори Анваров Ж.А. ёзувчи, шоир Эркин Воҳидов хаёти ва ижодига бағишланган презентацияни тақдим этди.

 

Тошкент тиббиёт академиясининг янги ректори

Тошкент тиббиёт академиясининг ректори лавозимига собиқ Соғлиқни Сақлаш Вазирининг ўринбосари тиббиёт фанлари доктори, профессор Лазиз Тўйчиев тайинланди.

Ректорликка тайинланишидан олдин Лазиз Тўйчиев 2014 йил январ ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Tuychiev-L-N-3

Тошкент тиббиёт академиясининг янги ректори Тошкент Давлат Тиббиёт Институтининг (хозирги Тошкент тиббиёт академияси) даволаш факультетини тамомлаган. Ушбу олий таълим муассасасида 1993 йилдан 2010 йилгача касбий фаолиятини олиб борган.

2010 йилда Лазиз Тўйчиев Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги санитария-эпидемиология Назорати Бош Бошқармаси Бошлиғи этиб тайинланган. 2012 йилда эса Эпидемиолгия микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти директори лавозимига тайинланган.