Xush kelibsiz

Kafedramiz veb-saytiga xush kelibsiz!главная

 

Posted in Янгиликлар | Leave a comment

КАЛЕНДАР-ТЕМАТИК РЕЖА

2016-2017 ўқув йили

Кафедра: Клиник фармакология

Фан: Клиник фармакология

Факультет:     Даволаш, тиббий-педагогика                    курс:   5     семестр: 10

Семестр учун ажратилган соат:  маъруза – 8          амалий машғулот – 72

 

Маъруза машғулотлари

Машғулот мавзуси Соат
1 Дори воситалари фармакодинамикаси ва фармакокинетикасининг турли касалликларда ўзгариши. Фармакогенетика. Янги дори воситаларининг клиник тадқиқотлари. 2
2 Дори воситаларининг ўзаро таъсири 2
3 Дори воситаларининг ножўя таъсирлари. Клиник токсикология асослари. 2
4 Клиник фармакологиянинг ёшга боғлиқ жихатлари. Хомиладор, хомила ва эмизикли аёлларда дори воситалари қўллашнинг клиник фармакологик аспектлари. 2
  жами 8

 

Амалий машғулотлар

Машғулот мавзуси Соат
1 Кардиотоник дори воситаларининг клиник фармакологияси 6
2 Диуретик дори воситаларининг клиник фармакологияси 6
3 Қон ивиш тизимига таъсир этувчи дори воситаларининг клиник фармакологияси. 6
4 Томирлар тонусига таъсир этувчи дори воситалариниг клиник фармакологияси. 6
5 Антиаритмик дори воситалариниг клиник фармакологияси. 6
6 Гомеостаз бузилишларида қўлланиладиган дори воситаларининг клиник фармакологияси.

Метаболизмни фаоллаштирувчи ва коррекцияловчи дори воситаларининг клиник фармакологияси.

6
7 Антибактериал дори воситаларининг клиник фармакологияси 6
8 Яллиғланишга қарши дори воситаларнинг (НЯҚДВ, ГКС) клиник фармакологияси. Иммунофармакология. 6
9 Бронхлар ўтказувчанлигига таъсир этувчи ва бошқа респиратор бузилишларда қўлланиладиган дори воситалрининг клиник фармакологияси 6
10 Ошкозон-ичак тизими мотор-секретор фаолиятига таъсир этувчи  дори воситаларининг клиник фармакологияси. Жигар, ўт пуфаги ва ошқозон ости бези касалликларида қўлланиладиган дори воситалари клиник фармакологияси. 6
11 Гиполипидемик дори воситалари клиник фармакологияси 6
12 Асаб тизимига таъсир этувчи дори воситаларининг клиник фармакологияси 6
  жами 72

Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари:

1. Антигистамин дори воситаларининг клиник фармакологияси. 3
2. Балғам кўчирувчи, муколитик ва йўталга қарши воситаларнинг клиник фармакологияси. 3
3. Витаминлар, коферментларнинг клиник фармакологияси. 3
4. Анемия ва бошқа гематологик бузилишларда қўлланиладиган дори воситалри клиник фармакологияси. 3
5. Гепатотроп дори воситаларининг клиник фармакологияси. Гепатопротекторлар ҳақида тушунча. 3
6. Ўт ҳайдовчи дори воситаларининг клиник фармакологияси. Ҳолелитиазда қўлланиладиган препаратлар 3
7. Малярия ва бошқа паразитар инфекцияларда қўлланиладиган дори воситалри клиник фармакологияси 3
8. Вирусларга қарши дори воситаларининг клиник фармакологияси. 3
9.        Замбуруғларга қарши дори воситаларининг клиник фармакологияси. 3
10.  Фермент препаратларининг клиник фармакологияси. 3
11. Ўсмалар химиотерапиясида қўлланиладиган дори воситалри клиник фармакологияси 3
12. Гипогликемик ДВ клиник фармакологияси 3
13. Наркоз учун воситалар ва махаллий анестетиклар клиник фармакологияси 3
14. Бемор курацияси асосида дори билан даволаш тахлилини тузиш ва ҳимоя қилиш. 4
  Жами 43

 

КАЛЕНДАР-ТЕМАТИК РЕЖА

2016-2017 ўқув йили

Кафедра: Клиник фармакология

Фан: Клиник фармакология

Факультет:     Даволаш, тиббий-педагогика                    курс:  6      семестр: 11

Семестр учун ажратилган соат:  амалий машғулот – 53

Амалий машғулотлар

Машғулот мавзуси Соат
1 Артериал гипертензия синдромида дори воситаларини рационал қўллаш. 6
2 Коронар етишмовчилиги синдромини даволашда дори воситаларини рационал қўллашга клиник фармакологик ёндашув. 6
3 Дислипидемияларни даволашда гиполипидемик дори воситаларини рационал қўллаш. 6
4 Юрак етишмовчилигини даволашда дори воситаларини рационал қўллаш. 6
5 Аритмия синдромида дори воситаларини рационал қўллашга клиник фармакологик ёндашув 6
6 Бронхообструктив синдром ва бошқа респиратор бузилишларда  дори воситаларини рацонал қўллаш. 6
7 Юқумли касалликларни даволашда қўлланиладиган антимикроб  препаратларни рационал қўллашга клиник фармакологик ёндашув. 5
8 Артритларда яллиғланишга қарши дори воситалрини рационал қўллаш 4
9 Меъда-ичак йўллари касалликлари, ичак диспепсияси синдромини даволашда дори воситаларини рационал қўллашга клиник фамракологик ёндашув. 4
10 Психотроп дори воситаларини рационал қўллаш. 4
  жами 53

 

Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари:

1. Замбуруғли инфекцияларни рационал даволашга клиник-фармакологик ёндошув. 3
2. Вирусли инфекцияларни рационал даволашга клиник-фармакологик ёндошув.  
3. Сариқлик синдроми, жигар дисфункцияси синдромларининг рационал терапиясига клиник-фармакологик ёндошув. 3
4.  Жигар коликаси синдромини рационал терапиясига клиник-фармакологик ёндошув. Оғриқ синдромини бартараф этиш учун миотроп спазмолитикларни қўллаш хусусиятлари. 3
5.  Остеопороз ва суякларнинг бошқа касалликларида оғриқ синдромини рационал даволашга клиник-фармакологик ёндошув. Остеопорозлар рационал терапияси. 3
6.  Ўткир аллергия ҳолатларида дори воситаларини рационал қўллашга клиник-фармакологик ёндошув. 3
7. Гормонал контрацептивларни рационал қўллашга клиник-фармакологик ёндошув. 3
8. Эркаклар репродуктив эндокринологиясида қўлланиладиган дори воситаларининг клиник фармакологияси. 3
9.  Перорал гипогликемик воситаларни рационал қўллашга клиник-фармакологик ёндошув. Қандли диабетда инсулин препаратларини рационал қўллаш. Болаларда қандли диабетни рационал даволаш 3
10. Анемия синдромини рационал даволашга клиник-фармакологик ёндошув. Болаларда анемия синдромини рационал даволаш. Ҳомиладор аёлларда анемия синдромини рацонал даволаш 3
11. Қалқонсимон без фаолиятига таъсир этувчи дори воситаларини рационал қўллашга клиник-фармакологик ёндошув. 3
12.      ОИТС ва ОИВ да дори воситалри ни рационал қўллаш. 3
13.      Тавсия варақасини эксперт баҳолаш. Тузилган эксперт таҳлили ҳимояси 4
  Жами: 40

 

 

 

КАЛЕНДАР-ТЕМАТИК РЕЖА

2016-2017 ўқув йили

Кафедра: Клиник фармакология

Фан: Клиник фармакология

Факультет:     Олий ҳамширалик иши                                     курс:   3     семестр: 5

Семестр учун ажратилган соат:  маъруза – 18                амалий машғулот – 32

клиник машғулот – 30

 

 

Маъруза машғулотлари

Машғулот мавзуси Соат
1 Клиник фармакология фани мақсади ва вазифалари.  Дори воситалари фармакодинамикаси ва фармакокинетикасининг асосий масалалари 2
2 Дори воситаларининг ўзаро таъсири 2
3 Дори воситаларининг ножўя таъсирлари 2
4 Клиник фармакологиянинг ёшга боғлиқ жихатлари 2
5 Хомиладор ва эмизикли аёлларда дори воситалари қўллашнинг клиник фармакологик аспектлари. 2
6 Юрак қон-томир касалликларини даволашда қўлланиладиган дори воситалари клиник фармакологияси 2
7 Нафас аъзолари касалликларида қўлланиладиган дори воситалари клиник фармакологияси 2
8 Ошқозон-ичак тракти касалликларини даволашда қўлланиладиган дори воситалари клиник фармакологияси 2
9 Яллиғланишга қарши дори воситалар ва иммунокорректорлар клиник фармакологияси 2
  жами 18

 

 

Амалий машғулотлар

Машғулот мавзуси Соат
1 Юрак қон-томир тизимига таъсир этувчи дори воситаларининг клиник фармакологияси ҳақида асосий тушунча. Кардиотоник дори воситалари клиник фармакологияси 3
2 Антиаритмик ва гиполипидемик дори воситалари клиник фармакологияси 3
3 Қон-томир тонусини оширувчи ва пасайтирувчи дори воситалари клиник фармакологияси 4
4 Диуретик дори воситаларининг клиник фармакологияси. 3
5 Қон ивиш тизимига таъсир этувчи дори воситаларининг клиник фармакологияси 3
6 Бронхлар ўтказувчанлигига таъсир этувчи дори воситаларининг клиник фармакологияси 3
7 Антибиотикларнинг клиник фармакологияси 3
8 ОИТ мотор-секретор фаолиятига таъсир этувчи ДВлари клиник фармакологияси. Гепатопротекторлар клиник фармакологияси. 4
9  Стероид ва ностероид яллиғланишга қарши дори воситаларининг клиник фармакологияси. Иммунокорректорлар клиник фармакологияси. 3
10 Психотроп дори воситалари клиник фармакологияси. Анальгетик воситалар ва наркоз учун воситаларнинг клиник фармакологияси 3
  жами 32

 

Клиник машғулотлар календар-мавзулар режаси

Мавзу №

 

Клиник машғулотлар мавзуси

Соат миқ-дори

1. Юрак қон-томир касалликлари билан хасталанган беморлар курацияси. ДВ ларининг ножўя таъсирларини эрта аниқлаш ва улар юзага келганда бирламчи врачгача бўлган ёрдамни кўрсата олиш. Қўлланилган препаратлар самарадорлигини баҳолаш.

 

\

\

\

 

\

\

3
2. Артериал гипертензия ва артераил гипотензия синдроми билан  хасталанган беморлар курацияси. ДВ ларининг ножўя таъсирларини эрта аниқлаш ва улар юзага келганда бирламчи врачгача бўлган ёрдамни кўрсата олиш. Қўлланилган препаратлар самарадорлигини баҳолаш.

 

3
3. Шиш синдроми бор беморлар курацияси. Диуретик ДВ лари ножўя таъсирларини эрта аниқлаш ва улар юзага келганда бирламчи врачгача бўлган ёрдамни кўрсата олиш. Диуретиклар самарадорлигини баҳолаш. 3
4. Юрак ишемик касаллиги билан хасталанган беморлар курацияси. ДВ ларининг ножўя таъсирларини эрта аниқлаш ва улар юзага келганда бирламчи врачгача бўлган ёрдамни кўрсата олиш. Қўлланилган препаратлар самарадорлигини баҳолаш.

 

3
5. Антикоагулянт терапия қабул қилаётган беморлар курацияси. Антикоагулянт ва антиагругант ДВ лар ножўя таъсирларини эрта аниқлаш ва улар юзага келганда бирламчи врачгача бўлган ёрдамни кўрсата олиш. Антибиотиклар самарадорлигини баҳолаш.  
6. Бронхообструктви синдромли беморлар курацияси. Бронходилятатор ДВ лар ножўя таъсирларини эрта аниқлаш ва улар юзага келганда бирламчи врачгача бўлган ёрдамни кўрсата олиш. Қўлланилган препаратлар самарадорлигини баҳолаш. 3
7. Иситма синдроми бор беморлар курацияси. Антибактериал ДВ ножўя таъсирларини эрта аниқлаш ва улар юзага келганда бирламчи врачгача бўлган ёрдамни кўрсата олиш. Қўлланилган препаратлар самарадорлигини баҳолаш.

 

3
8 Меъда-ичак диспепсияси синдроми билан хасталанган беморлар курацияси. ДВ ножўя таъсирларини эрта аниқлаш ва улар юзага келганда бирламчи врачгача бўлган ёрдамни кўрсата олиш. Қўлланилган препаратлар самарадорлигини баҳолаш. 3
9 Бўғимда, белда оғриқ синдроми бор беморлар курацияси. НЯҚДВ, ГКС лар ножўя таъсирларини эрта аниқлаш ва улар юзага келганда бирламчи врачгача бўлган ёрдамни кўрсата олиш. Қўлланилган препаратлар самарадорлигини баҳолаш.

 

3
10 Ўткир ва сурункали аллергия синдроми билан хасталанган беморлар курацияси. ДВ ножўя таъсирларини эрта аниқлаш ва улар юзага келганда бирламчи врачгача бўлган ёрдамни кўрсата олиш. Қўлланилган препаратлар самарадорлигини баҳолаш. 3
  жами 30

 

КАЛЕНДАР-ТЕМАТИК РЕЖА

2016-2017 ўқув йили

Кафедра: Клиник фармакология

Фан: Клиник фармакология

Клиник ординатура

Фан учун ажратилган соат:  90

Маъруза машғулотлари

Машғулот мавзуси Соат
1 Дори воситаларининг клиник тадқиқотлари. Далилларга асосланган тиббиёт. Рационал фармакотерапия асослари 6
2 Фармакоэкономика, фармакоэпидемиология, фармакогенетика 6
3 Клиник фармакологиянинг ёшга боғлиқ жихатлари 6
4 Хомиладор, хомила ва эмизикли аёлларда дори воситалари қўллашнинг клиник фармакологик аспектлари. 6
5 Дори воситаларининг ножўя таъсирлари 6
6 Артериал гипертензия синдромида гипотензив дори воситаларини рационал қўлланилиши 6
7 Сурункали юрак етишмовчилигида дори воситаларини рационал қўллаш 6
8 Диуретик дори воситаларини рационал қўллаш 6
9 Гемостаз тизимига таъсир этувчи дори воситаларини рациоанал қўллаш 6
10 Антибактериал дори воситаларини рационал қўлланилиши 6
11 Яллиғланишга қарши дори воситаларини рационал қўллаш 6
12 Бронхообструктив синдромда дори воситаларини рационал қўллаш 6
13 Меъда-ичак тракти мотор секретор фаолиятига таъсир этувчи дори воситаларни рационал қўллаш 6
14 Гиполипидемик дори воситаларининг клиник фармакологияси 6
15 Ўткир ва сурункали аллергия ҳолатларини рационал даволаш 6
  жами 90

 

КАЛЕНДАР-ТЕМАТИК РЕЖА

2016-2017 ўқув йили

Кафедра: Клиник фармакология

Фан: Клиник фармакология

Магистратура

Фан учун ажратилган соат:  60

 

Машғулот мавзуси Соат
1 Дори воситаларининг клиник тадқиқотлари. 6
2 Далилларга асосланган тиббиёт. Рационал фармакотерапия асослари  
3 Фармакоэкономика, фармакоэпидемиология, фармакогенетика 6
4 Клиник фармакологиянинг ёшга боғлиқ жихатлари. Хомиладор, хомила ва эмизикли аёлларда дори воситалари қўллашнинг клиник фармакологик аспектлари. 6
5 Дори воситаларининг ножўя таъсирлари. Ўткир ва сурункали аллергия ҳолатларини рационал даволаш 6
6 Артериал гипертензия синдромида гипотензив дори воситаларини рационал қўлланилиши. 6
7 Шиш синдромида диуретик дори воситаларини рационал қўллаш 6
8 Гемостаз тизимига таъсир этувчи дори воситаларини рациоанал қўллаш 6
9 Антибактериал дори воситаларини рационал қўлланилиши. 6
10 Стериод ва ностероид яллиғланишга қарши дори воситаларини рационал қўллаш  
  жами 60

 

Posted in Талабалар учун | Leave a comment

Узбекистон мустакиллигига 25 йил

13658760_137250990036004_371467873_n

Posted in Янгиликлар | Leave a comment

4.04.2016 куни ТТА тиббий – педагогика факультетига қарашли   клиник фармакология  кафедрасида “Амур Темур буюк саркарда, етук дипломат ва мохир давлат бошқарувчиси” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда ХТФ ўқув илмий бўлим бошлиғи тиббий хизмат подполковниги Сиддиқов Комилжон Садирдинович, ХТФ ўқув илмий бўлим бошлиғи ўринбосари тиббий хизмат подполковниги Яхяев Шукрулло Абдулазизович ва кафедра ходимлари қатнашдилар.

601 гуруҳ талабалари ТТА клиник фармакология кафедрасида кафедра педагоглари бошчилигида  бу тадбирга тайёргарлик кўриб, 4.04.2016йилда , кафедрада ” Амур Темур таваллудига бағишланган Амур Темур буюк саркарда, етук дипломат ва мохир давлат бошқарувчиси”  мавзусида тадбир ўтказилди. 11 22 44Тадбирни клиник фармакология кафедраси катта ўқитувчиси Ш.А. Саидова очиб берди.

Мавзу бўйича слайдлар презентацияси, видеороликлар намойиш этилди. Тадбир сўнгида интерфаол ўйинлар ўтказилди.  Бу ўйиннинг фаол иштирокчиларига(курсантлар Тўхтаев Ж., Соатов Ф, Қосимов О. ва бошқалар ) совғалар тақдим этилди. Тадбир сўнгида тиббий хизмат подполковниги Сиддиқов Комилжон Садирдинович сўзга чиқиб, ўтказилган тадбирга бахо бериб, ўз истакларини айтиб ўтдилар.

Posted on by klinfarma | Leave a comment

Манаъвий-маърифий ишлар

Кафедрада маънавият, маърифат ва тарбиявий ишлар буйича жавобгар шахс катта ўқитувчи Ш.А.Саидова раҳбарлигида олиб борилади. Ўқув йилининг бошида кафедрада тузилган ва кафедра мажлисида тасдиқланган режа буйича ишлар олиб борилди. Кафедрада маънавият ва маърифат бурчаги, рўзномалар тўплами, мунтазам чиқариладиган «Тиббиётнома» стенди мавжуд бўлиб, кафедра ходимлари, доктарант ва талабалар хукуматимиз қарорлари, ТТА хаёти янгиликлари билан танишиб борадилар. Шунингдек, кафедра профессор–ўқитувчилари академия ва факультет миқёсида олиб бориладиган  маънавий- маърифий тадбирларда актив иштирок этадилар. Кафедра ҳодимларидан  Акбарова Г.П., Мусаева Л.Ж., Абдусаматова Д.З., Арипджанова Ш.С, тиббий-педагогика факультети ўқув гурухлари мураббийларидир.

klinfarma2

Posted in Маънавият ва маърифат | Leave a comment

Ситуацион масалалар

Масала   № 1

Бемор И., 48 ёш. Клиникага қуйидаги диагноз билан келди: ЮИК. Чап қоринча миокардининг ўткир трансмурал инфаркти. Асорати: қон айланиши етишмовчилиги II. Кардиоген шок. ЭКГда инфарктга хос ўзгаришлардан ташқари тўлиқ бўлмаган AV блокада, тез-тез қайтарилувчи қоринча экстрасистолиялари бор.

  1. Беморга юрак гликозидлари буюриш мумкинми?
  2. Юрак гликозидларининг қайси фармакодинамик таъсири AV блокадада  қарши кўрсатма бўлади?
  3. Юрак гликозидларининг қайси фармакодинамик таъсири қоринча аритмияларида қарши кўрсатма бўлади?
  4. Юрак гликозидларининг қайси фармакодинамик таъсири трансмурал инфарктда (AV блокада ва экстрасистолия бўлмаган ҳолатда) қарши кўрсатма бўла олади?
  5. Мусбат инотроп  ва гипертензив таъсирга эга бошқа қайси дори воситасини тавсия этасиз?

Масала №2

Беморда ошқозон пилорик қисмида яра топилган, хамда Н. pylori билан зарарланиши тасдиқланган.

  1. Беморга цитопротекторлардан қайси бири кўрсатилган?
  2. Бу препаратнинг бактерицид таъсири нимага асосланган?
  3. Бу препаратнинг дозалаш тартиби.
  4. Бу препарат қандай ножўя таъсирларга эга?
  5. Бу препаратни антацидлар билан бирга қўлланганда қандай эффект кузатилади?

Масала № 3

Сизга 34 ёшли бемор К.,: Касалхонадан ташқари ўнг томонлама пастки бўлак зотилжами диагнози билан мурожаат қилди. Амбулатор врач маслахати билан гентамицин 80 мг дан суткасига 4 маҳал м/о қабул қилган. Бир хафтада даволаш натижасида бемор тана харорати меёрлашмаганлиги ва беморнинг эшитиш қобилияти пасайганлиги аниқланди.

  1. Антибактериал терапия самарадорлигини назорат қилиш усулини айтинг ва препарат тўғри танланганми?
  2. Препарат дозаси тўғри танланганми?
  3. Беморда препаратнинг қандай ножўя таъсири кузатилади ва бу ножўя таъсир юзага келиш сабаби нима?
  4. Крупоз зотилжамни эмпирик терапиясида қайси гурух препаратлари қўлланилади?
  5. Сиз танлаган препаратингиз ноэффектив бўлса яна қаси гурух препаратларини қўлаш мумкин?

Масала № 4

Ревматоидли артрит, бўғим формаси билан касалланган беморга 250 мг дан кунига 2 маҳал делагил буюрилди.

  1. Делагилнинг фармакодинамик эффектини айтинг?
  2. Ревматоидли артритда ҳавфсиз терапия ўтказиш мақсадида  делагил қандай буюрилади?
  3. Даволаш жараёнида делагилнинг қандай ножўя таъсирлари юзага келиши мумкин?
  4. Ножўя таъсирларини аниқлаш учун қандай лаборатор ва инструментал текшириш усулларини ўтказиш керак?
  5. Бемор делагилни қанча вақт қабул қилиши мумкин?

Масала  № 5

Бемор К, 52 ёш, гипертония касаллиги II д. АГ – II д., ХО- II. Аҳволининг ёмонлашуви эмоционал стресс билан боғлиқ. Кўрув вақтида: АБ 170/100 мм.см.уст., ЮҚС 90 марта минутига. Шифокор метапролол 25 мг дан кунига 2 махал буюрди.

  1. Танланган препарат қайси гурухга киради? Препарат тўғри танланганми?
  2. Даволашнинг 5 куни АБ 150/95 мм.см.уст, ЮҚС мин 75 марта. Сизнинг тактикангиз?
  3. Танланган препаратнинг самарадорлигини назорат қилиш усули?
  4. Бета-блокаторларнинг қандай ножўя таъсирларини биласиз?
  5. Бета-блокаторларнинг қўлланилишига қарши кўрсатмалар?

Масала   № 6

Беморда қон кетишга мойиллик (милклар, бурундан қон кетиш), ахлоргидрия, анемия,  иммунитетнинг пасайиши кузатилади.

  1. Беморда қайси витамин танқислиги мавжуд?
  2. Беморга қайси препаратни буюрасиз, унинг дозалаш тартиби?
  3. Препаратнинг профилактик дозаси?
  4. Ушбу витаминнинг фармакодинамик хусусиятларини келтиринг?
  5. Қандай патологик ҳолатларда ушбу витамин танқислиги кузатилади?

Масала   № 7

36 ёшли бемор стационарда қуйидаги диагнозом билан даволанмоқда: Сурункали  гломерулонефрит, гипертоник тури. СБЕ, терминал босқич. АБ 180/120 мм.см.уст. Суткалик диурез 0,8 л. Қабул қилинган суюқлик миқдори 1 л га яқин. Плазмада калий миқдори 6,0 ммоль/л, оқсил 50 г/л. Коптокчалар фильтрацияси – 24 мл/мин.

  1. Беморга қайси диуретикни буюриш мумкин?
  2. Беморга қайси диуретиклар қўллаб бўлмайди?
  3. Хусусий ҳолда диуретик терапияга резистентлик сабаби?
  4. Беморда мусбат диурез қандай бўлиши керак?
  5. Танланган препаратни қўллашга қандай қарши кўрсатмалар мавжуд?

Масала   № 8

Бемор С., 25 ёш, клиникага қуйдаги ташхис билан келди: Ревматизм, актив даври. Қайталанувчи ревмокардит. Юракнинг митрал нуқсони етишмовчиликнинг устунлиги билан. Асорати: СЮЕ II ФС. Ҳилпировчи аритмия тахисистолик шакли. Жигарда ўзгаришлар топилмади. Буйракнинг функцияси бузилган, мочевина 15 ммоль/л, креатинин 1,9 ммоль/л.

  1. Юрак гликозидларини буюришга кўрсатма борми? Жавобингизни асосланг.
  2. Қайси юрак гликозидларини тафсия этиш оптимал ва хавфсиз?
  3. Сиз танлаган юрак гликозидининг тўйинтирувчи  ва ушлаб турувчи дозасини айтинг.
  4. Дигиталис билан даволаш самарадорлигини баҳолашнинг қандай усуллари мавжуд?

Масала   № 9

Клиникага “”ЮИК. Чап қоринча олдинги девори ўткир миокард инфаркти” ташҳиси билан бемор келди. Антикоагулянт дори воситани буюришга мухтожлик туғилди.

  1. Беморга қайси гуруҳ антикоагулянтларини буюриш керак?
  2. Сиз танлаган дори воситасининг таъсир механизми.
  3. Сиз танлаган препаратнинг эффективлигини ва хавсизлигини назорат  қилиш усули.
  4. Бу препаратнинг келиб чиқиши мумкин бўлган ножўя таъсири.
  5. Бу ножўя таъсирни қандай бартараф қилиш мумкин?

Масала   № 10

Сизга бронхиал астма хуружлари билан бемор мурожаат қилди.

  1. Бронхиал астмани даволаш учун қўлланиладиган дори воситалари гуруҳлари.
  2. Қайси гурух дори воситалари бронходилятаторлар қаторига киради?
  3. Метилксантинларнинг асосий таъсир механизми.
  4. Теофиллиннинг бронхларни кенгайтирувчи қондаги концентрацияси қандай?
  5. Метилксантинларнинг ножўя таъсирлари.

Масала   № 11

Беморда 12-бармоқли ичакнинг яра касаллиги, зўрайиш даври. Н2-гистамин  рецептори блокаторларига резистент.

  1. Бу беморга протон помпаси блокаторларини қўллаш мумкинми? Бу гурхга қайси препаратлар киради?.
  2. Танлаган препаратнинг дозалаш тартибини кўрсатинг.
  3. Бу препарат яра касаллиги  профилактикаси учун қўлланиладими?
  4. Даволаш курсининг давомийлиги.
  5. Бу препаратни қўллашга қарши кўрсатма?

Масала   № 12

Беморда ҳилпировчи аритмиянинг сурункали формаси.

  1. Беморга антикоагулянтлар буюрилишига кўрсатма борми? Бор бўлса, қайси гуруҳ антикоагулянлар буюриш керак?
  2. Танланган антикоагулянтнинг таъсир механизмини қандай?
  3. Антикоагулянт терапия эффективлигини ва ҳафсизлигини назорат килиш усули.
  4. Танланган антикоагулянтни қўллаганда қандай ножўя таъсир юзага келиши мумкин?
  5. Юзага келган ножўя таъсирни қандай даволайсиз?

Масала   № 13

Бемор 48 ёш, клиникага қуйидаги ташхис билан тушган: ЮИК, ўткир трансмурал миокард инфаркти. Кардиоген шок. Тез-тез қайталанувчи қоринча экстрасистолияси. Беморга нитратлар, допамин, антикоагулянтлар буюрилган. Антиаритмик дори восита буюриш масаласи турибди.

  1. Бу ҳолатда қайси препарат танлов препарати хисобланади?
  2. Препаратни юбориш йўллари, дозалаш.
  3. Танланган препарат бўлмаса, қайси препаратни буюриш мумкин?
  4. Препаратни дозаси қандай бўлиши керак?

Масала   № 14

56 ёшли бемор стенокардия сабабли бир суткада 10 мг дан 4 марта нитросорбид қабул қилади. ЮКС- бир дақиқада 80 марта, А/Б 140/80 мм сим.уст. тенг.

  1. Даволаш бошлангандан бир ой ўтггач стенокардия хуружи сони яна ошди. Аҳволининг  ёмонлашувига сабаблар нима бўлиши мумкин?
  2. Сизнинг тактикангиз.
  3. Агар нитратлар берганда беморда бош мия инсульти ривожланса, сизнинг антиангинал даволашингиз қандай ўзгаради.

Масала   № 15

58 ёшли бемор 3 йил мобайнида артериал гипертония билан хасталанган. Бир йил олдин миокард инфарктини ўтказган, юракни нотекис уриши, тўш орқасидаги оғриқ хуружлари безовта қилади. Объектив: ЮКС – 90 та, АКБ 180/90 мм сим.уст. ЭКГ: бўлмача экстрасистолияси, чап қоринча гипертрофияси, миокардда чандиқли ўзгаришлар. PQ-0,18 с.

  1. Мазкур ҳолатда бошланғич даволаш учун қайси препаратларни буюриш лозим?
  2. Нима учун?

Масала   № 16

11. 62 ёшли беморда гипертония касаллиги, АКБ кўрсаткичи ўзгарувчан. Қаттиқ сиқилиш натижасида ахволи ёмонлашиб, клиникага ётқизилди. Умумий аҳволи қониқарли, бироз бош оғрийди. АКБ 170/100 мм сим.уст. (доимий қон босими 120/70 мм сим.уст.). ЮҚС – 90 та. Даволовчи врач пропранолол 20 мг дан 3 маҳал буюрди.

  1. Даволаш режаси тўғрими?
  2. 5 кун ўтгач АКБ нормага келмади (150/90 мм сим.уст.), ЮКС – 80 та. Сизнинг режангиз?
  3. Даволашга верапамил кўшилса қандай ўзгаришлар ривожланиши мумкин?

Масала   № 17

60 ёшли қандли диабет билан хасталанган (манинил кабул килади) беморда бир неча йил мобайнида артериал гипертония аниқланди. Объектив: ЮКС – 100 та, АКБ – 180/90 мм сим.уст., қондаги қанд миқдори – 7,9 ммоль/л. ЭхоКС: чап қоринча бўшлиги дилятацияси, гипертрофия. Протеинурия 1 г/л.

  1. Мазкур ҳолда қайси гипотензив дори восита гурухини қўллаш мақсадга мувофик?
  2. Танланган препаратлар таъсири нима билан боғлиқ?

Масала   № 18

Узоқ вақт аспирин қабул қилаётган юрак ишемик касаллиги билан хасталанган беморда қора мойсимон ахлат излари бор. Объектив: беморнинг ранги оқариб кетган, муздек тер билан қопланган. Пульс паст тўлиқлик ва тарангликда. Артериал қон босими 80/40 мм сим.уст Анамнезида ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги бўлган, бироқ охирги 2-3 йилдан бери безовта қилмайди.

  1. Клиник ҳолатни бахоланг?
  2. Бемор ахволини ёмонлашиши сабаби нима?

Масала   № 19

63 ёшли беморда 6 йил давомида қандли диабет. Бўлимга тушганда беморни йўтал, шиллиқсимон, кам ажраладиган балғам, тана хароратини 37,20 С га кўтарилиши, эт увишиши каби шикоятлар безовта қилган. Бўлимда ётганининг 2 кунидан йўтал зўрайди, нафас олганда кўкрак қафасининг ўнг томонида оғрик пайдо бўлди. Кўрик давомида ўнг томонлама пастки бўлакдаги зотилжами белгилари аниқланди ва рентгенологик тасдиқланди.

  • Қайси антибактериал препаратлар  эмперик терапияда ишлатилади?
  • Қайси препарат билан антибактериал терапияни давом эттириш мумкин?

Масала   № 20

Тромбофлебит бўлган беморга билвосита антикоагулянтлардан варфарин буюрилган, протромбин индекси (ПТИ) 64-70%.

Сурункали бронхит зщрайиши туфайли унга цефтриаксон 1,0 Х 2 махал м/о буюрилди. 

  1. Протромбин индекси қандай ўзгаради?
  2. Бу ўзгаришлар нима билан боғлиқ?

Масала   № 21

Бемор 63 ёшда,  4 ҳафта давомида 0,3 мг/сут клофелин қабул қилган. АБ  190/110 дан 120/80 мм.сим.уст. гача пасайгани учун шифокор препаратни вақтинча бекор қилишни тавсия қилган. 2 кундан кейин кучли бош оғриғи, юрак уриб кетиши, АБ нинг 210/120 мм.сим.уст. га кўтарилиши пайдо бўлган.

  1. Бемор аҳволи ёмонлашувининг сабаби нимада?
  2. Фақат клофелин учун характерли бўлган фармакокинетик хусусиятни айтинг.
  3. Клофелиннинг қандай ножўя таъсирларга эга?

Масала   № 22

Бемор 42 ёш, ўртача артериал гипертензия билан оғриган. Сўнгги 2 йил давомида 240/140 мм.с.уст. ли артериал гипертензия аниқланган. Киндик устида чап томонда систолик шовқин эшитилади.

  1. Дастлабки ташхисингиз?
  2. Қайси гурух гипотензив воситалари танлов препаратлари хисобланади?
  3. Ушбу патологияда қайси ҳолат АКФ-ингибиторлари буюришга қарши кўрсатма хисобланади?
  4. АЎФ ингибиторларининг ножўя таъсирларини айтинг

Масала   № 23

45 ёшли бемор чўзилган бронхиал астма ҳуружи (6 соат) билан оғир ҳолатда клиникага олиб келинди. Бемор 4 йилдан буён бронхиал астмадан азоб чекиб келади. Охирги 2 йил давомида β2-адреностимуляторлар  ингалияторларидан суткасига 6-8 мартагача доимий фойдаланиб келади. Нафас сиқиш ҳуружи пайдо бўлганда сальбутамол  ингаляциясидан 15 минут интервал билан 6 маротаба қабул қилган. Эффект жуда қисқа муддат бўлган, аммо кейинчалик бронхиал обструкция белгилари кескин кучайган.

  1. Юзага келган ҳолатнинг патогенезини тушунтиринг.
  2. Юзага келган ҳолатни даволаш учун қандай чора-тадбирлар ўтказилиши керак?
  3. Ушбу ҳолатни бартараф этишда ГКС ланинг таъсир механизми?
  4. Астмани назорат қилиш учун беморга қандай β2-агонистларни тавсия этасиз?

Масала   № 24

Бемор 36 ёш, ташхис: Микронадуляр (портал) жигар циррози, авжланувчи кечиши, декомпенсация босқичи. Портал гипертензия синдроми (асцит, шишлар).

  1. Шиш синдромини патогенезини хисобга олган ҳолда диуретик терапияни танланг.
  2. Ўтказилаетган терапияни самарадорлиги ва ҳавфсизлигини назорат қилиш усулларини танланг.
  3. Қайдай миқдордаги диурез эффектив ва ҳавфсиз хисобланади (ичилган суюқликка нисбатан).

Масала   № 25

Бемор «Буйрак тош касаллиги» бўйича операция қилиниб, операциядан кейинги даврда оғриқ хуружлари яна пайдо бўлди. Сийдикда кальций тузлари аниқланди.

  1. Қайта тош хосил бўлишни олдини олиш учун қандай диуретикларни буюрган маъқул?
  2. Танлов препарати нима билан асосланади?

Масала   № 26

Бемор К. 47 ёш, тана вазни-84 кг, аҳволи оғир, клиникага оғир ҳолатда 8 соат давом этган бўғилиш ҳуружи билан олиб келинган. Уй шароитида бир неча марта 6 та ингалияцион дозада сальбутамол қабул қилган, препарат самарасиз бўлган. Тез ёрдам чақирилган, беморга 2,4%-10 мл эуфиллин в/и га юборилган. Бўғилиш ҳуружи бартараф этилмаган ва бемор госпитилизация қилинган.

  1. Симпатомиметикларнинг самарасизлигини тушунтиринг.
  2. Эуфиллин самарасизлигини тушунтиринг.
  3. Юзага келган вазиятда сизнинг тактикангиз.

Масала   № 27

26 ёшли аёл клиникага оёқ ва қўл майда бўғимларида оғриқ, шиш,  харакатнинг камайишига, махаллий температура ошиши, эрталабки 30 минутлик карахтлик. Тана температурасининг  37,2о С гача ошишига шикоят қилиб келди. Анамнезидан: ўзини 1 йилдан бери касал деб билади. Илк марта совуқ қотишдан кейин майда бўғимларида шиш ҳаракатнинг камайиши ва оғриқ кузатилган. Анамнезида 4 йил давомида меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллигидан азият чеккан. Оғриқ хуружларини камайтириш учун индометацин 25 мг дан 4 марта қабул қилган. 7 кунга бориб эпигастрал сохада оғриқ, тунги, оч оғриқлар, жиғилдон қайнаши кузатилган.

  1. Сизнинг таҳминий ташҳисингиз?
  2. НЯҚДВ ульцероген таьсири нима билан боғлиқ?
  3. Беморга ностероид яллиғланишга қарши дори воситаларининг қайси препаратларини буюриш мумкин?

Масала   № 28

35 ёшли эркак  1 йил олдин совуқ қотишдан кейин бел соҳасида, кечга бориб ва баландга кўтарилганда кучаювчи оғриқ ҳамда тана ҳароратининг 39 С гача кўтарилиши шикоятлари билан келди. Кўрикда умумий аҳволи ўртача оғирликда. Астеник, тери қоплами рангпар, иссиқ. Пальпацияда паравертебрал нуқталарда оғриқлар, бел лордози текислашган, умуртқанинг бел сохаси бамбук таёғи кўринишида. Лассега симптоми «+» . Ўпкада везикуляр нафас, пульс 92 та мин, АҚБ 110/70 мм.сим.уст., қорин юмшоқ оғриқсиз, шишлар йўқ. Умумий қон таҳлили:  гемоглобин 96 г/л, эрит-3,6х1012 – 1 лейк – 6,2 х 109. ЭЧТ–46 мм/соат,    Гаптоглобин-1400,   АСЛО 250 ТБ,  ревматоид фактор– (-), С-реактив оқсил 3+.

  1. Сизнинг таҳминий ташҳисингиз?
  2. Беморга қайси гурух дори воситаларини қўллаш мумкин?
  3. Бехтерев касаллигида танланган гурух дори воситаларининг самарадорлигини баҳолаш усуллари?

Масала   № 29

Бемор 55 ёш, клиникага оғир ахволда тўсатдан бошланган аритмия хуружи билан келтирилди, ЮҚС 170 та 1 дақиқада. ЭКГда: R-R интервал қисқарган ва тенг, QRS – нормал, Т тишча манфий. В/и изоптина 20 мг қўлланилиши аритмия хуружини бартараф этди.  Верапамилни ичишга 40 мг дан 3 махал қабул қилиш самарасиз бўлиб, пароксизм хуружи 7 соатдан кейин яна қайтарилди.

  1. Беморда ритм бузилишининг қайси шакли кузатилади?
  2. Нима учун 120 мг верапамил ичишга қабул қилиниши ритмни сақлаб қолиш учун самарасиз бўлди?
  3. Пароксизм бартараф этилгандан кейин сизнинг тактикангиз?

Масала   № 30

59 ёшли бемор аёл М., қуйидаги ташхис билан келди: эссенциал артериал гипертензия 3 даража, ўта юқори ҳавф, гипертоник криз, сурункали юрак етишмовчилиги II функционал синф (NYHA), бўйин умуртқалари остеохондрози, зўрайиши; сурункали обструктив ўпка касаллиги, нафас етишмовчилиги I д.; меъда яра касаллиги, ремиссия; семизлик III даража. Анамнезида: артериал гипертензия билан 3 йилдан бери касалланган, бемор 1 йил давомида доимий эналаприл 10 мг кунига 2 махал, индапамид 2,5 мг  кунига 1 махал қабул қилган, ушбу даво фонида АБ турғун — 130/80 мм см.уст. даражасида. гипертоник криз ривожланишидан 2 кун аввал бел сохасида пайдо бўлган оғриқлар туфайли мустақил диклофенак натрий м/о қўллаган. Объектив: умумий аҳволи ўрта оғирликда, бемор бехаловат, тери қопламлари тоза, одатдаги рангда ва намликда. Паравертебрал нуқталарда оғриқ кузатилади. Юрак тонлари бўғиқлашган, ритмик, ЮҚС=PS=100 марта/мин, АБ=220/110 мм см.ут. Ўпкада  – қаттиқлашган нафас, тарқоқ, қуруқ хириллашлар, нафа олиш сони минутига 20–21 марта. Қорин бўшлиғи аъзолари патологик ўзгаришсиз. Қон биохимик тахлилида креатинин – 90 мкмоль/л, умумий билирубин  –16,0 мкмоль/л, Na+ — 141 ммоль/л, К+ — 3,7 ммоль/л, Ca2+ — 2,8 ммоль/л, АЛТ-21, АСТ-23, Паст зичликдаги липопротеидлар – 151 мг/дл. ЭКГ: мароми синусли, PQ — 0,17 с, QRS — 0,11 с.

  1. Беморда гипертоник кризни бартараф этиш учун қайси препаратни қўллаган маққул?
  2. Беморда артериал гипертензияни доимий даволаш учун қайси гурух препаратларини қўллашга қарши кўрсатма бор?
  3. Беморда гипретоник криз ривожланишининг эҳтимоллик сабаби нима?
Posted in Талабалар учун | Leave a comment