ЛОР касалликлари ва стоматология курси кафедраси ходимлари 19 апрелда “Спорт байрами”да катнашишди

IMG_20160420_203941 IMG_20160420_203943 IMG_20160420_203946 IMG_20160420_203951 IMG_20160420_204002 IMG_20160420_204006

Posted in Спорт | Leave a comment

20-21 майда Тошкентда пластик хирургия буйича 4-чи Марказий Осиё конференция булиб утади

111

Posted in Konferensiyalar | Leave a comment

АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА ЎЗБЕК ДАВЛАТЧИЛИГИНИНГ ЮКСАЛИШИ, ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ, ИҚТИСОДИЙ ВА МАДАНИЙ ХАЁТИ

ТТА ЛОР КАСАЛЛИКЛАРИ ВА СТОМАТОЛОГИЯ КУРСИ КАФЕДРАСИ «МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ» АСОСИДАГИ “АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА ЎЗБЕК ДАВЛАТЧИЛИГИНИНГ ЮКСАЛИШИ, ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ, ИҚТИСОДИЙ ВА МАДАНИЙ ХАЁТИ ТЎҒРИСИДА ЙИҒИЛИШИ

БАЁННОМА №:

08.04.2016 й.

Қатнашдилар:  Кафедра мудири: т.ф.д. У.С. Хасанов (раис), проф. Х.Э. Шайхова, проф. Х.М. Маткулиев, т.ф.д., доц. Ш.Х. Боймуратов, доц. Ш.Х. Ходжанов, доц.  Н.Н. Абдуллаева, доц. Ш.Х. Бакиева, асс. Г. Хайдарова,  асс. Б.К. Нормуродов, асс. У.Н. Вохидов, асс. Шаумаров А.А., асс. Д.Т. Бобомуратова, катта ўқитувчи Н.О. Ахунджанов, катта лаб. Жуманов Д.С., магистрлар, клиник ординаторлар.

Кун тартиби: Кафедра йиғилишида “Маънавият ва маърифат» асосидаги “Амир Темур ва темурийлар даврида узбек давлатчилигининг юксалиши, ижтимоий-сиёсий, иктисодий ва маданий хаёти” тўғрисида тайёрланган маърузани кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш.

Режа:

  1. “Амир Темур ва темурийлар даврида узбек давлатчилигининг юксалиши, ижтимоий-сиёсий, иктисодий ва маданий хаёти” тўғрисида маълумотларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш
  2. Ҳафта янгиликлари

Эшитилди: ЛОР касалликлари ва стоматология курси кафедраси мудири, т.ф.д. У.С. Хасанов бобокалонимиз Амир Темур ва Темурийлар даври  тўғрисида таъкидлаб,  нутқ сўзлади.

Шундан сунг ЛОР касалликлари ва стоматология курси кафедраси маънавият ва маърифат ишларига масъул ассистент У.Н.Вохидовга суз берилди ва  у “Амир Темур ва темурийлар даврида узбек давлатчилигининг юксалиши, ижтимоий-сиёсий, иктисодий ва маданий хаёти” мавзусида маъруза қилди.

Умуминсоният тарихида IX-XV асрлар Шарқда уйғониш даврида деб юритилади. Бу даврда яшаб ижод этган Ал-Бухорий, Ат-Термизий, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Маҳмуд Қошғарий, Яссавий, Нақшбандий, Улуғбек, Навоий, Бобур каби буюк алломалар жамият тарихи ва жаҳон маданияти ривожига беназир ҳиссаларини қўшганлар. Темурийлар ҳукмронлиги давридаги бу юксалиш ҳозирда ҳам ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда.

XIV асрнинг 50 йилларида Амир Темур сиёсат майдонига чиқиб, марказлашган йирик давлат барпо этди. Маданият, маориф қайтадан юксала бошлади. Шунинг учун XIV асрнинг иккинчи ярми ва XV аср тарихда Шарқ уйғониш даврининг II босқичи деб аталади.

Темур Мовороуннаҳрга бошқа ўлкалардан ҳунармандлар, олимлар, санъаткор, муҳандисларни жалб қилди. Самарқанд ва Ҳиротда мадраса, кутубхона, расадхоналар қурилди. Тиббиёт, риёзиёт, фалаккиёт, жўғрофия, тарих, адабиёт, фалсафа, тарбияшуносликка оид бетакрор асарлар яратилди.
Темурдан сўнг темурийлар даврида мамлакат Мовороуннаҳр ва Хуросон давлатларига ажратилган ҳолда бошқарилди. Самарқанд ва Ҳирот маданият, илм-фан марказига айланди. Шоҳи Зинда, Гўри Амир, Бибихоним масжиди, Регистон майдони, қатор боғлар ва бошқа тарихий ёдгорликлар барпо этилди.
Улуғбек замонига келиб эса математика, астрономия фанлари ривожланди. Тиббиёт, тарих, адабиёт ва диний билимларга эътибор берилди. Бухоро, Самарқанд, Ғиждувон ва кўплаб шаҳарларда мадрасалар қурилди.
Бу даврда адабиёт соҳасида Атоий, Саккокий, Ҳайдар Хоразмий, Дурбек, Лутфийларнинг қимматли асарлари яратилди.

Самарқандда Қозизода Румий, Мансур Коший, Ҳиротда эса Навоий, Жомий, Беҳзод, тарихчи Хондамир, Султон Али Машҳадий ва бошқалар ижоди гуллаб яшнади.

Али Қушчи астрономияга оид “Рисолаи дар фалаккиёт” асарини ёзиб, унда геометрик билим асослари, тиббиёт фанлари ва бошқа соҳаларга оид бошланғич билимларни баён етди.

Бу буюк мутафаккирлар турли фанларга оид яратган асарларида маънавий-маданий қадриятларнинг илмий-фалсафий асосларини ишлаб чиқдилар. Улар асрлар давомида таълим-тарбия соҳасида аждодларимиз орттирган тажрибаларнинг кучли қудратга эга эканлигини ва халқчиллигини ўз асарларида ифодалаган.

XV асрда тарих фани ривожланди. Ҳофиз Абру “Зубдан тавориҳ” китобини ёзиб, унда 1427 йилгача бўлган воқеаларни баён этди. Абдураззоқ Самарқандий эса уни давом эттириб, “Икки саодатли юлдузнинг чиқиш жойи ва икки денгизнинг қўшилиш жойи” асарида 1471 йилгача воқеаларни баён этди. “Равзат ус-сафо” асари муаллифи Хондамир асарларининг бир қисми Султон Ҳусайн ҳукмронлик қилган даврга бағишланади.
Шу асарларда қатор илм масканлари: Шайбонийхон мадрасаси, Абдураҳим Садр, Мирараб мадрасаси, масжиди Калон ва бошқалар қурилганлиги айтилади.

Бу даврда хусусий мактаблар юзага келди ва уйда муаллим йўллаб ўқитиш одат тусига кирди. Шаҳар, қишлоқ, овулларда ҳам мактаблар очилиб, болалар алифбо ўрганар, айрим ҳарфларни чизишни машқ қиларди. Ўқувчилар мактабларда савод чиқаргач, мадрасага кириб диний ва дунёвий фанлардан билим олганлар.

Узоқ тарих ҳисобланмиш темурийлар даври маданияти ва ўша давр асарлари бугунги кунга келиб маданий-маърифий ишлар, ўқитиш, хусусан педагогика соҳасида дастурил амал бўлмоқда.

Темур шахси узоқ йиллар давомида ман қилинганлиги натижасида нафақат Амир Темур тарихи, балки Марказий Осиёнинг XV асрлардаги тарихи, маданияти деярли ўрганилмай қолган эди.
Бу ҳақда Президентимиз И.Каримов шундай ёзади:

“Амир Темур номи тарихимиз саҳифаларида қора бўёқ билан ўчирилди, унутишга маҳкум этилди. Мақсад халқимизнинг онгидан, юрагидан миллий онг, миллий ғурур туйғусини йўқотиш, уни қарамликка, тобеликка кўндириш эди. Лекин ўзбек халқи ўз аждодларини, ўз баҳодирларини унутмади, ҳамиша юрагида, қалб тўрида сақлади”.

Амир Темур одоб, ахлоқ, иймон-эътиқод, тарбия соҳасида ўзи юксакликка, мукаммалликка эришган инсонлардан бўлган. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун соҳибқирон ҳақидаги асарлар, унинг ўзи яратган тузуклар ва ўгитларни кўриш кифоя.

Шундай қилиб, Амир Темурнинг ўгитлари одоб-ахлоқ борасида дастур бўла олади. Буни эса катта тарбиявий кучга эга бўлган педагогика дейиш мумкин.

Йигилиш хулосаси: ЛОР касалликлари ва стоматология курси кафедрасида тахсил олаётган талабалар билан эрталабки соатларда маънавият ва маърифат соатларини утказиб, улар билан «Амир Темур ва темурийлар даврида узбек давлатчилигининг юксалиши, ижтимоий-сиёсий, иктисодий ва маданий хаёти» тугрисида мулокот утказилсин.

 

 

Маънавият ва маърифат ишлари

буйича масъул, ассистент                                                      У.Н. Вохидов

 

Кафедра мудири, т.ф.д.                                                          У.С. Хасанов

Posted in Yangiliklar | Leave a comment

КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

ТТА ЛОР КАСАЛЛИКЛАРИ ВА СТОМАТОЛОГИЯ КУРСИ КАФЕДРАСИ «МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ» АСОСИДАГИ  “КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ” ТЎҒРИСИДА ЙИҒИЛИШИ

БАЁННОМА №:

01.04.2016 й.

Қатнашдилар:  Кафедра мудири: т.ф.д. У.С. Хасанов (раис), проф. Х.Э. Шайхова, проф. Х.М. Маткулиев, т.ф.д., доц. Ш.Х. Боймуратов, доц. Ш.Х. Ходжанов, доц.  Н.Н. Абдуллаева, доц. Ш.Х. Бакиева, асс. Г. Хайдарова,  асс. Б.К. Нормуродов, асс. У.Н. Вохидов, асс. Шаумаров А.А., асс. Д.Т. Бобомуратова, катта ўқитувчи Н.О. Ахунджанов, катта лаб. Жуманов Д.С., магистрлар, клиник ординаторлар.

Кун тартиби: Кафедра йиғилишида “Маънавият ва маърифат» асосидаги “Коррупция – тараққиёт кушандаси” тўғрисида тайёрланган маърузани кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш.

Режа:

  1. “Коррупция – тараққиёт кушандаси” тўғрисида маълумотларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш
  2. Ҳафта янгиликлари

Эшитилди: ЛОР касалликлари ва стоматология курси кафедраси мудири, т.ф.д. У.С. Хасанов коррупция  тўғрисида таъкидлаб,  нутқ сўзлади.

Шундан сунг ЛОР касалликлари ва стоматология курси кафедраси маънавият ва маърифат ишларига масъул ассистент У.Н.Вохидовга суз берилди ва  у “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида маъруза қилди.

Мана йигирма турт йилдирки, Узбекистон узи танлаган тараккиёт йулидан дадил одимлаяпти. Миллий манфаатларимизни инобатга олган холда олиб борилаётган изчил ташки сиёсат давлатимизнинг жахон хамжамияти томонидан эътироф этилишини, халкаро майдонда обру-эътиборини ортиб боришини таъминлаяпти.

Шу билан бирга, нафакат республикамиз, балки ер юзидаги барча мамлакатлар тараккиётига салбий таъсир этаётган, хаммани бирдек ташвишга солаётган муаммолар мавжудки, улардан бири коррупциядир. Коррупция лотинча суз булиб, «порага сотилиш, айниш» деган маъноларни англатади. Яъни коррупция-сиёсат ва давлат бошкаруви сохасидаги ижтимоий хавфли ходиса, давлат функцияларини бажариш ваколатига эга булган ёки уларга тенглаштирилган шахсларнинг ноконуний тарзда моддий ва бошка бойликлар, имтиёзларни олишда уз макоми ва у билан боглик имкониятлардан фойдаланиши, шунингдек, бу бойлик ва имтиёзларни жисмоний ёки юридик шахслар конунга хилоф равишда эгаллашига имкон беришидир. Коррупция ва порахурлик давлатни ич-ичидан емириши жахондаги баъзи давлатлар тажрибасидан яхши маълум.
Хисоб-китобларга кура айни дамда дунёда куплаб жиноятларга сабаб булаётган нафс балоси, яъни коррупция ва порахурлик натижасида йилига бир триллион доллардан ортик маблаг узлаштириларкан. Бу зарар хисобланганда, узга мулк, пулни узлаштириш ва бунга тегишли бошка жиноий харакатлар инобатга олинмагани коррупция муаммолари билан шугулланувчи «Transparency International» ташкилотнинг маълумотларида таъкидланган. Шу боис коррупция ва порахурлик хеч иккиланмай «тараккиёт кушандаси» деб аташ мумкин. Хатто Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) хам бу иллатларни энг глобал муаммолардан бири сифатида эътироф этиб, уларга карши курашиш масалаларига жиддий эътибор каратиб келмокда. Хусусан, БМТнинг 2003 йил 31 октябрда кабул килинган Коррупцияга карши конвенцияси халкаро-хукукий хужжат булиб, унинг лойихаси икки йил давомида 130 дан ортик давлат иштирокида мухокама этилган эди. Унда коррупцияга карши халкаро ва миллий кураш амалиётини йулга куйиш хамда уларни амалга ошириш механизмлари белгилаб берилган. Узбекистон ушбу конвенцияга 2008 йил 7 июлда кушилган.
Президент Ислом Каримов «Узбекистон XXI аср бусагасида: хафсизликка тахдид, баркарорлик шартлари ва тараккиёт кафолатлари» асарида коррупция ва порахурлик хакида тухталиб, шундай деган эди: «…жиноятчилик ва коррупциянинг авж олиши давлатнинг конституциявий асосларини емиради, фукароларнинг хукук ва эркинлинликлари жиддий тарзда бузилишига олиб келади. «Конунлар ва фармонларни кабул килишдан максад уларни четлаб утишдир» деган мутлако ярамас коида жамиятнинг энг оддий хукукий тартибот ва жамоат тартибини саклаб туриш кобилиятидан махрум булишига олиб боради». Ушбу фикрлардан куриниб турибдики, хар кандай холатда хам коррупциядан бевосита жамият азият чекади.

Шунинг учун хам Узбекистонда мазкур иллатнинг сабабларини аниклаш ва бартараф этиш борасида кенг камровли ишлар амалга оширилаяпти, ушбу тоифадаги жиноятчиларга нисбатан катъий чоралар курилмокда. Давлат хизматчилари ва мансабдор шахсларнинг коррупция домига тушиб колмасликларини таъминлаш, уларнинг бебошлигига йул куймаслик максадида хукуматимиз томонидан узок муддатли чора- тадбирлар дастурлари ишлаб чикилган булиб, уларнинг ижроси доимий назорат килинмокда.

Маълумки 2014 йил 14 майда Президентимиз томонидан «Узбекистон Республикасининг айрим конун хужжатларига узгартиш ва кушимчалар киритиш, шунингдек айрим конун хужжатларини уз кучини йукотган деб топиш тугрисида»ги конун имзоланди. Албатта, бу конунни мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш борасида ташлаган дадил кадамлардан бири сифатида бахолаш мумкин. Ушбу конунга мувофик Жиноят кодексининг 211- ва 212- моддаларига узгартиш ва кушимча киритилди. Масалан, 211-модданинг 3-кисмига киритилган кушимчага биноан «Башарти, шахсга нисбатан пора сураб товламачилик килинган булса ва ушбу шахс жиноий харакатлар содир этилганидан кейин бу хакда уттиз сутка мобайнида уз ихтиёри билан арз килса, чин кунгилдан пушаймон булиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган булса, у жавобгарликдан озод этилади». Шунингдек, 212-модданинг 3-кисмига киритилган кушимчага асосан «Башарти, пора олиш-беришда воситачилик килган шахс жиноий харакатларни содир этганидан кейин бу хакда уттиз сутка мобайнида уз ихтиёри билан арз килса, чин кунгилдан пушаймон булиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган булса, жавобгарликдан озод килинади». Яъни, пора берган ва пора олиш- беришда воситачилик килган шахснинг уз айбига икрор булиб хабар бериши ушбу огир жиноятнинг пайини киркишга хизмат килади.

Бир суз билан айтганда, айни пайтда мамлакатимизда жиноятчилик ва коррупцияга карши курашишнинг барча хукукий асослари яратилган. Факат бу жараёнда юртдошларимиздан хушёрлик ва маъсулият талаб этилади, холос. Шундагина мамлакатимиз бунданда тараккий этиб, одамларимизнинг турмуши фаровонлашиб бораверади.

Йигилиш хулосаси: ЛОР касалликлари ва стоматология курси кафедрасида тахсил олаётган талабалар билан эрталабки соатларда маънавият ва маърифат соатларини утказиб, улар билан «Коррупция – тараққиёт кушандаси» тугрисида мулокот утказилсин.

 

Маънавият ва маърифат ишлари

буйича масъул, ассистент                                                      У.Н. Вохидов

 

Кафедра мудири, т.ф.д.                                                          У.С. Хасанов

Posted in Ma'naviy-ma'rifiy ishlar | Leave a comment

26 март куни ЛОР касалликлари ва стоматология курси кафедрасида «Бурундан ажралма келиши синдроми» мавзусида очиқ дарс утказилди

ЛОР касалликлари кафедраси ассистенти Н.Н.ДЖабборовнинг «Бурундан ажралма келиши синдроми» мавзусида ўтказилган очиқ дарс баённомаси №3.

Қатнашдилар:                                                                                 26.03.2016

  • 605 с гурух даволаш факультети талабалари,
  • ЛОР касалликлари кафедра профессори Шайхова Х. Э.
  • ЛОР касалликлари кафедраси мудири профессор Хасанов.У.С.
  • ЛОР касалликлари кафедра доценти Ходжанов.Ш.Х.
  • Травматология, ортопедия ва НХО кафедраси ассистенти Югай.А.В.
  • Анестезиология реаниматология кафедраси ассистенти Юсупова.Н.Ш.

Машғулот ўз вақтида бошланди. Ўқитувчи машғулотни талабалар билан саломлашиб, бугунги мавзуни эълон қилди. Талабалар амалий машғулотга мос келадиган шаклда, хар бир талаба олдида компьютер, планшетлар бор.

Дарс ўзбек тилида олиб борилди. Талабаларни машғулотда давомати текширилгач ,машғулотнинг биринчи қисмида талаба  Ашуров Маъруфнинг « Бурундан ажралма келиши синдроми » мавзусида семинар иши такдимоти билан бошланди: бунда у расмлар ва слайдлар ёрдамида бурундан ажралма келиши сабаблари, таснифи, клиника, диагностика, диф.диагностика ва даволаш хақида қизиқарли маълумотлар тақдим қилди.

Ўқитувчи талабаларга мавзуни ёритиш учун қўйилган асосий саволларни “Интелектуал ринг” интерфаол уйин шаклида берди:

  1. Бурундан ажралма келиши синдромини келиб чиқиш сабаблари?
  2. Бурундан ажралма келиши синдромини клиникаси?
  3. Бурундан ажралма келиши синдромини таснифи?
  4. Бурундан ажралма келиши синдромини диагностикаси.
  5. Бурундан ажралма келиши синдромини диф.диагностикаси
  6. Бурундан ажралма келиши синдромини даволаш.

Қўйилган саволлар бўйича талабалар “интелектуал ринг” интерфаол усулда мавзуни ёритиб бошлашди, талабалар бир бирлари билан рақобат усулида хар бир қўйилган саволларга ўзлари жавоб ва қўшимча маълумотлар киритиб машғулотни қизиқарли тусда қизиқтиришди.

Ўқитувчи хар бир савол ёритилиб бўлгач, якуний тезисларни ва алохида эътиборга  лойиқ жавобларга урғу бериб, жонли хаётдан намуналар бериб case-study ечиш таклиф қилди.

Мухокама охирида ўқитувчи талабаларнинг фаолиятига бахо бериб, мавзуни якунлади. Машғулот мобайнида талабалар томонидан интерфаол усуллар, компьтер такдимоти самарали фойдаланилди.

Профессор Х.Э. Шайхова тавсиялари:

  1. Кичик гурухлар билан ишлашни кучайтириш.
  2. Машғулот давомида укув фильмларидан ва органайзерлардан фойдаланишни йулга куйиш.

 

 

Шайхова Х.Э                                      ЛОР касалликлари кафедраси профессори

 

Хасанов.У.С.                                   ЛОР касалликлар и кафедраси мудири, профессор

Югай А. В.                                          Травматология, ортопедия ва НХ

кафедраси ассистенти.

1 2 3 4 5 6

Posted in Yangiliklar, Фотогалерея | Leave a comment

Конференции по оториноларингологии

12208448_936333936438244_4951216820600105244_n 12191502_934503736621264_3523739536215707769_n 12118840_928628997208738_7422504602668993814_n 12246766_938885542849750_5529652175600518548_n 12003005_968208856579866_5061184585032386180_n 11988549_905811599490478_5539306809781067849_n 12074595_10153670571444904_3126635572855549954_n 11161347_876765529061752_590898290735693321_n 10277618_926516727419965_8407583036850087557_n

Posted in Konferensiyalar | Leave a comment

“СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДАГИ БАРЧА БОШҚАРУВ АППАРАТИ, ТИББИЁТ ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА ҲАМДА ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ МУАСАССАЛАРИ, ТАШКИЛОТ, КОРХОНАЛАР ХОДИМ ВА ТАЛАБАЛАРНИНГ ТИББИЙ ДЕОНТОЛОГИЯСИ ВА МАДАНИЯТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ НИЗОМ МУХОКАМАСИ

ТТА ЛОР КАСАЛЛИКЛАРИ ВА СТОМАТОЛОГИЯ КУРСИ КАФЕДРАСИ “СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДАГИ БАРЧА БОШҚАРУВ АППАРАТИ, ТИББИЁТ ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА ҲАМДА ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ МУАСАССАЛАРИ, ТАШКИЛОТ, КОРХОНАЛАР ХОДИМ ВА ТАЛАБАЛАРНИНГ ТИББИЙ ДЕОНТОЛОГИЯСИ ВА МАДАНИЯТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ НИЗОМ  МУХОКАМАСИ ЙИҒИЛИШИ

 

Кун тартиби: Кафедра йиғилишида “Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги тизимидаги барча бошқарув аппарати, тиббиёт даволаш-профилактика ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муасассалари, ташкилот, корхоналар ходим ва талабаларнинг тиббий деонтологияси ва маданияти тўғрисида”ги низомни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш.

Режа:  “Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги тизимидаги барча бошқарув аппарати, тиббиёт даволаш-профилактика ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муасассалари, ташкилот, корхоналар ходим ва талабаларнинг тиббий деонтологияси ва маданияти тўғрисида”ги низомни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш.

Эшитилди: ЛОР касалликлари ва стоматология курси кафедраси мудири, т.ф.д. У.С. Хасанов йигилиш катнашчиларига тиббий деонтологияни саклашнинг мухимлиги ва кийиниш одобини саклаш борасида таъкидлаб,  нутқ сўзлади. Шундан сунг кафедранинг маънавият ва маърифат буйича масъул ассистенти У.Н. Вохидов сузга чикиб, “Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги тизимидаги барча бошқарув аппарати, тиббиёт даволаш-профилактика ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муасассалари, ташкилот, корхоналар ходим ва талабаларнинг тиббий деонтологияси ва маданияти тўғрисида”ги низом асосида тайёрланган маърузани намойиш килди.

Мазкур Низомнинг мақсади – вазирлик тизимидаги барча бошқарув аппарати, тиббиёт даволаш-профилактика ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муасассалари, ташкилот ва корхоналар (бундан кейин–муассаса) учун тартибли кийиниш меъёрларини белгилаш, шунингдек, деонтологик нуқтаи назардан соғлом маънавий, ижтимоий-психологик муҳит барқарорлигини таъминлаш, касбга нисбатан ва ўзаро ҳурмат муносабатларини мустаҳкамлашдан иборат.

Умумий қоидалар:

1.2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29-августдаги “Таълим тўғрисида”ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” ҳамда Тиббиёт таълими муассасаларида амалдаги “Одоб-ахлоқ қоидалари”га мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.3. Ушбу Низомнинг талаблари барча тиббиёт ходимлари, профессор- ўқитувчи, ходим (хона мудирлари, лаборантлар, котибалар, бўлим ходимлари) ҳамда талабалар учун мажбурий ҳисобланади.

1.4. Низомда кўрсатилган “қоидалар” ташкилот ички меъёрий ҳужжатларига киритилиши шарт.

Муасасса ходим ва талабаларнинг муомаласи кийиниш қоидалари:

2.1. Дунё миқёсида қабул қилинган хизмат протоколи қоидаларига мувофиқ жиддий, ишчан ва дидли, зиёли шахс қиёфасини шакллантириш мақсадидакорпоратив кийиниш услуби талабларига амал қилинади.

2.2. Муассасада раҳбар ходимлар, педагог, шифокор (ёки бўлажак педагог, шифокор) касбига мос ҳолда кийинишлари талаб этилади. Тиббиёт ходими ўзини тутиш санъати ҳамда мулоқот маданияти ва касбдошлар ўртасида ва беморлар билан мулоқотда ҳурмат ва меҳр-мурувват кўрсатишлари шарт. Бунда ўқитувчи ва мураббийлар талабаларга ибрат намунасини кўрсатишлари шарт. Жамоа аъзоларининг тиббиёт таълими, даволаш-профилактика муассасасига одамлар диққатини тортадиган, танани шаффоф кўрсатиб турадиган, шунингдек, тиззадан юқори қисмлари очиқ қоладиган ҳамда ҳаддан зиёд тор кийимда ёки эътироф этилган миллий-анъанавий шаклларга зид кийимларда, ғайриоддий соч турмаклари, ортиқча бўянган, паст савияли “оммавий маданият” белгиларини ўзида намойиш этган ҳолда, спорт кийими ва пойабзалида келиши тақиқланади.

2.3. Тиббиёт таълим ва даволаш-профилактика муассасаларига ораста бўлиб, унга монанд кийимда келиш талаб этилади. Танага бодиард услубида турли суратлар чиздириш, татуаж ва пирсинглар тушириш одоб-ахлоқ қоидаларига зид ҳисобланади ҳамда муассаса ёки ташкилот, институтга бу ҳолда келиш тақиқланади.

Йиғилиш хулосаси: ЛОР касалликлари ва стоматология курси кафедрасида тахсил олаётган талабалар билан намойиш этилган видеофильмдан олган тассуротлар  тўғрисида мулоқот ўтказилсин.

Posted in Ma'naviy-ma'rifiy ishlar | Leave a comment

“КИЁМАТГА КОЛГАН КАРЗ” НОМЛИ ВИДЕОФИЛЬМ НАМОЙИШИ

ТТА ЛОР КАСАЛЛИКЛАРИ ВА СТОМАТОЛОГИЯ КУРСИ КАФЕДРАСИ «МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ» АСОСИДАГИ             “КИЁМАТГА КОЛГАН КАРЗ” НОМЛИ ВИДЕОФИЛЬМ НАМОЙИШИ

ТЎҒРИСИДА ЙИҒИЛИШИ

 

Кун тартиби: Кафедра йиғилишида “Маънавият ва маърифат” асосидаги “Киёматга колган карз” тўғрисида тайёрланган видеофильмни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш.

Режа:  “Киёматга колган карз” тўғрисида тайёрланган видеофильмни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш.

Эшитилди: ЛОР касалликлари ва стоматология курси кафедраси мудири, т.ф.д. У.С. Хасанов кафедра ходимлари, талабаларга хозирда дунёдаги холат, нотинчликлар тўғрисида таъкидлаб,  нутқ сўзлади. Шундан сунг барча йигилиш катнашчиларига «Киёматга колган карз» номли видеофильм намойиш килинди.

Фильм тугагандан сунг, ЛОР касалликлари кафедраси мудири У.С. Хасанов намойиш этилган фильм тугрисида уз таассуротларини, фикрларини билдирди.

Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги тинчлигимиз билан чамбарчас боғлиқ. Мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар, вилоятимиздаги тарихий бун­ёдкорлик ишларининг бош омили ҳам тинчликдир. Тинчлик бор жойда барака бўлади, ривожланиш бўлади.

Бироқ, бугунги кунда халқаро аҳволнинг тез ўзгарувчанлиги, дунёнинг турли нуқталарида юз бераётган нохуш воқеалар ҳар биримиздан огоҳ бўлиб яшашни, тинч­ликни қадрлаш, ҳимоя қилиш, унинг учун курашишни талаб этмоқда. Чунки, Президентимиз рисоласида алоҳида таъкидланганидек, биз бугун ён-атрофимизда қарама-қаршилик, хавф-хатарлар кучайиб бораётган нотинч замонда яшаяпмиз. Шундан келиб чиқиб фикрлайдиган бўлсак, сиёсий ва фуқаролик маърифати тизимидаги ўқувларни янада таъсирчан ўтказиш чора-тадбирларини кўришимиз керак.

Жамият учун энг катта хавф-хатарлардан бири — бу лоқайдликдир. Шу боис ёш­ларда, партиямиз аъзолари, электорат вакилларида Ватан тақдирига дахлдорлик туйғусини кучайтириш муҳим аҳа­миятга эга. Бундай руҳда тарбияланган ёшлар ҳаётдаги камчилик ва нуқсонларга ҳеч қачон бефарқ бўлолмайди.

Сунг ЛОР касалликлари ва стоматология курси кафедраси маънавият ва маърифат ишларига масъул ассистент У.Н. Вохидов га суз берилди ва  у ушбу намойиш этилган фильмдан олган фикр ва мулохазалар билан уртоклашди, ёшларни эътиборли булишга, якинларидан доимо хабардор булишга, махалла билан чамбарчас ва бирдамликда булишга маслахат берди, хамда тинчлик ва бирдамлик доимо келажагимиз баркарорлиги булишини таъкидлади.

Йиғилиш хулосаси: ЛОР касалликлари ва стоматология курси кафедрасида тахсил олаётган талабалар билан намойиш этилган видеофильмдан олган тассуротлар  тўғрисида мулоқот ўтказилсин.

Posted in Ma'naviy-ma'rifiy ishlar | Leave a comment

14 ЯНВАР – ВАТАН ХИМОЯЧИЛАРИ КУНИ

ТТА ЛОР КАСАЛЛИКЛАРИ ВА СТОМАТОЛОГИЯ КУРСИ КАФЕДРАСИ «МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ» АСОСИДАГИ             “14 ЯНВАР – ВАТАН ХИМОЯЧИЛАРИ КУНИ

ТЎҒРИСИДА ЙИҒИЛИШИ

Кун тартиби: Кафедра йиғилишида “Маънавият ва маърифат” асосидаги “14 январ – Ватан химоячилари куни” тўғрисида тайёрланган маърузани кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш.

Режа:  “14 январ – Ватан химоячилари куни” тўғрисида маълумотларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш.

Эшитилди: ЛОР касалликлари ва стоматология курси кафедраси мудири, т.ф.д. У.С. Хасанов кафедра ходимларини байрам билан табриклади ва «14 январ – Ватан химоячилари куни» тўғрисида таъкидлаб,  нутқ сўзлади.

Шундан сунг ЛОР касалликлари ва стоматология курси кафедраси маънавият ва маърифат ишларига масъул ассистент Вохидов У.Н.га суз берилди ва  у “14 январ – Ватан химоячилари куни” мавзусида маъруза қилди.

Юртимизда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунини умумҳалқ байрами сифатида нишонлашга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Зеро, она Ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир фарзанд учун муқаддас йигитлик бурчи ҳисобланади. Бу шарафли ишга бутун вужуд, қалб, иймон-эътиқод билан тайёр туриш, ҳамиша сергак ва огоҳ бўлиш, замонавий ҳарбий ва техник билимларни пухта эгаллаш талаб этилади. Шу боисдан ҳам фарзандларимизни аждодлардан бизга мерос бўлиб келаётган эзгу фазилатлар ҳисобланмиш мардлик, матонат ва жасорат руҳида тарбиялаш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири саналади.

Ватанни ҳимоя қилиш эл-юрт тинчлигини асраш, ҳалқимизнинг буюк келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлаш, мустақил Ўзбекистоннинг ҳалқаро  ҳамжамият сафлардаги ўрни ва  нуфузини ошириш демакдир. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ҳар қайси давлатнинг чегараларини дахлсиз сақлашда ҳарбий куч-қудрат, қуролли кучлар  сув билан ҳаводек зарур. Аммо халқимиз, авваламбор, ёш авлод маънавий оламининг  дахлсизлигини асраш учун биз нималарга таяниб иш олиб боришимиз керак,  деган савол бугун барчамизни ўйлантириши табиий. Зеро, мамлакатимиз сарҳадлари мустаҳкам, одамларнинг кўнгли хотиржам, яратувчанлик ва бунёдкорлик ишлари авж олган жойда, шубҳасиз, миллий тараққиёт ривожланади.

1992 йил 14 январь куни мустақил давлатимиз тарихида муҳим тарихий ҳужжатга имзо чекилди. Шу кундан бошлаб мамлакатимизда ҳар йили «14 январь – Ватан ҳимоячилари куни» байрами озод ва эркин халқимизнинг муқаддас бир байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
Бош Қомусимиз бўлган Конституциямизда мустаққиллигимиз ва тинчлигимизни сақлаш ва ҳимоя қилиш масалалрига бағишланган «Мудофаа ва хавфсизлик» бобининг 125-моддасида:

«Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикамизнинг давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади», деб ёзиб қўйилган.

Ватанни севиш, ардоқлаш, ҳимоя қилиш – ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир. Ватан ҳимояси – муқаддас бурч.

Ҳар йили Ватан ҳимоячилари байрами арафасида бир-бирларини табриклаётган нафақат ҳарбийлар, балки юртимизда фаолият олиб бораётган бошқа касб эгалари, шунингдек ўқувчи-талабалар, иқтисодчилар, инженерлар, агрономлар, спортчилар ҳам бир-бирларини шу азиз байрам билан табриклаётганида юрагимиз ёришиб кетади, бу ҳеч кимга сир эмас, албатта.

Ҳарбийларимиз мамлакатимизнинг тинчлигини кўз қорачиғидек асраётган бўлсалар, давлатимиз раҳбари “Ҳеч бир нарса мамлакатни спорт каби тезда дунёга машҳур қила олмайди”, дея таъкидлаганларидек, спортчиларимиз, футболчиларимиз юртимизнинг довруғини олам узра кенг ёйишга ҳаракат қилишмоқда. Дарвоқе, йирик мусобақаларда улкан натижаларни қайд этаётган спортчилар орқасида ҳарбий-спортчилар кўпчиликни ташкил қилади.

Йиғилиш хулосаси: ЛОР касалликлари ва стоматология курси кафедрасида тахсил олаётган талабалар билан «14 январ – Ватан химоячилари куни » тўғрисида мулоқот ўтказилсин.

Posted in Ma'naviy-ma'rifiy ishlar | Leave a comment

2016 – Yangi Yil bilan!!!

happy-new-year-net-collection2

happy-new-year-net-collection-hindi-7

Posted in Talabalar uchun, Yangiliklar | Leave a comment