Kafedra jamoasi

МИКРОБИОЛОГИЯ, ВИРУСОЛОГИЯ ВА ИММУНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ ХОДИМЛАРИНИНГ ТАВСИФНОМАСИ

   Кафедра мудири, профессор Нурузова Зухра Абдикадыровна   

Зухра АбдукадировнаТошкент тиббиёт институтида 1977 йилдан буён ишлайди, кафедрада 1984 йилдан, 1992-1995 йилларда шу кафедрада аспирантурада таҳсил олган. 1995 йил 21 сентябрда Эпидемиология, микробиология ва инфекцион касалликлар илмий-текшириш институти қошидаги                       ихтисослаштирилган кенгашда “Сезонная динамика показателей микробиоценоза кишечника у практически здоровых лиц и профилактика формирования дисбактериоза в период новорожденности” мавзуидаги диссертацияни 03.00.07 – Микробиология ихтисослиги бўйича ҳимоя қилган.

2003 йилнинг январ ойидан микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси доценти. 2003-2005  йиллари шу кафедранинг мудири бўлиб ишлаган.

2006 йил 30 март куни Эпидемиология, микробиология ва инфекцион касалликлар илмий-текшириш институти қошидаги ихтисослаштирилган кенгашда “Условно-патогенные бактерии в этиологической структуре гнойно-воспалительных заболеваний и дисбактериозов у женщин и детей” мавзуидаги докторлик диссертацияни 03.00.07 – Микробиология ихтисослиги бўйича ҳимоя қилган. Умумий меҳнат фаолиятига 37 йил, педагогик фаолиятига 30 йил тўлмоқда.

З.А.Нурузованинг илмий ишларининг асосий натижалари 100дан ортиқ илмий  нашрларда чоп этилган, улардан 2 таси китоб, 20та услубий қўлланмалар кўринишида  чоп этилган. Олима доимо ўз малакасини ошириб боради – Жаҳон тиллари институтида инглиз тили курсини тугатган, мутахассислик бўйича Москва ва Тошкент тиббиёт институтларида, биринчи  ТошДавТИ, Америка юқумли касалликларни назорат қилиш марказида,   Санкт-Петербургдаги Мечников номли тиббиёт академияси қошидаги микробиология кафедрасида     малака оширган.

2010-2012 йилларда ТТАнинг тиббий-профилактика факультети декани вазифасини бажарган. 10 дан ортиқ номзодлик диссертация ва магистлик диссертацияларга раҳбарлик қилган ва қилиб келмоқда.

У ТТА Илмий кенгаши, тиббий-профилактика факультети Илмий Кенгаши аъзоси ва Тошкент тиббиёт академияси микробиология, эпидемиология ва юқумли касалликлар Муаммо комиссияси раиси ўринбосари, тиббий-биологик фанлар бўйича Марказий методик комиссия аъзоси сифатида жамоат ишларида фаол иштирок этади. Эпидемиология, микробиология ва инфекцион касалликлар Ихтисослаштирилган Кенгаши аъзоси.

Мирвалиева Нафиса РежаметовнаНафиса Режаметовна

1976 йилдан бери ишлайди. 1976 йилда институтни тугатиб ТошДавТИнинг микробиология, вирусология ва иммунология кафедрасига ассистент лавозимига ишга қабул қилинган. Хозирги вақтда Тошкент тиббиёт академияси микробиология кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда.

Асосий иш жойи бўйича бажараётган ишлари: кафедрада даволаш факультети бўйича жавобгарлик, тиббий-профилактика факультети талабаларига мураббийлик ишини,ҳамда кафедранинг маънавий-маърифий ишлари бўйича маъсулликни, кафедра йиғилишларида котибаликни   бажаради. Ўқув ишлари учун адабиётлар билан шуғулланади ва материаллар йиғади.

Н.Р.Мирвалиева педагог сифатида ўз ишига талабчан. Ўз устида доимий ишлайди. Талабаларга дарс бериш жараёнларида янги педагогик технологиялар бўйича материаллардан тўлиқ фойдаланади.

Алиев Шовкат Рўзиматович Шавкат Рузиматович Тошкент тиббиёт институтида 1979 йилдан буён ишлайди Мехнат фаолиятини тажрибакор сифатида бошлаган. 1979 йилдан Тошкент Давлат тиббиёт институтини санитария  гигиена факультетини тугатгандан сўнг микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси ассистенти 1981-1989, кафедра катта ўқитувчиси 1989-1990 ва 1990 йилдан бошлаб доцент бўлиб ишлаб келмоқда. 1988 йил  18 июнда Қозоқистон ССР Олма-Ота шаҳрида Эпидемиология, микробиология ва инфекцион касалликлар илмий-текшириш институти қошидаги ихтисослаштирилган кенгашда “Субпопулационный анализ лимфоцитов при хроническом гепатите и циррозе печени у детей ” мавзуидаги диссертацияни 14.00.36 – Иммунология ихтисослиги бўйича ҳимоя қилган. 1990 йилдан хозирги кунгача шу кафедранинг доцент вазифасини бажаради.Умумий меҳнат фаолиятига 44 йил, педагогик фаолиятига 30 йил тўлмоқда.Ш.Р.Алиев нинг илмий ишларининг асосий натижалари илмий ва илмий-оммобоп мақолалар (90), услубий қўлланмалар кўринишида чоп этилган. У тиббий-профилактика факультети Илмий Кенгаши аъзоси.

Душанбиева Саноат Душанбиевна Саноат Душанбиевна1981 йилдан Тошкент Тиббиет институтининг микробиология, вирусология ва иммунология кафедрасига  ассистент лавозимида ишга кабул килинди. 1991 йилдан – 1995 йилгача шу кафедрада катта ўқитувчи, 1995 йилдан хозирги кунгача доцент давозимида ишлаб келмоқда. Умумий мехнат стажи 39 йил, педагогик мехнат стажи 34 йил. Илмий унвони – тиббиет фанлари номзоди, доцент. 1983 йил 28 ноябрда  «Изучение противовирусной и интерферониндуцирующей  активности ГСН и госсипола при экспериментальных вирусных инфекциях (герпес, бешенство)» мавзусида 03.00.06-вирусология ихтисослиги буйича номзодлик диссертациясини Москва шахрида ҳимоя қилган. Илмий рахбари – профессор Баринский Игорь Феликсович.

Душанбиева Саноат Душанбиевна микробиология, вирусология ва иммунология фанларини яхши ўзлаштирган, барча микробиологик текширув усулларини мукаммал билади, ташкилотчилик қобилиятига эга. Шу билан биргаликда у хушмуомала, мехнатсевар, интизомли, барча топшириқларини ўз вақтида бажарувчи ҳодим ҳисобланади.

Vbhve[cbЗокиров Мирмухсим Мухторович Н.И. Пирогов номли Москва Давлат 2-тиббиёт институтини  1981-1987 йилларда ўқиб битирган. 1991-1993 йилларда И.И. Мечников номли Вакцина ва зардоблар илмий текшириш институтида аспирантурада ўқиган.

Номзодлик диссертациясини 1994 йил ”Специфическая активность липоолигосахарида N. Meningitides, вкюченного в липосомы” мавзусида 14.00.36 – аллергология ва иммунология ихтисослиги бўйича Москвада ҳимоя қилган.

Ишлаган жойлари: ЎзР ФА Иммунология ва Биокимё институтлари.

Тошкент 2-тиббиёт институтига 1995 йилда ассистент лавозимига ишга кириб, 1996 йилда катта ўқитувчи, 1998 йилдан бошлаб эса доцент лавозимларида ишлаб келмоқда (ҳозирда ташқи ўриндош).

2000 йилдан буён ЎзР ССВ дори воситалари экспертизаси ва стандартлаш Давлат марказининг “Вакцина, зардоб препаратларига микробиологик таҳлил” лабораториясида катта илмий ходими лавозимида ишлаб келмоқда (асосий ишлаш жойи).

Айни вақтда “Паразитларга қарши иммуномодуляция таъсирига эга тиббий иммунобиологик дори воситасини яратиш” мавзусидаги докторлик диссертацияси устида илмий изланишларини олиб бормоқда.

60 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан 2 дарслик, 10 ортиқ услубий қўлланма чоп этган ва 1 патентга эга.

Санобар ЮлдашевнаКурбанова Санобар Юлдашевна 2002 йилдан Тошкент тиббиёт академияси микробиология, вирусология ва иммунология кафедрасида  ассистент лавозимида ишлаб келмоқда. Умумий меҳнат стажи 25 йил, педагогик меҳнат стажи – 13 йил.

2009 йил 9 июлда “Миокард инфаркти билан оғриган беморлар ичак микроэкологияси ва иммун тизим кўрсаткичларининг ўзгаришлари ҳамда уларни коррекциялаш” мавзусида 03.00.07-микробиология ихтисослиги бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Илмий раҳбари – профессор Мухамедов Иломон Мухамедович.

Кафедрада даволаш, тиббий-педагогика ва стоматология факультетлари талабаларига микробиология фанидан амалиёт дарсларини олиб бормоқда.

Курбанова Санобар Юлдашевна ўз фанини яхши ўзлаштирган, барча микробиологик ва иммунологик текширув ишларини мукаммал билади, ташкилотчилик қобилиятига эга ва илмий масалаларни мустақил еча олади. Шу билан биргаликда у хушмомила, меҳнатсевар, интизомли, барча топшириқларни ўз вақтида бажарувчи ходим ҳисобланади.

Ёдгорова Нодира Турғунбаевна. 1999 йилда II-ТошДаВТИнинг санитария-гигиена факультетини тугатган. 2005-2008 йилларда микробиология кафедраси аспиранти. 2008 йил 3 январдан Тошкент тиббиёт академияси  микробиология, вирусология ва иммунология кафедрасида ассистент лавозимида ишлаб келмоқда. Умумий меҳнат стажи 14 йил, Педагогик мехнат стажи – 8 йил. Илмий унвони – тиббиёт фанлари номзоди.

2008 йил 11 декабрда “Мактабгача ёшдаги болалар ичак  микробиоценозининг  мавсумий ўзгаришларига паразитозларнинг таъсири” мавзусида 03.00.07 – микробиология ихтисослиги бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Илмий раҳбари – профессор Нурузова Зухра Абдукадыровна

Ҳозирги вақтда микробиология кафедрасида «Меъёрда ва турли патологияларда одам танаси мухим биотопларининг микробиоценоз холати» мавзуси бўйича олиб борилаётган ҳамма илмий ишларда иштирок этиб келяпти.

Кафедрада тиббий-профилактика ва даволаш, ОМХ факультетлари талабаларига микробиология фанидан амалиёт дарсларини олиб бормокда.

Бундан ташқари тиббий-профилактика факультети учун ва кафедрада илмий ишлар бўйича жавобгар шахс саналади. 20 дан ортиқ илмий мақола ва услубий қўлланмалари чоп этилган.

Ёдгорова Нодира Турғунбаевна  ташкилотчилик қобилиятига эга ва турли илмий масалалар билан қизиқади. Шу билан биргаликда у хушмуомала, меҳнатсевар, интизомли, барча топшириқларни ўз вақтида бажарувчи ходим ҳисобланади.

Эргашева Зилолахон Назармат қизи   2011 йилда Тошкент Тиббиёт Академиясининг тиббий-профилактика факультетини тугатган. 2013 йилда Тошкент Тиббиёт Академиясининг “Бактериология ва вирусология” магистратура мутахасисслигига ўқишга кирди.  2013 йил 2 сентябрдан Тошкент тиббиёт академияси  микробиология, вирусология ва иммунология кафедрасида  ассистент лавозимида ишлаб келмоқда. Умумий меҳнат стажи 2 йил, 2013 йилдан микробиология фанидан соатбай бўлиб талабаларга дарс берган. Педагогик мехнат стажи – 2 йил.

2013 йил май ойида “Изучение изменчивости вирусной нагрузки у ВИЧ-инфицированнқх” мавзусида – бактериология ва вирусология ихтисослиги бўйича магистрлик диссертациясини ҳимоя қилган. Илмий раҳбари – профессор Атабеков Нурмат Сатиниязович.

Кафедрада тиббий-профилактика, даволаш, тиббий-педагогика ва ОМХ факультетлари талабаларига микробиология, вирусология ва иммунология фанидан амалиёт дарсларини олиб бормокда. Инглиз забон  гуруҳларга дарс беради.

Бундан ташқари даволаш факультети учун жавобгар шахс саналади, ва кафедра жамоаси пулбони,  кафедра касаба уюшмасини бошқаради.

Эргашева Зилолахон Назармат қизи ўз фанини яхши ўзлаштирган, барча микробиологик ва иммунологик текширув усулларини мукаммал билади, ташкилотчилик қобилиятига эга ва илмий масалаларни мустақил бемалол еча олади. Шу билан биргаликда у хушмуомала, меҳнатсевар, интизомли, барча топшириқларни ўз вақтида бажарувчи ходим ҳисобланади.

Мехридин НуридиновичАслонов Мехридин Нуридинович  2010 йилда Тошкент Тиббиёт Академиясининг даволаш факультетини тугатган. 2010 йилда Тошкент Тиббиёт Академиясининг “юқумли касалликлар” магистратура мутахасисслигига ўқишга кирди.  2013 йил 2 сентябрдан Тошкент тиббиёт академияси  микробиология, вирусология ва иммунология кафедрасида  ассистент лавозимида ишлаб келмоқда. Умумий меҳнат стажи 1 йил, хамда 0.5 ставкада Республика ОИТСга қарши кураш марказида инфекционист лавозимида хам ишлайди.

2013 йил май ойида “Микробиота кишечника при НЯК среди населения Узбекистана” мавзусида – юқумли касалликлар ихтисослиги бўйича магистрлик диссертациясини ҳимоя қилган. Илмий раҳбари – профессор Осипова Светлана Олеговна.

Кафедрада тиббий-профилактика, даволаш, тиббий-педагогика ва ОМХ факультетлари талабаларига микробиология, вирусология ва иммунология фанидан амалиёт дарсларини ўзбек, рус, инглиз тилларида олиб бормокда.

Бундан ташқари  кафедрада ахборот ва информатика ишлари  учун жавобгар шахс ҳисобланади.

Аслонов Мехридин Нуридинович  ўз фанини яхши ўзлаштирган, барча микробиологик ва иммунологик текширув усулларини мукаммал билади, ташкилотчилик қобилиятига эга ва илмий масалаларни мустақил бемалол еча олади. Шу билан биргаликда у хушмуомала, меҳнатсевар, интизомли, барча топшириқларни ўз вақтида бажарувчи ходим ҳисобланади.

Феруза СамандаровнаҚаландарова Феруза Самандарова    2006-йил Тошкент Тиббиёт Академияси тиббий профилактика иши йўналишига ўқишга қабул қилинган.

2012-йил битирган.  Шу йили бактериология ва вирусология мутаҳассислиги бўйича магистратурага қабул қилинган.

Магистрлик иши мавзуси: “TORCH-инфекцияли аёлларда қин микрофлораси ва маҳаллий иммун тизими ҳолати”.

2014 йилда магистратурани тугатиб, Тошкент Тиббиёт Академиясининг микробиология, иммунология ва вирусология кафедрасига ассистент лавозимига ишга қабул қилинди. Кафедрада тиббий-профилактика, даволаш, тиббий-педагогика ва ОМХ факультетлари талабаларига микробиология, вирусология ва иммунология фанидан амалиёт дарсларини олиб бормокда.  Тиббий профилактика факультети 204-гуруҳ раҳбари.

Бундан ташқари колледжлар билан хамкорлик ва иқтидорли талабалар билан иш олиб борувчи жавобгар ходим саналади.

Гулнора АбдумажидовнаРахимжанова Гулнора Абдумаджидовна 1999-2006 йил I-ТошМИ (кейин ТТА) “тиббий-педагогика ” факультетида тахсил олган. 2006-2009йил Тошкент шахар П.Ф.Боровский номидаги тиббиет коллежида “Акушерлик иши” фанидан ўқитувчи  лавозимида ишлаган. 2009-2012 йил Республика Рассомлик коллежида “Соғлом турмуш тарзи” ва “Тиббиет асослари ” фанидан ўқитувчи лавозимида ишлаган. 2010-2013йил ТТА кошидаги Отоларингология кафедрасида ЛОР мутахассислиги бўйича магистратурада таҳсил олган. Магистрлик диссертацияси мавзуси “Мирингопластикада қўй перикардидан олинган ксенотрансплантатни қўллаш афзалликлари ”

02.09.2014 дан ТТА қошидаги “Микробиология, вирусология ва иммунология” кафедрасида ассистент лавозимида ишлаяпти. “Тиббий-педагогика” факультетига кафедра бўйича масъул.

This post is also available in: English, Russian