Kafedra jamoasi

Разикова Илмира Садуллаевна

Разикова Илмира Садуллаевна, Ҳамширалик иши кафедраси мудири, профеесор.

1987 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтининг 2-даволаш факультетини имтиёзли тугатган. 1987-1993 йиллари Республика аллергология марказида клиник ординатура  ўтган. 1993 йил  ўқув йилдан бошлаб янги очилган – клиник аллергология курсида ассистент бўлиб ишлаган. Шу асосий иш сақланган ҳолда Тошкент Фармацевтика институтида – изланувчи бўлиб ишлаган. 1997 йилда “Фармакологические исследования нового биостимулятора Стимусола”  мавзусидаги  номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1998 йилда 2-ТашДавТи клиник аллергология курси докторанти бўлиб ишлаган. 2003 йили «Клиноко-иммунологические особенности лечения атопической бронхиальной астмы у подростков и разработка оптимальных дифференцированных программ лечения» мавзусида докторлик диссертациясини  14.00.36- Аллергология иммунологияя ихтисослиги  бўйича ҳимоя қилган.  2003 йилдан 2-Давти ИКП кафедраси кошидаги ҳамширалик иши курси мудири этиб тайинланди. 2005 йил Тошкент тиббиёт академиясининг ташкил топганлиги муносабати билан  Ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, касб касалликлари ва ҳамширалик иши кафедрасида  профессор лавозимига танлов асосида ўтказилган.  2011  йил сентябрь ойидан шу кунгача Хамширалик иши кафедраси   мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

И.С.Разикованинг илмий фаолияти натижалари 100 га якин илмий мақолалар, монография ва ўқув-услубий қўлланмалар кўринишида чоп қилинган. Докторлик диссертацияси ҳимоясидан сўнг 21 та илмий ва ўқув-услубий ишлар  чоп  эттирган.  Кафедра ва академиянинг жамоатчилик ишларида фаол иштирок этади. И.С Разикова томонидан 2003-2011 йилларда диссертациялар, монографиялар, ўқув-услубий қўлланмалар ва илмий мақолаларга тақризлар берилган.

Ҳозирги кунда унинг раҳбарлигида битта номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинган ва иккита изланувчи докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда

mirpayzieva-mutabarМирпайзиева Мутабар Абдуганиевна Ҳамширалик иши кафедраси ассистенти.

2004 йилда Тошкент Тиббиёт Институтининг ОМХ факультетини тугатган. 2007 йил Жамоат тиббиёти соғлиғини сақлаш тизимини бошқариш мутахассислиги  бўйича магистратурани томомлаган. “Хирургик бўлимларда ётоқ яраларни даволаш алгоритми” мавзусида магистрлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2007  йил январь  ойидан шу кунгача Хамширалик иши кафедраси   ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда.

М.А. Мирпайзиеванинг илмий фаолияти натижалари 1 та илмий мақола,  1та дарслик, 3та ўқув-услубий қўлланма, 6та тезислар чоп қилинган.  Кафедра ва академиянинг жамоатчилик ишларида фаол иштирок этади.

djuraeva-nilufarДжураева Нилуфар Курбоновна Хамширалик иши кафедраси ассистенти . 2008 йилда  Тошкент тиббиёт  академиясини тугатган 2010 йилда Хамширалик ишини бошкариш ва ташкил этиш мутахасислиги буйича магистратурани тамомлаган. “Юрак кон томир системаси касалликларида хамширанинг роли “мавзусида магистирлик диссертациясини химоя килган. Шу йилдан буён Хамширалик иши кафедрасида фаолият юритмокда. Кафедра ва академиянинг жамоатчилик ишларида фаол иштирок этади.

 

 

Toshpulatova Lobar Holmirzayevna

Leave a Reply

*

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.