Kafedra xodimlari

enb

Кўз касалликлари кафедраси мудири,

тиббиёт фанлари доктори, профессор

Эркин Нозимович Билалов

Билалов Эркин Нозимович 1958 йил 17 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. 1981 йилда Тошкент давлат тиббиёт институти, даволаш факултетини тугатган. 1981-1982 йиллар интернатурада таҳсил олган. 1982 -1984 йиллар Тошкент вилояти, Оҳангарон райони марказий шифохонаси врач офтальмологи, 1984-1986 йиллар  Тошкент давлат тиббиёт институти клиникаси кўз  касалликлари бўлимида врач ординатор, 1986-1990 йиллар  Тошкент давлат тиббиёт институти кўз касалликлари кафедраси асситенти, 1990-2001 йиллар Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти  кўз касалликлари кафедраси ассистенти, 2001-2011 йиллар Тошкент давлат тиббиёт институти кўз касалликлар кафедраси доценти, 2011 – 2014 йиллар Тошкент  тиббиёт академияси кўз касалликлари кафедраси  профессори лавозимларида ишлаган.

     2014 йилдан бошлаб Тошкент тиббиёт академияси Кўз касалликлари кафедраси мудири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

   Билалов Э.Н. Тошкент тиббиёт академияси қошидаги 16.07.2013 Tib. 17.01 сонли Илмий Кенгаш аъзоси ва шу Илмий Кенгаш қошидаги 14.00.08 -офтальмология бўйича Илмий Семинарнинг аъзоси ҳамда илмий котиби, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги қошидаги офтальмология буйича монотематик раёсатнинг  офтальмология бўйича Кенгаш аъзоси ва илмий котиби, туркийзабон мамлакатлар офтальмологлари жамиятининг амалдаги аъзоси. Тошкент тиббиёт академиясининг Илмий Кенгаши аъзоси. Унинг раҳбарлигида 1 фан номзоди ва 18 та олий малакали магистр тайёрланган. Билалов Э.Н. томонидан илмий тадқиқотлари бўйича 100 дан ортиқ илмий ишлар чоп этилган, шу жумладан ўқув-услубий ишлар, методик қўлланмалар, ихтироларга патентлар ва рационализаторлик таклифларига гувоҳномалар олинган.

fab

Кўз касалликлари кафедраси профессори,

тиббиёт фанлари доктори

       Фазилат Арифовна Бахритдинова

Ф.А. Бахритдинова 1953 йил 22 августда Тошкент шаҳрида туғилган. 1976 йил Тошкент давлат тиббиёт институти даволаш факультетини тугатган. 1976-1986 йиллар  Тошкент давлат тиббиёт институти кўз касалликлари кафедраси ассистенти лавозимида ишлаган. 1986-1989  йиллар аспирантурада таҳсил олган. 1989-1992 йиллар Тошкент давлат тиббиёт институти кўз касалликлари кафедраси ассистенти лавозимида ишлаган. 1992-1995 йиллар Гельмгольц номидаги Москва кўз касалликлари илмий текшириш институтида докторантурада таҳсил олган.  1995-1997 йиллар  Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти кўз касалликлари кафедраси доценти, 1997-2005 йиллар  Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти кўз касалликлари кафедраси мудири, 2005-2014 йиллар Тошкент  тиббиёт академияси кўз касалликлари кафедраси мудири лавозимларида ишлаган. Хозирги вактда Тошкент  тиббиёт академияси кўз касалликлари кафедраси профессори фаолият юритмоқда.

    Ф.А. Бахритдинова МДХ  давлатлари офтальмологлар ассоциацияси, туркийзабон мамлакатлар офтальмологлари жамиятининг амалдаги аъзоси,  Тошкент тиббиёт академияси қошидаги 16.07.2013 Tib. 17.01 сонли Илмий Кенгаш раиси муовини ва шу Илмий Кенгаш қошидаги 14.00.08 -офтальмология бўйича Илмий Семинарнинг раиси, марказий услубий комиссиянинг хирургик секцияси раиси, ЎзР ССВ қошидаги офтальмология бўйича монотематик комиссиянинг раиси, Ўзбекистон Республикаси Фармакология Қўмитаси эксперти, Ўзбекистон Республикаси биоэтика бўйича миллий кўмита президиуми аъзосидир.

   Ф.А. Бахритдинова томонидан 200 дан ортиқ илмий ишлар, ўқув қўлланмалар, услубий тавсиялар чоп этилган, шу жумладан бир қанча ихтироларнинг муаллифлик гувоҳномаларига эга.  Унинг раҳбарлиги остида 26 та тиббиёт фанлари номзоди ва 6 та тиббиёт фанлари доктори тайёрланган.

Karimova MH

Кўз касалликлари кафедраси профессори,

тиббиёт фанлари доктори

Муяссар Хамитовна Каримова

   Каримова Муяссар Хамитована 1965 йил 22 июнда Тошкент шаҳрида туғилган. 1988 йилда  Тошкент давлат тиббиёт  институтини тугатган. 1988 – 1995 йиллар клиник ординатурада таҳсил олган. 1998 йилда « ЮИК билан ҳасталанган беморларда кўрув аъзолари микроциркуляциясига глирофамнинг таъсири» мавзусида номзодлик диссертациясини, 2004 йилда «Организмнинг индивидуал хусусиятларининг баъзи кўз яллиғланиш касалликларини кечишига таъсирининг клиник-патогенетик аспектлари» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

  2005 йил март ойидан Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия маркази директорининг илмий ишлари буйича ўринбосари ва Тошкент  тиббиёт  академияси  кўз  касалликлари  кафедраси профессори лавозимида фаолият юритмокда.

    85 та илмий нашрлар, 6 та методик қўлланмалар нашр этган.  Илмий изланишлар натижалари офтальмологик бўлимларига ҳамда, бакалавр ва магистрларга офтальмология курси ўқитишга киритилган. «Кўз касалликлари» ихтисослиги бўйича 2 та тиббиёт фанлари номзоди тайёрлаган, 3 нафар илмий изланувчига илмий маслахатчи ҳисобланади.

Nazirova SH50

Кўз касалликлари кафедраси доценти,

тиббиёт фанлари номзоди

Саодат Хамидуллаевна Назирова

Саодат Хамидуллаевна Назирова 1962 йил 13 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. 1985 йилда Тошкент Давлат Тиббиёт институтининг даволаш факультетини тугатган. 1985 йил Тошкент давлат тиббиёт  институтини тугатган. 1998 йилда «Состояние органа зрения у детей с атопической формой бронхиальной астмы и методы их коррекции» мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб, тиббиёт фанфари номзоди унвонига эга бўлди. 30 тадан ортиқ илмий мақола, шулардан 5 таси хорижда, 16 таси республикамизда чоп этилди. 15 та тезис, шулардан 7 таси хориждаги анжуманларда, 10 таси республика миқёсидаги анжуман тўпламларида чоп этилган. 3 та услубий қўлланма ва 2 та маърузалар матнини ишлаб чиққан.

2007 йилдан ҳозирги вақтга қадар Тошкент  тиббиёт академияси кўз касалликлари кафедраси доценти лавозимида фаолият юритмоқда. 2002 йилдан ҳозирги вақтга қадар кафедрада ўқув ишлари учун маъсул шахс ҳисобланади.

Ahrarov AA

Кўз касалликлари кафедраси доценти,

тиббиёт фанлари номзоди

Ахраров Абдусамад Ахрарович

Ахраров Абдусамад Ахрарович 1950 йил 1 майда Ташкент шаҳрида туғилган. 1974 йилда Тош Давлат тиббиёт Институтини тугатган. 1974-1976 йилларда интернатурада таҳсил олган. 1983-1985 йиллар Москва шаҳрида “Кўз микрохирургияси” кўп тармоқли илмий техник комплексида   офтальмология бўйича клиник ординатурада таҳсил олган. 1987 йилда тиббиёт фанлари номзодлик диссертациясини ёқлаган. 1987-1990 йилларада Тошкент Давлат Тиббиёт Ииститути офтальмология кафедрасининг ассистенти, 1990- 2005 йилларада 1- Тошкент Давлат Тиббиёт Ииститути кўз  кафедраси ассистенти лавозимларида ишлаган. 2005 йилдан ҳозирги вақтга қадар Тошкент тиббиёт академияси кўз касалликлари кафедраси доценти лавозимида фаолият юритмоқда. 30 тадан ортиқ илмий мақола, шулардан 5 таси хорижда, 16 таси республикамизда чоп этилди. 15 та тезис, шулардан 7 таси хориждаги анжуманларда, 10 таси республика миқёсидаги анжуман тўпламларида чоп этилган. 3 та услубий қўлланма ва 2 та маърузалар матнини ишлаб чиққан.

Narzikulova KI

Кўз касалликлари кафедраси катта ўқитувчиси,

тиббиёт фанлари номзоди

Қумри Исламовна Нарзиқулова

Нарзиқулова Қумри Исламовна 1978 йил 5 майда Тошкент шаҳрида туғилган. 2002 йил Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти даволаш факультетини тугатган.

2002 -2005 йиллар магистратурада таҳсил олган. 2005-2014 йилларда Тошкент  тиббиёт академияси кўз касалликлари кафедраси ассистенти лавозимида ишлаган. 2014 йилдан ҳозирги вақтга қадар кўз касалликлари кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида фаолият юритмоқда. 2010 йилда «Клинико-лабораторная оценка эффективности комплексной терапии аденовирусных конъюнктивитов и герпетических кератитов» мавзусида номзодлик диссиертациясини ҳимоя қилди. 20 дан ортиқ илмий мақола ҳамда  ўқув услубий ишларнинг ҳаммуаллифидир. Сўнги 5 йил ичида 2 та илмий мақола, шулардан 1 таси хорижда, 1 таси республикамизда чоп этилди. 9 та тезис, шулардан 7 таси хориждаги анжуманларда, 2 таси республика миқёсидаги анжуман тўпламларида чоп этилган. 1 та услубий қўлланма ҳаммуаллифидир. Кафедрада даволаш факультети 6-курс талабалари ўқув ишларига масъул шахс ҳисобланади.

Mirrahimova SSh

Кўз касалликлари кафедраси доценти,

тиббиёт фанлари номзоди

Саидахон Шухратовна Миррахимова

Миррахимова Саидахон Шухратовна 1983 йил 3 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. 2007 йилда Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультетини тугатган. 2007-2009 йилларда Тошкент тиббиёт академиясининг кўз касалликлари кафедраси магистратурасида таҳсил олди. 2009-2010 йилларда Тошкент шаҳар клиник тез ёрдам касалхонасининг  кўз микрожарроҳлик бўлимининг  врач ординатори,  2010-2012 йилларда Тошкент тиббиёт академияси кўз касалликлари кафедрасининг тадқиқотчи –изланувчиси лавозимларида ишлаган. 2012 йилдан ҳозирги вақтга қадар  Тошкент тиббиёт академияси кўз касалликлари кафедраси ассистенти лавозимида фаолият юритмоқда. 2012 йилда “Разработка и оценка эффективности комбинированного лечения воспалительных заболеваний глаз” йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 20 дан ортиқ илмий мақола ҳамда  ўқув услубий ишларнинг ҳаммуаллифидир. Сўнги 5 йил ичида 2 та илмий мақола, шулардан 1 таси хорижда, 1 таси республикамизда чоп этилди. 9 та тезис, шулардан 7 таси хориждаги анжуманларда, 2 таси республика миқёсидаги анжуман тўпламларида чоп этилган. 1 та услубий қўлланма ҳаммуаллифидир.

ESM

Кўз касалликлари кафедраси ассистенти

Саида Мамажоновна Эгамбердиева

Эгамбердиева Саида Мамажоновна 1963 йил 13 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1987  йилда Тошкент давлат  тиббиёт институти даволаш факултетини тугатган. 1987-1996 йилар Тошкент давлат тиббиёт институти клиникаси окулисти, 1996-2002 йиллар  Ўзбекистон темир йўллари давлат акциядорлик компанияси «Саломатлик», тиббий-санитар ёрдам поезди  врач-офтальмологи, 2002 -2005 йиллар  Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти кўз касалликлари кафедраси ассистенти лавозимларида ишлаган. 2005 йилдан ҳозирги вақтга қадар Тошкент  тиббиёт академияси кўз касалликлари кафедраси ассистенти лавозимида фаолият юритмокда. 10 дан ортиқ илмий мақола хамда  ўқув услубий ишларнинг хаммуаллифидир. Сўнги 5 йил ичида 2 та илмий мақола, шулардан 1 таси хорижда, 1 таси республикамизда чоп этилди. 3 та тезис, шулардан 1 таси хориждаги анжуманларда, 2 таси республика миқёсидаги анжуман тўпламларида чоп этилган. 2 та укув-услубий қўлланма хаммуаллифидир. Кафедрада даволаш факультети 5-курс талабалари укув ишларига, клиник ординаторлар таълими учун масъул шахс хисобланади.

Hodjaeva U. Z

Кўз касалликлари кафедраси ассистенти

Умида Закировна Ходжаева

Ходжаева Умида Закировна 1985 йил 22 декабрда Самарқанд шаҳрида туғилган. 2010 йилда Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультетини тугатган. 2010-2013 йилларда Тошкент тиббиёт академиясининг кўз  касалликлари кафедраси магистратурасида таҳсил олди. 2013 йилдан ҳозирги  вақтга қадар  Тошкент тиббиёт академияси кўз касалликлари кафедраси ассистенти лавозимида фаолият юритмоқда. 15 дан ортиқ илмий мақола ҳамда  ўқув услубий ишларнинг ҳаммуаллифидир. Кафедрада тиббий-педагогика факультети 6-курс талабалари ўқув ишларига, кафедра илмий ишлари бўйича масъул шахс.

Kangilbayeva Go'zal ErkinovnaКўз касалликлари кафедраси ассистенти

Кангилбаева Гўзал Эркиновна

Кангилбаева Гўзал Еркиновна 1969 йил 31 декабрда Тошкент шахрида туғилган. 1992 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини тугатган. 2001 – 2015 йиллар давомида Тошкент тиббиёт академияси кўз касалликлари бўлимида шифокор – ординатор сифатида ишлаб келган. 2015 йилдан  Тошкент тиббиёт академияси  кўз касалликлари кафедраси  ассистенти лавозимида фаолият юритмоқда.

Imomaliyeva Komila MaxsudovnaКўз касалликлари кафедраси ассистенти

Имомалиева Камила Махсудовна

Имомалиева Камила Махсудовна 1984 йилда 7 октабрда Қўқон шаҳрида таваллуд топган. 2008 йилда Тошкент Тиббиёт Академияси даволаш факультетини тамомлаган. 2012-2015 йй.- Тошкент  Тиббиёт Академияси офтальмология йуналиши магистратураси талабаси бўлган. 2015 й. х.в – Тошкент  Тиббиёт Академияси кўз касалликлари кафедраси ассистенти сифатида фаолият юритмоқда.

2 Responses to Kafedra xodimlari

  1. Ziyohidin says:

    xurmatli doktorlar meni ko`zim ishib burun qini yonlariga alalergiya toshirib yubordi meni nima qilishim kerak shunja javob bersangizlar iltimos oldindan rahmat

    • TMA ITC says:

      Ассалому алайкум.
      албатта.
      Офтальмолог кўригига боришингизни тавсия қиламиз.
      У керакли ёрдамни кўрсатади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *