Бизнинг вебсайтимизга хуш келибсиз!

Республикамиз аҳолисининг саломатлигини ҳимоя қилиш асосан соғлиқни сақлаш тизимида ишлайдиган шифокор ва ҳамшираларга юклатилган. Шунинг учун келажакда ушбу йўналишда иш олиб борадиган талабаларимиз соғлиқни сақлашни ташкил қилишда, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишда чуқур билимларга эга бўлишлари лозим. Continue reading

Posted in Янгиликлар | 2 Comments

Ochiq darsga taklif qilamiz 18.01.2017/10.05

staff

18 yanvar kuni, soat 10.05 da Jamoat salomatligi, sog’liqni saqlashni tashkil etish, boshqarish va fuqaro muhofazasi kafedrasida assistent Salimova M.R. boshchiligida “Xodimlarni boshqarish” mavzusida ochiq dars bo’lib o’tadi.

Barcha qiziquvchilarni taklif etamiz.

Manzil: TTA, 2-o’quv binosi, 1-qavat

Posted in Талабалар учун, Янгиликлар | Leave a comment

ТТЖлар бўйича “Энг тоза намунали хона” танлови ўтказилди

eng-toza

16.01.2017 куни ОМХ факультети “Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва     бошқариш” кафедраси ХҚҚБТ раиси Юлдашева Ф.У., 1- курслар буйича масъул Таирова С.Ф., 2-курс бўйича масъул Мирхамидова С.М. бошчилигида 5-ётокхона ОМХ 1-2-3 курс қизлари ўртасида “Энг тоза намунали хона” танлови ўтказилди.

Қатнашдилар: ХҚҚБТ раиси Юлдашева Ф.У., 1- курслар бўйича масъул Таирова С.Ф., 2-курс бўйича масъул Мирхамидова С.М. , ОМХ факультети зам. декани Умаров Ф., ОМХ факультети талабалари.

ОМХ факультети ХҚҚБТтомонидан “Энг тоза намунали хона” танлови бўлиб ўтди. Танловдан максад: ётоқхонада хонлар озодалиги ва тартиб қоидаларга риоя қилиниши, ТТА мулкини муҳофаза қилиш. Танловда ҳамма хонлар куздан кечирилди ва хайъат аъзолари томонидан бахоланиб энг яхши 3 та хонага совринли ўринлар берилиб эсдалик совғалар билан тақдирланди. Талаба қизларга хоналар фақатгина танлов учун эмас балки ҳар доим шундай тутиш кераклиги таъкидланди. Хонларда бор камчиликлар хайъат аъзолари томонидан айтиб ўтилди.

Фотолавҳалар:

Posted in Ёш валеологлар, Кафедра ҳаёти, Маънавият-маърифат ишлари, Мураббийлик фаолияти, Талабалар учун, Хотин кизлар кумитаси, Янгиликлар | Leave a comment

“Ёнғин хавфи туғилганда биринчи чора тадбирлар” номли тадбир бўлиб ўтди

yongin

17.01.2017 йил Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва     бошқариш кафедрасида “Ёнғин хавфи туғилганда биринчи чора тадбирлар” мавзусида утказилган тадбири.

Қатнашдилар: проф.Рустамова Х.Е., кат.ўқ. Абдурашитова Ш.А., ассистентлар Юлдашева Ф.У., Мирҳамидова С.М., Таирова С.Ф. ОМХ ва даволаш факультети талабалари.

Тошкент тиббиёт академияси Даволаш факультети 203-б гуруҳ талабалари томонидан «Ёнғин хавфи туғилганда биринчи чора тадбирлар» мавзусида  кафедрамизда тадбир булиб утди.Тадбиримизни биринчи бўлиб кафедра мудири проф.Рустамова Х.Е. очиб бердилар. Улар сўзларида ёнғин хавфсизлигида қўлланиладиган турли чора тадбирлар хақида турли тушунтириш ишларини олиб бордилар. Шундан сўнг сўз навбатини талабаларга берилди. Улар устозлари кумагида тайёрлаган презентация ва сахна куринишларини курсатиб беришди.

Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларни беришди ва уларга қизиқарли жавобларни олишди.

Фотолавҳалар:

Posted in Ёш валеологлар, Кафедра ҳаёти, Кафедрада педагоглар дарсига узаро ташриф, Маънавият-маърифат ишлари, Ойлик ҳисоботлар, Янгиликлар | Leave a comment

“Чекиш-умр заволи ва Наркоманияга қаршимиз”

14.01.2017 куни Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва     бошқариш кафедрасида “Чекиш-умр заволи ва Наркоманияга каршимиз” мавзусида тадбир ўтказилди.

Қатнашдилар: проф.Рустамова Х.Е., кат.ўқ. Абдурашитова Ш.А., ассистентлар Юлдашева Ф.У., Мирҳамидова С.М., Таирова С.Ф. 102-б тиббий профилактика ва 303-а даволаш факультети талабалари.

 

“Камолот” ёшлар ижтимоий харакати Васийлик Кенгашининг 2015 йил 10 декабрдаги 65-сонли мажлиси баёни, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 29 декабрдаги №506-сонли буйруғини ва “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 58-банди ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси Даволаш факультети 208-б гуруҳ талабалари томонидан «Биз – соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз» акцияси ижросида кафедрамизда “Чекиш-умр заволи ва Наркоманияга каршимиз” номли тадбири булиб утди. Тадбиримизни биринчи бўлиб кафедра мудири проф.Рустамова Х.Е. очиб бердилар. Улар сўзларида тиббиёт ходимларининг зарарли одатлардан сакланиши ва бу билан атрофдагиларга урнак була олиши хакида суз олиб бордилар. Шундан сўнг сўз навбатини талабаларга берилди. Улар устозлари кумагида тайёрлаган презентация, плакатлардан фойдаланиб чекишнинг зарари ва унинг окибатлари хакида видеороликлардан фойдаланиб курсатиб беришди. Тадбир сунгида сахна куринишларини курсатиб беришди.

Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларни беришди ва уларга қизиқарли жавобларни олишди.

Фотолавҳалар:

Posted in Ёш валеологлар, Кафедра ҳаёти, Кафедрада педагоглар дарсига узаро ташриф, Маънавият-маърифат ишлари, Янгиликлар | Leave a comment

“Биз-соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” мавзусида тадбири ўтказилди

soglom

12.01.2017 йил Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва     бошқариш кафедрасида “Биз-соглом турмуш тарзи тарафдоримиз” мавзусида тадбири ўтказилди.

Қатнашдилар: проф.Рустамова Х.Е., кат.ўқ. Абдурашитова Ш.А., ассистентлар Юлдашева Ф.У., Мирҳамидова С.М., Таирова С.Ф. 203-б ОМХ ва 208-б даволаш факультети талабалари.

“Камолот” ёшлар ижтимоий харакати Васийлик Кенгашининг 2015 йил 10 декабрдаги 65-сонли мажлиси баёни, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 29 декабрдаги №506-сонли буйруғини ва “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 58-банди ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси Даволаш факультети 208-б гуруҳ талабалари томонидан «Биз – соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз» акцияси ижросида кафедрамизда тадбир булиб утди.Тадбиримизни биринчи бўлиб кафедра мудири проф.Рустамова Х.Е. очиб бердилар. Улар сўзларида шифокорлик касбининг нақадар улуғлигини ва аҳоли саломатлигини сақлашдаги хизматда  юқори ўрин тутишлигини ва талаба ёшлар бу улуг касбни эгаллашда соглом турмуш тарзига риоя килса улар бошкаларга урнак булиши хакида такидлаб утдилар. Шундан сўнг сўз навбатини талабаларга берилди. Улар устозлари кумагида тайёрлаган презентация ва сахна куринишларини курсатиб беришди.

Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларни беришди ва уларга қизиқарли жавобларни олишди.

Фотолавҳалар:

Posted in Ёш валеологлар, Кафедра ҳаёти, Кафедрада педагоглар дарсига узаро ташриф, Маънавият-маърифат ишлари, Ойлик ҳисоботлар, Янгиликлар | Leave a comment

“Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Давлат Музей ”га ташриф

Жамоат саломатлиги , соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси ходимлари  11.01.2017 йил “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Давлат Музей ”га ташрифи.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг шаклланиши ва ривожланишида ўзининг бебаҳо ҳиссасини қўшган буюк саркардалар ва қаҳрамонлар ҳақида   тасаввурга эга бўлиши кўзда тутилган.

Фотолавҳалар:




ОМХ факультети 102 гуруҳ  талабалари  билан  дарсдан  ташқари  вақтдан унумли фойдаланиш ва унумли ўтказиш мақсадида  “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Давлат Музей ”га ташрифи.

Гуруҳ билан музейга ташрифимизни худди шу иборалар билан бошладик.

“Миллий армиямиз – мустақиллигимизнинг, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир ”.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Қуролли Кучлар Олий бош Қўмондони
И.А.Каримов.

102  гуруҳ ОМХ факультети талабалари бўш вақтларидан унумли фойдаланиш,  МАҚСАД :  мамлакатимиз тарихини, миллий урф-одатларини қолаверса, Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг давлатимиз ҳудудида ҳарбий саънат тарихининг, турли тарихий даврларида юз берган ҳарбий воқеаларнинг, шу жумладан давлатчиликнинг юзага келишида, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг шаклланиши ва ривожланишида ўзининг бебаҳо ҳиссасини қўшган буюк саркардалар ва қаҳрамонлар ҳақида   тасаввурга эга бўлиши кўзда тутилган.  Музейга кирганимизда бизларни музей ходимлари илиқ кутиб олишди. Музейни тўлиқ тўрт босқичга бўлиб ўрганиш зарурлиги айтишди.

Туркистон ҳарбий округи Марказий музейи 1965 йилда Тошкент шаҳридаги Марказий офицерлар уйи биносида ташкил топган.1975 йилда айни пайтда жойлашиб турган бинога кўчирилган.

2009-2010 йиллар оралиғида музей биноси ва ҳудуди реконструкция қилинган. 2010 йил 12 январ куни музей ҳудудида жойлашган “Ватанга қасамёд” ҳайкалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган.

 

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов иштирок этганлар.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Давлат музейидаги тарихий экспонатлар давлатимиз ҳудудида милоддан аввалги IY- Y асрлардан, то ҳозирги кунгача бўлган ҳарбий саънат ва ҳарбий соҳа ривожи кетма-кетликда намойиш этилган.Музейнинг биринчи қаватида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби, “Шуҳрат” медали соҳиби А.Алиқулов томонидан яратилган триптих жой олган.

Бунда жаннатмакон ўлкамизнинг бетакрор табиати, соҳибқирон бобомиз ва уларнинг лашкарлари акс эттирилган.

Музейнинг иккинчи қаватида кўргазмалар зали жойлашган бўлиб, бу ерда мунтазам равишда муҳим саналарга баҳишланиб илмий-маьрифий тадбирлар, саънат усталари билан бир қаторда истедодли ёшларнинг тасвирий ва саънат намуналари кўрсатилган.

Учинчи қаватида экспозициянинг боши ҳисобланиб, у ўз ичига “Қадимги давр ва илк ўрта асрлар”,  “ Амир Темур ва темурийлар давридаги ҳарбий ишлар” ва “ XYI – XIX аср ўрталарида Ўзбекистон ҳудудидаги ҳарбий иш ”, шунингдек “Мустамлака давридаги ҳарбий сиёсат ва қўшинлар ҳолати” (1867-1917й),  “Совет давридаги ҳарбий сиёсат ва муаммолар (1917 – 1990й)” ҳақидаги бўлимларни ўз ичига олади.

Қадимги давр ва илк ўрта асрлар”,

Музей экспозициясининг биринчи бўлими ““Қадимги давр ва илк ўрта асрлар”,деб номланиб, унда инсоният ибтидосида катта кашфиёт бўлган Неолит, Мезолит, ва ўрта Палеолит даврида шқ-ёйнинг кашф этилиши ва бу ов ҳамда жанг жараёнлари учун катта аҳамиятга эга бўлганини кўрамиз.

“ Амир Темур ва темурийлар давридаги ҳарбий ишлар”

Амир Темур ва темурийлар даврида Ўзбекистон тарихи алоҳида аҳамиятга эга давр саналади.Бу даврда йирик марказлашган давлат ташкил топиб, дунёнинг қатор давлатлари билан дипломатик иқтисодий алоқалар ривожланган. Амир Темурнинг 35 йиллик ҳукмронлиги даврида буюк салтанатга асос солиниб, у ўзида 27 та катта ва кичик давлатларни бирлаштирган.

Амир Темур жаҳоннинг буюк саркардаларидан бири бўлиб, унинг салтанати Кавказдан то Хитойгача, Ҳиндистондан то Сибиргача бўлган ҳудудларни ўз ичига олади. Буюк саркарда сифатида стратегик ва тактик ҳарбий ишларини намуна сифатида қўллади ва ўз даврининг ҳарбий соҳада эришган ютуқларини янада бойитиб, уни ҳарбий саънат даражасига кўтарди. Амир Темур қўшинлари доимий бирлашган тизимига эга бўлиб, унда ҳар бир қисм ва бўлинмалар ўз ўрни ва мажбуриятларини аниқ билган.

Амир Темур даврида Амир-ул-Умаро мансабига эга бўлган шахснинг сафар чодирининг қуйидаги кўринишда бўлган:

Совет давридаги ҳарбий сиёсат ва муаммолар (1917 – 1990й).

Тақдим этилаётган бу фотолар 1979-1989 йиллардаги Афғонистон воқеаларига бағишланади. Афғонистон воқеаларининг биринчи йилларидаёқ ТҲО базасида “Мусулмон баталъони” ташкил топган. Афғонистонда ҳарбий хизматни ўтаётган 600 минг кишилик совет қўшинларининг 100 00 таси Ўзбекистонликлардан иборат бўлган. Бу урушда жуда кўп Втандошларимиз ҳалок бўлишган ва баъзилари дом дараксиз кетишган.

Совет давридаги ҳарбий сиёсат ва муаммоларбўлимида фашизмга қарши кураш йиллари Ўзбекистонликларнинг фашизм устидан ғалаба қозонганликлари ва бунда 1,5 миллион ўзбекистонликлар қатнашиб, улардан 400 минг киши жанг майдонларида ҳалок бўлишган.

Уруш даврида кўрсатган қаҳромонликлари учун ўзбекистонлик жангчилардан 120 минг киши орден ва медаллар билан тақдирланган ва 280 киши “Қаҳрамон” унвонига сазовор бўлган.

Музей фаолияти ёшларни ватанпарварлик тарбиясини бойитиш ва янада юқори савияга кўтариш учун хизмат қилади. Гуруҳ талабалари яхши таассуротлар билан қайтишди.

102 гуруҳ мураббийи:                 к/ўқ: Абдурашитова Ш.А.

Фотолавҳалар:

Posted in Кафедра ҳаёти, Маънавият-маърифат ишлари, Мураббийлик фаолияти, Янгиликлар | Leave a comment

“Уруш ва меҳнат фахрийлари учун Республика пансионати”га ташриф

Муқаддас динимизда ,исломда жамиятнинг ҳар бир аьзосига алоҳида эьтибор билан муносабатда бўлинади у ҳоҳ катта ҳоҳ кичик бўлсин. Шу жумладан қариялар, уруш ва меҳнат фахрийлари, етим болалар ҳам меҳр мурувватга ва эътиборга муҳтождир. Давлатимиз томонидан қариялар, уруш ва меҳнат фахрийларга   шундай меҳр, мурувват ва эътибор кўрсатилмоқда. Ана шундай меҳр ва мурувватни озгина бўлса ҳам улашиш,  қувонч бағишлаш учун  кафедрамиз ходимлари ва талабалар билан  23.12.2016 йил  янги йил арафасида ташриф буюрдик.

Қарияларга  давлатимиз томонидан жуда яхши шароит яратилган. Қариялар учун  тадбирлар  шунингдек турли хил байрамларга мўлжалланган катта зал мавжуд бўлиб, шу залда катта байрамимиз маликаси арчани безатдик.

Кафедрамиз ходимлари ва талабалар ушбу залда қариялар билан учрашди ва уларга  атаб олиб келинган эсдалик совғалари тарқатилди.

Сўнгра уларга  шеьрлар  ва ажойиб қўшиқлар ижро қилинди, шунинг билан биргаликда улар билан қизғин суҳбатлар ўтказилди.

Ҳар бир сўзи ёшларга ибрат қариялар  билан суҳбатлар ҳар бир талабанинг қалбидан чуқур ўрин эгаллади.

Ушбу ташриф муносабати билан “Уруш ва меҳнат фахрийлари учун Республика Рансионати” раҳбарияти томонидан  кафедрамиз ходимлари ва талабаларга ана шундай савобли ишлар учун ўз миннатдорчилигини билдириб  “Ташаккурнома”  берилди.

Маънавият ва маърифат
 ишлари бўйича маъсул:                         кат/ўқ: Абдурашитова Ш.А.

Posted in Ёш валеологлар, Кафедра ҳаёти, Маънавият-маърифат ишлари, Мураббийлик фаолияти, Хотин кизлар кумитаси, Янгиликлар | Leave a comment

“Мурувват” 1-сонли ногирон болалар учун мурувват уйига ташриф

  17.12.2016 йил.  ОМХ факультети  мураббийлари Абдурашитова Ш.А., Муяссарова М.М., Бабақулова Ш.Х.лар  ва 1 курс талабалари билан биргаликда   ЎЗ.Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш Вазирлигига қарашли  “Мурувват” 1-сонли ногирон болалар учун мурувват уйига бордик.

У ерда бизни “Мурувват” уйи директори А.Р.Эшмуратов рухсатларидан кейин, даволаш ишлари буйича бош врач М.М.Ахмедов кутиб олди.

Мурувват уйидаги болалар ақли заиф, церебрал бузилишлари бор ногирон болалар ётар экан.

Уларга давлатимиз томонидан жуда яхши шароитлар яратилган, жумладан даволаниш, муолажа хоналари ва физиотерапия ва овқатланиш хоналари, ўйинчоқлар яьни дам олиш хоналари, мавжуд. Ёшларига мос ҳолда жиҳозланган.

Ташрифимиз сўнгида олиб келинган совғаларни болаларга улашдик ва маъмурият томонидан минатдорчилик билдирилди.

Posted in Ёш валеологлар, Кафедра ҳаёти, Маънавият-маърифат ишлари, Мураббийлик фаолияти, Хотин кизлар кумитаси, Янгиликлар | Leave a comment

ОРАЛИҚ НАЗОРАТ ЖАВОБЛАРИ! (барча курс ва гуруҳларники)

Барча файллар WORD кўринишида сақланган бўлиб, уларни кўчириб олишингиз ва батафсил кўришингиз мумкин.

Оралиқ назоратдан қайта топшириш санаси тез орада эълон қилинади.

ДАВОЛАШ ФАКУЛЬТЕТИ

1-КУРС (ДАВОЛАШ)

2-КУРС (ДАВОЛАШ)


ТИББИЙ-ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИ


ТИББИЙ-ПРОФИЛАКТИКА ФАКУЛЬТЕТИ

1-КУРС (САН-ФАК)

2-КУРС (САН-ФАК)


ТИББИЙ-БИОЛОГИЯ ФАКУЛЬТЕТИ


 

Posted in РЕЙТИНГ ОЙНАСИ, Талабалар учун, Ўзлаштириш жадвали, Янгиликлар | 1 Comment

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг виртуал қабулхонаси ташкил этилди

2131242451234Ҳурматли  юртдошлар!

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таклифига мувофиқ 2017 йил мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди. Бу медицина ходимлари зиммасига катта масъулият юклайди.

Ана шундан келиб чиқиб, Сиз азизлар билан янада самарали мулоқотни йўлга қўйиш, ҳаётий эҳтиёжларингиз тўғрисида яқиндан билиш, хусусан, юртимизда кўрсатилаётган кафолатланган ҳамда бошқа тиббий хизмат турлари бўйича ҳал этилмаган муаммо, ариза, шикоят ёки таклифларингизни атрофлича ўрганиб, уларга ўз вақтида ечим топиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг виртуал қабулхонаси ташкил этилди.

Эндиликда Сиз вазирлигимизнинг расмий веб-сайти www.ssv.uz, шунингдек, шу интернет манзилида кўрсатилган электрон почта ёхуд телефон орқали мазкур виртуал қабулхонага тўғридан-тўғри ўз мурожаатларингизни юборишингиз  мумкин.

Мурожаaтингиз шахсан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни  сақлаш вазири томонидан кўриб чиқилади, назоратга олинади ва қонун доирасида ҳал этилади.

Шунингдек эслатмоқчимизки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ишонч  телефони” рақами – 1003

Мaнба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

Posted in ЖССТ-Ўзбекистон, Янгиликлар | Leave a comment