Кафедра жамоаси

2015-2016 ЎҚУВ ЙИЛИДА КАФЕДРА ХОДИМЛАРИНИНГ ТАРКИБИ

Каф.общ

Ҳозирги кунда кафедрада 1 та профессор, 3 та фан номзоди, 2 та катта ўқитувчи ва 8 та ассистент фаолият кўрсатмоқда.

ггРустамова Ҳамида Елемесовна,

тиббиёт фанлари доктори, профессор. 2009 йилдан бошлаб кафедрага рахбарлик қилиб келмоқда. 1986 йилда Тошкент Давлат Тиббиёт Институтинининг Тиббий-профилактика факультетини тугатган. 1986-1988 йилларда Тошкент Давлат Тиббиёт Институти Ижтимоий гигиена ва соғликни сақлашни ташкил этиш кафедраси стажер-тадқиқотчиси, 1988-1991 йилларда ушбу кафедра аспиранти, 1991-1992 йилларда ассистент, 1992-1994 йилларда катта ўқитувчи, 1994-2005 доцент, 2005-2007 йилларда Тошкент Тиббиёт Академияси Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси доценти, 2007-2009 йилларда ушбу кафедра профессори лавозимларида фаолият олиб борган. 1992 йилда номзодлик диссертациясини «Социально-гигиеническое исследование больных ХНЗЛ» мавзусида ҳимоя қилган. 2006 йилда «Комплексное социально-гигиеническое исследование туберкулеза и вопросы дальнейшего совершенствования фтизиатрической помощи населению Республики Узбекистан» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Профессор Рустамова Ҳ.Е. 93 та илмий мақола, бир қанча ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи, 1 та тиббиёт фанлари номзодини тайёрланган.

E-mail: Hamida.Rustamova@tma.uz


 

DSC_4149_opt

Каримбаев Шахромбой Дехқонбоевич.

1984 йилда Тошкент Давлат Тиббиёт Институтининг Тиббий-профилактика факультетини тугатган. 1984-1986 йилларда Тошкент Давлат Тиббиёт Институти Ижтимоий гигиена ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш кафедраси клиник ординатори, 1986-1989 йилларда аспирант, 1989-1990 йилларда ассистент, 1990-1993 йилларда катта ўқитувчи, 1993-2005 йилларда шу кафедра доценти лавозимларида фаолият олиб борган. 2005 йилдан то ҳозирги кунгача эса Тошкент Тиббиёт Академияси Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси доценти лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Тиббиёт фанлари номзоди, доцент. Номзодлик диссертациясини 1991 йилда “Комплексное социально-гигиеническое исследование ДЧБ детей дошкольного возраста” мавзусида ҳимоя қилган. 16 та илмий мақола, 11 та тезис, 5 та намунавий дастур ва 6 та ўқув-услубий қўлланма муаллифи. Кафедра ўқув ишлари бўйича масъул.

E-mail: Shakhramboy.Karimbaev@tma.uz


Умаров Ботир Ахмадалиевич_optУмаров Ботир Ахмадалиевич.

1992 йилда 2-Тошкент Давлат Тиббиёт Институтининг санитария ва гигиена факультетини тугатган.  1992-1995 йилларда 2-Тошкент Давлат Тиббиёт Институтининг “Ижтимоий гигиена ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш” кафедрасида ассистент лавозимида ишлаган, 1995-1998 йилларда шу кафедрада аспирантурада таҳсил олган. 1998-1999 йилларда кафедра ассистенти лавозимида ишлаган. 1999-2001 йилларда санитария ва гигиена факультетида декан муовини лавозимида ишлаган. 2001-2005 йилларда катта ўқитувчи лавозимида ишлаган. 2001 йилда “Ўзбекистон Республикаси шаҳар аҳолисининг ҳавфли ўсма касалликлари билан касалланиш ва ўлим кўрсаткичларини комплекс ижтимоий-гигиеник жиҳатдан ўрганиш ва уни камайтириш йўллари” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган. 2005-2013 йилларда эса “Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш” кафедраси доценти лавозимида ишлаган. 2013-2014 ўқув йилида Олмазор тиббиёт коллежи директори ловозимида ишлаган. 2014 йилдан эътиборан “Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш” кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда. 1 та дарслик, 8 та илмий мақола, 4 та тезис, 2 та услубий тавсиянома, 1 та услубий қўлланма муаллифи. Кафедрада хўжалик ва ташкилий ишлар бўйича масъул.

E-mail: Botirjon.Umarov@tma.uz


Махсумов Музаффар Джахангирович_optМахсумов Музаффар Джахангирович.

1995 йили 2-Тошкент Давлат Тиббиёт Институтининг Тиббий-профилактика факультетини тугатган. 1995-2005 йилларда 2-Тошкент Давлат Тиббиёт Институти Ижтимоий гигиена ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш кафедраси ассистенти, 2005-2006 йилларда Тошкент Тиббиёт Академияси Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси ассистенти, 2006-2007 йилларда катта ўқитувчи, 2007 йилдан эътиборан кафедра доценти лавозимида ишлаб келмоқда. Тиббиёт фанлари номзоди, доцент. Номзодлик диссертациясини 2006 йилда “Этапы развития охраны материнства и детства в Республике Узбекистан в послевоенные годы (1946-2002 г.г.)” мавзусида ҳимоя қилган. 7 та мақола, 12 та тезис, 1 та услубий тавсиянома, 2 та ўқув-услубий қўлланма, 1 та услубий қўлланма муаллифи. Кафедрада илмий ишлар бўйича масъул ҳисобланади.

E-mail: Muzaffar.Makhsumov@tma.uz


DSC_4090_optМуяссарова Мухаббат Мухаммадиевна.

1994 йили 2-Тошкент Давлат Тиббиёт Институтинининг Тиббий-профилактика факультетини тугатган. 2000-2003 йилларда 1-Тошкент Давлат Тиббиёт Институти Ижтимоий гигиена ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш кафедраси ассистенти, 2003-2005 йилларда шу кафедра катта ўқитувчиси, 2005 йилдан эътиборан эса Тошкент Тиббиёт Академияси Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси катта ўқитувчиси лавозимларида ишлаб келмоқда. 5 та илмий мақола, 4 та тезис ва бир неча ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи. ОМҲ факультети академик гурухи мураббийси.

E-mail: Mukhabbat.Muyassarova@tma.uz


DSC_4088_optАбдурашитова Шарофат Абдумажидовна.

1993 йили Самарқанд Тиббиёт Институтининг Даволаш факультетини тугатган. 2003 йилдан кафедрада ассистент лавозимида фаолият олиб бормоқда. 8 та тезис, 2 та ўқув–услубий қўлланма муаллифи. Булардан ташқари ОМҲ факультети академик гурухида мураббийлик ва тиббий-педагогика факультетида битирув имтиҳонлари давлат аттестация комиссияси аъзоси сифатида фаолият олиб бормоқда. ОМҲ факультети академик гуруҳи мураббийси.

E-mail: Sharafat.Abdurashitova@tma.uz


 

DSC_4110_opt

Юлдашева Фируза Умаровна.

1991 йили Тошкент Давлат Тиббиёт Институтининг тиббий-профилактика факультетини тугатган. 2009 йилдан кафедра ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда. 4 та тезис муаллифи. ОМҲ факультети хотин-қизлар қўмитаси раиси.

E-mail: Firuza.Yuldasheva@tma.uz


 

 

Фуқаро муҳофазаси курси

Туймачев_opt Туймачев Ўлмасжон Абдумавланович.

2012 йилда Тошкент тиббиёт академиясининг Тиббий-профилактика факультетини тугатган. 2012-2014 йилларда “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни саклашни бошқариш” мутахассислиги бўйича магистратурада таҳсил олган. 2014йилда “Особенности расспространенности наркомании и ВИЧ-инфекци в пограничных районах Республики Узбекистан и пути её снижения ” мавзусида магистрлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 2014 йил 2 сентябрдан эса кафедра ассистенти лавозимида фаолият олиб бормоқда. 2 та илмий мақола ва 5 та тезис муаллифи.

E-mail: Ulmasjon.Tuymachev@tma.uz

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.