Xodimlar

IMG_20150516_110747

Усманходжаева Адибахон Амирсаидовна 1971 йил Тошкентда туғилган. т.ф.н., доцент, 2012 йилнинг сентябридан бошлаб ТТА “Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия” кафердасининг мудири. 1996 йилда 1-ТошДавМИнинг даволаш факультетини имтиёзли диплом билан битирган, 2000 йилда “Физиотерапия ва ДЖТ” мутахассислиги бўйича клиник ординатурани тамомлаган. Иш фаолиятини 1-ТошДавМИ клиникасининг шифокор-физиотерапевти бўлиб бошлади. 2001 йилда Физиотерапия ва ДЖТ кафедраси ассистенти бўлди. Кафедрада ўқитиладиган фанлардан намунавий ва ишчи дастурлар, 50 тадан ортиқ илмий ишлар муаллифи.2010 йилда «Медико-биологические аспекты адаптации и реабилитации боксеров» мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлади.«Реабилитология» мутахассислигида очилган магистратуранинг асосчиси ва директори. Спорт тиббиёти халқаро ассециацияси аъзоси.

Адилов ШухратКаюмович 1958 йил Тошкент вилоятида туғилган.1981 йилда ТошДавМИнинг даволаш факультетини тамомлаган. Иш фаолиятини микробиология кафедрасининг ассистентилигидан бошлаган, микробиология соҳасида 3 та рационализаторлик таклиф ва патентлар муалифи.1993йилданомзодлик диссертациясини ёқлади, 1999 йилдан бошлаб “Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия” кафедрасининг доценти бўлиб ишлаб келмоқда.Спорт тиббиёти соҳасида иш олибгина қолмай, ревматологик касалларнинг раебилитацияси билан ҳам шуғулланади. Физиотерапия, ДЖТ, ШНва реабилитология фанларидан намунавий ва ишчи дастурларнинг хаммуаллифи, 25 та илмий ишлар муаллифи.

Высогорцева Ольга Николаевна1974йил Тошкент шахрида туғилган. 2000 йилда I-ТошДавМИнинг даволаш факультетини, 2003 йилда эса, физиотерапия ва ДЖТ мутахассислиги бўйича клиник ординатурани тамомлаган. 2003 йилнинг ноябр ойидаИнвалидларни реабилитация ва протезлаш Республика миллий маркази қошидаги аспирантурани тугатди.2009 йилда «Комплексная физическая реабилитация с применением магниторезонансной терапии больных ишемической болезнью сердца с постинфарктным кардиосклерозом» мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлади. ИТИ бўйича 4та журналда мақолалар,40 тезис ва мақолалар, «Разработка индивидуальной программы реабилитации инвалидов вследствие ишемической болезни сердца» номлиуслубий қўлланма муаллифи. 2006 йилдан бошлаб “Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия” кафедрасининг ассистенти, 2010 йилдан эса, катта ўқитувчиси бўлиб ишлаб келмоқда. Кафедрада ўқув ва илмий ишлар бўйича маъсул.

 

Бердиева Дилором Бобомуродовна 1978 йил 21 августда Қашқадарё вилояти Шахрисабз шахрида туғилди. Оилада бир фарзанд.
1995 йил Шахрисабз шахар 14-сонли ўрта мактабни имтиёзли тамомлаб ва ушбу йилда 1-Тошкент Давлат Тиббиёт Институтининг (ҳозирги Тошкент Тиббиёт академияси) даволаш факультетига ўқишга кирди.
2002 йил институтни 7-курсда ўқиб юрган пайтларида фан йўналиши буйича Зулфия номидаги Давлат мукофотига лойиқ деб топилди. 2003-2005 йиллар Республика Қизил Ярим Ой Жамияти Тошкент шаҳар кенгаши Тиббий Ижтимоий Маркази раҳбари бўлиб ишлади. Тошкент Давлат Иқтисодиёт университетининг “Халқаро иқтисодий муносабатлар” факультетига кириб, имтиёзли тамомлади.
Республика Терапия илмий-амалий марказида “Курортология ва Физиотерапия” йуналиши буйича клиник ординатурада ўқиб, муфаккиятли тугатди. 2006 йил барча , Давлат мукофоти совриндорлари ва Президент стипендиянтлари орасида ўтказилган танловда фан йуналиши буйича фахрли 1- ўринни эгаллади. 2011- х.в гача Тошкент Тиббиёт Академияси “Ҳалқ тиббиёти , Реабилитология ва Жисмоний тарбия ” кафедрасида ассистент бўлиб ишлаб келмоқда.

 

Муминова Н.Х. 1984 йил 3 октябрда Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. 2004 йил Тошкент шахар Турсунходжаева номидаги тиббиёт коледжини битирган. 2004 йил I-Тошкент тиббиёт институти “ Тиббий педагогика” факультетига ўқишга кирган. 2011 йил Тошкент тиббиёт академиясини битириб шу йили академияга ребилитология йўналиши бўйича ўқишга кирди. 2014 йил магистратурани битириб “Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия” кафедрасига ассистентлик лавозимига ишга қабул қилинади. Хозирда шу кафедрада ассистент лавозимида ишлаб келмоқда. Маълумоти олий, илмий даражаси магистр. Мехнат фаолияти давомида 5 та илмий мақола чоп эттирган.

Ерматов Шухрат Фархадович 1977 йил 7 июнь Тошкент шаҳрида  туғилган. 1994 йил 278- ўрта мактабни тамомлаб, шу йили Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтига ўқишга кирган. 1998 йили 278- ўрта мактабга жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишга киради. 2000 йил декабрь ойида Тошкент давлат аграр университетида ўқитувчи лавозимида иш фаолиятини давом эттирган. 2011 йил Тошкент давлат аграр университетида Жисмоний тарбия кафедраси мудири лавозимида ишлаган. 2014 йил сентябрь ойидан бошлаб Тошкент тиббиёт академияси “Реабилитология, халқ тиббиёти ва жисмоний тарбия ” кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда.Маълумотим олий. 2002, 2004, 2007, 2013 йиллари Тошкент вилояти баскетбол терма жамоасига мураббийлик қилиб, шахар, вилоят, Республика ва “Универсиада” спорт мусобақа қатнашчиси. Мехнат фаолияти давомида 11та мақола, 2та ўқув қўлланма чоп эттирган

 

Давлетмуратов Даврон Рузимович 1983 йил 13 октябр ишчилар оиласида таваллуд топган.  2000-2004 йил  «Тошкент Давлат Жисмоний Тарбия» институтида ўқиди. Иш фаолиятини 204-мактабнинг жисмоний тарбия ўкитувчиси бўлиб бошлади .  2008 йилда 204-мактабдан, 166-мактабга жисмоний тарбия ўқитувчиси лавозимига ўтиб, шу мактабда 4 йил ишлайди. 2011 йилдан 2013 йилга қадар «Тошкент Давлат Жисмоний Тарбия» институти магистратура босқичини битиради. 2013 йилдан хозирги кунга кадар Тошкент тиббиёт академиясида жисмоний тарбия  ўқитувчиси  лавозимида ишлаб келмоқда.

Цой Л.В.. 1986 йил 12 декабрда Тошкент вилоятида  туғилган. 2004 йил №34 мактабни битириб, I-Тошкент тиббиёт институти “ Даволаш иши” факультетига ўқишга кирган. 2011 йил Тошкент тиббиёт академиясини битириб шу йили академияга “Реабилитология” йўналиши бўйича магистратурага ўқишга кирди. 2014 йилдан хозирга қадар  “Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия” кафедрасига ассистентлик лавозимида ишлаб келмоқда.  Маълумоти олий, илмий даражаси магистр.  Мехнат фаолияти давомида 2 та илмий мақола ва 4 тезис чоп эттирган.

Oxunova-Marxabo-Turdaliyevna

Охунова Марҳабо Турдалиевна

Ўқитувчи-ассистент

5 Responses to Xodimlar

  1. 8-may kafedrada xotira kuniga bag’ishlangan ma’naviyat soati bo’lib o’tdi . Bunda urushda qaxramonlarcha xalok bo’lgan yurtdoshlarimizni xotirlab yod oldik. Ularni ko’rsatgan qaxramonliklari xaqida gaplashdik.

  2. Kafedra xodimlarini, barcha yurtdoshlarimizni bayram bilan tabriklayman.

  3. Xurmatli Toshkent Tibbiyot Akademiyasi jamoasini va Raebilitalogiya, xalq tibbiyoti va jismoniy tarbiya kafedra xodimlarini va barcha yurtdoshlarimizni bayram bilan Tibbiy Pedagogika fakulteti 406 a gurux talabalari nomidan tabriklaymiz.

  4. Tibbiy pedagogika fakulteti 4-kurs talabalari nomidan barcha yurtdoshlarimizni, Toshkent Tibbiyot Akademiyasi jamoasini va kafedra xodimlarini xotira va qadrlash bayrami bilan tabriklaymiz.

  5. Tibbiy pedagogika fakulteti 4-kurs talabalari nomidan barcha yurtdoshlarimizni, Toshkent Tibbiyot Akademiyasi jamoasini va kafedra xodimlarini xotira va qadrlash bayrami bilan tabriklaymiz.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.