Спортивный праздник

“Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”да белгиланган вазифалар, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва спортни профессор – ўқитувчилар ва талаба-ёшлар орасида кен тарғиб қилиш мақсадида жорий йилнинг 19 апрель соат 13:00 да Тошкент тиббиёт академияси “Шифокор” спорт мажмуасида “Биз соғлом юрт фарзандларимиз” номли Спорт байрами тадбири бўлиб ўтди. Спорт байрами жарчининг чақируви билан очиб берилди ва Тошкент тиббиёт академиясида тахсил олаётган иқтидорли талабалар ва маданият уйи хонандалари томонидан куй-қўшиқлар ва ёш акробатларнинг акробатик чиқишлари, Турон жанг санъатининг жажжи вакиллари ва баддий ҳавачкорлик тўгаракларининг баддий чиқишлари   йиғилганларга тақдим этилди. Йиғилганларни Спорт байрами билан табриклашга Академия ректори Ш.И.Каримов ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вазир ўрин босари Л.Туйчиевлар сўз нтқига чиқдилар ва ушбу спорт байрами мамлакатимизда ахоли саломатлиги ва соғлом турмуш тарзи тарғиботининг амалий намунаси сифатида билдириб ўтдилар. Спорт байрами парадига Академиянинг даволаш, тиббий педагогика, тиббий профилактика, олий маълумотли ҳамшира, малака ошириш,  Академия тасарруфидаги ҳарбий тиббий факультетлари , 1,2,3 сонли клиника, ТТА қошидаги академик лицей, Академияга бириктирилган Олмазор, Чилонзор, Тошкент, П.Ф.Баровский тиббиёт коллежларининг жамоалари ўтдилар.  Тадбир давомида профессор – ўқитувчилар, талаба-ёшлар, оилавий  эстафетали югуриш ва Шейпинг (ритмик рақс) мусобақалари бўлиб ўтди.

Талабалар эстафетали югуриш мусобақалари натижалари:

I – Тиббий профилактика факультети талабалари.

II – Даволаш факультети талабалари.

III – Академик лицей ўқувчилари.

Профессор – ўқитувчилар ва ходимлар эстафетали югуриш мусобақалари натижалари:

I – Тиббий педагогика  факультети профессор-ўқитувчилари жамоаси.

II –  II клиника ходимлари жамоаси .

III – III клиника ходимлари жамоаси.

Профессор – ўқитувчилар ва ходимлар оилавий эстафетали югуриш мусобақалари натижалари:

I – Тиббий педагогика  факультети Жўраевлар оиласи.

II –  II клиника Каримбердиевлар оиласи.

III – I клиника Нуровлар оиласи.

Шейпинг (ритмик рақс) мусобақалари натижалари:

“Асл шейпингчилар” номинациясига Тиббий профилактика факультети жамоаси.

“Шейпинг маликалари” номинациясига II клиника жамоаси.

“Сарвиқомат гўзаллар” номинациясига III клиника жамоаси.

“Ғолибликка лойиқ жамоа” номинациясига I клиника жамоаси.

“Фаол қатнашганлиги учун” номинациясига Тиббий педагогика факультети жамоаси.

“Фаол қатнашганлиги учун” номинациясига Олий маълумотли ҳамшира факультети жамоаси.

“Фаол қатнашганлиги учун” номинациясига Даволаш факультети жамоалари лойиқ топилди.

Спорт байрами доирасида бўлиб ўтган спорт мусобақаларида совринли ўринни эгаллаган жамоалар Тошкент тиббиёт академияси ректорининг фахрий ёрлиқлари ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Ушбу спорт байрами доирасида апрель ойи давомида спорт мусобақалари икки босқичда

  • Босқич – талабалар ўртасидаги спорт мусобақалари спортнинг волейбол, стол тенниси, шахмат, мини футбол, бадминтон, шейпинг(ритм рақс) бўйича беллашувлар олиб бордилар.
  • Босқич — профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва 1,2,3 клиника ходимлари ўртасидаги спорт мусобақалари, спортнинг волейбол, стол тенниси, шахмат, мини футбол, бадминтон, шейпинг(ритм рақс) бўйича беллашувлар олиб бордилар.

Бизнинг кафедрамиз ҳам Тошкент тиббиёт академиясининг Олий маълумотли ҳамшира факультети таркибида ушбу тадбирда қизғин иштирок этишди.

Фотлавҳалар: