Kafedra jamoasi

Бахриев-И-И

Бахриев Иброҳим Исомадинович (1965 й.т.) – тиббиёт фанлари номзоди, доцент. 2012 йилдан кафедра мудири.

1988 йилда Самарқанд Давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 1988-1991 йилларда – институтнинг клиник педиатрия кафедраси ассистенти. 1992-1995 йилларда – Иккинчи Тошкент Давлат тиббиёт институти суд тиббиёти кафедраси аспиранти. 1995-2012 йилларда ушбу кафедра ассистенти, доценти лавозимларида ишлаган.

1997 йилда “Айрим бўшлиқ суюқликларида гаптоглобинни суд- тиббий мақсадда текшириш”мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

И.И.Баҳриев 5 ўқув қўлланма ва услубий тавсиялар, 40 ортиқ илмий мақола ва тезислар муаллифидир.

ibroxim.baxriev@tma.uz


Гиёсов-З-А

Ғиёсов Зайниддин Асомиддинович (1950 й.т.) – тиббиёт фанлари доктори, профессор.  Кафедрага 2003-2012 йилларда раҳбарлик қилган.

1973 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтини тугаллаган. 1973-1979 йилларда институтнинг суд тиббиёти кафедрасида аспирант, ассистент бўлган. 1993-2003 йилларда ушбу кафедра доценти, профессори бўлиб ишлаган.

1977 йилда “ Ногаҳон юрак ўлимининг айрим турларида аутоиммун ўзгаришларнинг аҳамияти” мавзусида, 1995 йилда “Ўзбекистонда болалар ўлими сабабларининг суд-тиббий тавсифи” мавзусида докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган.

1984-2012 йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий экспертиза Бош бюроси бошлиғи, вазирликнинг бош суд-тиббий эксперти бўлиб ишлаган. 1993 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида суд тиббиёти курсини ташкил қилган ва айни пайтгача ушбу курснинг профессори.

З.А.Ғиёсов 3 дарслик, 3 монография, 8 амалий, ўқув қўлланмалар, кўплаб илмий ишлар муаллифи. Унинг раҳбарлигида 1 докторлик, 7 номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган.

zayniddin.giyosov@tma.uz


Бекназаров-Ш-Й

Бекназаров Шокир Йўлдошевич (1946 й.т.) – тиббиёт фанлари номзоди, доцент.

1971 йилда Самарқанд Давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 1971-1974 йилларда Сирдарё ва Самарқанд вилоятлари туман шифохоналарида врач-терапевт бўлиб ишлаган. 1974-1977 йилларда Тошкент Давлат тиббиёт институти суд тиббиёти кафедрасининг аспиранти бўлган. 1977-1986 йилларда эса ушбу кафедрада ассистент, 1986 йилдан эса доцент лавозимларида ишлаган. 1993-1994 йилларда Ўрта тиббий ва доришунос ходимлар малакасини ошириш билим юрти директори муовини, 1994-1997 йилларда Иккинчи Тошкент Давлат тиббиёт институти суд тиббиёти кафедраси доценти бўлган. 1997-1998 йилларда Тошкент вилояти суд- тиббий экспертиза бюроси бошлиғи лавозимида ишлаган. 1998 йилдан Иккинчи Тошкент Давлат тиббиёт институти суд тиббиёти кафедраси, 2005 йилдан Тошкент тиббиёт академияси суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуки кафедрасининг доценти.

Ш.Й.Бекназаров 1982 йилда “Сон суяги пастки эпифизлари суякланиш ўзакларида остеогенезга пестицид ва гиёҳванд моддаларнинг таъсири” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган. У 5 ўқув-услубий қўлланмалар, 60 илмий мақола ва тезислар муаллифи.

shokir.beknazarov@tma.uz


Жуманиёзов-Э-Х

Жуманиёзов Эркин Худайберганович (1962 й.т.) –тиббиёт фанлари номзоди, доцент.

1992 йилда Иккинчи Тошкент Давлат тиббиёт институтини тугатган. 1992-2000 йилларда ушбу институтнинг суд тиббиёти кафедраси аспиранти, ассистенти бўлган. 2000 – 2002 йилларда Тошкент шахар суд-тиббий экспертиза бюросида суд тиббий эксперт бўлиб ишлаган. 2005 йилдан Тошкент тиббиёт академияси суд тиббиёти ва тиббиёт хуқуқи кафедраси ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда.

2003 йилда “Одам сўлагидаги агглютининларни суд тиббиётига оид текширилишининг янги имкониятлари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Э.Х.Жуманиёзов 17 та илмий мақола, 3 та рационализаторлик таклифлари ва услубий тавсияномалар муаллифи.

erkin.jumaniyozov@tma.uz


Якубов-Б-Т

Ёқубов Бобиржон Турдиевич (1978 й.т.)кафедра ассистенти.

2002 йилда Биринчи Тошкент Давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 2002-2005 йилларда ушбу институтнинг суд-тиббиёти кафедрасининг клиник ординатори, ассистенти бўлган. 2005 йилдан Тошкент тиббиёт академияси суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедрасининг ассистенти. Б.Т.Ёқубов 10 илмий мақола ва тезислар муаллифи.

bobur.yaqubov@tma.uz


Ахмедов-Т-Ж

Аҳмедов Тўлқин Жўрақулович (1977 й.т.) – тиббиёт фанлари номзоди, кафедра ассистенти.

2001 йилда Иккинчи Тошкент Давлат тиббиёт институтини тугатган. 2001-2003 йилларда мазкур институтнинг суд тиббиёти кафедрасида клиник ординатура ўтган. 2004-2005 йилларда Тошкент шаҳар суд-тиббий экспертизаси суд-тиббий эксперти бўлиб ишлаган. 2005-2007 йилларда Тошкент тиббиёт академиясида суд тиббиёти мутахассислиги бўйича магистратурада ўқиган. 2007 йилдан академиянинг суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедраси ассистенти бўлиб ишламоқда.

Т.Ж.Аҳмедов 2009 йилда “Қонда А1 ва А2 антигенларни суд тиббиётига оид текширишнинг янги имкониятлари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 20 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар муаллифи.

tulqin.axmedov@tma.uz


Ганиева-Н-Х

Аҳмедова Нилуфар Ҳамроевна (1982 й.т.) – кафедра ассистенти.

2008 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тугаллаган. 2008-2011 йилларда Бухоро вилояти санитария-эпидемиология марказида бўлим мудири лавозимида ишлаган. 2011-2013 йилларда Тошкент тиббиёт академиясида суд тиббиёти мутахассислиги бўйича магистратурада ўқиган. 2013 йилдан академиянинг суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедраси ассистенти бўлиб ишламоқда. 5 илмий мақола ва тезислар муаллифи.

nilufar.axmedova@tma.uz

Leave a Reply

*