Докторлик диссертация ишини муҳокамаси ўтказилди

Aside

542353455

2016 йил 17-декабрь куни соат 10.00 да Тошкент Тиббиёт Акадеимияси тиббий-педагогика факультетининг Травматология –ортопедия, нейрохирургия ва ХДЖ кафедрасида 14.00.28 “Нейрохирургия” мутахассислиги бўйича ассистент Ж.Р. Ашраповнинг «Супратенториальные глиальные опухоли головного мозга у детей (клиника, диагностика, лечение и прогноз)» номли докторлик диссертация ишини муҳокамаси ўтказилди. Диссертация мавзуси кафедра ходимлари, магистр ва клиник ординаторларда чуқур қизиқиш уйғотди. Диссертант мавзу юзасидан 22 дақиқа маълумот берди, муҳокама кизгин илмий мухокама тарзда утди, мухокама давомида 30 дан ортиқ саволлар берилди ва муҳокама 1,5 соат давом этди. Белгиланган рецензентлар хулосасига кўра диссертация тадқиқот иши тугалланган деб ҳисобланди. Мавзу юзасидан бир нечта камчиликлар аниқланди, ушбу камчиликларни тўғрилаш тавсия берилди, ҳамда диссертация мавзусини кейинги апробация босқичларига муҳокамаси учун рухсат этилди.

ОЧИҚ АМАЛИЙ ДАРС ЎТКАЗИЛДИ

Aside

2

2016 йил 29-ноябрь куни соат 09.30 да 1-сонли Республика Клиник Шифохонасини травматология бўлимида тиббий-педагогика факультети Травматология –ортопедия, нейрохирургия ва ХДЖ №2 кафедрасида Харбий Дала Жаррохлиги фанидан тиббий-педагогика факультети 4 курс 402Б гурух талабаларига “Термик жарохатлар. Эвакуация босқичларида саралаш ва тиббий ёрдам принциплари” мавзусига бағишланган очиқ амалий дарс ўтказилди.

Амалий дарсни кафедрани катта ўқитувчиси У.Х.Сувонов ўтказди.

Қатнашдилар: кафедра мудири И.Э.Хужаназаров, проф.С.У.Асилова, доц.Ж.А.Норчаев, Факультет ва госпитал терапия кафедраси мудири А.А.Жаббаров, тиббий педагогика факультети декан муовини М.И.Жураев, ассистентлар: А.В.Югай, Б.С.Турдибеков, Б.Ш.Убайдуллаев, хона мудири А.А.Косимов, талабалар ва магистрлар.

  Очиқ дарс ўзбек ва инлиз тилларида замонавий педогогик технологиялардан фойдаланган холда ролли ўйинлар билан олиб борилди. Талабалар билими кичик гурухларга бўлинган холда 4 босқичли шартлар асосида бахоланди

 Очиқ дарс талабалар хамда қатнашчиларда улкан таассуротлар қолдирди.

ТРАВМАТАЛОГИЯ – ОРТОПЕДИЯ, НЕЙРОХИРУРГИЯ ВА ХДЖ КАФЕДРАСИ, ФАКУЛЬТЕТ ВА ГИСПИТАЛ ТЕРАПИЯ КАФЕДРАЛАРИДА 04.092016 ЙИЛДА ХОТИРА ДАРСИ ЎТКАЗИЛГАН

КАТНАШДИЛАР:

Травматология, ортопедия, нейрохирургия ва ХДЖ кафедраси мудири  Хужаназаров И.Э., Факультет ва госпитал терапия кафедраси мудири Жаббаров А.А., тиббий педагогика факультети декан муовини Жураев М.И., профессор С.У.Асилова, профессор Насриддинова Н.Н., доцент: Ж.А.Норчаев, Умарова З.Ф.,  катта ўқитувчи: У.Х.Сувонов, катта ўқит. Каримова М.У., катта ўқит. Кодирова Ш.А., катта ўқит. Сайдалиев Р.С., ассистентлар: Б.С.Турдибеков, Ш.Н.Ташматов, Ж.Р.Ашрапов, А.В.Югай, Б.Ш.Убайдуллаев, А.А.Қосимов, Султонов Н.Н., Турсунова Л.Д., Ниязова М.Б., магистратура талабалари, клиник ординаторлар  ва тиббий педагогика факультети р01-10, р01-13 гурух талабалари

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарси”

1- Республика клиник шифохонаси мажлислар залида 9-00 да бошланди

hd (1)hd (2)

Дарсни Факультет ва госпитал терапия кафедраси мудири Жаббаров А.А. очиб берди. Бугун сизлар билан ―Мустақиллик дарсини ўтишимиз керак эди. Лекин ҳаммангизнинг хабарингиз бор, халқимиз, Ватанимиз бошига оғир мусибат тушди. Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрь куни вафот этдилар. Шу сабабли машғулотимизнинг номини улуғ раҳбаримизнинг Ватанимиз равнақи, халқимиз олдидаги буюк хизматларини ѐдга олиш мақсадида “Хотира дарси”, деб атадик.

Сўзни Травматология ортопедия, нейрохирургия ва ХДЖ кафедраси мудири Хужаназаров И.Э. Ўзбекистон Республикасининг 1-чи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таржимаи ҳоли, ҳаёти, Ўзбекистон Республикасининг 25 йилигигача бўлган ҳизматлари тўғрисида ва Халқимиз ўзининг қисқа муддат – 25 йилда эришган барча ютуқ ва марраларини ҳақли равишда айнан Президент Ислом Каримов номи билан боғлайди ва шу улуғ инсоннинг беқиѐс хизматлари хақида гапирдилар.

Ислом Абдуғаниевич Каримов 1938 йил 30 январда Самарқанд шаҳрида хизматчи оиласида туғилган. Миллати – ўзбек. Олий маълумотли, Ўрта Осиѐ политехника ва Тошкент халқ хўжалиги институтларини тугатган. Муҳандис-механик ва иқтисодчи мутахассисликларига эга. Иқтисод фанлари номзоди. Меҳнат фаолиятини 1960 йилда Тошкент қишлоқ хўжалик машинасозлиги заводида бошлаган. 1961 йилдан 1966 йилгача В. П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида муҳандис, етакчи муҳандис-конструктор бўлиб ишлади.

1966 йилда Ўзбекистон ССР Давлат план комитетига ишга ўтиб, бош мутахассисликдан Республика Давлат план комитети раисининг биринчи ўринбосаригача бўлган йўлни босиб ўтди.

1983 йилда Ислом Каримов Ўзбекистон ССР Молия министри, 1986 йилда Ўзбекистон ССР Министрлар Совети Раисининг ўринбосари, Республика Давлат план комитетининг раиси этиб тайинланди.

1986-1989 йиллар мобайнида Қашқадарѐ вилояти партия комитетининг биринчи котиби, 1989 йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби лавозимларида ишлади.

1990 йил 24 март куни Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг сессиясида Ислом Каримов Ўзбекистон ССР Президенти этиб сайланди.

1991 йил 31 август куни Ислом Каримов тарихий воқеа — Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилди.

1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.

1995 йил 26 мартда бўлиб ўтган умумхалқ референдуми якунларига кўра Ислом Каримовнинг Президентлик ваколати 2000 йилга қадар узайтирилди.

2000 йили муқобиллик асосида ўтган сайлов натижаларига кўра, Конституцияга киритилган ўзгартишларга мувофиқ, Ислом Каримов 7 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.

2007 йили муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.

2015 йили муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.

Оилали, икки фарзанди, беш нафар набираси бор. Рафиқаси Т.А. Каримова – мутахассислиги бўйича иқтисодчи, иқтисод фанлари номзоди, Ўзбекистон

Фанлар академияси Иқтисодиѐт институтида катта илмий ходим бўлиб ишлаган, айни пайтда – пенсияда.

Ислом Каримов суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш ишига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда бу борада матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони, «Мустақиллик» ва Амир Темур орденлари билан тақдирланган. Шунингдек, у бир қанча хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотларнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан ҳам мукофотланган.

Ислом Каримов Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси. Айни вақтда у иқтисодиѐт, илм-фан, таълим-тарбия соҳаларини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун кўплаб хорижий мамлакатлар университет ва академияларининг фахрий фан доктори ҳамда академиги этиб сайланган.

hd (3)

Сўзни кафедра профессори Асилова С.У. ва Насриддинова Н.Н. давом эттирди. Ислом Каримов мамлакатимизда амалга оширилган улкан ишлар, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамосидир: Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси, мамлакат мустақил тараққиѐт дастурини ишлаб чиққан ва миллий тараққиѐт йўлини белгилаб берган атоқли давлат арбобидир;  демократик талаблар ва халқаро мезонларга тўла жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси  Конституциясининг асосий муаллифи ва уни ҳаѐтга татбиқ этишнинг ташкилотчисидир; у марказий ҳокимият ва унинг жойлардаги бўғинларини ислоҳ қилиш, давлат, жамият ва инсон муносабатларини уйғунлаштиришга қаратилган янги сиѐсий-ижтимоий тизим тамойилларини ишлаб чиқди ва амалга оширди;  халқимизнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда илғор жаҳон тажрибаларини мужассамлаштирган иқтисодий ислоҳотларнинг янги моделини ишлаб чиқди.

hd (5)

Бу ривожланиш йўли иқтисодиѐтнинг сиѐсатдан устунлиги, қонун устуворлиги, ўтиш даврида давлатнинг бош ислоҳотчи эканлиги, ислоҳотларни босқичма- босқич амалга ошириш, кучли ижтимоий ҳимоя каби машҳур беш тамойилни ўз ичига олади ва у дунѐда “Ўзбек модели” деб эътироф этилган; Ўзбекистон давлатининг ҳудудий яхлитлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини ҳимоя қилишга қодир Қуролли Кучлар, Чегара ва Ички қўшинларни замонавий ислоҳотлар асосида ташкил этиш ишига бошчилик қилди;

  • КПСС Марказий Комитети бошчилигидаги кучлар Ўзбекистонда адолатсизлик ва тазйиқларни авж олдирган йилларда ўзбек халқининг номини ноҳақ таҳқир ва ҳақоратлардан ҳимоя қилиш, халқимизнинг ор-номусини, миллий ғурурини тиклашда фидойилик намунасини кўрсатди;
  • халқимиз маънавий қадриятларига ҳурмат-эҳтиром билан муносабатда бўлиш, асраб-авайлаш ва ривожлантириш, муқаддас динимизни, урф- одатларимизни, бебаҳо тарихий меросимизни ҳаѐтга қайтаришни давлат сиѐсати даражасига кўтарди;
  • халқаро майдонда Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини юксалтириш, ўзбек номини бутун дунѐга тараннум этишга улкан ҳисса қўшди;
  • одамларнинг тафаккурини ўзгартириш, уларнинг онгида янги миллий ғоя, миллий мафкура асосларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш ишига раҳнамолик қилди;
  • юртимизда тинчлик-осойишталикни, миллатлар ва фуқаролар ўртасида тотувлик ва ҳамжиҳатликни қарор топтириш, уни сақлаш ҳамда мустаҳкамлашга беқиѐс ҳисса қўшди;
  • моҳият-эътиборига кўра, мутлақо янги таълим-тарбия тизими – Кадрлар тайѐрлашнинг миллий дастурини яратиш ва уни амалга оширишда бевосита

етакчилик қилди;

  • маҳалланинг давлат ва жамият бошқарувидаги нуфузини ошириш,

ваколат ва ҳуқуқларини кенгайтириш, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш

тизими сифатида уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ташаббускори бўлди;

  • юртимизнинг турар жойларида янги қурилишлар, шу жумладан, улуғ

аждодларимизнинг қадамжоларини обод қилиш, иқтисодимизнинг салоҳиятини

оширишда катта ўрин тутган йирик-йирик корхоналарни бунѐд этишда,

кўпгина шаҳар ва қишлоқларимиз, авваламбор, пойтахтимиз Тошкентнинг шакл-қиѐфасининг тубдан ўзгаришига бевосита раҳбарлик қилди.

  • Мухтасар қилиб айтганда, Ислом Каримов Ўзбекистон давлати ва давлатчилигини барпо қилиш, демократик фуқаролик жамияти қуриш асосларини яратди, мамлакатимиз тараққиѐтининг асосий йўналишларини ишлаб чиқди, юртимизнинг ѐруғ истиқболи йўлида кўпмиллатли халқимизни бирлаштириб, уни улуғ мақсадлар сари бошлаб борди.

Сўзни Сайдалиев Р.С. давом эттирди. Собиқ Марказ халқимизнинг ижтимоий-иқтисодий ночорликдан норозилигини бостириш, чалғитиш учун янгидан янги найранглар ўйлаб топа бошлади. Шулардан бири – миллатлараро можаро бўлди. Президент Ислом Каримов Бўкага бориб, якка ўзи, от миниб, ғазабга тўлган оломон ичига жасорат билан кириб борди. Одамларга бу қилмишларни ким, нима мақсадда ташкил қилаѐтганини тушунтириб, оломонни тинчлантиради. Бутун Марказий Осиёни қамраб олиши режалаштирилган биродаркушлик оловини ўчиради. Бунинг учун шу урушни тўхтатиш қудратига тенг ирода, матонат керак эди. Ва бу ирода Ўзбекистон Президентида намоѐн бўлди. Марказ халқимизни ѐмон отлиқ қилиш мақсадида Гдлян ва Ивановлар бошлиқ махсус терговчилар гуруҳларини юборди. Юртимизда ―Пахта иши,деган ёвуз ишлар бошланди. Унинг асосий жабрдийдалари – механизатор, бригадирлар бўлишди. Ўша пайтларда Қашқадарѐ вилоятининг раҳбари бўлиб ишлаѐтган Ислом Каримов ноҳақ қамалган юртдошларимизни озод қилишга киришди. Дастлаб вилоятда, 1989 йилдан бошлаб бутун республикамизда ―Пахта иши‖ туфайли ноҳақ қамалга минглаб юртдошларимиз озод қилинди.

 

 

Катта ўқитувчи Сувонов У.Х. сўзни давом эттирди. Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзидан бебаҳо илмий, ижтимоий- сиѐсий мерос қолдирди. Ватанимиз Ислом Каримовнинг ―Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиѐсат, мафкура‖(1996), ―Биздан озод ва обод Ватан қолсин‖(1996), ―Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир‖(1996), ―Янгича фикрлаш ва ишлаш давр талаби‖(1997), ―Хавфсизлик ва барқарор тараққиѐт йўлида‖(1998), ―Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз‖(1999), ―Озод ваобод Ватан, эркин ва фаровон ҳаѐт – пировард мақсадимиз‖(2000), ―Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак‖(2002), ―Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди‖(2006), ―Юксак маънавият – енгилмас куч‖(2008), ―Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари (2009), ―Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида‖(2011), ―Она Ватанимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида

хизмат қилиш – энг олий саодатдир‖(2015) ва бошқа асарлари ҳамда маърузаларида баѐн қилинган ғоялари асосида ривожланишнинг равон йўлига чиқиб олди.Бунинг амалий исботини мамлакатимизнинг қудрати ва иқтисодий салоҳияти тобора ортиб, халқимизнинг ҳаѐт даражаси ва сифати юксалиб бораѐтганида яққол кўриш мумкин.  Сўзга магистратура талабалари, талабалар сўзга чиқишди.

 

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотираси қалбларимизда абадий сақланиб қолади.

Minimally Invasive Versus Open Distal Fibular Plating for AO/OTA 44-B Ankle Fractures.

Background

Open reduction and internal fixation (ORIF), the standard treatment for unstable ankle fractures, has well-known wound complications. Minimally invasive surgery (MIS) has been proposed to decrease these complications. The objectives of this study were to describe an algorithm of MIS for fibular plating and compare the radiographic restoration of fibular anatomy, functional outcomes, and complications between ORIF and MIS for ankle fractures.

Methods

This retrospective study included 71 patients with AO/OTA 44-B ankle fractures treated by a single surgeon. ORIF group consisted of 34 patients (54.5-month follow-up) and MIS group was composed of 37 patients (55.9-month follow-up). Among 37 MIS patients, 13 patients were treated with minimally invasive percutaneous plate osteosynthesis and 24 patients with minimally invasive trans-fracture approach according to our MIS algorithm. Operative outcomes were evaluated and compared between the 2 groups by radiographic measurements, functional assessment, and complications.

Results

The MIS group had less blood loss but longer operative time and greater exposure to fluoroscopy. Radiographic measurements revealed similar union time, fibular length, talocrural angle, medial clear space, and tibiofibular clear space in both groups. Lower visual analogue pain score was observed in the MIS group in the early postoperative period. At last follow-up, there were no significant differences regarding pain score, American Orthopaedic Foot & Ankle Society ankle-hindfoot score, and range of motion between the 2 groups. Total complication rate was significantly higher in the ORIF group.

Conclusion

Patients with AO/OTA 44-B fractures treated with MIS fibular plating achieved similar radiographic and functional outcomes but had less pain in the early postoperative period and fewer wound complications compared with those treated with ORIF.

Level Of Evidence

Level III, retrospective comparative study.

Even Low-Levels of Common Metal Linked to Weaker Bones

Reuters Health Information

By Lisa Rapaport

(Reuters Health) – Low levels of exposure to the metal cadmium may increase the risk of weaker bones and fractures in elderly men, a Swedish study suggests.

Cadmium is a naturally occurring metal used in batteries and found in cigarette smoke and exhaust from fossil fuels or waste incineration. As a result of crops grown in contaminated soil, many foods also contain cadmium.

Long-term exposure to high levels of the metal, typically through smoking or contaminated food, has been linked to certain cancers as well as osteoporosis, which disproportionately affects women. But little was known about the risks of low-level exposure or the effects on men, the researchers note.

“Previous studies have been conducted mainly in women or in populations with higher exposure to cadmium, but now we find that also low-level exposure in men has negative effects on the skeleton,” lead study author Dr. Maria Wallin, an environmental health researcher at Sahlgrenska University Hospital and the University of Gothenburg in Sweden, said by email.

For the current study, Wallin and colleagues followed more than 900 elderly men for an average of nine years.

At the start of the study, the men were 75 years old, on average, and they were typically a little bit overweight. More than half were former smokers and 8% currently smoked.

When men joined the study, between 2002 and 2004, researchers tested urine for cadmium exposure, reviewed X-rays and health registry data for bone health and fracture information, and also examined results from questionnaires on diet, smoking and exercise habits.

They sorted the men into four quartiles based on their level of cadmium exposure.

By the end of the study period in 2013, the men with the highest cadmium exposure were 30% more likely to have had fractures than those with the lowest exposure, and they were 40% more likely to have had fractures linked to osteoporosis.

For the subset of men who never smoked, the group with the highest cadmium exposure was 50% more likely to have had fractures than those in the lowest exposure group, and they were 90% more likely to have fractures linked to osteoporosis.

The results in nonsmokers are particularly striking because these men tend to have much lower overall cadmium exposure than their peers who are current or former smokers, the researchers note in their report in the Journal of Bone and Mineral Research, online November 17.

“The best way to reduce your exposure to cadmium is to stop smoking,” Wallin noted.

One limitation of the study is that fractures tied to osteoporosis are unusually high in Sweden, which may mean the findings aren’t as meaningful for people in other countries, the authors concede. It’s also possible that because the men in the study were quite old, the effect of cadmium might be different for younger men.

Cadmium is found naturally in the soil at very low concentrations, and certain agricultural practices can release more of the metal into the environment and lead to presence of the metal in the food supply, noted Dr. Anna Callan, a researcher at Edith Cowan University in Joondalup, Australia, who wasn’t involved in the study.

“Because cadmium is present in so many food types, there is no simple way to reduce dietary exposure,” Callan said by email. “The best advice is to follow a balanced and varied diet and to eat low-fat dairy foods as a source of calcium to help build strong bones.”

SOURCE: http://bit.ly/1N3K3Pl

J Bone Miner Res 2015.

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ТИББИЙ – ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИ ТРАВМАТОЛОГИЯ – ОРТОПЕДИЯ, НЕЙРОХИРУРГИЯ ВА ХДЖ КАФЕДРАСИГА ХИНДИСТОНЛИК ПРОФЕССОР DR. NITIRAJ OBEROI ТАШРИФИ

2015 йил 14 декабрь куни Хиндистон мамлакати New Delhi шахри FORTIS ESCORTS BONE & SPINE INSTITUTE, THE BONE CLINIC профессори DR. NITIRAJ OBEROI ташриф буюрди. Профессор OBEROIнинг ташрифи тиббий-педагогика факультети травматология-ортопедия, нейрохирургия ва ХДЖ кафедраси ходимлари ва 1-сонли РКШ нинг бош шифокори А.Ю.Ибрагимов томонидан илиқ қабул қилинди.

0102

Сўзни 1-сонли РКШ бош шифокори А.Ю.Ибрагимов ўзининг кириш сўзлари билан маърузани бошлаб берди ва шифохонани тарихи, ривожланиши ҳақида тўхталиб ўтди. Профессор С.У.Асилова сўзни профессор OBEROIга берди ва у ўзининг кириш нутқи давомида кафедра ва шифохонанинг ходимларига умуртқа поғонаси касалликлари, унинг асоратлари, остеопороз, йирик бўғимлар эндопротези ва тизза бўғимини кам инвазивли артроскопик усуллар билан даволаш бўйича ўзининг шахсий амалиётидан чиққан ҳолда маърузалар ўқиди.

0304

0506

Соат 14.00да профессор DR. NITIRAJ OBEROI Тошкент Тиббиёт Академиясига ташриф буюрди. Мехмонни ТТА илмий ишлар бўйича проректори профессор Ш.А.Боймуродов кутиб олиб, ташрифи учун миннатдорчилик билдирди. Учрашувда иккала университетлар ўртасида таълим ва илмий ишлар бўйича хамкорликка умид билдирилди.

07

Профессор DR. NITIRAJ OBEROI магистр ва клиник ординаторларга “Чаноқ – сон ва тизза бўғимларини эндопротезлаш” ва “Тизза бўғими жароҳатларини артроскопик кам инвазивли усулда даволаш” мавзусида очиқ маъруза ўқиди. Талабалар зўр қизиқиш билан маърузани тинглашди. Маъруза қизғин мунозара ва бахслар билан ўтди.

08

Профессор С.У.Асилова ўзининг якуний нутқида иштирокчиларга чуқур миннатдорчилик билдириб, келажакда илмий ва амалий фаолиятда яқин хамкорлик ўрнатишга умид билдирди.

Маъруза қатнашчилари ва ТТА ходимлари ижобий таассуротлар билан қайтишди.

Италия Модена Университети профессори Pier Georgio Vassina ва уни коллективи ташрифи.

2015 йил 17 ноябрь куни Италия Модена шахри Тиббиёт Университети профессори Pier Georgio Vassina ташриф буюрди. Профессор Vassinaнинг ташрифи тиббий-педагогика факультети травматология-ортопедия, нейрохирургия ва ХДЖ кафедраси ходимлари томонидан илиқ қабул қилинди.

DSCN0531DSCN0602

Профессор Pier Georgio Vassina ўзининг кириш нутқи давомида кафедра ва 1-сонли РКШ нинг ходимларига чаноқ-сон бўғимини эндопротезлаш бўйича ўзининг шахсий амалиётидан чиққан холда, ўзида ишлаб чиқилган кам инвазив оператив кесимини афзаллигига урғу берди.

DSCN0565DSCN0583

Соат 14.00да профессор Pier Georgio Vassina Ташкент Тиббиёт Академиясига ташриф буюрди. Мехмонни ўқув ишлар бўйича проректор Ш.А.Боймуродов кутиб олиб, ташрифи учун миннатдорчилик билдирди. Учрашувда иккала университетлар ўртасида таълим ва илмий ишлар бўйича хамкорликка билдирилди.

DSCN0644DSCN0622

Профессор Pier Georgio Vassina магистр ва клиник ординаторларга “Чаноқ – сон бўғими жаррохлигида олд кесимнинг ахамияти” мавзусида очиқ маъруза ўқиди. Талабалар зўр қизиқиш билан маърузани тинглашди. Маъруза қизғин мунозара ва бахслар билан ўтди.

DSCN0625DSCN0632DSCN0628

Профессор Боймурадов Ш.А. ўзининг якуний нутқида иштирокчиларга чуқур миннатдорчилик билдириб, келажакда илмий ва амалий фаолиятда яқин хамкорлик ўрнатишга умид билдирди.

DSCN0649DSCN0645

Маъруза қатнашчилари ва ТТА ходимлари ижобий таассуротлар билан қайтишди.