3-6 декабрь кунлари Ўзбекистонга профессор Antonio Alcaraz (Барселона, Испания) ташриф буюради.

3-6 декабрь кунлари Ўзбекистонга таниқли уролог  профессор Antonio Alcaraz (Барселона, Испания) ташриф буюриши кутилмоқда. Ўзбекистон урологлари илмий жамияти ва Европа урологлари ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган ташриф доирасида  профессор мастер класс ва маърузалари билан қатнашади. 3 декабр куни Республика ихтисослаштирилган урология марказида Лапароскопик парциал нефрэктомия (ташхис: буйрак ўсмаси cT1bN0M0 ) амалиётини амалга ошириб,5 декабрда Тошкент Тиббиёт Академияси лицей залида соат 14:00да   “Буйрак ўсмаси диагностикаси ва давосига замонавий  ёндошув”   мавзусида  маъруза қилади. Барча профессор, ўқитувчилар,талабалар ва шифокорларни таклиф этамиз.

alcaraz

Posted in Yangiliklar | Leave a comment

Кафедрамизнинг бир қатор ходимлари Мюнхенда бўлиб ўтган Европа урологлари ассоциацияси конгрессида иштирок этиб қайтишди.

713205106_46438

713217316_57876Кафедрамиз профессори ва Ўзбекистон урологлари илмий жамияти раиси проф Акилов Ф.А.713212774_79045Кафедрамиз  катта  илмий  ходими  Худайбергенов У.А  Эрон  урологлар жамияти раиси проф Жалол Хуссейни билан.

Posted in Yangiliklar | Leave a comment

Мукаммал операцияларни онлайн трансляциясига таклиф этамиз.

19 март Республика ихтисослаштирилган урология марказида Ўзбекистонда биринчи марта амалга оширилаётган мукаммал операцияларни онлайн кузатишингиз мумкин.Нафақат урологлар балки барча тиббиёт ходимларини шу жумладан талабаларни хам марказга таклиф қилиб қоламиз. Трансляция бошланиши соат 9:30 да.

урологические-операции-в-спб

1 Comment

ТТА илмий котиби Махмудов А.Тнинг эркаклардаги жинсий муаммоларга таалуқли докторлик диссертацияси ҳимояси 17 март куни бўлиб ўтади

Кафедрамиз ходими А.Т. Махмудовнинг  эркаклардаги жинсий муаммоларга таалуқли илмий иш якуни тўғрисида маълумот.
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН ДОКТОРИ
ИЛМИЙ ДАРАЖАСИНИ БЕРУВЧИ 16.07.2013.Tib.17.01 РАҚАМЛИ
ИЛМИЙ КЕНГАШ.
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ
МАХМУДОВ АЪЗАМЖОН ТАЛАТОВИЧ
ЭРКАКЛАРДА СЕКСУАЛ БУЗИЛИШЛАРНИ КОМПЛЕКС
ТАШҲИСЛАШ ВА ДАВОЛАШ
14.00.31 – Урология
(тиббиёт фанлари)
ДОКТОРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент – 2016 йил
Докторлик диссертацияси мавзуси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида 30.09.2014/Б2014.3-4.Tib87
рақам билан рўйхатга олинган.
Докторлик диссертацияси Тошкент тиббиёт академиясида бажарилган.
Докторлик диссертациясининг тўлиқ матни Тошкент тиббиёт академияси
ҳузуридаги Фан доктори илмий даражасини берувчи 16.07.2013.Tib.17.01 рақамли илмий кенгаш веб саҳифасида www.tma.uz манзилига жойлаштирилган.
Диссертация автореферати уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) веб-сахифанинг www.tma.uz
ҳамда «ZiyoNet» ахборот-таълим портали www.ziyonet.uz манзилига жойлаштирилган.
Илмий маслахатчи: Акилов Фарход Атауллаевич
тиббиёт фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Сэ Вунг Ким
тиббиёт фанлари доктори, профессор
Камалов Армаис Альбертович
РФ хизмат кўрсатган фан арбоби,
РФ ФА корреспонденти, тиббиёт фанлари
доктори, профессор
Гайбуллаев Асилбек Асадович
тиббиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Гессен ва Марбург Университети
клиникасининг, урология, болалар урологияси ва
андрология департаменти (Германия).
Диссертация химояси Тошкент тиббиёт академияси хузуридаги 16.07.2013.Tib.17.01
рақамли илмий кенгашнинг « 17 » март 2016 й. соат 1300 даги мажлисида бўлиб ўтади
(Манзил: 100109, Тошкент ш., Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, 2уй. Тел./факс: (+99871)
150-78-25, e-mail: tta2005@mail.ru

Махмудов А.Т.

Махмудов А.Т.

Posted in Yangiliklar | Leave a comment

Урология кафедрасида “Пастки пешоб йўллари симптомлари” мавзусида жуда қизиқарли очиқ дарс бўлиб ўтди.

Очик дарс_3март

Қатнашдилар:

Раис – кафедра мудири т.ф.д. Мухтаров Ш.Т.,

Котиб – асс. Касимов С.С.,

ТТА ЛОР кафедраси профессори Шайхова Х.Э., ТТА травматология кафедраси ассистенти Югай А.В., урология кафедраси доцентлари Мирхамидов Д.Х. ва Наджимитдинов Я.С., ассистентлар т.ф.д. Гиясов Ш.Т., т.ф.н. Худойберганов У.А.,  Нуралиев Т.Ю., Махмудов А.Т., Тўхтамишев М.Х., магистратура талабалари,   даволаш факультети 407 гурух талабалари.

Очиқ дарсни кафедра мудири т.ф.д. Ш.Т. Мухтаров кириш сўзи билан очиб, барчани Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонунларни, Ўзбекистон Респуликаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4732 – сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 20 августдаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғриси”даги 242-сонли Қарорига мувофиқ Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида педагогик амалиётни ташкил этиш ҳамда ўтказишнинг мақсади, вазифалари ҳақида батафсил маълумотлар келтириб ўтди.

Шундан кейин ҳозирда малака оширишда бўлган Х.Б.Худайбердиевнинг очиқ дарси тингланди. Очиқ дарс мавзуси: “Пастки пешоб йўллари симптомлари”. Дарс замонавий инновацион технологиялар асосида, компьютер ва мультимедиа технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказилди. Очиқ дарс ниҳоясида дарснинг мухокамаси бўлиб ўтди, тегишли тавсиялар берилди.

Leave a comment

ТТА талабалари РИУМда ўтказилган мукаммал операцияларни онлайн кузатиб бориш имконига эга бўлишди.

Республика ихтисослашитирилган урология марказида бир нечта мукаммал операциялар амалга оширилди.Хабарингиз бор яқиндагина марказда республикада  биринчи марта лапароскопик радикал простатэктомия амалиёти бажарилган эди,шу йўналишдаги ишлар давоми сифатида 13.02.16куни лапароскопик радикал простатэктомия (кенгайтирилган регионал лимфодиссекцияси билан) ва лапароскопик экстраперитонеал нервни сақлаб қолувчи радикал простатэктомия амалиётлари муваффақиятли тарзда амалга оширилди.

12733561_1224168354279125_8357833626266522895_nҚувонарлиси бу амалиётларни онлайн тарзда академия ўқитувчилари, бакалавриатура (даволаш факультети 408 гурух)ва магистратура талабалари,узоқ вилоятлардан келган урологлар кузатиб бориш имконига эга булишди.

DSC_0625

Бундай мукамммал замонавий операцияларни республикамизда амалга оширилиши жуда қувонарли холат албатта ,шу жумладан марказ лапароскопик жамоасининг хам қилаётган ишлари тахсинга лойиқ. Тиббиёт фанлари номзоди Аюбов Бехзод Алишерович бошчилигидаги  жамоа( Баходирханов М.М,Назаров Дж.А) 2010 йилдан бери турли лапароскопик операцияларни амалга ошириб келишмоқда,шу кунгача 750дан ортиқ лапароскопик операциялар муваффақиятли амалга оширилди.Каминвазив хирургик операцияларнинг амалиётга кенг тадбиқ этилиши операциядан кейинги асоратларни олди олинишига ва албатта  бемор хаёт сифатини яхшиланишига олиб келади.Биз уларнинг келгуси ишларида фақат зафарлар тилаб қоламиз.

Солиштириш учун жом сийдик найи стриктураси(Стриктура ЛМС) туфайли ўтказилган очиқ операциядан ва лапароскопик операциядан кейинги тери холатини келтириб ўтамиз.

1795674_784615541549519_539000863_n164624_784615124882894_163445253_n

Posted in Yangiliklar | Leave a comment

Урология кафедраси 2 курс магистратура талабаси “Энг яхши магистрлик илмий иши” конференциясида фахрли 3 уринни кулга киритди.

29 январ куни ТТА тиллар кафедраси 2 курс магистратура талабалари иштирокида “Энг яхши илмий иш” конференциясини утказди.ТТА лицей залида ташкиллаштирилган конференцияда академия проректори,магистратура декани,профессор укитувчилари ва талабалар иштирок этишди.Конференцияда тиббиётнинг турли йуналишларидан булган 10та иштирокчи иштирок этиб,3 уринга кафедрамиз магистранти Зияев Исмоил лойик топилди.Биз Исмоилни ушбу ютук билан кутлаб,келгуси ишларида омад ёр булишини тилаб коламиз.

261

Posted in Yangiliklar | 1 Comment

Узбекистонда биринчи марта лапароскопик радикал простатэктомия амалиёти утказилди.

19.12.1й Республика ихтисослаштирилган урология марказида лапароскопик радикал простатэктомия амалиёти буйича  “мастер-класс” утказилди.
Хирург: Абдуллин И.И. (Москва, Россия)
Т.ф.н, РУДН эндоскопик хирургия кафедраси доценти, президент АМУР.

“Мастер-класс” доирасида РИУМ конференц залида “Замонавий урология хирургик давосида лапароскопик методларининг урни”мавзусида презентация ва дискуссиялар булиб утди.

lap

Posted in Yangiliklar | Leave a comment

Уролитиаз (тарихи, анатомияси, биохимия ва клиник кечиши) ва уни замонавий даволаш усуллари мавзусида интеграл маъруза утказилди.

29 октябрь куни ТТА лицей залида “Уролитиаз (тарихи, анатомияси, биохимия ва клиник кечиши) ва уни замонавий даволаш усуллари” мавзусида интеграл маъруза булиб утди.

Интеграл маъруза координатори: Гиясов Ш.И,т.ф.д(Урология кафедраси)

IMG_20151029_143015 IMG_20151029_144645

Маърузачилар:

  1. Ахмедов Ж.М.ассистент(Анатомия ва ОХТА кафедраси)
  2. Шерназаров Ш.И,ассистент(Анатомия ва ОХТА кафедраси)
  3. Азизова Ф.Х,т.ф.д(Гистолог ия ва тиббий-биология кафедраси мудири)
  4. Муйдинов О.Х, ассистент.  (Тиббий ва биологик кимё кафедркси)
  5. Гиясов Ш.И,т.ф.д(Урология кафедраси)

Маъруза мавзулари: 

  1. Юкори ва пастки сийдик йуллари нормал анатомияси.
  2. Юкори ва пастки сийдик йуллари топографик анатомияси.
  3. Буйраклар ва сийдик йуллари гистологияси
  4. Сийдик хосил булиши ва буйрак тошлари генези биохимияси.
  5. Сийдик тош касаллиги: эпидемиология,этиология,патогенез,диагностикаси,ноинвазив ва инвазив даво турлари).

 

Leave a comment

ТТАда Европа давлатларининг етакчи мутахассислари томонидан урология сохасининг долзарб муаммоларига багишланган маърузалар утказилади.

ТТАда Европа давлатларининг етакчи мутахассислари томонидан урология сохасининг долзарб муаммоларига багишланган маърузалар утказилади.

Таклиф  этилган мутахассислар:

1.Prof. M.J.Drake, Southmead Hospital,Dept. of Urology,Southmead Road Westbury-on-Trym,BS10 5NB Bristol,Avon, United Kingdom

2.Prof. S.De Wachter, University Hospital Antwerpen,Dienst Urologie Wilrijkstraat 10
2650 Edegem,Belgium
3.Prof. E.Chartier-Kastler, Hôpitaux universitaires La Pitié-Salpêtrière,Dept. of Urology 83 Boulevard de l’Hopital,75013 Paris,France

Маъруза мавзулари:

1.СТК давоси 2015.

2.Простата ва уткир сийдик тутилиши.

3.Сийдик пуфаги касалликлари.

Ушбу маърузаларда иштирок этишни  истовчи  барча ТТА профессор укитувчилари,урологлар хамда  магистратура ва бакалавриатура талабаларини 31 октябрь соат 12:00 да   ТТА лицей залига  таклиф этамиз.

Posted in Yangiliklar | Leave a comment