Ассалому Алейкум! Ҳурматли меҳмонлар!

n-m

Бизнинг кафедра хақида билганингиз сари кафедрада фаолият юритувчи ходимлар ва кафедра билан яқинроқ танишиш имкони туғилади.

Умид қиламизки, сизнинг ташрифингиз фойдали бўлади. Сиз билдирган талаб ва таклифларни ҳурмат билан инобатга оламиз. Continue reading

2 Comments

Конституция кунига бағишлаб ўтказилган маънавият соати

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ МАЛАКА ОШИРИШ ФАКУЛЬТЕТИ ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР УАШ ТАЙЁРЛАШ ВА КЛИНИК АЛЛЕРГОЛОГИЯ КАФЕДРАСИДА 16 ДЕКАБРДА УТКАЗИЛГАН  ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН САЙЛАНГАН ПРЕЗИДЕНТНИНГ ТАНТАНАЛИ МАЪРУЗАСИ БУЙИЧА МАЪНАВИЯТ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Катнашдилар: Кафедра мудири: Нуриллаева Н.М., Доцентлар: Нуритдинова Н.Б., Бендингер М.Н., Дадабаева Н.А., Шукурджанова С.М., Ярмухамедова Д.З.,ассистентлар Абдумаликова Ф.Б., Мавлянов С.И.,  Шоалимова З.М., Хидоятова М.Р 603 А,Б,С, курс гурухлари, кардиология йўналиши бўйича 1,2,3 курс магистрлари  ва клиник ординаторлар.

Бугун ҳаётимизнинг ўзи  Конституциямизда ифодасини топган энг асосий мақсад – инсон манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш масаласини долзарб вазифа қилиб қўймоқда.  Инсон манфаатларини таъминлаш учун эса аввало одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш лозим, деб қайд этдилар.  Президентимиз куйиниб қуйидаги фикрларни келтириб ўтди: Биз кейинги пайтда одамлар билан мулоқот қилишни унутиб қўйдик. Уларнинг ичига кириб, очиқ ва самимий гаплашиш, дардини эшитиш бизнинг фаолиятимизда, афсуски охирги ўринга тушиб қолди. Аввало, улар турли соҳалардаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, қонунга зид бўлган кўплаб идоравий йўриқномаларни бекор қилиш, ставкаси оптимал бўлган банк кредитлари ажратиш, тадбиркорлик бўйича ноқонуний текширишларга барҳам бериш ҳақида, ҳуқуқ-тартибот идораларининг фаолияти ҳақида мурожаат қилмоқда.

Бу борадаги энг долзарб ва устувор вазифаларга атрофлича тўхталиб утиш жоиздир. Аввало, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” нинг асосий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари юзасидан ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. Бу борада аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усуллари жорий этилиши даркор.

Leave a comment

“Бронхообструктив синдром қиёсий ташхиси. УАШ тактикаси” мавзусида очиқ маъруза бўлиб ўтди

photo_2016-12-06_14-45-09

2016 йил 6 декабр соат 08.30-10:05 да ТМА 1 клиникаси 11 корпус ўнг қанот маъруза залида “Бронхообструктив синдром қиёсий ташхиси. УАШ тактикаси” мавзуси бўйича очиқ маъруза ўтказилди.

Очиқ маъруза Ички касалликлар №1 кафедраси катта ўқитувчиси Зубайдуллаева Максуда Турабджановна томонидан Даволаш факультети 6 курс  603-604 гуруҳларига ўтказилди.

photo_2016-12-06_14-44-58
Leave a comment

Очик маърузага таклиф киламиз


bronx

“Бронхообструктив синдром қиёсий ташхиси. УАШ тактикаси” мавзусида очиқ маърузага таклиф қиламиз.

2016 йил 6 декабр соат 08.30-10:05 да ТМА 1 клиникаси 11 корпус ўнг қанот маъруза залида “Бронхообструктив синдром қиёсий ташхиси. УАШ тактикаси” мавзуси бўйича очиқ маъруза ўтказилади. Очиқ маъруза Ички касалликлар №1 кафедраси катта ўқитувчиси Зубайдуллаева Максуда Турабджановна томонидан Даволаш факультети 6 курс  603-604 гуруҳларига ўтказилади. Барчани очиқ маърузага таклиф этамиз.

Leave a comment

“Бош оғриғи синдроми” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди

123123

24 ноябрда Ички касалликлар №1 кафедрасида “Бош оғриги синдроми. Бош оғриғида таққослама ташхис. Гипертония касаллиги  ва  склеротик артериал гипертензияда таққослама ташхисот. УАШ  тактикаси” мавзуси бўйича очиқ дарс бўлиб ўтди. Очик дарс ассистент Абдумаликова Ф.Б томонидан Даволаш факультети 707А инглиз гурухи билан ҚВП модулида  янги электрон интерактив усулларидан фойдаланиб инглиз тилида ўтказилди. Амалий машғулотни хронологик харитаси илова қилинади.

chronologic-map (click to download) >>>

Фотолавҳалар:

Leave a comment

15.10.2016 куни ТТА Академик лицей мажлислар залида интеграл маъруза бўлиб ўтди

IMG_3186

15.10.2016 куни ТТА Академик лицей мажлислар залида интеграл маъруза бўлиб ўтди

Posted in Талабага | Leave a comment

“Конститутцияни чуқур билиш – ҳуқуқий онг ва маданиятни оширишнинг мухим шартидир”

11.11.2016 куни Малака ошириш факультети ички касалликлар №1 кафедрасининг маънавият соати бўлиб ўтди.

Қатнашдилар: Кафедра мудири т.ф.д.Доцент Нуриллаева Н.М., Доцентлар Бендингер М.Н., Нуритдинова Н.Б., Катта ўқитувчи Зубайдуллаева М.Т., Ассистентлар Нуритдинов Н, Мавлянов С.И. , Хидоятова М.Р., даволаш факультети 603 гурух ва 601А  ҳарбий факультет  талабалар иштирок қатнашдилар.

Кун тартиби: Катта ўқитувчи Зубайдуллаева М.Т.нинг “Конститутцияни чуқур билиш – ҳуқуқий онг ва маданиятни оширишнинг мухим шартидир”. Мавзуида ўтказган маърузаси ва хафта янгиликлари мухокамаси.

Эшитилди: Катта ўқитувчи Зубайдуллаева М.Т.нинг “Конститутцияни чуқур билиш – ҳуқуқий онг ва маданиятни оширишнинг мухим шартидир”мавзуида ўтказган маърузаси ва хафта янгиликлари.

Катта ўқитувчи Зубайдуллаева М.Т. ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллик эълон қилингунга  қадар  мамлакатимизда қабул қилинган конститутциялар йиллари ва мустақил давлат Конститутцияси дунёга келишига сабаб омиллар ҳақида сўзлади. 1992 йилда 8 декабрь Олий кенгаш сессиясига  мухокама қилиш учун киритилган Конститутция лойихасига 80 га яқин ўзгаришлар ва қўшимчалар таклиф этилган ва  парламент депутатлари томонидан лойиха моддалари мухокама қилиниб , ўзгартиришлар киритилган бош Қомусимиз қабул этилган ҳақида гапириб ўтди. Маалакатимизда олиб борилаган комплекс чора тадбирлар натижасида ўтган 20 йил давомида оналар ва гўдаклар ўлими  уч бараборга кўпга  камайганлиги таъкидланди.   Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 96, 117 моддалари ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуннинг 5 ва 9-моддаларига мувофик; 2016 йил 4 декабрь, якшанба кунини Ўзбекистон Республикаси Президента сайлови куни деб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шунингдек, жорий йилнинг 9 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Президента сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлиги эълон килинганлиги ҳақида тингловчиларга маьлумот етказилди ва муҳокама қилинди.

Фотолавҳалар:

Leave a comment

Respublika «Ichki kasalliklar» bo’yicha talabalar olimpiadasi

Respublika «Ichki kasalliklar»bo’yicha talabalar olimpiadasi

2016 yil 13-14 may kunlari Samarqand Davlat tibbiyot institutida respublikaning 7 tibbiy oliygohi vakillarining ishtirokidagi «Terapiya» fani bo’yicha Respublika talabalar olimpiadasi o’tkazildi.

Olimpiada 4 bosqichdan iborat bo’lib, yozma ish, test topshiriqlarini bajarish, amaliy ko’nikmalarni bajarish: muammoviy masalalarni yechish, rentgen suratini sharxlash, EKG tushuntirish va laborator tahlildan iborat edi. Talabalarning har bir turdagi ishtiroqi jyuri a’zolari va mandat komissiyasining qabul qilingan javoblar etalonlari bo’yicha alohida baholandi.

«Terapiya» fani bo’yicha Respublika talabalar olimpiadasining g’oliblari deb: SamDTI davolash fakulteti 7 kurs talabasi Urokov Shoxrux (1 o’rin); TTA davolash fakulteti 7 kurs talabasi Oripov Oqil (2 o’rin); ToshPTI Nukus filiali davolash fakulteti student 6 kurs talabasi Ismoilov Musobek (3 o’rin) topildi.

Olimpiada yakunlari bo’yicha barcha ishtiroqchilar va ularning rahbarlariga esdalik sovg’alar va diplomlar topshirildi.

Leave a comment

Doktorlik dissertatsiyasi himoya qilindi

2016 yil 14 may kuni UASH ichki asalliklar va klinik allergologiya kafedrasi assistenti Abdullayeva Charos Abdujalilovna “Surunkali yurak yetishmovchiligida endoteliy disfunksiyasi: klinik-genetik va farmakoterapevtik jihatlari” mavzusida doktorlik dissertatsiyasini himoya qildi. Himoya Vrachlar malakasini oshirish institutida bo’lib o’tdi.

 

Leave a comment

АндДТИ га ТТА ўқув ишлари бўйича проректор О.Р.Тешаев бошчилигидаги Кафедра ходимларнинг ташрифи

2016 йил 25-27 март кунлари Андижон Давлат Тиббиёт институтига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875 сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Чет тилларни ўрганишни янада ривожлантириш бўйича доимий ишлайдиган Мувофиқлаштирувчи кенгаш” мажлисининг 2012 йил 24 декабрдаги № 01-07/1-840-сонли баёни ижросини амалга ошириш мақсадида инглиз тилини ўқув жараёнга фаол тадбиқ этиш бўйича таъянч ўқув муассасаси сифатида ТТА нинг самарали тажрибаси асосида ўқув ишлари бўйича проректор О.Р.Тешаев бошчилигидаги бир гурух ходимлар: Терапия йўналишидан УАШТ ички касалликлар ва клиник аллергология кафедраси мудири проф.  Н.М. Нуриллаева ва ассистент                         Ф.Б. Абдумаликова, хирургия йўналишидан Факультет ва госпитал  жаррохлик кафедраси проф. У.Б. Беркинов ва ассистент Ю.В. Хамитова ҳамда неврология йўналишидан Асаб касалликлари кафедраси проф.  А.В. Прохорова ва З.А. Акбарходжаевалар ташриф буюришди.

ТТА етакчи мутахасисслар  профессорлар Н.М. Нуриллаева, У.Б. Беркинов ва А.В. Прохорова томонидан “Coronarogenic and nocoronarogenic thoracal pains. Ischemic heart disease. Chest pain in neurological diseases. Modern diagnostics, treatment standarts. Aspects of prevention. Improvement of patient’s life quality” мавзусида клиник фанлар кафедралари инглиз тилида муаммоли маъруза ўқиш услуби бўйича “Master-klass” ташкил этилди.

УАШТ ички касалликлар ва клиник аллергологияси кафедраси мудири проф. Н.М. Нуриллаева томонидан клиник фанлар кафедраларининг профессор-ўқитувчиларига, клиник ординаторлар, магистратура ва 5,6,7 курс талабаларига “Differential diagnosis of diseases with pathologic sediment in urea” инглиз тилидаги  очиқ муаммоли маъруза ўқилди.

ТТА УАШТ ва клиник аллергология кафедраси ассистенти Ф.Б. Абдумаликова томонидан терапия фани доирасида  Андижон Давлат Тиббиёт институти 1-УАШТ, ИКП, факультатив терапия ва халк табобати  кафедралари профессор-ўқитувчиларига, магистратура ва 6,7 курс талабаларига “Differential diagnosis of arterial hypertension for stages, degrees. Risk stratification.” мавзусидаги инглиз тилида амалий машғулот ўтказиш бўйича “Master-klass” ташкил этилди. Инглиз тилидаги амалий машғулотда замонавий ахборот-комунникатив воситалардан кенг фойдаланиш, ўқув жараёнига силлабус ва электрон модулни тадбиқ этиш, янги интерфаол ўқитиш усулларини тадбиқ этиш бўйича амалий тавсиялар берилди.  Шуниндек, Ф.Б Абдумаликова томонидан АДТИ нинг УАШТ-1  ички касалликлар кафедраси профессор-ўқитувчиларига, магистратура ва 7 курс талабаларига “Syndrome of Precordial pain. Differential diagnosis of pain in angina pectoris and myocardial infarction. Differential diagnosis of various clinical options, stages, locations and depth of necrosis in myocardial infarction.” мавзусидаги инглиз тилида   очиқ амалий машғулот ўтказилди.

Тошкент тиббиёт академиясида инглиз тилини тадбиқ этишдаги кенг кўламли ишлар заминида, замонавий педагогик ва ахборот комунникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда, ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш йўли билан талабаларни инглиз тилига ўқитиш, шу тилда эркин сўзлаша оладиган тиббий мутахасисларни тайёрлашдаги амалдаги тажрибаси АДТИ ўқув жараёнига тадбиқ этилди.

2

3 4

5 7

8

 

Leave a comment

СУОК Ташхислаш – дастурий таъминотини кўчириб олиш

СУОК ташхислаш

СУОК Ташхислаш – дастурий таъминотини кўчириб олиш – 381 Кб

Posted in Yangiliklar, Yangiliklar, Yangiliklar, Yangiliklar, Yangiliklar | Leave a comment