Хуш келибсиз

Кафедрамиз вебсайтига хуш келибсиз.

Бизнинг кафедра хақида билганингиз сари кафедрада фаолият юритувчи ходимлар ва кафедра билан яқинроқ танишиш имкони туғилади.

Умид қиламизки, сизнинг ташрифингиз фойдали бўлади. Сиз билдирган талаб ва таклифларни ҳурмат билан инобатга оламиз.

Leave a comment

Наврўз айёмида мурувват уйига ташриф

22 март 2017 йилда ТТА Акушерлик ва гинекология кафедраси №2 ходимлари ва туғруқ комплекси ординаторлари билан биргаликда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Қариялар мурувват уйига ташриф буюришди. Ёши улуғ инсонларни Наврўзи айём билан табриклаб, Наврўз сайли таасуротлари ҳақида суҳбат ўтказдик.  Суҳбат якунида совғалар улашилди. Қариялар дуосидан баҳраманд бўлган ходимларимиз уларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

Leave a comment

Акушерлик ва Гинекология V ПАНОСИЁ талабалар олимпиадаси 10-13 / 04/2017

Акушерлик ва Гинекология  V ПАНОСИЁ талабалар олимпиадаси  10-13 / 04/2017 йилда бўлиб ўтади. Ушбу олимпиадада  қатнашиш учун бизнинг академиямиз 6 ва 7 курс талабалари шижоат билан тайерланишмоқда. Уларга барчамиз номидан ОМАД тилаб қоламиз!!! 

Ушбу ссылкада олимпиада шартлари ва ўтказилиш тартиби билан танишишингиз мумкин

2_5211153570505687048[1]

Posted in TIJ | Leave a comment

МАСТЕР-КЛАССЛАРГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!!!

ТТА Акушерлик ва Гинекология кафедраси №2 да 16 март 2017 йилда «Акушерлик кон кетишда кон кетиш хажмини визуал бахолаш усули» 18 март куни ушбу мастер-класснинг тахлили, 22 март куни Акушерлик кон кетишда мультидисциплинар команданинг ролимавзусида утказиладиган роль уйинига барча домлалар ва талабаларни таклиф этамиз!!!

Умуман олганда мастер – класс талабаларда катта таасурот колдирди.

 

Натижаларни таҳлил қилиш давомида ўтказилган симуляцион технологиялар талабалар хотирасида машғулотнинг назарий қисмини амалий мустаҳкамлашга замин яратди. 

 

Leave a comment

“Соғлом аёл”номли Маънавий ва мусиқий тадбири

2017 йил 4- март куни 14:00 да Тошкент тиббиёт академиясининг академик лицей залида Тошкент Тиббиёт Академияси Маданият уйи ҳамда Акушерлик ва Гинеколoгия №2 кафедраси ҳамкорлигида 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Соғлом аёл”номли Маънавий ва мусиқий тадбири булиб утди.

Аёл борлиқ кўзгуси. Унинг гўзаллиги ва меҳри оламни чароғон этади. Аёлларни авайлаб асраган юртнинг келажаги порлоқ дейишади. Чунки юрт келажаги соғлом авлоддир. Фарзандларимизнинг соғлом, етук ва баркамол бўлиши аёллар зиммасида экан уларни қанча эъзозлаб авайласак ҳам кам.

Концерт дастурида: ТТА талабаларидан ташкил топган «Наво-Шифо» бадиий гуруҳи, «Адреналин» (ҚВЗ жамоаси), “Радиус 21” (Бегзод Гуломов), Санжар Садрий иштирокида ажойиб байрамона рақслар ва кутилмаган сюрпризлар ўрин олган.

 

Leave a comment

ОЧИҚ ДАРС ТААСУРОТЛАРИ

2017 йил 2- март куни 14:00 да Тошкент тиббиёт академиясининг Акушерлик ва Гинеколoгия №2 кафедрасида 701-с гурух талабалари ва ассистенти Янгибаева Д.Т. « Нейроэндокрин синдромлар. Предменструал, климактерик и посткастрацион синдромлар. Диагностика. Олиб бориш» мавзусида очиқ дарс ўтказилди.

Очиқ дарс давомида замонавий педагогик технологиялар, “Снайпер” ўйини, презентациялар, ҳаттоки мавзуга оид мусиқий  танаффуслар ҳам ўтказилди.

Кафедра ходимлари томонидан очиқ дарс юқори баҳоланди.

Leave a comment

ModeHed ERASMUS+ проекти асосида Халқаро II ON-LINE конференция бўлиб ўтди.

ModeHed ERASMUS+ проекти асосида G-global порталида Халқаро II ON-LINE конференция бўлиб ўтди. 

ON-LINE конференциянинг мавзуи “Университетларда тиббий билимни модернизациялаштиришда Халқаро ERASMUS+ проектининг ўрни” бўлиб, унда ТТА дан Акушерлик ва Гинекология №2 кафедрасидан доц. Юлдашева Д.Ю., доц. Каюмова Д.Т., асс. Шодиева Х.Т., асс. Сагдуллаева У.А. қатнашдилар.

Шунингдек, Умумий Соғлиқни сақлаш Мактабидан Инаков Ш, Қосимова Д., БухМИ дан Жарилкасимова Г., Алиева Р., Жисмоний тарбия Институти, ФарДУ профессори Юнусов А.Р., НамДУ, АндГУ, Ўзбек Тиббиёт Педагогик Ассоциацияси,  ОН-ЛАЙН мулоқотда Қозоғистон Республикаси ОТМлари қатнашишди.

Leave a comment

2- март куни 14:00 да очиқ дарсга мархамат!!!

2017 йил 2- март куни 14:00 да Тошкент тиббиёт академиясининг Акушерлик ва Гинеколoгия №2 кафедрасида 701с гурух талабалари ва ассистенти Янгибаева Д.Т. « Нейроэндокрин синдромлар. Предменструал, климактерик и посткастрацион синдромлар. Диагностика. Олиб бориш» мавзусида очиқ дарс ташкиллаштиришади.

Leave a comment

“Соғлом аёл”номли Маънавий ва мусиқий тадбир

Ҳурматли  академиямиз устозлари хамда талабалар барчангизни, 2017 йил 4- март куни 14:00 да Тошкент тиббиёт академиясининг академик лицей залида Тошкент Тиббиёт Академияси Маданият уйи ҳамда Акушерлик ва Гинеколoгия №2 кафедраси ҳамкорлигида 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Соғлом аёл”номли Маънавий ва мусиқий тадбирига лутфан таклиф этамиз.

Leave a comment

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ПЕДАГОГИ!!!

 

2017 йил 1 февральда Илмий Кенгаш йиғилишида Акушерлик ва Гинекология №2 кафедраси ассистенти Джураева Гулноза Тулкуновна 2016 йилнинг “Йилнинг энг яхши педагоги” Республика танловида совринли 1-ўрин билан тақдирландилар. Кафедрамиз  номидан уларни чин қалбдан қутлаймиз ва педагогик фаолиятда омадлар тилаймиз!!!

Leave a comment

Навоийшунослик соати

2017 йил 9 февраль куни 15 Оилавий поликлиникада “Навоийшунослик соати” бўлиб ўтди. буюк алломамиз Мир Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллигига бағишланган маънавият соати 701-В, 709-А даволаш гуруҳи талабалари билан ўтказилди. Унда А.Навоийнинг адабий мероси, сиёсий қарашлари, маънавий – маърифий хазинаси ҳақида сўз юритилди. Талабалар томонидан викторина ўтказилиб, саволлврга фаол жавоб беришди.

Posted in Anjumanlar, Anjumanlar, Anjumanlar, Anjumanlar, Anjumanlar, Ma'naviyat va ma'rifat, Ma'naviyat va ma'rifat, Ma'naviyat va ma'rifat, Ma'naviyat va ma'rifat, Ma'naviyat va ma'rifat, Talabalar uchun, Talabalar uchun, Talabalar uchun, Talabalar uchun, Talabalar uchun, Talabalar uchun, Talabalar uchun, Talabalar uchun, Talabalar uchun, Talabalar uchun, Yangiliklar, Yangiliklar, Yangiliklar, Yangiliklar, Yangiliklar, Yangiliklar, Yangiliklar, Yangiliklar, Yangiliklar, Yangiliklar | Leave a comment